ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Бошқа масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2020 й. 186-сон "Тошкент шаҳрида барпо этилган маданият объектларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2020 й.

N 186




ТОШКЕНТ ШАҲРИДА БАРПО ЭТИЛГАН

МАДАНИЯТ ОБЪЕКТЛАРИДАН САМАРАЛИ

ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳрида янги барпо этилган объектлардан самарали фойдаланиш, буюк ўзбек ёзувчиси Абдулла Қодирийнинг бой ижодий меросини чуқур ўрганиш, кенг тарғиб қилиш, ёшлар орасида адабий муҳитни янада ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманида Абдулла Қодирий уй-музейи ҳамда Олмазор туманида Абдулла Қодирий мемориал музейини (кейинги ўринларда - музейлар) Маданият вазирлиги тизимида ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:

а) Тошкент вилояти ҳокимлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

Абдулла Қодирий номидаги маданият ва истироҳат боғи ҳудудида жойлашган Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар кўчаси 6-уй манзилидаги кутубхона ва Абдулла Қодирий мемориал музейи учун қурилган бино тегишли ҳудуди билан биргаликда Тошкент вилояти "Турон" ахборот-кутубхона марказига (кейинги ўринларда - "Турон" кутубхонаси) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида текин берилишини;

"Турон" кутубхонаси ва Абдулла Қодирий мемориал музейи (текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида) ушбу бинога жойлаштирилишини таъминласин;

б) Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда:

Абдулла Қодирий уй-музейини Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Термиз тор кўчаси, 35, 36 ва 37-уй манзилларидаги бинога жойлаштириш;

Абдулла Қодирий уй-музейи жойлашган бинонинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш;

музейларнинг штатлар жадвалини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш чораларини кўрсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

а) бир ой муддатда:

ташкил этилаётган музейларнинг асосий вазифаларидан келиб чиқиб уларнинг низомини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

музейлар малакали кадрлар билан тўлдирилишини таъминласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин;

б) манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда музейлар экспозициясини музей ашёлари билан тўлдирсин;

в) музейларда маданий-маърифий тадбирлар, Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига бағишланган давра суҳбатлари, ижодий учрашувлар ташкил этиш чораларини кўрсин;

г) музейларга замонавий интерфаол ахборот-коммуникация технологияларини жорий этсин;

д) Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда музейларга сайёҳларни кенг жалб этиш чораларини кўрсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига "Турон" кутубхонасига бино берилиши муносабати билан ушбу бинонинг кадастр ҳужжатлари расмийлаштиришини ҳамда аҳолига янада сифатли ахборот-кутубхона хизматларини кўрсатиш, жумладан, Абдулла Қодирий ҳаёти ва ижодига тааллуқли турли адабиётлар жамланиши ва улардан самарали фойдаланилишини таъминлаш тавсия этилсин.


5. Белгилаб қўйилсинки:

"Турон" кутубхонасига берилган бинони сақлаш харажатлари - Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига;

музейларга штат бирликларини ажратиш ҳамда ходимларига иш ҳақи тўлаш - Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тизимидаги музейлар учун белгиланган тартибга мувофиқ;

музейларни сақлаш харажатлари - Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети маблағлари, музейларнинг ўз даромадлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.


6. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда бошқа оммавий ахборот воситаларига музейлар ва кутубхона фаолиятини кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида" 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.А. Назарбеков, Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев ва Тошкент вилояти ҳокими Р.Қ. Холматов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 28 мартдаги

186-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "2017-2027 йилларда

давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва

моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс

чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида"

2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига

киритилаётган қўшимчалар

1. 2-илова (2017-2027 йилларда янги ташкил этиладиган давлат музейлари рўйхати)га қуйидаги мазмундаги бўлим қўшилсин:

"

Тошкент шаҳри



9.

Абдулла Қодирий уй-музейи

Шайхонтоҳур тумани



10.

Абдулла Қодирий мемориал музейи

Олмазор тумани

".

2. 4-илова (Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган музейлар, уларнинг филиал ва бўлимлари рўйхати)нинг "Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларидан молиялаштириладиган музейлар" бўлимига қуйидаги мазмундаги 35 ва 36-позициялар қўшилсин:

"

35.

Абдулла Қодирий уй-музейи

Тошкент шаҳри



36.

Абдулла Қодирий мемориал музейи

Тошкент шаҳри

".

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 март











































Время: 0.0229
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск