ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Саноат / Тиббиёт саноати. Микробиология саноати /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.03.2020 й. 188-сон "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.03.2020 й.

N 188




"АНДИЖОН-ФАРМ" ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ

ЗОНАСИ  ҲУДУДИДА  ФАРМАЦЕВТИКА

МАҲСУЛОТЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

КОРХОНАСИНИ   ТАШКИЛ   ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикаси ўртасидаги стратегик шерикликни янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 4 октябрдаги ПҚ-3958-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 14 январдаги ПФ-5629-сон Фармонига мувофиқ, шунингдек, фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, янги иш ўринларини яратиш, мамлакатда ишлаб чиқарилаётган доривор препаратлар ва тиббий ашёлар рўйхатини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда "Cadila Pharmaceuticals Ltd." (Ҳиндистон Республикаси) компанияси (кейинги ўринларда - хорижий компания) ўртасида 2019 йил 19 октябрда имзоланган "Андижон-фарм" эркин иқтисодий зонаси ҳудудида фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини ташкил этиш тўғрисидаги инвестиция лойиҳасини амалга ошириш бўйича инвестиция шартномаси (кейинги ўринларда - инвестиция шартномаси) тузилганлиги;

б) инвестиция шартномасига мувофиқ хорижий компания қуйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

2020-2025 йилларда 50,0 млн. АҚШ доллари миқдорида тўғридан-тўғри, 2020-2021 йилларда лойиҳанинг биринчи босқичини амалга ошириш учун камида 10,0 млн. АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияни жалб этиш;

400 та янги иш ўринларини яратиш;

халқаро стандартларга жавоб берадиган ва тармоқдаги илғор амалиётга асосланган фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва сифатни бошқариш тизимини йўлга қўйиш.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги буюртмасига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга кириш визаларини белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги хорижий компания буюртмасига мувофиқ инвестиция лойиҳасини амалга оширишда иштирок этувчи хорижий мутахассисларга белгиланган тартибда кўп маротабали визаларнинг берилиши ва муддатининг узайтирилишини ҳамда Ўзбекистон Республикасида яшаш манзили бўйича вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ва муддатининг узайтирилишини таъминласин.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги белгиланган тартибда хорижий компания буюртмасига мувофиқ Ўзбекистон Республикасига хорижий ишчи кучини жалб этишга (муддатини узайтиришга) рухсатнома берилишини ҳамда хорижий фуқароларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бориш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат берилиши (муддати узайтирилиши)ни таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги хорижий компания томонидан ишлаб чиқариладиган 30 номдаги доривор воситалар ва тиббий аҳамиятга эга маҳсулотларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган барча ҳужжатлар тақдим этилгандан сўнг рўйхатдан ўтказилганлик тўғрисидаги гувоҳнома учун белгиланган йиғим ундирилмаган ҳолда қисқа муддатларда рўйхатдан ўтказилишини таъминласин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири С.У. Умурзаков ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 30 март






































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск