ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Транспорт /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.03.2020 й. ПФ-5971-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

20.03.2020 й.

N ПФ-5971



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ,

ШУНИНГДЕК, БАЪЗИЛАРИНИ ЎЗ КУЧИНИ

ЙЎҚОТГАН ДЕБ ҲИСОБЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5647-сон ва 2019 йил 9 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси йўл хўжалиги тизимини чуқур ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5890-сон фармонларига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига 1-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатлари 2-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 20 мартдаги

ПФ-5971-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1994 йил 7 ноябрдаги "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акционерлик компаниясини тузиш тўғрисида"ги ПФ-982-сон Фармони 3-бандида:

биринчи хатбошидаги "давлат-акционерлик компаниясининг" сўзлари "Акциядорлик жамиятининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

бешинчи ва олтинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"темир йўл транспортини комплекс ривожлантиришга қаратилган илмий-техник ютуқлар, янги техника ва технологиялар, инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва темир йўл транспортида жорий этиш;

сарф-харажатларни камайтириш ва фойдаланувчи мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини оширишни ҳисобга олган ҳолда юк, йўловчи, почта ва багажни ташишга оид тарифларни (тариф ставкаларини) ишлаб чиқиш ва ваколатли органлар билан келишиш".

3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 июндаги "Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизими самарадорлигини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5066-сон Фармони 5-бандида:

иккинчи хатбошидан "дарё транспорти" сўзлари чиқариб ташлансин;

саккизинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"кема ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси, шунингдек, ички сув йўлларида кичик ҳажмли кемаларнинг хавфсиз сузишини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирларни ташкил қилиш ва амалга ошириш".


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги "Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5270-сон Фармонида:


11-банддаги "Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги" сўзлари "Транспорт вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин;


илованинг 40-позицияси "Масъул ижрочилар" устунидаги "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги "Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5414-сон Фармонида:


а) 4-бандда:

бешинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

олтинчи-ўн биринчи хатбошилари тегишинча бешинчи-ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) қуйидаги мазмундаги 4-1-банд билан тўлдирилсин:

"4-1. Божхона омборлари, эркин омборлар ва бож олинмайдиган савдо дўкони фаолиятини лицензиялаш қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва "Ташкент-АЭРО" ихтисослашган божхона мажмуаси томонидан амалга оширилади".


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси регламентига 2-илованинг рус тилидаги матнида:


а) "Министерства" бўлими қуйидаги мазмундаги 45-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

45-1.



Министерство транспорта



1





";


б) "Государственные комитеты" бўлимидан 53-позиция чиқариб ташлансин;


в) "Агентства" бўлимининг 59-позицияси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

59.

Агентство гражданской авиации при Министерстве транспорта


1

";

г) "Комитеты" бўлими қуйидаги мазмундаги 66-1-позиция билан тўлдирилсин:

"

66-1.

Комитет по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта


1

";


д) "Государственные инспекции" бўлимида:


73-позиция чиқариб ташлансин;


74-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

74.

Инспекция по надзору за безопасностью железнодорожных перевозок при Министерстве транспорта

1

";

79-позиция қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

79.

Инспекция по контролю за качеством дорожно-строительных работ при Министерстве транспорта

1

".


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 сентябрдаги "2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПФ-5544-сон Фармонига 3-илованинг рус тилидаги матни 26-позицияси "Основной ответственный орган" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Минтранс, ГТК, АО "Узбекистон темир йуллари", АО "Uzbekistan Airways", АО "Uzbekistan airports"".


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 ноябрдаги "Божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-5582-сон Фармони 6-бандининг олтинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"олиб кириладиган товарларнинг божхона кўриги уч ой давомида божхона кўриги процедураси видеоёзуви сақланишини ва Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси марказий аппарати ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар бўйича бошқармалари ва "Тошкент-АЭРО" ихтисослаштирилган божхона комплекси уланишини таъминловчи видеокузатув тизими билан жиҳозланган жойлардагина амалга оширилади. Ўзига хос хусусиятларга эга, унинг ташқи ўлчамлари, физик кўрсаткичлари туфайли ёки кимёвий хоссаларига кўра ёхуд сақланишига доир алоҳида шартлар қўйилиши туфайли божхона омборига жойлаштирилиши мумкин бўлмаган товарлар, шунингдек товар етказиб бериладиган жойда божхона омбори мавжуд бўлмаган ҳолларда, божхона кўриги товарлар етказиб берилган жойда давлат божхона хизмати органлари томонидан кўчма видеоёзув ускуналари ёрдамида тасвирга олинган ҳолда амалга оширилади ва видеотасвирлар божхона постида кўрик ўтказилган кундан бошлаб уч ой давомида сақланиши таъминланади".


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги "Ўзбекистон Республикасининг фуқаро авиациясини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5584-сон Фармонида:


а) 1-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;


б) 4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзаэронавигация" ДК" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги "Ўзаэронавигация" Маркази" давлат унитар корхонаси (кейинги ўринларда - "Ўзаэронавигация" ДУК)" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 5-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин;


г) 10-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"10. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва "Uzbekistan Airports" АЖ Жаҳон банки гуруҳини жалб қилган ҳолда";


д) 11-бандда:

"а" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"а) Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигига (кейинги ўринларда - Агентлик)";

"в" кичик банди қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Бунда, Ўзбекистон Республикасининг самовий ҳудудидан транзит фойдаланишда кўрсатилган аэронавигация хизматлари учун хорижий авиакомпанияларнинг кечиктирилган дебитор қарздорлигини ундириш имконияти бўлмаганда, "Ўзаэронавигация" ДУК кечиктирилган дебиторлик қарздорлик учун жарима санкцияларини қўллашдан кейинги 12 ой муддатга озод қилинсин";


е) 12-банд ва 4-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин;


ж) 14-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"14. Агентлик, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг 2019 йил 1 январдан бошлаб юридик шахс ташкил этмасдан Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини ривожлантириш жамғармасини (кейинги ўринларда - Жамғарма) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин";

"а" кичик бандининг учинчи хатбошисидаги "Дававианазорат" сўзи "Агентлик" сўзи билан алмаштирилсин;


з) 21-банднинг "а" кичик банди учинчи хатбошисидаги "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекциясини" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлигини" сўзлари билан алмаштирилсин;


и) 3-илованинг 17-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"17. Ульжаев Т.Э. - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Фуқаро авиацияси агентлиги директори".


10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили"да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида"ги ПФ-5635-сон Фармонига 3-илованинг "Масъул вазирлик ва идоралар" устуни 2.2-позициясининг "Транспорт инфратузилмаси" сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт вазирлиги, "Uzbekistan airways" АЖ, "Uzbekistan airports" АЖ, "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ".


11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Транспорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5647-сон Фармонига илованинг "I. Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" бўлими чиқариб ташлансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 25 апрелдаги "Қозоғистон Республикаси билан икки томонлама маҳсулот айирбошлашни ошириш бўйича интеграциялашув жараёни ва чора-тадбирларни амалга ошириш тўғрисида"ги ПҚ-332-сон қарорига илованинг рус тилидаги матни 6.2-позицияси "Орган, ответственный за исполнение" устунидаги "Узбекское агентство автомобильного и речного транспорта" сўзлари "Минтранс" сўзи билан алмаштирилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 январдаги "Аҳолига транспорт хизмати кўрсатиш ҳамда шаҳарлар ва қишлоқларда автобусларда йўловчилар ташиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2724-сон қарорида:


2-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт вазирлиги зиммасига йўловчиларга хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини оширишга йўналтирилган комплекс амалий чора-тадбирларнинг ишлаб чиқилиши ва тизимли асосда амалга оширилишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш вазифаси юклансин, қуйидагилар вазирликнинг қўшимча функциялари этиб белгилансин";


3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2-иловага мувофиқ 2017-2021 йилларда янги автобуслар сотиб олиш параметрлари";


3-илова ўз кучини йўқотган деб топилсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 февралдаги "Тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш механизмларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-2750-сон қарорига 3-илованинг 65-позицияси "Масъул органлар" устунидаги "Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги (Исмаилов В.В.)" сўзлари "Транспорт вазирлиги (Деҳқонов Д.Т.)" сўзлари билан алмаштирилсин.


16. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси вазирлик, идора ва ташкилотлари формали кийимини ишлаб чиқиш, стандартлаштириш, тасдиқлаш ва тайёрлаш механизмини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2800-сон қарорига 1-илованинг рус тилидаги матни 6-позицияси "Ведомственная форменная одежда" бўлимидаги "Узбекское агентство автомобильного транспорта" сўзлари "Министерство транспорта Республики Узбекистан" сўзлари билан алмаштирилсин.


17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги "Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3067-сон қарорида:


1-илованинг 57-позициясидаги "Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


2-илованинг "Автомобиль ва дарё транспорти агентлиги" бўлими номланиши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт вазирлиги".


18. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 2 декабрдаги "2018-2022 йилларда транспорт инфратузилмасини такомиллаштириш ва юк ташишнинг ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3422-сон қарорида:


а) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бошқа манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари зиммасига Дастурда белгиланган мақсадли кўрсаткичлар тўла ҳажмда ва ўрнатилган муддатларда сифатли амалга оширилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин";


б) 1-илованинг рус тилидаги матни 1-позицияси "Ответственные министерства и ведомства" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Министерство инвестиций и внешней торговли (Умурзаков), МИД, АО "Узбекистон темир йуллари" (Хасилов), ГТК (Мусаев), Министерство транспорта (далее - Минтранс) (Махкамов), Комитет по автомобильным дорогам (Абдувалиев)";


в) 2-илованинг рус тилидаги матнида:


1-банддан "- председатель правления АО "Узбекистон темир йуллари"" сўзлари чиқариб ташлансин;


2 ва 3-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"2. Умурзаков С.У. - заместитель Премьер-министра Республики Узбекистан - министр инвестиций и внешней торговли, заместитель руководителя рабочей группы

3. Абидов Ш.А. - заведующий секретариатом Кабинета Министров Республики Узбекистан";


11 ва 12-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Махкамов И.Р. - первый заместитель министра транспорта

12. Абдувалиев А.А. - заместитель министра транспорта - председатель Комитета по автомобильным дорогам при Министерстве транспорта";


13-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 мартдаги "Автомобиль транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3589-сон қарорида:


а) 1-6, 10 ва 16-бандлар ўз кучини йўқотган деб топилсин;


б) 7-бандда:

иккинчи-тўртинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

бешинчи-олтинчи хатбошилар тегишинча иккинчи-учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


в) 8-банддаги "Ўзавтотранс" агентлиги" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 9-банднинг тўртинчи хатбошисидаги "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғи" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири" сўзлари билан алмаштирилсин;


д) 12-бандда:

биринчи хатбошидаги "Ўзавтотранс" агентлиги бошлиғига" сўзлари "Транспорт вазирига" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "Ўзавтотранс" агентлиги" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


е) 13-банддаги "Ўзавтотранс" агентлигига" сўзлари "Транспорт вазирлигига" сўзлари билан алмаштирилсин;


ж) 14-банднинг биринчи ва тўртинчи хатбошиларидаги "Ўзавтотранс" агентлиги" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 15-бандда:

биринчи хатбошисидаги "Ўзавтотранс" агентлиги" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

иккинчи ва учинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;


и) 1-5 ва 5а-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 29 мартдаги "2018-2022 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида автомобиль кўприклари, йўл ўтказгичлар ва бошқа сунъий иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги ПҚ-3632-сон қарори 5-бандидаги "Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси" сўзлари билан алмаштирилсин.


21. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 июндаги "Обод маҳалла" дастурининг асосий параметрларини тасдиқлаш ва уларнинг ижросини таъминлаш масалалари тўғрисида"ги ПҚ-3812-сон қарори 12-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бажариладиган йўл-қурилиш ишларининг сифати ва назоратини ўрнатилган тартибда таъминласин".


22. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 октябрдаги "Ўзбекистон Республикасида тез тиббий ёрдам хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3973-сон қарорига 3-илованинг 10-позицияси "номланиши" устунидаги "Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


23. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 27 ноябрдаги "Автомобиль йўлларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасида ишларни ташкил этишнинг илғор хорижий услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4035-сон қарорига иловада:


а) 5-позицияда:

"Тадбирлар" устунидаги "Автомобиль йўллари давлат қўмитасининг" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитасининг" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Масъул ижрочилар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси (кейинги ўринларда - Автомобиль йўллари қўмитаси), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги";


б) 7-позиция "Масъул ижрочилар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси";


в) 12-позиция "Масъул ижрочилар" устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Автомобиль йўллари қўмитаси, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги";


г) 24 ва 25-позициялар "Масъул ижрочилар" устунидаги "Автомобиль йўллари давлат қўмитаси" сўзлари "Автомобиль йўллари қўмитаси" сўзлари билан алмаштирилсин.


24. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги "Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология тизимларини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4059-сон қарорига 2-иловада:


10-позиция "Ишлаб чиқувчилар" устунидаги "Ўздавтемирйўлназорат" сўзи "Ўзтемирйўлназорат" сўзи билан алмаштирилсин;


25-позиция "Ёрдамчи ижрочилар" устунидаги "Автомобиль транспорти агентлиги" сўзлари "Транспорт вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин.


25 . Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги "Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида"ги ПҚ-4086-сон қарори 25-банди "б" кичик бандининг биринчи ва иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси (кейинги ўринларда - Республика йўл жамғармаси)ни Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси тасарруфига ўтказиш ҳамда:

йўл хўжалиги соҳасидаги қурилиш, реконструкция қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича манзилли дастурларни молиялаштириш ва келишиш, шунингдек, автомобиль йўлларидан фойдаланиш ва сақлаш бўйича харажатларни молиялаштириш, Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, унинг ҳудудий бош бошқармалари, туман йўллардан фойдаланиш корхоналари, йўллардан мунтазам фойдаланиш корхоналари, кўприклардан фойдаланиш корхоналари, Республика йўл жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекциясини сақлаш функцияларини Молия вазирлиги зиммасига юклаш;".


26. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги "Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги ПҚ-4143-сон қарорида:


а) 1-банддан олтинчи ва еттинчи хатбошилари чиқариб ташлансин;


б) 2-банднинг иккинчи хатбошисидан ", шунингдек, Вазирлик ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 3-бандда:

бешинчи хатбошидан "Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг," сўзлари чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Автомобиль йўллари қўмитаси раиси ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод қилинади";

олтинчи-ўнинчи хатбошилар тегишинча еттинчи-ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


г) 6 ва 7-иловалар ўз кучини йўқотган деб топилсин.


27. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги "Обод қишлоқ" дастурини 2019 йилда амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4201-сон қарори 9-бандида:

учинчи хатбошидаги "муҳандислик-транспорт" сўзлари "муҳандислик" сўзи билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"автомобиль йўлларини ўз вақтида ва сифатли қуриш ҳамда таъмирлаш юзасидан - Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи зиммасига";

тўртинчи хатбоши бешинчи хатбоши деб ҳисоблансин.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 20 мартдаги

ПФ-5971-сон Фармонига

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг ўз кучини

йўқотган деб эътироф этилаётган айрим ҳужжатлари

РЎЙХАТИ


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1992 йил 28 январдаги "Ўзбекистон Миллий авиакомпаниясини ташкил қилиш тўғрисида"ги ПФ-326-сон Фармони.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 2 мартдаги "Темир йўл танспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-2815-сон Фармони 5-банди.


3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2001 йил 4 июндаги "Автомобиль транспорти соҳасида монополиядан чиқариш ва бошқарувни такомиллаштириш тўғрисида"ги ПФ-2871-сон Фармони.


4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 7 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи фармонларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги ПФ-3696-сон Фармони 2-банди.


5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 июлдаги "Ўзбекистон Республикаси Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3136-сон қарори.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-3221-сон қарори.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 8 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Темир йўлларда юк ва йўловчилар ташиш хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2017 йил 16 августдаги ПҚ-3221-сонли қарорига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги ПҚ-3903-сон қарори.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 10 сентябрдаги "Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида"ги (Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сонли Фармон) ПҚ-3936-сон қарорига илованинг 2-банди.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 март




























Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск