ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2020 й. 174-cон "Архив иши ва иш юритиш соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2020 й.

N 174




АРХИВ ИШИ ВА ИШ ЮРИТИШ

СОҲАСИДАГИ АЙРИМ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ

ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 20 сентябрдаги ПҚ-4463-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказининг устави 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги ҳузуридаги Архив ишини ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Архив иши ва иш юритиш ҳолати бўйича давлат назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази Тошкент шаҳар, Чилонзор 1-берк кўчаси манзилидаги Ўзбекистон Кинофотофоно ҳужжатлари миллий архиви биносига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида архив ишини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2008 йил 26 августдаги 194-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 йил, 35-36-сон, 347-модда) 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги директори У.М. Юсупов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 март









































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск