ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Биржалар ва биржа фаолияти. Биржадан ташқари савдолар / Товар ва хом ашё биржасидаги операциялар ва ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.03.2020 й. 170-сон "Товар хомашё биржалари фаолиятига илғор ахборот технологияларини кенг жорий этиш ва электрон тижорат фаолиятини изчил ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.03.2020 й.

N 170



ТОВАР ХОМАШЁ БИРЖАЛАРИ ФАОЛИЯТИГА ИЛҒОР

АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ КЕНГ ЖОРИЙ

ЭТИШ ВА ЭЛЕКТРОН ТИЖОРАТ ФАОЛИЯТИНИ

ИЗЧИЛ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Товар хомашё биржалари фаолияти самарадорлигини ошириш ва биржа савдоси механизмларини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 2019 йил 8 октябрдаги ПҚ-4484-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш, товар хомашё биржалари томонидан ташкил этилаётган биржа ва электрон савдоларда шаффофлик даражасини ошириш, шунингдек, электрон савдолар жараёнига аралашиш ва уларнинг натижаларини нотўғри кўрсатиш имкониятларига йўл қўймаслик мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон республика товар хом-ашё биржаси" АЖ (кейинги ўринларда - "ЎзРТХБ" АЖ) акциядорларининг 2019 йил 19 ноябрдаги умумий йиғилиши қарорига мувофиқ илғор ахборот-технологияларини жорий этиш ва биржа фаолиятида электрон тижоратни изчил ривожлантириш, талаб ва таклиф ҳамда нархларни прогнозлаштириш учун товар бозорларини, шунингдек, товар бозорлари конъюнктурасига жиддий таъсир этувчи омилларни ҳар томонлама таҳлил қилиш бўйича долзарб вазифаларни ҳисобга олган ҳолда жамиятнинг янгиланган тузилмаси тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Биржа савдолари механизмларини такомиллаштириш ва "ЎзРТХБ" АЖ фаолияти самарадорлигини оширишнинг асосий йўналишларини назарда тутувчи чора-тадбирлар режаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

ўтказиладиган савдолар шаффофлигини таъминлайдиган, шунингдек, биржанинг барча платформаларида электрон савдоларни ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига аралашиш ҳамда уларнинг якунларини нотўғри кўрсатиш имкониятларига йўл қўймайдиган инновацион IT-технологияларни жорий этиш;

нархларни, талаб ва таклифни прогнозлаштириш мақсадида товар бозорларида конъюнктурани, жумладан, товар бозорларида конъюнктурага жиддий таъсир ўтказувчи омилларни самарали ва ҳар томонлама таҳлил этиш ишларини ташкил этиш;

биржа савдоларини ўтказиш шаклларини такомиллаштириш ва янги савдо воситаларини жорий этиш, шунингдек, электрон тижоратни жадал ривожлантириш;

халқаро стандартлар талабларига мувофиқ замонавий ва самарали молиявий ва HR-менежмент услубларни жорий этиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва "ЎзРТХБ" АЖнинг 2020 йил 1 июндан қуйидагиларни назарда тутувчи тартибни жорий этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин:

товар сегментлари бўйича биржа савдоларини маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олиб ва биржа аъзоларига фойдаланиш ҳуқуқини берган ҳолда алоҳида секцияларда ўтказиш;

маҳсулотни секция тамойили бўйича сотишни таъминлаш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмни инобатга олган ҳолда, юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш;

биржа савдоси қоидалари талабларига мувофиқлиги бўйича фаолият кўрсатувчи биржа аъзоларининг малака даражасини ҳар 3 йилда мунтазам аниқлаш.


4. Қуйидаги асосий тартиб-таомилларни назарда тутувчи Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин:

биржа савдолари орқали сотиладиган юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар ҳажмини шакллантириш, уларнинг бошланғич нархларини ҳамда ўзаро ҳисоб-китоблар механизмини белгилаш;

биржа савдоларида тузиладиган битимлар бўйича маҳсулотни бир ойдан ортиқ муддатга кечиктирган ҳолда етказиб бериш шарти билан сотишни назарда тутувчи "форвард" савдо турини жорий этиш;

юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали экспортга сотиш тартибини белгилаш;

ўртача биржа котировкаларини ҳисоблаш ҳамда маҳсулот нархларининг мониторингини юритиш.


5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 4-иловага мувофиқ айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                   А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 мартдаги

170-сон қарорига

1-ИЛОВА



Биржа савдолари механизмларини такомиллаштириш

ва "ЎзРТХБ" АЖ фаолиятининг самарадорлигини

ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси


Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш шакли

Амалга ошириш муддатлари

Масъул ижрочилар


I. ЎТКАЗИЛАДИГАН САВДОЛАР ШАФФОФЛИГИНИ ТАЪМИНЛАЙДИГАН

ШУНИНГДЕК, БАРЧА БИРЖА ПЛАТФОРМАЛАРИДА ЭЛЕКТРОН САВДОЛАРНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ ЖАРАЁНЛАРИГА АРАЛАШИШ ҲАМДА УЛАРНИНГ

ЯКУНЛАРИНИ НОТЎҒРИ КЎРСАТИШ ИМКОНИЯТЛАРИГА ЙЎЛ ҚЎЙМАЙДИГАН

ИННОВАЦИОН IT-ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ


1.

Биржа электрон савдо платформалари учун ягона клиринг тизимини яратиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил

июнь


"ЎзРТХБ" АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Молия вазирлиги

2.

Биржа савдосининг савдо тизимини модернизация қилиш, маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларини ва биржа аъзоларининг фойдаланиш ҳуқуқини ҳисобга олган ҳолда, товарлар сегментлари бўйича савдоларни алоҳида секцияларда ташкил этиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил

июнь

"ЎзРТХБ" АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

3.

Қуйидагилар бўйича савдоларни ташкил этишни назарда тутувчи янги савдо воситаларини жорий этиш:

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш


"ЎзРТҲБ" АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

товарни 1 ойдан ортиқ бўлган муддатда етказиб бериш бўйича форвард битимлар;

2020 йил

май

икки томонлама қарама-қарши аукцион савдолари.

2020 йил

август

4.

Чакана савдо корхоналарига "В2В", "В2С" ва "С2С" форматида электрон тижорат бозорига кириш учун соддалаштирилган ҳолда фойдаланиш учун электрон савдо тизимини (электрон гипермаркет) жорий қилиш.

Савдо қоидаларини ишлаб чиқиш

2021 йил

август

"ЎзРТХБ" АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

5.

Электрон тижорат ва логистика соҳасида тажрибага эга бўлган ҳамкорларни жалб қилган ҳолда, "UZEX innovation" МЧЖ негизида ахборот-коммуникация технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, шу жумладан:

биржада сотиладиган маҳсулотларни сақлаш ва логистика қилиш электрон дастурини ишлаб чиқиш;

электрон харидлар тизимини янада такомиллаштириш;

биржанинг барча савдо платформаларида ўзаро ҳисоб-китоблар тизимида электрон шаклдаги ҳисобварақдан фойдаланишни жорий этиш;

биржа савдоларининг электрон тизимини ягона клиринг тизимига интеграциялашган янги дастурий тизимини ишлаб чиқиш.

"UZEX innovation" МЧЖнинг моддий-техник жиҳатдан барқарорлигини таъминлаш.

Ҳамкорларни жалб қилиш, инновацион савдо платформаларини яратиш

2020 йил

сентябрь


"ЎзРТХБ" АЖ

6.

Биржанинг ахборот тизимида аукцион ўтказиш орқали истеъмолчиларга талаб этилган рақамлар комбинацияси билан мобил рақамларни шаффофлик ва рақобат асосида реализация қилиш механизмини жорий қилиш.

Келишув имзолаш

келишувга қараб

"ЎзРТХБ" АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, уяли алоқа операторлари

7.

Биржанинг барча электрон савдо платформалари учун мобил дастурларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил

апрель

"ЎзРТХБ" АЖ

8.

Биржа ва унинг аъзолари, шунингдек, мижозлар билан ўзаро муносабатларнинг интерфаол шаклига ўтиш учун электрон ҳужжат айланиш тизимини жорий этиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил

июнь

"ЎзРТХБ" АЖ, Давлат солиқ қўмитаси

9.

Электрон савдолар натижаларининг ҳавфсиз сақланишини таъминлаш мақсадида маълумотларни қайта ишлаш бўйича маълумотлар маркази заҳирасини яратиш.

Муҳандислик тузилмасини барпо этиш

2020-2022 йиллар

"ЎзРТХБ" АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

10.

Интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф фойдаланиш, аралашишдан техник ва ҳуқуқий ҳимоя қилиш воситаларининг ахборот хавфсизлиги таъминланишини ҳисобга олган ҳолда, илғор ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ёки биржа ахборот тизимларини модификациялаштириш.

Ташкилий-техник тадбирлар

доимий равишда

"ЎзРТХБ" АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги

II. НАРХЛАРНИ, ТАЛАБ ВА ТАКЛИФНИ ПРОГНОЗЛАШТИРИШ

МАҚСАДИДА ТОВАР БОЗОРЛАРИДА КОНЪЮНКТУРАНИ, ЖУМЛАДАН,

ТОВАР БОЗОРЛАРИДА КОНЪЮНКТУРАГА ЖИДДИЙ ТАЪСИР ЎТКАЗУВЧИ

ОМИЛЛАРНИ САМАРАЛИ ВА ҲАР ТОМОНЛАМА ТАҲЛИЛ ЭТИШ

ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ

11.

Нархларни, талаб ва таклифни прогнозлаштириш мақсадида товар бозорларини, жумладан, товар бозорларига жиддий таъсир ўтказувчи омилларни самарали ва ҳар томонлама таҳлил этиш ишларини ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш

2020 йил

апрель

"ЎзРТХБ" АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси


12.

Ташқи ва ички товар бозорларининг ҳолати ва ривожлантириш тенденцияларини аниқлаш мақсадида вазирликлар, идоралар, илмий-текшириш марказлари, институтлар ва бошқа ташкилотлар маълумотлар базалари билан интеграциялашган маълумотлар ягона ахборот-таҳлил базасини яратиш.

Дастурий модулни ишлаб чиқиш, идоралараро келишувларни тузиш

2020 йил

апрель

"ЎзРТХБ" АЖ, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси, Давлат божхона қўмитаси

13.

Биржанинг махсус электрон савдо майдончасидаги электрон савдолар натижаларига кўра тузилган битимлар бўйича юкларни автомобиль транспортида ташиш хизматларини харид қилиш ва кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси

2020 йил

май

"ЎзРТХБ" АЖ, Транспорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

14.

Халқаро ихтисослашган ташкилотлар доирасида биржалараро ҳамкорликни ривожлантириш ва фаолиятни фаоллаштириш.

Ташкилий тадбирлар комплекси

доимий равишда

"ЎзРТХБ" АЖ

15.

"ЎзРТХБ" АЖнинг электрон савдо тизимларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш.

Ташкилий тадбирлар комплекси

доимий равишда

"ЎзРТХБ" АЖ,

16.

"Товар бозорлари" тўғрисида электрон статистик-таҳлилий тўпламларини нашр эттириш.


Электрон тўплам

ҳар чоракда

"ЎзРТХБ" АЖ, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат статистика қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

17.

Товар бозорлари шарҳларига бағишланган корпоратив босма нашрлар чоп этиш ва телекўрсатувлар тайёрлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

доимий равишда

"ЎзРТХБ" АЖ

III. БИРЖА САВДОЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ШАКЛЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ЯНГИ САВДО ВОСИТАЛАРИНИ,

ҲИСОБ-КИТОБЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ, ШУНИНГДЕК, ЭЛЕКТРОН

ТИЖОРАТНИ ЖАДАЛ РИВОЖЛАНТИРИШ

18.

Биржа аъзолари рейтингини аниқлаш бўйича баҳолашнинг табақалашган мезонларини назарда тутувчи янги тизимни жорий этиш ва натижаларини биржанинг расмий веб-сайтида жойлаштириб бориш.

"ЎзРТХБ" АЖ бошқарув қарори

2020 йил

май

"ЎзРТХБ" АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

19.

Маҳсулотни секция принципи бўйича сотиш ва брокерлик ўринларини биржанинг расмий веб-сайти орқали тақдим этиш бўйича шаффоф механизмни жорий этишни инобатга олган ҳолда юридик шахсларни биржа аъзолари сифатида аккредитациядан ўтказиш тартибини ишлаб чиқиш.

"ЎзРТХБ" АЖ бошқарув қарори

2020 йил

май

"ЎзРТХБ" АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси

20

Кўргазма-ярмарка савдоларини қуйидагилар орқали модернизация қилиш ва электрон савдо услубларини кенгайтириш:

харид учун электрон савдоларнинг янги усулларни жорий этиш (нарх шакллантириш, нарх сўраш ва бошқалар);

экспорт-импорт амалиёти механизмини ва ҳисоб-китоб тартибини такомиллаштириш;

тармоқлар электрон савдо майдончаларини ташкил этиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил

апрель

"ЎзРТХБ" АЖ, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

21.

Давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталини қуйидагилар орқали такомиллаштириш:

танлов ва тендер савдоларини ташкил этиш ва ўтказиш жараёнларига электрон тизимларни жорий этиш;

давлат буюртмачилари томонидан давлат харидларини маҳаллий ишлаб чиқарувчилар (иш бажарувчилар, хизмат кўрсатувчилар) ўртасида жадал кооперация муносабатларини ривожлантириш имконини берувчи замонавий савдо воситаларига асосланган электрон харид платформасини жорий қилиш;

товарлар (ишлар, хизматлар) ягона классификаторининг электрон модулини ишлаб чиқиш.

Дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва жорий этиш

2020 йил

июнь

"ЎзРТХБ" АЖ, Молия вазирлиги

22.

Товар-хомашё биржаларида томонларнинг келишувига мувофиқ биржа савдолари қоидалари асосида чет эл валютасида импорт битимлари тузиш механизмини жорий этиш. Бунда:

товар-хомашё биржалари очиқ электрон савдоларида сотилган импорт маҳсулотларга тўловлар (закалатдан ташқари) учун чет эл валютаси биржада импорт битими тузилганлиги ҳамда уни Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилганлиги биржа томонидан мажбурий тарзда тасдиқлангандан сўнг савдолар қатнашчиси-резидентлар томонидан ваколатли банклар орқали сотиб олинади;

сотиб олинган валюта маблағлари импорт биржа битимлари бўйича тўловларни амалга ошириш учун савдолар қатнашчиси-резидентнинг товар-хом ашё биржалари ҳисоб-клиринг палатасида очилган шахсий ҳисобрақамига ўтказилади;

Ташқи савдо операциялари ягона электрон ахборот тизимига импорт битимлари (умумий маълумотлар), шунингдек, маблағларнинг ҳаракати бўйича маълумотларни киритиш товар-хомашё биржалари томонидан амалга оширилади.

Ташкилий-техник чора-тадбирлар


2020 йил

май

"ЎзРТХБ", Марказий банк, тижорат банклари


IV. ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ТАЛАБЛАРИГА МУВОФИҚ

ЗАМОНАВИЙ ВА САМАРАЛИ МОЛИЯВИЙ ВА HR-МЕНЕДЖМЕНТ

УСЛУБЛАРНИ ЖОРИЙ ЭТИШ


23.

"ЎзРТХБ" АЖ раҳбарлари ва ходимлари фаолиятини интеграциялашган энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) асосида баҳолаш механизмини такомиллаштириш орқали замонавий молиявий менежментни жорий этиш.

Фаолият самарадорлигини баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

2020 йил

июнь

"ЎзРТХБ" АЖ

24.

Молиявий ҳисобот аудитига етакчи аудиторлик компанияларини жалб этиш.

Аудиторлик текширувини ўтказиш

2020 йил

бошидан

"ЎзРТХБ" АЖ

25.

ISO 9001-2015 халқаро стандарти бўйича СМКни қайта сертификатлаш орқали кўрсатилаётган хизматлар сифатини бошқариш тизимларини такомиллаштириш.

Сертификация аудитини ўтказиш

2020 йил

июнь

"ЎзРТХБ" АЖ

26.

Тегишли Халқаро коррупцияга қарши стандартга (ISO 37001-2016) мувофиқ сертификатлаш орқали коррупцияга қарши курашиш чораларини кучайтириш.

Сертификация аудитини ўтказиш

2020 йил

июнь

"ЎзРТХБ" АЖ

27.

"ЎзРТХБ" АЖнинг ташқи бозорларда ишончли ва барқарор имиджини шакллантириш мақсадида ребрендинг ва хорижий биржалар стандартларига мос бошқарув тизимини жорий қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2020 йил

"ЎзРТХБ" АЖ

28.

"ЎзРТХБ" АЖнинг:





Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри Ўзбекистон шох кўчасида жойлашган бинонинг қурилишини якунлаб, белгиланган тартибда сотиш;

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

май

"ЎзРТХБ" АЖ, Давлат активларини бошқариш агентлиги

Фарғона вилояти, Қўқон шаҳри, Навоий кўчаси 205-уй манзилидаги бизнес-маркази биноси бўйича инвестиция мажбуриятлари бажарилганлигини инобатга олиб, бинога бўлган тасарруф этиш ҳуқуқини расмийлаштириш ва келгусида самарали фойдаланиш чораларини кўриш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил

апрель

Давлат активларини бошқариш агентлиги, "ЎзРТХБ" АЖ

29.

Халқаро стандартлар талабларига жавоб берадиган самарали HR-менежмент тизимини яратиш.

Чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш

2020 йил август

"ЎзРТХБ" АЖ,

Меҳнат вазирлиги

30.

Биржа ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳамда юқори малакали, ташаббускор ва соф виждонли мутахассислар билан тўлдириш, уларни касбга узлуксиз ўқитиш.

 

Ташкилий чора- тадбирлар

2020 йил

июль

"ЎзРТХБ" АЖ

31.

Мутахассисларнинг хорижга стажировкасини мунтазам равишда ташкил этиш орқали биржа ходимлари ва аъзоларининг малакасини ошириш.

Хорижий сафарлар

доимий равишда

"ЎзРТХБ" АЖ, "Эл-юрт умиди" фонди

32.

Олий ўқув юртларида "Биржа иши" йўналишида кадр тайёрлашни ташкил қилиш.

Ташкилий чора- тадбирлар

2020 йил

июль

"ЎзРТХБ" АЖ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

          

Изоҳ. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари тегишли ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш соҳаси ва предметига қараб, қайта кўриб чиқилиши ёки битта ҳужжатга бирлаштирилиши мумкин.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 мартдаги

170-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини

йўқотган деб ҳисобланаётган айрим қарорлари

РЎЙХАТИ


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 2-сон, 10-модда).


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Табиий газ истеъмолчилари ва газ билан таъминловчи ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида" 2005 йил 26 майдаги 132-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 28-модда) 2-илованинг 2-банди.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий балансларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун киритиш тартиби тўғрисида" 2006 йил 28 июндаги 124-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 6-сон, 46-модда).

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2006 йил 9 октябрдаги 213-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 10-сон, 75-модда) илованинг 9 ва 14-бандлари.


6. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 55-банди.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида" 2006 йил 25 ноябрдаги 244-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 90-модда).


8. Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотлар, хом ашё ва материалларнинг юқори ликвидли турларини сотишнинг бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш тўғрисида" 2004 йил 5 февралдаги 57-сон қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида" 2007 йил 23 октябрдаги 222-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2007 й., 10-сон, 58-модда).


9. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларнинг монопол турларини мавсумий талабни ҳисобга олган ҳолда биржа савдоларига қўйиш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2008 йил 4 мартдаги 36-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 й., 10-11-сон, 60-модда).


10. Вазирлар Маҳкамасининг "Нефть маҳсулотларини етказиб берилганлиги учун ҳисоб-китоб қилиш тизимини такомиллаштириш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2008 йил 13 мартдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 10-11-сон, 63-модда) илованинг 3-банди.


11. Вазирлар Маҳкамасининг "Электр энергетикаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 17 февралдаги 23-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 9-модда) илованинг 1-банди.


12. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2010 йил 7 апрелдаги 66-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 16-модда) илованинг 2-банди.


13. Вазирлар Маҳкамасининг "Товарлар (ишлар, хизматлар)ни тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 10-сон, 53-модда) 3-банди, шунингдек, қарорга 2-илова.


14. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2011 йил 18 февралдаги 42-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 13-модда) 1-илованинг 7-банди.


15. Вазирлар Маҳкамасининг "Маҳсулотларнинг монопол турларини товар-хом ашё биржаси орқали сотиш рўйхатини янада кенгайтириш ва ҳажмларини кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2011 йил 21 июндаги 185-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 6-сон, 56-модда).


16. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 3 февралдаги 30-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 6-модда) илованинг 8-банди.


17. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2012 йил 23 майдаги 143-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 14, 17 ва 21-бандлари.


18. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 7 мартдаги 69-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 3-сон, 18-модда) илованинг 2-банди.


19. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2013 йил 31 майдаги 152-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 5-сон, 34-модда) илованинг 5-банди.


20. Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат эҳтиёжлари учун пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини бажарган фермер хўжаликларига контрактация шартномасидан ортиқча топширилган пахта хом ашёсини қайта ишлашдан олинган пахта шроти (кунжараси) ва пахта чигити шелухасини сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 2013 йил 5 августдаги 218-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 8-сон, 52-модда).


21. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2013 йил 9 сентябрдаги 244-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 9-сон, 64-модда) 1-илованинг 37 ва 58-бандлари.


22. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекэнерго" давлат-акциядорлик компанияси фаолиятини такомиллаштириш ва истеъмол қилинаётган электр энергияси учун ҳисоб-китоблар интизомини мустаҳкамлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2013 йил 1 ноябрдаги 295-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 й., 11-сон, 78-модда) 2-илованинг 1-банди.


23. Вазирлар Маҳкамасининг "Иқтисодиёт тармоқларида газдан фойдаланиш қоидалари тасдиқланганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2014 йил 6 октябрдаги 278-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2014 й., 41-сон, 505-модда) илованинг 2-банди.


24. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада кўмир брикетлари ишлаб чиқариш ва сотишни комплекс ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2015 йил 2 июлдаги 177-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 7-сон, 53-модда) 7-илованинг 1-банди.


25. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2015 йил 25 декабрдаги 372-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 12-сон, 110-модда) 1-илованинг 6, 8 ва 18-бандлари.


26. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 27 февралдаги 57-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 91-модда) илованинг 6-банди.


27. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 5 апрелдаги 103-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 24-модда) илованинг 4-банди.


28. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 26 апрелдаги 122-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 4-сон, 28-модда) 1-илованинг 81-банди.


29. Вазирлар Маҳкамасининг "Uz-Kor Gas Chemical" МЧЖ қўшма корхонасининг полимер маҳсулотларини ички бозорда сотишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 27 июндаги 216-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2016 й., 26-сон, 317-модда) 4-банди.


30. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2016 йил 22 декабрдаги 412-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2016 й., 12-сон, 109-модда) 1-илованинг 5-банди.


31. Вазирлар Маҳкамасининг "Республика аҳолиси ва бюджет ташкилотларига кўмир маҳсулотлари етказиб бериш механизмини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2016 йил 30 декабрдаги 422-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 1-сон, 15-модда) 6-илованинг 1-банди.


32. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 13 мартдаги 131-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 3-сон, 25-модда) 1-илованинг 4-банди.


33. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 28 июндаги 442-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 6-сон, 123-модда) илованинг 6-банди.


34. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 14 июлдаги 499-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 7-сон, 146-модда) илованинг 22-банди.


35. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги 638-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 177-модда) 1-илованинг 27 ва 41-бандлари.


36. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги 639-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 8-сон, 178-модда) 1-илованинг 1-банди.


37. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини етказиб берилишида махсус тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимча киритиш ҳақида" 2017 йил 27 сентябрдаги 770-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 219-модда).


38. Вазирлар Маҳкамасининг "Моддий-техника ресурсларининг стратегик турларини етказиб берилишида махсус тартиби тўғрисидаги Низомга қўшимча киритиш ҳақида" 2017 йил 28 сентябрдаги 773-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 9-сон, 220-модда).


39. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 25 декабрдаги 1017-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 300-модда) илованинг 2-банди.


40. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2017 йил 26 декабрдаги 1021-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 304-модда) илованинг 16-банди.


41. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2017 йил 26 декабрдаги 1023-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 12-сон, 305-модда) илованинг 2-банди.


42. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 15 февралдаги 121-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 2-сон, 38-модда) 1-илованинг 5 ва 11-бандлари.


43. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар бозорларида монополияга қарши тартибга солишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 30 мартдаги 249-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 3-сон, 3-модда) 2-илованинг 21-банди.


44. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзи қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида" 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сон қарорига 1-илованинг 4-банди.


45. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2018 йил 7 декабрдаги 995-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 12-сон, 299-модда) 1-илованинг 47 ва 75-бандлари.


46. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 20 апрелдаги 341-сон қарорига илованинг 6-банди.


47. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 29 апрелдаги 367-сон қарорига 1-илованинг 1-банди.


48. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 13 майдаги 397-сон қарорига илованинг 19-банди.


49. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 17 майдаги 416-сон қарорига илованинг 1-банди.


50. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 12 июлдаги 575-сон қарорига 7-илованинг 3-банди.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 мартдаги

170-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартиришлар ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Товар хом ашё биржалари фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2004 йил 31 майдаги 251-сон қарори 8-бандининг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Белгилансинки, "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖнинг биржа битишувларидан ундириладиган воситачилик йиғимларининг чекланган миқдорларини декларация қилиш чоғида "Ўзбекистон Республикаси товар-хомашё биржаси" АЖ учун фойда солиғини ҳисоблашда харажатлар билан чегириладиган монополист корхоналар ҳамда устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар ёки устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар томонидан сотиладиган маҳаллий юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар, хомашё ва материалларни сотиш бўйича "Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси" АЖ хизматларига 0,1% миқдордаги воситачилик йиғимлари ҳисобга олинади ва улар қуйидаги улушларда ўтказилади:"


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 3 августдаги 515-ф-сон фармойишининг рус тилидаги матни 1-бандидаги "(без права распоряжения)" сўзлари чиқариб ташлансин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги 22-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2018 й., 1-сон, 28-модда) билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларида:


а) 56-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:

"Ушбу қоидаларга иловада кўрсатилган табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби белгиланадиган стратегик ташкилотларга ҳақи тўланмагани учун табиий газ беришни камайтириш белгиланган тартибда энергия билан таъминлашнинг технологик ва авария брони даражасигача, тўлиқ узиб қўйиш эса - фақат суд қарорига биноан амалга оширилиши мумкин".


б) Қуйидаги мазмундаги илова қўшилсин:


"Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига

ИЛОВА


Табиий газ етказиб беришнинг алоҳида тартиби

белгиланадиган стратегик ташкилотлар

РЎЙХАТИ


I. "ИЭС" АЖ:

1. Навоий ИЭС

2. Сирдарё ИЭС

3. Тошкент ИЭС

4. Янги Ангрен ИЭС

5. Тошкент ИЭМ

6. Фарғона ИЭМ

7. Толимаржон ИЭС

8. Муборак ИЭМ

9. Тахиатош ИЭС

10. Тўрақўрғон ИЭС

II. "Ўзкимёсаноат"АЖ:

1. "Навоийазот" АЖ

2. "Максам-Чирчиқ" АЖ

3. "Фарғонаазот" АЖ

III. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва маҳаллий ижро этивчи ҳокимият органлари тузилмасига кирадиган иссиқлик ва электр энергияси ишлаб чиқариш ташкилотлари."



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 19 март










































Время: 0.1525
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск