Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 26.03.2020 й. ПҚ-4652-сон "Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишга жалб қилинган тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

26.03.2020 й.

N ПҚ-4652



КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИ ТАРҚАЛИШИГА

ҚАРШИ КУРАШИШГА ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ТИББИЁТ

ВА САНИТАРИЯ-ЭПИДЕМИОЛОГИЯ ХИЗМАТИ

ХОДИМЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ОИД

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Жаҳон миқёсида тиббиёт ва санитария-эпидемиология хизмати ходимлари коронавирус инфекцияси (COVID-19) тарқалишининг олдини олиш, аҳоли саломатлиги ва санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашда жонбозлик кўрсатишмоқда.

Фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга қўшаётган улкан ҳиссаларини ва фидокорона хизматларини эътироф этган ҳолда, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш ишларига жалб этилган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни қўшимча ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. Коронавирус инфекциясидан зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган, зарарланган беморлар жойлаштирилган объектларда ҳамда коронавирус инфекциясини аниқлаш лабораторияларида фаолият олиб бораётган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ҳар 14 кунлик фаолият даври учун қуйидаги миқдорларда (солиқлардан ташқари) махсус қўшимча рағбатлантириш тўлови (кейинги ўринларда - махсус тўлов) белгилансин:

врач ходимларга, врач-лаборантларга - 25 миллион сўм;

ўрта тиббиёт ходимларига, ҳамшира-лаборантларга - 15 миллион сўм;

кичик тиббиёт ходимларига - 10 миллион сўм;

бошқа ходимларга - 5 миллион сўм.

Инқирозга қарши курашиш республика комиссияси (А.Н. Арипов) бир ҳафта муддатда махсус тўловларни олувчи мазкур бандда назарда тутилган тадбирларга жалб қилинган бошқа ходимларнинг қўшимча рўйхатини тасдиқласин.


2. Белгилансинки, махсус тўловлар карантин амал қиладиган муддат давомида, шу жумладан жорий йилнинг март ойи учун, ходимнинг ҳар 14 кунлик фаолият даври якунида тўлаб берилади.


3. Коронавирус инфекциясини юқтирган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи тикланмаганлиги муносабати билан бир йўла бериладиган қўшимча тўловлар миқдорлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш тадбирларига жалб қилинган, зарарланган беморлар билан мулоқотга киришадиган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларни юқори ҳимоя даражасига эга бўлган шахсий ҳимоя воситалари комплекти билан мунтазам равишда таъминласин.


5. Мазкур қарор ижроси билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилсин.


6. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 26 мартдаги

ПҚ-4652-сон қарорига

ИЛОВА



Коронавирус инфекциясини юқтирган

тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа

ходимларнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги

ёки уларнинг оғир аҳволга тушиши ва соғлиғи

тикланмаганлиги муносабати билан бир йўла

бериладиган қўшимча тўловлар

МИҚДОРИ

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекцияси юқтириб олган тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга тўланадиган бир марталик тўлов миқдори


100 миллион сўм

Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш доирасида беморлар билан ишлаган вақтида коронавирус инфекциясини юқтириш натижасида оғир аҳволга тушган ва соғлиғи тикланмаган тақдирда тиббиёт, санитария-эпидемиология хизмати ва бошқа ходимларга ёки уларнинг оила аъзоларига тўланадиган бир марталик тўлов миқдори


250 миллион сўм

                 

Изоҳ. Ушбу тўловлар қонун ҳужжатлари, шунингдек, жамоа шартномалари ва бошқа локал ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномасига мувофиқ ходимнинг соғлиғига шикаст етказилганлиги ёки бошқа оқибатлар юзага келиши муносабати билан тўланадиган тўловларни сақлаб қолган ҳолда қўшимча равишда амалга оширилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 март


"Халқ сўзи", 2020 йил 27 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 30 март, 12-сон, 132-модда






































Время: 0.1604
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск