ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ахборот. Ахборотлаштириш. Алоқа / Архив фонди. Архивлар /

Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази Устави (ЎзР ВМ 19.03.2020 й. 174-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 мартдаги

174-сон қарорига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги

ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича

малака ошириш илмий-методик маркази

УСТАВИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Устав Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик марказининг (кейинги ўринларда - Марказ) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, шунингдек, фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.


2. Марказ давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади ҳамда архивлар, идоравий архивлар ходимлари (архивариуслар) ҳамда архив иши ва иш юритиш соҳасидаги бошқа ходимларнинг малакасини оширади, ушбу йўналишда ўқув, илмий-методик ишларни амалга оширади, янги илғор технологияларни жорий этади, архив иши ва иш юритиш тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш масалаларида узлуксиз методик хизмат кўрсатади.


3. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлигининг (кейинги ўринларда - Агентлик) буйруқ ва фармойишлари ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Уставга мувофиқ амалга оширади.


4. Марказ юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, мустақил балансга, шахсий ғазна ҳисобварақларига, банк ҳисобварақларига, шу жумладан хорижий валютадаги банк ҳисобварақларига эгадир.


5. Марказ бевосита Агентликка бўйсунади. Агентлик Марказ фаолиятига раҳбарлик қилади.


6. Марказнинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи - Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги ҳузуридаги Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш илмий-методик маркази;

қисқа номи - Архив иши ва иш юритиш маркази;

б) инглиз тилида:

тўлиқ номи - Center for Scientific and Methodological Support and Advanced trainingof specialists in Archival Affairs and Record Keeping under the Uzarhivе Agency of the Republic of Uzbekistan;

қисқа номи - Center of Archival Affairs and Record Keeping;

в) рус тилида:

тўлиқ номи - Центр по научно-методическому обеспечению и повышению квалификации специалистов по архивному делу и делопроизводству при Агентстве "Узархив" Республики Узбекистан;

қисқа номи - Центр архивного дела и делопроизводства.



2-БОБ. МАРКАЗНИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

архив иши ва иш юритиш соҳасида ходимлар малакасини ошириш;

архив иши ва иш юритиш бўйича ходимларнинг касбий малакасини ошириш, архив иши ва иш юритиш тизимида замонавий технологияларни жорий этиш;

ўқув жараёнига замонавий инновацион технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;

архивлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича методик ишларни ташкил этиш;

халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали архив иши ва иш юритиш соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий муассасалар билан ҳамкорлик қилиш.


8. Марказ унга юкланган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:


а) архив иши ва иш юритиш соҳасида ходимлар малакасини ошириш соҳасида:

архив иши ва иш юритиш бўйича ходимларни малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш борасида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

архив иши ва иш юритиш бўйича ходимларнинг малакасини оширишни ривожлантириш истиқболларини прогнозлаштириш, давлат дастурларини ишлаб чиқишда қатнашиш;

малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурлари тизимли равишда такомиллаштирилишини таъминлаш;


б) архив иши ва иш юритиш бўйича ходимларнинг касбий малакасини ошириш, архив иши ва иш юритиш тизимида замонавий технологияларни жорий этиш соҳасида:

ўқув жараёнига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда, ўқув режалари ва дастурлари тизимли равишда такомиллаштирилишини таъминлаш;

архивчи ва иш юритувчи ходимларнинг малакасини ошириш мазмуни ва сифатини такомиллаштиришга қаратилган таклифларни белгиланган тартибда Агентликка киритиш;


в) ўқув жараёнига замонавий инновацион технологияларни, ўқитишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш соҳасида:

архив иши ва иш юритиш бўйича ходимлар малакасини ошириш жараёнларини мувофиқлаштириш;

таълим дастурларининг узлуксизлиги ва изчиллигини ҳисобга олган ҳолда, ижодий тафаккурни ривожлантиришга қаратилган ўқитишнинг интерактив усулларидан фойдаланиш орқали архив иши ва иш юритиш бўйича ходимларнинг малакасини ошириш юзасидан ўқув режалари ва дастурларини, ўқув-методик ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича ходимлар малакасини ошириш бўйича халқаро тажрибани, шунингдек, жаҳоннинг энг яхши таълим муассасалари ютуқларини умумлаштириш асосида илмий асосланган инновацияларни жорий этиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича ходимлар малакасини оширишнинг барча босқичларида сабоқ беришнинг инновацион методикаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-тадқиқотлар ўтказиш ҳамда илмий-амалий ва тадқиқот ишлари учун хорижий мутахассисларни жалб этиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича ходимлар малакасини оширишда таълим жараёнининг юқори даражасини таъминлаш, илмий тадқиқотларга интилиш, мустақил фикрлаш кўникмалари ва ижодий маҳоратни ривожлантириш;


г) архивлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш бўйича методик ишларни ташкил этиш соҳасида:

ўқув-машғулот жараёни сифатини оширишга, архивчи ва иш юритувчилар қобилиятини ривожлантириш ва рағбатлантиришга қаратилган тадбирлар (конференциялар, семинар-тренинглар, танловлар) ташкил этиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича ходимларнинг ўз соҳасини билишини ривожлантириш ва оширишда ўқитишнинг интерактив ва замонавий усулларини, методик материаллар, ёрдам кўрсатишнинг самарали шаклларини ишлаб чиқиш, синаб кўриш ва ўқув-машғулот жараёнига жорий этиш;

малака оширишнинг самарали шаклларини (тўғридан-тўғри малака ошириш, илмий-тадқиқот муассасасида, хорижда тажриба орттириш, мустақил ўқиб билим олиш, ва бошқа шаклларини) жорий этишнинг ташкилий-методик асосларини ишлаб чиқиш;

илмий-методик ахборотни умумлаштириш ва тарқатиш, журналлар, турли хил методик материаллар, газеталар, тўпламлар, тавсияномалар ва қўлланмалар тайёрлаш;

миллий ва халқаро илғор тажрибадан фойдаланган ҳолда, архив иши ва иш юритиш бўйича ходимлар маҳоратини ошириш дастурлари, методик тавсияномалар, қўлланма ҳамда илмий-методик ишланмалар билан таъминлаш;

архив иши ва иш юритиш бўйича ходимлар малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантириш;

архив иши ва иш юритиш соҳасини ривожлантириш концепциялари ва прогнозларини ишлаб чиқиш, Агентлик тизимидаги архив муассасаларининг асосий фаолияти учун услубий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, бошқарув соҳасидаги тадқиқотлар олиб бориш;

давлат ва нодавлат ташкилотларининг сўровларига мувофиқ шартнома асосида идоравий архивларда Ўзбекистон Республикаси Миллий архив фонди таркибидаги ҳамда бошқа турдаги ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланишнинг холати тўғрисида ўрганишлар ўтказиш, хулосалар тайёрлаш ва илмий-амалий ёрдам кўрсатиш;

ҳужжатларни узоқ муддат сақлаш учун физик-кимёвий ва биологик шароитларни ўрганиш, ҳужжатларни таъмирлаш ва қайта тиклаш, шунингдек, биологик ҳимоя воситалари, усуллари ва технологияларини такомиллаштириш юзасидан тадқиқотлар олиб бориш;

давлат ва нодавлат архивлари, шунингдек, идоравий архивларга шартнома асосида архив ҳужжатларини жамлаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш бўйича илмий ва услубий ҳужжатларни ишлаб чиқиш;


д) халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш орқали архив иши ва иш юритиш соҳасида мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш, хорижий муассасалар билан ҳамкорлик қилиш соҳасида:

соҳадаги халқаро тажрибаларни архив иши ва иш юритиш бўйича ходимлар малакасини ошириш жараёнига татбиқ этиш;

хорижий ва мамлакатимизнинг малакали амалиётчи ходимларини таълим жараёнига жалб этган ҳолда, архив иши ва иш юритиш бўйича ходимлар ҳамда дарс берадиган ўқитувчилар таркибининг касбий тайёргарлигини узлуксиз ривожлантириб бориш;

малака ошириш курслари тингловчиларининг замонавий ахборот-коммуникация технологияларини самарали ўзлаштириши учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;

малака ошириш соҳасида халқаро алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, мамлакатимиз ютуқларини халқаро даражада кенг ёритиш;

конференциялар, кўргазмалар ва бошқа тадбирлар ўтказиш, хорижий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш.



3-БОБ. МАРКАЗНИНГ ҲУҚУҚ ВА

МАЖБУРИЯТЛАРИ


9. Марказ ўзига юкланган асосий вазифалар ва функцияларни амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Агентликка таълим мазмунини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритиш;

шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилган ҳолда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилот ва муассасалардан архив ҳамда иш юритувчи ходимлар бўйича маълумотлар олиш;

архив иши ва иш юритиш бўйича ходимлар малакасини ошириш бўйича дастурлар, ўқув қўлланмалари, илмий асарлар тўпламлари, илмий-амалий конференциялар материаллари, методик кўрсатмалар ҳамда қўлланмалар тайёрлаш;

аҳолига, турли ташкилотларга пулли таълим хизматлари ва бошқа хизматлар кўрсатиш, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган ва асосий фаолиятга зид бўлмаган фаолиятнинг барча турларини амалга ошириш ҳамда хизматлар нархларини мустақил белгилаш;

юқори меҳнат кўрсаткичлари учун Марказ ходимларини давлат ва идоравий мукофотлар билан мукофотлаш тўғрисида Агентликка таклифлар киритиш;

малака ошириш бўйича фаолият сифати ва самарадорлигини таъминлаш чораларини кўриш;

ҳамкорлик доирасида муаллифлик ишларини ишлаб чиқишга тажрибали ходимлар, педагоглар ва ходимларни жалб қилиш (зарур ҳолларда шартномалар асосида);

қонун ҳужжатларига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ ўқув дастурларига тузатишлар киритиш;

ўз ваколатлари доирасида халқаро ва хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш;

хорижлик тажрибали ходимларни жалб қилган ҳолда, илғор хорижий тажрибани жорий этиш мақсадида архив иши ва иш юритиш бўйича ходимлар малакасини мунтазам ошириш учун қисқа муддатли ва аниқ мақсадга йўналтирилган курсларни ташкил этиш;

ходимларни ўқитиш, семинарлар ва конференцияларда қатнашиш учун хорижга тажриба алмашиш ва инновацион педагогика технологияларини ва илғор методикаларни ўрганиш бўйича тажриба орттиришга юбориш;

ўз фаолиятини оммавий ахборот, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоқларида кенг ёритиш.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.


10. Марказ:

ушбу Уставда белгиланган асосий вазифалар ва функциялар бажарилишини таъминлашга;

Марказ даромадларининг истиқболли кўрсаткичлари бажарилишининг натижадорлигини таҳлил қилишга ва маблағлар тушишига салбий таъсир кўрсатувчи аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўришга;

ўз фаолияти тўғрисида Агентлик директорига ҳисобот беришга мажбурдир.

Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам олиши мумкин.



4-БОБ. МАРКАЗ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


11. Марказ ўз фаолиятида бевосита Агентликка бўйсунади ва унга ҳисобот беради.


12. Марказга Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги директори томонидан белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор раҳбарлик қилади.


13. Марказ директори бир нафар ўринбосарга эга бўлади.

Марказ директорининг ўринбосари Ўзбекистон Республикаси "Ўзархив" агентлиги директори билан келишилган ҳолда, Марказ директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.


14. Марказ директори:

Марказга юкланган асосий вазифалар ва функцияларга мувофиқ Марказ фаолиятини ташкил этади, Марказнинг штат жадвалини шакллантиради, Марказ номидан меҳнат шартномаларини, бошқа шартномалар ва ҳужжатларни имзолайди;

ушбу Уставга ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.



5-БОБ. МАРКАЗНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ ВА

МОДДИЙ-ТЕХНИК ТАЪМИНЛАШ, УНИНГ ХОДИМЛАРИ

МЕҲНАТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ВА УЛАРНИ

МОДДИЙ РАҒБАТЛАНТИРИШ


15. Марказ фаолияти қуйидаги манбалар ҳисобидан молиялаштирилади:

шартнома асосида пулли ўқитишдан тушадиган маблағлар;

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг хомийлик хайриялари;

хўжалик фаолияти юритишдан тушадиган маблағлар;

қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.


16. Шартнома асосида малака ошириш курслари учун харажатлар сметаси Марказ томонидан тузилади ва белгиланган тартибда Агентлик томонидан тасдиқланади.

Харажатлар сметасида курснинг ўқув режаси ва дастурида назарда тутилган барча дарс машғулотлари учун тўланадиган соатбай ҳақ, Марказнинг моддий-техник таъминоти, курсни ташкил этиш ва ўтказишга жалб этилган (раҳбар, педагог ва техник) ходимларга тўланадиган иш ҳақи, уларни рағбатлантириш, шунингдек, тўланадиган солиқлар учун маблағлар назарда тутилади.

Шартнома асосида ташкил этиладиган курсларда ўқиш учун маблағ тингловчини юбораётган ташкилот ёки тингловчи томонидан қопланади.


17. Меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар Марказ ходимларига иш ҳақи тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш манбалари ҳисобланади.



6-БОБ. ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ


18. Марказ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари ва замонавий талаблари асосида, шунингдек, халқаро стандартлар ва ривожланган давлатларнинг илғор тажрибасини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган ходимлар малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талаблари асосида амалга оширади.

19. Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш курслари ушбу Уставга 1-иловага мувофиқ ташкил этилади.

Марказнинг ўқув дастурлари ходимлар малакасини оширишга қўйиладиган давлат таълим талабларига асосан ишлаб чиқилади.

20. Марказга ўқишга юбориладиган ходимлар касбий йўналиши бўйича гуруҳларга бўлинган ҳолда ўқитилади, уларнинг ўқиш вақти ва муддати Марказ томонидан тасдиқланадиган тақсимот-режаларга мувофиқ белгиланади.

Тўлов-шартнома асосида тингловчиларни ўқитиш муддати буюртмачи ташкилот билан Марказ ўртасида тузиладиган шартнома асосида белгиланади.

Ўқишга юборилган ходимларнинг Марказга етиб келиши тақсимот-режаларга асосан тегишли ташкилотлар томонидан таъминланади.


21. Архив иши ва иш юритишнинг замонавий талаблари ва жараёнларини ҳисобга олган ҳолда давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотларнинг архив ва иш юритувчи ходимлари уч йилда камида бир марта малакасини ошириб борадилар.


22. Архив иши ва иш юритиш бўйича малака ошириш дастурларини ўзлаштириш муддати ўқув режасига киритилган фанлар сони ҳамда уларнинг юкламалари ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади ва 1 ҳафтадан (36 соатдан) кам бўлмаслиги шарт (қисқа муддатли малака ошириш курслари бундан мустасно).


23. Аудитория машғулотларининг барча турлари 80 дақиқа давом этади, ўқув машғулотлари оралиғидаги танаффус камида 10 дақиқани ташкил этади.


24. Малака ошириш курслари тингловчиларининг билими тест синовлари асосида баҳоланади.

Тингловчилар билан якуний тест синови малака ошириш курси дастурига асосан ўтилган мавзулар бўйича ўтказилади. Тест синови натижалари "синовдан ўтди" ёки "синовдан ўтмади" деб қайд этилади.

Архив иши ва иш юритиш маркази ўқув дастурларида назарда тутилган барча талабларни бажарган ва тест синовини муваффақиятли топширган тингловчиларга мазкур Уставга 2-иловага мувофиқ белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Тест синовини топширмаган тингловчига малака ошириш курсини тинглаганлиги тўғрисида маълумотнома берилади.


25. Тест синовини топширмаган тингловчилар тўғрисида ўқув курслари томонидан уларни юборган тегишли ташкилотларга хабар қилинади. Агар тингловчилар тест синови натижаларидан норози бўлса, улар тест синови натижалари эълон қилинган вақтдан бошлаб 10 кун мобайнида Марказ директори номига ёзилган ариза билан мурожаат қилишлари мумкин. Бу ҳолда Марказ директорининг буйруғи билан ўқитувчилар таркиби ва ўқув курсининг амалиётчи ходимларининг камида уч нафар вакилидан иборат таркибда апелляция комиссияси тузилади.

Апелляция комиссияси тингловчиларнинг аризасини кўриб чиқиб, шу куннинг ўзида хулоса беради.


26. Тест синовида узрли сабаб билан қатнашмаган тингловчилар тест синовида кейинги гуруҳ тингловчилари билан бирга қатнашиши мумкин.


27. Малака ошириш курсини узрли сабабга кўра охиригача тамомламаган тингловчилар курсларни кейинги гуруҳ билан бирга тамомлаши мумкин.


28. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар:

шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка риоя қилган ҳолда, навбатдаги календарь йилга архив иши ва иш юритиш бўйича ходимлар ҳақида маълумотларни уларнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, қачон ва қайси таълим муассасасини битирганлиги, диплом бўйича мутахассислиги, иш жойи ва стажи, лавозими, охирги малака оширган вақтини кўрсатган ҳолда Марказга тақдим этади;

тасдиқланган режа ва жадвал асосида архив иши ва иш юритиш бўйича ходимларнинг белгиланган муддатда Марказга ўқишга етиб боришларини таъминлайди.






Уставга

1-ИЛОВА



Архив иши ва иш юритиш бўйича малака

ошириш курсларини ташкил этиш

СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

I босқич

1. Давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар ҳамда жисмоний шахслар (Буюртмачилар)


2. Марказ



1. Курсларда малака оширишга номзодлар рўйхатини Архив иши ва иш юритиш марказига (Марказ) тақдим этади.


2. Номзодлар (тингловчилар) рўйхатини ва гуруҳларни шакллантиради ҳамда тегишли буйруқ чиқаради.


ҳар йили 15 ноябрга қадар






гуруҳлар шаклланиши билан белгиланган меъёрларга мувофиқ







II босқич


1. Марказ


2. Буюртмачилар



1. Тасдиқланган йиллик режа ва рўйхат бўйича белгиланган тартибда тингловчилар учун малака ошириш курсларини ташкил этади.


2. Тасдиқланган йиллик режа ва рўйхат бўйича тингловчиларнинг белгиланган муддатларда курсларга қатнашишини таъминлайди (шартнома асосидаги тингловчилар белгиланган тўловларни амалга оширади).


тасдиқланган йиллик режа асосида















III босқич


Марказ


Курслар бошланиши ва якунланиши бўйича режа-жадвални тасдиқлайди


1 иш кунида







IV босқич


1. Марказ


2. Буюртмачилар



1. Ўқув курслари бошланиши тўғрисида буюртмачини (тингловчини) 3 кун олдин (иш кунида) хабардор қилади.


2. Белгиланган муддатда ўқиш жараёнига ва шартнома шартларини бажаришга киришади.



тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ

  

V босқич


Марказ



Курсларга тингловчиларни қабул қилиш тасдиқланган режага мувофиқ Марказ раҳбарининг буйруғи билан расмийлаштирилади ҳамда тингловчи курсларга ўз вақтида келмаганлиги (тингловчи 1 кун давомида курсларга келмаса четлатилади) тўғрисида буюртмачига дарҳол хабар беради.



курслар бошланиши санасидан бошлаб 1 кун давомида







VI босқич


Марказ



Тест синов асосида тингловчининг дастлабки билим даражаси аниқланади. Ўқув жараёнида (маъруза, амалий машғулот, семинар тренинг, кўчма машғулот, махорат сабоқлари, интерфаол ва бошқа шакллар) тингловчилар билим олади.

Якуний тест синови асосида тингловчининг билим даражаси аниқланади.



тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ






  

VII босқич


Марказ



Якуний тест синовида умумий 100 баллдан камида 56 балл (56%) миқдорида тўплаган тингловчи курслардан муваффақиятли ўтган ҳисобланади ҳамда бу хақида тингловчига сертификат берилади.

Якуний тестга ажратилган 100 баллдан 56 балл (56%) миқдоридан кам тўплаган тингловчига "малака ошириш курсини тинглади" мазмунида маълумотнома берилади.


1 кун иш кунида Курс синовларидан муваффақиятли ўтган тингловчига сертификат берилади ёки ўта олмаган тингловчилар рўйхати эълон қилинади.









Уставга

2-ИЛОВА



Малака ошириш ҳақида давлат намунасидаги

СЕРТИФИКАТ

(тавсифи)


Малака ошириш тўғрисидаги сертификат А4 форматли оқ қоғозда офсет усулида беш хил рангдан фойдаланган ҳолда: матн учун - қора рангда, расмлар тасвири учун - яшил, кўк, қизил рангларда, фон учун - оч кулрангда босиб чиқарилади. Варақнинг чап қисмида четидан 10 мм чекинган ҳолда, эни 32 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи тасвирланган тасма жойлаштирилади. Тасманинг юқори қисмида диаметри 30 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби, паст қисмида эса - 35 мм ўлчамли иккита квадрат қўшилишидан ҳосил бўлган саккиз қиррали юлдуз, юлдузнинг ўртасида муҳр учун 25 мм диаметрли оқ айлана жойлашган. Варақнинг қолган қисмида юқорида лотин ёзуви билан давлат тилида "O'ZBEKISTON RESPUBLIKASI. Malaka oshirish haqida SERTIFIKAT" сўзлари босилади. Сертификат икки лотин ҳарфи - MO ва олти рақамли сондан иборат тартиб рақами билан таъминланган. Барча матн нақшли растрдан иборат оч кул ранг фонда босиб чиқарилади. Сертификат: босиб чиқаришнинг икки усули - офсет ва юқори усули; ёруғлик воситасида нусха кўчиришни қийинлаштириш учун очиқ ранглар; нақшли растр; ҳар хил рангли растрлардан фойдаланиш йўли билан турли рангларни ташкил этиш; махсус қоғозлар; ўзгарадиган рақамлардан иборат тартиб рақами қўлланган ҳолда олтита ҳимояга эга.






(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири)

Malaka oshirish haqida

SERTIFIKAT

MO N 000000

(Familiyasi, ismi, otasining ismi)

_______20___ yil __________________________________ dan 20___ yil_____________gacha

da

(Ta'lim muassasasining nomi)


jami

soatli

(Malaka oshirish kursining nomi)

bo'yicha muvaffaqiyatli malaka oshirdi.


Muhr o'rni


Direktor _________________

Sana _________________

Qayd raqami ___________

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 март













































Время: 0.0040
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск