Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Лицензиялаш. Рухсат бериш тартиб-таомиллари /

Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигининг к-2-сон, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 1-сон "Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги 21.02.2020 й. Қарори (АВ томонидан 16.03.2020 й. 1670-1-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

16.03.2020 й.

N 1670-1

ЎЗБЕКИСТОН

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ

АГЕНТЛИГИНИНГ

21.02.2020 й.

N к-2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЭКОЛОГИЯ ВА АТРОФ-МУҲИТНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

21.02.2020 й.

N 1

ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва

дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2"

тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2"

экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги

бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги

вақтинчалик йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг 2007 йил 28 февралдаги 1-п, 80-ТК-сон қарори (рўйхат рақами 1670, 2007 йил 7 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2007 й., 15-сон, 159-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2" экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон стандартлаштириш,

метрология ва сертификатлаштириш

агентлиги бош директори

Д. Саттаров

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза

қилиш давлат қўмитаси раисининг

биринчи ўринбосари

И. Каримов




Қарорга

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган бензин ва

дизель моторлари билан жиҳозланган "М2", "М3" ва "N2"

тоифаларидаги янги автотранспорт воситаларини "Евро-2"

экологик даражадан кам бўлмаган талабларга мувофиқлиги

бўйича экологик сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги

вақтинчалик йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар


1. 4-банд тўққизинчи хатбошисининг рус тилидаги матнидаги "печатью" деган сўз "подписью" деган сўз билан алмаштирилсин.


2. 1-иловадан "М.Ў." қисқартмаси чиқариб ташлансин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 24 март, 11-сон, 126-модда
















































Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск