ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш / Улгуржи савдо /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2020 й. 173-сон "Сирдарё вилоятида ихтисослаштирилган савдо-логистика терминалини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2020 й.

N 173




СИРДАРЁ ВИЛОЯТИДА

ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН САВДО-

ЛОГИСТИКА ТЕРМИНАЛИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Сирдарё вилоятининг транспорт ва логистика инфратузилмасини замонавий талабларга мувофиқ такомиллаштириш, тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги кооперация алоқаларини янада кенгайтириш, юк ташиш ҳажмини ошириш, шу жумладан товарларни ўз вақтида ва узлуксиз етказиб бериш, шунингдек, ҳудуднинг йўл-транспорт инфратузилмасидан самарали фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва "Xinjiang Guorui Economic & Trade Co., LTD" компанияси (Хитой Халқ Республикаси) (кейинги ўринларда инвестор деб аталади) ўртасида музокаралар ўтказилиб:

2020-2024 йилларда 25,0 млн АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Сирдарё вилоятида металл, ёғоч ва ёғоч маҳсулотларини сақлаш, уларга ишлов бериш ва тарқатиш бўйича ихтисослаштирилган савдо-логистика терминалини (кейинги ўринларда савдо-логистика терминали деб аталади) ташкил этиш бўйича келишувга эришилгани;

савдо-логистика терминалини қуриш мақсадида "Sirdaryo savdo logistika markazi" унитар корхонаси ташкил этилгани маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Сирдарё вилояти ҳокимлигининг савдо-логистика терминалини қуриш учун "Sirdaryo savdo logistika markazi" унитар корхонасига Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманидаги "Фаровон" МФЙ ҳудудида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини, истисно тариқасида, тўғридан-тўғри ажратиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


3. Белгилаб қўйилсинки, инвестор савдо-логистика терминали лойиҳасини амалга ошириш доирасида қуйидаги инвестициявий ва ижтимоий мажбуриятларни ўз зиммасига олади:

2020-2024 йилларда - 25,0 млн АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш;

камида 200 та янги иш ўринлари ташкил этиш;

лойиҳа-қидирув ишларига хорижий лойиҳалаш ташкилотларини жалб қилиш орқали лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги бир ой муддатда мазкур қарорнинг 3-бандида белгиланган шартларда инвестор билан тўрт томонлама инвестиция шартномаси тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилиши юзасидан мониторинг юритилишини таъминласин.

Бунда мазкур қарорнинг 3-бандида белгиланган шартлар инвестор томонидан тўлиқ равишда бажарилмаган тақдирда ер участкасидан доимий фойдаланиш ҳуқуқи бекор қилиниши белгилаб қўйилсин.


5. Белгилансинки:

Ўзбекистон Республикси Давлат божхона қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, "Ўзстандарт" агентлиги ва "Ўздавкарантин"инспекцияси бўлинмалари терминал ҳудудида бепул жойлаштирилади;

савдо-логистика терминалида божхона, экспресс-лаборатория, фитосанитария, ветеринария, санитария-эпидемиология, экологик назорат ўтказиш ва мувофиқликни баҳолаш ҳамда бошқа давлат хизматлари "ягона дарча"тамойили асосида кўрсатилади;

савдо-логистика терминалида давлат ва тижорат хизматлари, шу жумладан халқаро логистика хизматлари кўрсатилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги "Ўзбекистон темир йўлари"АЖ билан биргаликда Тошкент темир йўл узелида юклар тирбандлигининг олдини олиш мақсадида темир йўл орқали республика ҳудудига келаётган металл, ёғоч ва бошқа маҳсулотларни юклаш ҳамда туширишни амалга ошириш учун терминал ҳудудида шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ, "Ҳудудгазтаъминот" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ, Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда инвесторнинг ўз маблағлари ҳисобидан терминал ҳудудигача транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси билан таъминлаш чораларини кўрсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ҳамда Сирдарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда:

савдо-логистика терминали қурилиши бўйича техник топшириқларнинг ишлаб чиқилиши, мувофиқлаштирилиши ва тасдиқланишини таъминласин;

лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда ишлаб чиқилишини, экспертизадан ўтказилишини, қурилиш-монтаж ишларини бажариш чораларини кўрсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги инвесторнинг буюртманомалари бўйича савдо-логистика терминалини ташкил қилишда иштирок этадиган хорижий мутахассисларни республикага жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари-иқтисодиёт ва саноат вазири Д.А. Кучкаров ҳамда Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 март


































Время: 0.1765
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск