ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Иш вақти ва дам олиш вақти / Ишдаги танаффуслар. Дам олиш ва байрам кунлари. Таътил /

Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 28.03.2020 й. 3227-сон билан рўйхатга олинган бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 25.03.2020 й. 8-2020/Б-сон буйруғи билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 28 мартда 3227-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

бандлик ва меҳнат

муносабатлари вазирининг

2020 йил 25 мартдаги

8-2020/Б-сон буйруғига

ИЛОВА



Карантинга оид чоралар амал қилиши даврида мактабгача

таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг

фаолияти тўхтатилганда мактабгача таълим ташкилотлари

тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасалари бошланғич

синф ўқувчиларининг ота-оналарига йиллик меҳнат таътили

беришнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон "Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармонининг (бундан буён матнда Фармон деб юритилади) 18-бандига мувофиқ коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олишга қаратилган чора-тадбирларини амалга ошириш вақтида (бундан буён матнда карантин даврида деб юритилади) мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари ва умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиларининг ота-оналарига ҳақ тўланадиган йиллик меҳнат таътили (бундан буён матнда меҳнат таътили деб юритилади) беришнинг вақтинчалик тартибини белгилайди.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Меҳнат таътили карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилган даврда мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиси бўлган боланинг ва умумтаълим муассасаларининг бошланғич синф ўқувчиси, яъни 1-синфдан 4-синфгача бўлган ўқувчининг ота-она (улар ўрнини босувчи шахс, васий, ҳомий)сига берилади.


2. Ушбу Низомга мувофиқ карантин даврида меҳнат таътили ходимнинг хоҳишига кўра ташкилот томонидан тасдиқланган таътиллар жадвалидан қатъи назар берилади. Бунда, ходимга биринчи иш йили учун олти ой ишлангандан кейин таътил беришга оид талаб татбиқ қилинмайди.


3. Агар ходим карантин даврида мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилишидан олдин меҳнат таътилини олган бўлса ёки карантин даврида меҳнат таътилини олишни хоҳламаса, иш берувчи ходимнинг хоҳишига кўра қуйидагиларни амалга ошириши мумкин:

ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиши;

ходимга иш ҳақи сақланмаган ҳолда таътил бериши.



2-БОБ. МЕҲНАТ ТАЪТИЛИНИНГ

БЕРИЛИШИ ТАРТИБИ


4. Ходимлар ташкилот раҳбари (бундан буён матнда иш берувчи деб юритилади) номига меҳнат таътилини берилиши бўйича сабаби ва санасини кўрсатган ҳолда ёзма ариза тақдим этадилар.

Ходимнинг хоҳишига биноан, аризада сўралаётган меҳнат таътилининг давомийлиги кўрсатилиши мумкин, аммо ташкилотнинг жамоа шартномаси ёки бошқа локал ҳужжатларда белгиланган, меҳнат шартномаси шартларига асосан меҳнат таътили кунларидан ошиб кетмаслиги керак.

Шу билан бирга ушбу қоида ҳам асосий, ҳам узайтирилган меҳнат таътиллари, шунингдек йиллик қўшимча таътиллар, меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив ҳужжатлар ҳамда меҳнат шартномасида белгиланган ҳолатларда татбиқ этилади.


5. Меҳнат таътилининг давомийлиги олти кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. Меҳнат таътили даврига тўғри келадиган ва меҳнат таътили муддатини аниқлашда иш куни ҳисобланмайдиган байрам кунлари ҳисобга олинмайди, меҳнат таътили берилиши куни эса якшанбага тўғри келмаслиги керак.


6. Иш берувчи ходимдан меҳнат таътилига чиқиши ҳақида ариза олган куни меҳнат таътилининг бошланиш ва тугаш санасини кўрсатган ҳолда ходимга меҳнат таътилини бериш тўғрисида буйруқ чиқаради.


7. Меҳнат таътили учун ҳақ тўлаш жамоа шартномасида белгиланган муддатларда, лекин таътил бошланмасидан олдинги охирги иш кунидан кечикмай амалга оширилади. Аммо, агар меҳнат таътили ариза берилган кундан кейинги кун ёки кейинги икки кун ичида талаб қилинган ҳолатларда, иш берувчи уни меҳнат таътили олиш учун ариза олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида тўлаши шарт ва меҳнат таътили ҳақини ходимнинг яшаш жойига етказиб берилишини таъминлаши ёки иш ҳақи ва даромадлар билан боғлиқ бошқа тўловларни олиш учун мўлжалланган ходимнинг банк картасига тўлаш орқали амалга оширади.


8. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилиши давом этиши муносабати билан ходимнинг меҳнат таътили тугаш куни ишга чиқиш имконияти мавжуд бўлмаса, иш берувчи номига қуйидаги мазмундаги аризани юборади:

муддати ва бошланиш санаси кўрсатилган иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил олиш бўйича;

масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш бўйича.


9. Иш берувчи ходимга аризасида кўрсатилган санадан бошлаб тўлиқ муддатга иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил беришга мажбур. Ушбу меҳнат таътилига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддаси биринчи қисмида белгиланган максимал муддат бўйича чекловлар карантин даврида татбиқ қилинмайди.

Бунда, ушбу меҳнат таътилининг муддати мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхташи муддатидан ошмаслиги керак. Мазкур меҳнат таътили унинг муддатидан қатъи назар ходимнинг иш стажига киради.

Ходимни масофавий иш усули, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга вақтинча ўтказиш Карантинга оид чоралар амал қилиш даврида ходимларни масофавий иш усулида, мослашувчан иш графигида ёки уйда ишлашга ўтказишнинг вақтинчалик тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 3228, 2020 йил 28 март) асосида амалга оширилади.


10. Агар ходим меҳнат таътилида бўлган даврда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасалари фаолияти тикланса ёки ходимнинг меҳнат таътилида қолиш эҳтиёжи бўлмаса, ходим муддатидан олдин ишга чиқиш бўйича ёзма равишда ариза билан мурожаат қилиши мумкин. Бунда, иш берувчи ушбу аризани қаноатлантириши лозим.

Ушбу банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тартиб олдиндан тасдиқланган таътиллар жадвалига мувофиқ меҳнат таътилида бўлган ходимларга нисбатан татбиқ қилинмайди.


11. Агар ходим иш ҳақи сақланмаган ҳолда бериладиган таътил (масофавий иш усули, мослашувчан иш графиги ёхуд уйда ишлаш)да бўлган даврда мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тикланса, ходим муддатидан олдин ишга чиқиш ёки одатий (тўлиқ) иш режимига ўтказиш бўйича ёзма ариза билан мурожаат қилиши мумкин, иш берувчи эса, ушбу аризани қаноатлантириши лозим.


12. Ушбу Низомнинг 10-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган ҳолатлар бўйича меҳнат таътили муддатидан олдин тугалланган тақдирда, меҳнат таътили учун ортиқча тўланган ҳақ белгиланган тартибда қайтарилади.


13. Агар мазкур Низомнинг 10-банди биринчи хатбошисида кўрсатилган сабаблар меҳнат таътили даврида юзага келган бўлса, унда таътилнинг фойдаланилмай қолган қисми тасдиқланган таътиллар жадвалига мувофиқ ёки ходим ва иш берувчи ўртасидаги келишув асосида белгиланган бошқа муддатга, шу жумладан кейинги календарь йили учун меҳнат таътилига қўшиш орқали кўчирилиши мумкин.


14. Мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим муассасаларининг фаолияти тўхтатилганлиги сабабли ходим таътилга чиққан даврида, ходимни таътилдан чақириб олишга йўл қўйилмайди.



3-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


15. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


16. Ушбу Низом Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 148-модда












































Время: 0.2383
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск