ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Иш вақти ва дам олиш вақти / Ишдаги танаффуслар. Дам олиш ва байрам кунлари. Таътил /Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 25.03.2020 й. 8-2020/Б-сон "Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.03.2020 й. 3227-сон билан рўйхатга олинган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН
РЎЙХАТГА ОЛИНГАН
28.03.2020 й.
N 3227
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
БАНДЛИК ВА МЕҲНАТ МУНОСАБАТЛАРИ
ВАЗИРИНИНГ
25.03.2020 й.
N 8-2020/Б
БУЙРУҒИ
Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида
мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим
муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача
таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим
муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига
йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби
тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" Фармонига мувофиқ БУЮРАМАН:
1. Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
3. Ушбу буйруқ коронавирус пандемияси билан боғлиқ карантинга оид чоралар бекор қилингунга қадар амал қилади.
Вазир Н. Хусанов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 28 март
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 148-модда