ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларини тасдиқлаш ёки уларга қўшилиш ҳақидаги масъул органлар ҳужжатлари / Халқаро битимларни ратификация қилиш ва уларга қўшилиш ҳақидаги қонун ва қарорлар / 2020 й. /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.03.2020 й. ПҚ-4646-сон "Халқаро шартномаларга қўшилиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.2020 й.

ПҚ-4646



ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРГА

ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА



"Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 23-моддасига мувофиқ:


1. Қуйидагиларга:

2005 йил 25 ноябрда Москва шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ёшлар билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида Битимига;

2011 йил 19 майда Минск шаҳрида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг Ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги иштирокчи-давлатларининг ёшлар билан ишлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида 2005 йил 25 ноябрдаги Битимига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги Баённомага қўшилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикасининг мазкур халқаро шартномаларга қўшилганлиги тўғрисида депозитарийга тегишли билдиришнома йўлласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари ушбу халқаро шартномалар кучга кирганидан кейин уларнинг амалга оширилиши учун масъул бўлган ваколатли органларни аниқласин ҳамда Ўзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилиши устидан ўрнатилган тартибда назоратни таъминласин.


4. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 март


































Время: 0.0045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск