ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.03.2020 й. 187-сон "Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.03.2020 й.

N 187



АҲОЛИ САЛОМАТЛИГИНИ МУҲОФАЗА

ҚИЛИШ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 2019 йил 29 августдаги ПФ-5794-сон Фармони ижросини таъминлаш, "Dori-Darmon" акциядорлик компанияси ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг молиявий барқарорлигини ошириш, республика аҳолиси ва тиббиёт муассасаларининг дори воситаларига бўлган эҳтиёжини таъминлаш, шунингдек, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий муҳофаза қилиш ва қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларини янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - иқтисодиёт ва саноат вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 28 мартдаги

187-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тиббий-ижтимоий муассасалари тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2011 йил 23 августдаги 240-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 йил, 8-сон, 71-модда):


а) 1-иловада:


2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. "Саховат" интернат уйлари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар (кейинги ўринларда - васийликка олинувчилар) учун давлат тиббий-ижтимоий муассасалари ҳисобланади";


10-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Саховат" интернат уйлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин";


11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"11. "Саховат" интернат уйларига Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳлар ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлгиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар қабул қилинади";


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. "Саховат" интернат уйига расмийлаштирилаётган ёлғиз кексанинг, 18 ёшидан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексанинг доимий яшаш жойидаги туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси бошлиғи номига берилган аризаси".


б) 5-иловада:


10-бандга қуйидаги таҳрирдаги хатбоши қўшилсин:

"Пансионат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда пуллик хизматлар кўрсатиши ҳам мумкин";


11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Бўш жойлар мавжуд бўлган тақдирда пансионатга ёлғиз уруш ва меҳнат фахрийларидан ташқари Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган, Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига мувофиқ уларни парвариш қилиши шарт бўлган қариндошлари ёки бошқа шахслар бўлмаган ёлғиз кексалар, 18 ёшдан бошлаб I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар, ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи I гуруҳ ногиронлиги бўлган кексалар ҳам қабул қилиниши мумкин".


2. Вазирлар Маҳкамасининг "Dori-Darmon" акциядорлик компаниясини бошқариш самарадорлигини ва "O`zmedimpeks" давлат унитар корхонасининг молиявий барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 22 октябрдаги 849-сон қарорининг 6-бандидаги "уч йил муддатга" сўзлари "икки йиллик имтиёзли давр билан беш йил муддатга" сўзлари билан алмаштирилсин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 августдаги 641-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг Фармацевтика тармоғини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низомнинг 3-банди иккинчи хатбошисидаги "йиғимнинг 1,0 фоизи" сўзлари "йиғим суммасининг 83 фоизи" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 28 март







































Время: 0.1526
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск