ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Сув, сувдан фойдаланиш ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 27.03.2020 й. 184-сон "Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

27.03.2020 й.

N 184



СУВДАН МАХСУС ФОЙДАЛАНИШ ЁКИ

СУВНИ МАХСУС ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШГА

РУХСАТНОМА БЕРИШ БЎЙИЧА ДАВЛАТ

ХИЗМАТЛАРИ КЎРСАТИШНИНГ МАЪМУРИЙ

РЕГЛАМЕНТИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамасининг "Айрим ҳудудларда ер ости сувларидан оқилона фойдаланишни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 9 октябрдаги 855-сон қарорига асосан сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 мартдаги 255-сон қарори билан тасдиқланган Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси Б.А. Ходжаев ва Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси раиси Б.Ф. Исламов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг  Бош вазири                      А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 27 мартдаги

184-сон қарорига

ИЛОВА



Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус

истеъмол қилишга рухсатнома бериш бўйича

давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий

регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қуйидаги мазмундаги 1-1-банд билан тўлдирилсин:

"1-1. Ушбу Регламентда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

сув объекти - сувлар доимий равишда ёки вақтинча тўпланадиган ва сув режимининг ўзига хос шакллари ва белгилари бўлган табиий (жилғалар, сойлар, дарёлар ва бошқалар) ҳамда сунъий (очиқ ва ёпиқ каналлар, шунингдек, коллектор-дренаж тармоқлари) сув оқимлари, табиий (кўллар, денгизлар, ер ости сув қатламлари) ва сунъий (сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалар) сув ҳавзалари, шунингдек, булоқлар ва бошқа объектлар;

ер усти сувлари - ер қобиғининг устида жойлашган сувлар;

ер ости сувлари - ер сатҳидан пастда ер қобиғининг тоғ жинслари қатламларида жойлашган сувлар;

сув истеъмоли (сувни истеъмол қилиш) - юридик ва жисмоний шахслар томонидан ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув ресурсларидан уларни сув объектидан белгиланган тартибда олган ҳолда фойдаланиш;

сув истеъмолчиси - ўз эҳтиёжларини қондириш учун сув объектидан сув ресурсларини белгиланган тартибда олувчи юридик ёки жисмоний шахс;

сувдан фойдаланиш - юридик ва жисмоний шахслар томонидан сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланиш;

сувдан фойдаланувчи - сув ресурсларини сув объектидан олмаган ҳолда улардан ўз эҳтиёжлари учун фойдаланувчи юридик ёки жисмоний шахс".


2. 2-бандда:

а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Икки ва ундан ортиқ сув олиш иншоотлари битта тизимга уланган ва бир объектнинг сув таъминоти учун ер ости сувларидан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш учун ишлатилганда ягона рухсатнома расмийлаштирилади. Агар жисмоний ва юридик шахсларнинг сув олиш иншоотлари бир тизимга уланмаган ҳолларда ёки икки ва ундан ортиқ объектларнинг сув таъминоти учун ишлатилганда алоҳида рухсатномалар олинади";

б) иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

в) учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Регламент талаблари коммунал сув қувурлари ва канализациянинг марказлаштирилган тармоқларидан фойдаланишга жисмоний шахслар томонидан суткасига 5 куб.мгача сувдан умумий фойдаланилганда татбиқ этилмайди".


3. 4-банднинг "б)" кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"б) сув хўжалиги органлари (табиий сув объектлари сувларидан фойдаланилганида ёки истеъмол қилинганида), санитария ва эпидемиолигия назорати органлари (ичимлик сув таъминоти мақсадлари учун сув олинганда) (кейинги ўринларда - келишувчи органлар) ўзларининг идоравий мансублигига қарашли рухсатномани келишади".


4. 8-банднинг иккинчи хатбошисидаги "3з-иловаларга" сўзлари "3и-иловаларга" сўзлари билан алмаштирилсин.


5. 12-банднинг биринчи хатбошиси "кўрсатилиши" сўзидан кейин "ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолатларда илова қилиниши," сўзлари билан тўлдирилсин.


6. Маъмурий регламентга 2-иловадаги "II. Сувдан махсус фойдаланиш ёки сувни махсус истеъмол қилиш манбаи ҳақида маълумот" бўлими қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

1. Сув манбаи:


табиий ер усти сув объектлари


".

табиий ер ости сув объектлари


сунъий сув объектлари


2. Сувдан фойдаланиш ёки сувни истеъмол қилишдан мақсад:


хўжалик-ичимлик ва даволаш-соғломлаштириш


саноат ва ишлаб чиқариш-техник


қишлоқ хўжалиги


зах қочириш


балнеологик


энергетика (гидроэнергетика ва иссиқлик энергетикаси)


балиқчилик


қадоқлаш, шахтадан сув чиқариш ва шу кабилар


3. Жами сув олиш миқдори, минг.куб.м/йил



7. Маъмурий регламентга 3а-иловада:


а) 2-банддаги "суғориш қудуқлари ва вертикал дренаж қудуқлари, ичимлик ва техник мақсадларга мўлжалланган қудуқлар ва улардаги иншоотлар" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банддан "ер ости" сўзлари чиқариб ташлансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 март















































Время: 0.2125
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск