Кадровый Консультант

Кадровый консультант / Нормативно-правовые акты / 2020 год / Март, 2020 г. /

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили"да амалга оширишга оид Давлат дастури (ЎзР Президентининг 02.03.2020 й. ПФ-5953-сон Фармонига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 2 мартдаги

ПФ-5953-сон Фармонига

ИЛОВА



2017-2021 йилларда

Ўзбекистон Республикасини

ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши

бўйича Ҳаракатлар стратегиясини "Илм, маърифат

ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш

йили"да амалга оширишга оид

ДАВЛАТ ДАСТУРИ

Т/р

Амалга ошириладиган

тадбирлар

Бажариш

муддати

Ижро учун

масъуллар

Сарф-

харажатлар

(млн сўм)

Молия-

лаштириш

манбалари

Ҳужжат шакли, амалга

ошириш механизми,

кутилаётган натижа

I. ДАВЛАТ ВА ЖАМИЯТ ҚУРИЛИШИ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

1.1. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда

Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш

1.

Олий Мажлис Сенатининг қонун ижодкорлиги ва парламент назоратидаги ролини ошириш.

2020 йил

1 июнь

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, ТИВ, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Сенатга келиб тушган қонуннинг жойлардаги муҳокамасини ташкил этишга оид аниқ механизмни белгилаш;

Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги элчилари ҳисоботини эшитиш амалиётини йўлга қўйиш;

Сенат томонидан вазирлик ва идоралар раҳбарларининг долзарб ижтимоий-иқтисодий масалалар бўйича ҳисоботини мунтазам муҳокама қилиш амалиётини йўлга қўйиш;

парламент ва сенатор сўрови юборилган мансабдор шахснинг ўзи томонидан сўровга жавоб бериш тартибини белгилаш;

сўровларни ҳудудлар манфаатидан келиб чиқиб шакллантириш, унинг натижасига оид ахборотни қўмита ва ялпи мажлисларда муҳокама қилиш тизимини жорий этиш;

Сенатга маҳаллий Кенгашлар томонидан қабул қилинган қонунга зид қарорларни бекор қилиш ваколатини бериш;

Сенатнинг ҳар бир қўмитаси ўз фаолият режасини ҳудудий муаммолардан келиб чиқиб шакллантириши амалиётини кенг йўлга қўйиш;

аҳолини ташвишга солаётган муаммоларни тезкорлик билан ҳал қилиш мақсадида ўрганилган масалалар бўйича бевосита жойларга бориб, вазирлик ва идоралар раҳбарлари иштирокида Сенат кенгаши ва қўмиталарининг сайёр мажлисларини ўтказиш тизимини жорий этиш;

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш бўйича тасдиқланган индикаторларга эришилиши устидан мониторинг олиб бориш;

Сенат томонидан ёшлар ва таълим масалалари бўйича тегишли чораларни белгилаш назарда тутилади.

2.

Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий Кенгашлар билан ҳамкорлигини янада кучайтириш.

2020 йил

1 июнь

Олий Мажлис Сенати, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,

МТРК

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Сенатда доимий асосда ишлайдиган сенаторларни маҳаллий Кенгашларга бириктириш;

жорий йилда Самарқанд вилояти халқ депутатлари Кенгашининг фаолиятини "намунали Кенгаш" сифатида ташкил этиш;

ижро органларини жойларда фаол ишлатиш мақсадида сенаторларнинг жойлардаги раҳбарлар ҳисоботини эшитиш, республика даражасида ҳал қилинадиган масалаларни Сенат муҳокамасига киритиб боришни жорий этиш;

Сенатда жорий этилган мажлисларни жонли эфир орқали намойиш қилиш борасидаги амалиётни маҳаллий Кенгашлар фаолиятига ҳам жорий этиш;

маҳаллий Кенгашларда "Сенаторлар хонаси"ни ташкил этиш назарда тутилади.

3.

Сенатнинг Давлат бюджетини шакллантириш ва ижро этиш жараёнлари устидан ҳудудлар манфаатидан келиб чиққан ҳолда назорат олиб бориш фаолиятини кучайтириш.

2020 йил

15 март

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), Вазирлар Маҳкамаси, Молия вазирлиги

280 млн сўм

Давлат бюджети маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

Олий Мажлис Сенатининг Давлат бюджети ижроси устидан назорат олиб бориши механизмини белгилаш;

Олий Мажлис Сенатида давлат бюджети, иқтисодиёт, пул-кредит сиёсати масалаларида сенаторларга профессионал ва холис ахборот-таҳлилий, экспертлик хизматини кўрсатувчи алоҳида тузилма ташкил этиш;

ушбу тузилмага юқори малакали кадрларни жалб қилиш, 2020 йилда тузилманинг жорий таъминоти, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлашга маблағ ажратиш назарда тутилади.

4.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фаолияти самарадорлигини янада ошириш.

2020 йил

1 май

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва чора-тадбирлар дастури лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Қонунчилик палатаси ташкилий тузилмасини, хусусан унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш бўйича тегишли тадбирларни белгилаб бериш;

Қонунчилик палатаси мажлисларида давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахборотини эшитиш тизимини жорий қилиш;

БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларини бажариш, илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида Ҳукумат аъзолари ва тармоқ раҳбарларининг ҳисоботини мунтазам эшитиб бориш;

инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотлар тавсиялари ижросини таъминлаш юзасидан "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

йил якунига кўра қабул қилинган ҳар бир қонун халқ томонидан қандай баҳоланганини ва унинг самарадорлик даражасини мониторинг қилиш ҳамда мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тегишли чораларни кўриш амалиётини шакллантириш;

қонун лойиҳаларининг халқаро шартномаларга, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрнини яхшилаш бўйича тавсияларга мослигини ўрганиш амалиётини йўлга қўйиш назарда тутилади.

5.

Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларни қабул қилиш амалиётини кенгайтириш, ижтимоий муносабатларни қонунлар билан тартибга солиш даражасини ошириш.

2020 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида),

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Адлия вазирлиги

-

-

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада Олий Мажлис палаталарининг "Тўғридан-тўғри амал қилувчи қонунларда тизимлаштирилиши ва унификация қилиниши лозим бўлган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш бўйича "йўл харитаси"ни бугунги кун талаблари асосида қайта кўриб чиқиш ва тасдиқлаш назарда тутилади.

6.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияларнинг фаоллигини ошириш.

2020 йил

1 май

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

сайловолди учрашувларда аҳоли томонидан кўтарилган долзарб масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ дастур ва "йўл харита"ларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни мутасадди идоралар билан ҳамкорликда тўлиқ амалга ошириш;

фракцияларнинг қонун ижодкорлиги фаолияти бўйича жорий ва истиқболли дастурларини ишлаб чиқиш;

илгари сурилаётган ҳар бир таклифни сайловчилар билан муҳокама қилиш тизимини йўлга қўйиш масалалари назарда тутилади.

7.

Парламент текшируви институтидан самарали фойдаланишнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш.

2020 йил

1 апрель

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзларининг алоҳида қарори билан парламент текшируви ўтказиш ва тегишли комиссиялар тузиш ваколатини бериш назарда тутилади.

8.

Қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектларининг қонун ижодкорлиги жараёнидаги ташаббускорлиги ва масъулиятини ошириш.


2020 йил

1 июнь

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъектлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

қонунчилик ташаббуси ҳуқуқини амалга оширишнинг аниқ тартибини белгилаш;

қонун лойиҳалари биринчи ўқишда қабул қилинаётганда маъруза билан чиқиш вазифасини, қоида тариқасида, қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти ёки унинг вакили зиммасига юклаш;

мазкур қоидани амалга ошириш механизмини белгилаш, жумладан ташаббускор идора қонун лойиҳасининг аҳамиятини депутатлар олдида асослаб бера олмаган ҳолларда лойиҳани кўриб чиқишни рад этиш тартиби назарда тутилади.

9.

Олий Мажлис палаталари фаолиятидан жамоатчилик хабардорлигини ошириш ишларини тизимли йўлга қўйиш.

Йил

давомида

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), МТРК

-

-

Амалий чора-тадбирлар.

Бунда парламентнинг ҳар бир тадбири ҳақидаги ахборотлар палаталарнинг расмий веб-сайтлари ва бошқа оммавий ахборот воситаларида тизимли ёритилишини таъминлаш назарда тутилади.

10.

"Электрон парламент" тизими лойиҳаларини амалга ошириш.

2020 йил

1 май

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатига ажратилган бюджет маблағлари, Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси

Чора-тадбирлар режаси.

Режада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатида:

парламент ва депутат сўровларини жамоавий мурожаатлар асосида Интернет тармоғида шакллантириш имкониятини яратиш;

депутатларни ўз сайловчилари билан боғлаш, шу жумладан улар билан тўғридан-тўғри мулоқот олиб бориш, амалга оширилаётган ишлар, кўриб чиқилаётган ҳужжатлар ва сайловчиларни қийнаётган муаммоларни муҳокама қилиш имкониятини берадиган электрон портал ва мобиль иловаларни ишга тушириш;

тизимда депутатларни аниқ бир округга бириктириш, округ доирасидаги фаолияти бўйича ҳисобот бериб боришни йўлга қўйиш ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Президенти Виртуал ва Халқ қабулхоналарининг ахборот тизимлари, бошқа интерактив порталлар билан интеграция қилиш;

Сенатнинг расмий веб-сайтини такомиллаштириш, унда фуқаролар томонидан сенаторга электрон мурожаат юбориш ва фуқаролар билан "қайта алоқа" имкониятларини яратиш назарда тутилади.

11.

"Электрон парламент" тизими доирасида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларининг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича баҳолаш ва рейтинг тизимини жорий этиш.

2020 йил

1 август

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси (келишув асосида), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Молия вазирлиги

-

-

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгаши қарори лойиҳаси.

Лойиҳада депутатларнинг қонун ижодкорлиги ва парламент назорати соҳасидаги фаолиятини баҳолашнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш ва "Электрон парламент" тизимига жорий этиш назарда тутилади.


12.

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2020 йил

1 май

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

институтнинг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш;

малакали мутахассис ва олимларни жалб қилиш учун зарур шароитларни яратиш, шу жумладан институтнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида алоҳида бино билан таъминлаш;

Қонунчилик палатасига киритилган ҳар бир қонун лойиҳаси юзасидан Институтнинг илмий-ҳуқуқий хулосасини олиш амалиётини кенг жорий қилиш;

олимлар, фуқаролар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида биринчи ўқишдан ўтган қонун лойиҳалари бўйича жонли муҳокамани ўтказиш юзасидан платформа ташкил этиш;

қабул қилинган қонунларнинг амалиётдаги таъсирчанлигини ўрганиб бориш, жумладан муайян соҳадаги қонунчиликни ўрганишда жамоатчилик орасида сўровлар ўтказиш амалиётини йўлга қўйиш;

"Қонунчилик муаммолари ахборотномаси" даврий нашрини ташкил этиш назарда тутилади.

13.

Хорижий мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришда парламентнинг ролини янада кучайтириш.

2020 йил

1 сентябрь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), ТИВ, Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

Парламент дипломатияси концепциясини тасдиқлаш;

хорижий давлатлар билан ҳамкорлик масалаларида ҳар йиллик дастурларни қабул қилиш ва уларнинг ижросини қатъий назоратга олиш амалиётини жорий этиш;

Парламентлараро Иттифоқ, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Парламент ассамблеяси, МДҲ парламентлараро ассамблеяси билан ўзаро ҳамкорликнинг аниқ ва узоқ муддатли иш режаларини тасдиқлаш назарда тутилади.

14.

Қонун нормаларининг Конституцияга мувофиқлигини ўрганиш юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилиш тартибини соддалаштириш, унинг субъектлари доирасини кенгайтириш.

2020 йил

1 июль

Конституциявий суд, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси.

Лойиҳада:

Конституциявий судда қонунларнинг Конституцияга мувофиқлигини кўриб чиқиш учун масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига фуқаролар ва юридик шахсларни;

Конституциявий судда ўрганиб чиқиш учун масала киритиш ҳуқуқига эга бўлган субъектлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил, Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий марказини киритиш назарда тутилади.

15.

Халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини кучайтириш ва назорат соҳасидаги ваколатларини кенгайтириш.

2020 йил

1 июль

Олий Мажлис Сенати (келишув асосида), халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари, Адлия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

вилоят ва туман ҳокимлари ўз дастурлари ва уларнинг ижроси тўғрисида халқ депутатлари вилоят Кенгашларида ҳисобот беришини назарда тутувчи тизимни жорий қилиш;

маҳаллий Кенгашларга вазирлик ва идоралар ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ўз лавозимига лойиқлиги юзасидан тегишли вазирлик ва идораларга таклиф киритиш ваколатини бериш;

маҳаллий вакиллик органлари фаолиятида Кенгаш сўрови институтини жорий қилиш;

маҳаллий Кенгашларнинг доимий асосда ишлайдиган котибиятларини ташкил этиш;

вилоятлар ва туманлар ҳокимлари томонидан ижтимоий-иқтисодий дастурларни тегишинча Сенат ва маҳаллий Кенгашларда муҳокамадан ўтказиш ва ҳимоя қилиш амалиётини жорий қилиш;

концепция, стратегия ва бошқа қарорлардаги индикаторлар ва мақсадли параметрлар ижроси бўйича ҳокимларнинг оммавий ахборот воситалари ва жамоатчиликка мунтазам ахборот бериши;

маҳаллий Кенгашлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш чораларини кўриш назарда тутилади.

16.

Аҳолининг электорал маданиятини юксалтириш концепциясини ишлаб чиқиш.

2020 йил

1 октябрь

Адлия вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази, Давлат бошқаруви академияси

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

сайловчиларнинг сайлов жараёнида фаол иштирокини таъминлашга қаратилган сиёсий-ҳуқуқий маданиятини оширишнинг устувор йўналишлари;

"Бир сайловчи - бир овоз" тамойили асосида кўпчилик учун овоз бериш амалиётига чек қўйишга қаратилган чора-тадбирлар;

сайловчилар томонидан Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати тизимида ўзига оид маълумотларни текшириш, сайлов участкасини аниқлаштиришга доир интерактив давлат хизматларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш бўйича тадбирлар назарда тутилади.

17.

Сайлов тизимини янада такомиллаштириш чораларини кўриш.

2020 йил

1 июнь

Марказий сайлов комиссияси, Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

сайловларни молиялаштириш манбаларини кенгайтиришга оид масалаларни ўрганиш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича парламент комиссияларини тузиш;

маҳаллий ва хорижий экспертлар, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда сайлов тизимини янада такомиллаштиришга оид форумлар ўтказиш;

маҳаллий Кенгашларга сайлов ўтказишнинг уч поғонали тизимини оптималлаштириш масалаларини ўрганиш;

хорижда овоз бериш жараёнини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва амалга киритиш;

туман ва шаҳар сайлов комиссияларининг ролини ошириш;

халқаро ташкилотлар ва кузатувчиларнинг таклиф ва тавсияларини чуқур ўрганиб, сайлов жараёнини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

сайлов жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш назарда тутилади.

18.

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхати ва Сайлов жараёнини бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш.


2020 йил

1 ноябрь

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, "Давергеодезкадастр" қўмитаси, Адлия вазирлиги, Марказий сайлов комиссияси, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги маълумотларни янгилаб бориш регламентини тасдиқлаш;

вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базалари билан интеграциялашувини тўлиқ якунлаш;

реал вақт режимида маълумотлар алмашинувини йўлга қўйиш орқали Сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатидаги маълумотлар долзарблигини таъминлаш;

вилоят ва туман (шаҳар) сайлов комиссияларининг аъзолари, депутатлар, шунингдек, сертификатланган тренерлар ҳақидаги маълумотларни киритиш, жамлаш ва сақлашни назарда тутувчи модулларни ишлаб чиқиш;

ишлаб чиқилган модуллар ёрдамида барча турдаги статистик маълумотларни шакллантириш ва юклаб олиш, бўшаб қолган депутатлик ўринларига сайловлар ўтказиш назоратини амалга ошириш имкониятини яратиш назарда тутилади.

19.

Олий Мажлис ҳузуридаги Нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолияти такомиллаштириш.

2020 йил

1 июль

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

-

-

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

жамоат фондининг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш;

ижтимоий шериклик механизмларини фонд фаолиятида кенгайтириш;

жамоат фонди томонидан грант лойиҳаларни жалб қилиш тартибини такомиллаштириш назарда тутилади.

20.

"Mening fikrim" веб портали фаолиятини янада такомиллаштириш.

2020 йил

1 май

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

Олий Мажлис палаталари Кенгашларининг қўшма қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

"Mening fikrim" веб портали орқали электрон жамоавий мурожаат қилиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги, шу жумладан ташаббусларни кўриб чиқиш, қабул қилиш ва рад этиш жараёнининг шаффофлигини таъминловчи янги низомни тасдиқлаш;

веб-порталнинг ҳисоботлар ва статистика модулини такомиллаштириш,

фойдаланувчиларга қулайлик яратиш мақсадида веб-порталнинг мобиль иловасини яратиш ва порталдан фойдаланиш тартибини соддалаштириш;

веб-порталга келиб тушаётган мурожаатларни оммавий ахборот воситаларида депутатлар, мутахассислар, кенг жамоатчилик иштирокида муҳокама қилиш учун кўрсатув ва эшиттиришлар ташкил этиш назарда тутилади.

21.

Ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнидаги иштирокини янада кенгайтириш.

2020 йил

1 июнь

Олий Мажлис палаталари (келишув асосида), Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти

-

-

Олий Мажлис палаталари Кенгашлари қарорлари лойиҳалари.

Лойиҳаларда:

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳузурида ҳамда Сенати ҳузурида Ёшлар парламентларини ташкил этиш ва уларнинг таркибларини шакллантириш тартибини белгилаш;

Ёшлар парламентларининг Олий Мажлис палаталари қўмиталари билан ўзаро алоқасини йўлга қўйиш;

Ёшлар парламентлари аъзоларининг қонунчилик ҳамда парламент назоратини амалга ошириш жараёнларида фаол иштирок этишини таъминлаш назарда тутилади.

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

22.

Давлат фуқаролик хизматини ташкил этиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.


2020 йил

1 апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Меҳнат вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

давлат фуқаролик хизмати жорий қилинадиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхатини тасдиқлаш;

давлат фуқаролик хизмати лавозимларининг давлат реестрини тасдиқлаш;

давлат фуқаролик хизмати лавозимлари классификаторининг тузилиши (матрицаси)ни белгилаш;

лавозимлар ва таркибий бўлинмаларнинг номланишига оид ягона талабларни жорий этиш;

кадрлар бўлинмаларининг номланиши, тузилиши ва штат бирликларини унификациялаш;

давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш;

давлат хизматини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш учун грантлар ажратиш тартибини белгилаш;

давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш соҳасида хизмат кўрсатувчи нодавлат таълим муассасаларини лицензиялаш тартибини белгилаш;

тажриба тариқасида қатор вазирлик ва идораларда:

давлат фуқаролик хизматини ўташ тартибини;

давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларини эгаллаш учун танлаб олиш тизимини;

давлат фуқаролик хизматчиларининг унификациялашган меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этишни белгилаш назарда тутилади.

23.

Мутахассисларни хорижда тайёрлашни ташкил этиш тизимини тубдан такомиллаштириш ва давлат фуқаролик хизматчилари салоҳиятини ривожлантириш бўйича янги механизмни йўлга қўйиш.


2020 йил

1 апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, "Эл-юрт умиди" жамғармаси, вазирлик ва идоралар

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

хорижда мутахассисларнинг таълим олишини ташкил этиш тизимини тубдан оптималлаштириш;

таълим дастурлари бўйича номзодлар танлови мунтазам асосда ва Ўзбекистон Республикасининг барча фуқаролари учун, уларнинг республикадаги иш ва ўқиш жойидан қатъи назар очиқ тарзда амалга ошириш;

малака ошириш бўйича таълим дастури республика вазирликлари, идоралари ва ташкилотларининг тўғридан-тўғри буюртмалари асосида истиқболли ва талаб юқори бўлган мутахассисликлар бўйича амалга ошириш;

2020 йилдан бошлаб соҳадаги илғор хорижий таълим технологиясидан фойдаланган ҳолда ҳамда давлат хизматчиларини 6 ойгача бўлган муддатда хорижий тилларга интенсив равишда ўқитиш бўйича янги таълим дастурини жорий этиш назарда тутилади.

24.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси фаолиятини тубдан такомиллаштириш.

2020 йил

1 апрель

Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Давлат бошқаруви академияси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги

Ҳисоб-

китобларга

асосан

Давлат бюджети маблағлари

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.

Лойиҳада:

Академиянинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини такомиллаштириш;

Давлат фуқаролик хизматчиларининг малакасини ошириш ташкилий-услубий марказини ташкил этиш;

Академияда ўқув жараёнига халқаро таълим стандартлари ва замонавий ўқитиш усулларини жорий этиш;

ҳар йили Академия магистратураси ва қайта тайёрлаш курсларига давлат грантлари бўйича умумий қабул квоталарининг камида 30 фоизи аёллар учун ажратилиши;

давлат фуқаролик хизматчиларини белгиланган квоталардан ташқари очиқ танлов йўли орқали тўлов-контракт асосида Академияда тайёрлаш ва қайта тайёрлаш назарда тутилади.

25.

Ёшларни давлат хизматига қизиқтириш орқали ватанпарвар ёш кадрлар захирасини шакллантириш.

2020 йил

1 апрель

Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги, Ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси.

Лойиҳада:

ёшлар, хусусан мактабнинг юқори синф ўқувчилари, лицей, коллеж ва олий таълим муассасалари талабаларининг давлат хизматига қизиқишини ошириш;

ёшларнинг онгида давлат хизмати жозибадорлигини ошириш, уларда бу бўйича амалий кўникма ва дастлабки билимларни ошириш;

ёшларда ватанга садоқат ва хизмат руҳини вужудга келтириш орқали келгуси ватанпарвар ёш давлат хизматчилари қатламини шакллантириб бориш;

ёшлар учун ўзи қизиққан йўналишдаги назарий билимларини амалиётда қўллаш учун республика ва ҳудудий давлат ташкилотларида ўз хоҳишига кўра кўнгилли сифатида икки ҳафталик амалиёт ўташига ушбу ташкилот раҳбарлари томонидан имконият яратиб бериш;

ёшлар билан бевосита давлат ташкилотлари раҳбарлари ўртасида ташкилотга ёшларнинг ташриф буюриши орқали ўзаро муҳокама ва савол-жавобларга асосланган учрашувлар ҳамда ташкилот бўйлаб экскурсиялар ташкил этиб бориш назарда тутилади.

26.

Вазирлар Маҳкамаси фаолиятида халқ билан мулоқот қилишнинг "қайта алоқа" воситаларини кенг жорий қилиш.

2020 йил

1 апрель

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, вазирлик ва идоралар

-

-

Чора-тадбирлар дастури.

Дастурда:

Ҳукумат қарорлари ижросини ташкил этишда кенг жамоатчилик фикрини ўрганиш амалиётини йўлга қўйиш;

ижтимоий тармоқларда Ҳукумат қарорлари ижроси бўйича аҳоли фикрини ўрганиш учун махсус саҳифалар очиш;

ҳокимларнинг тадбиркорликка оид қарорларини Ҳукумат томонидан мониторинг қилиб бориш ва унинг натижалари юзасидан тегишли чораларни кўриш механизмларини ишлаб чиқиш назарда тутилади.

27.

Тармоқ ва ҳудуд раҳбарлари фаолиятини самарали ташкил этиш учун илғор хорижий тажриба асосида замонавий менежмент тизимини жорий этиш.

2020 йил

1 июнь

Вазирлар Маҳкамаси, Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси.

Лойиҳада:

ҳар бир соҳани ўрта ва узоқ истиқболда ривожлантириш бўйича аниқ режа ва дастурларни ишлаб чиқиш;

вазирлик ва идоралар кўрсаткичлари билан биргаликда ҳар бир вилоят ва тумандаги ижро органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш;

Вазирлар Маҳкамасининг иқтисодий-ижтимоий ривожланиши муҳим масалаларига оид йиғилишларида ҳокимлар ва ҳудудий идоралар раҳбарлари фаолиятининг самарадорлигига баҳо бериш тизимини яратиш;

ушбу тизимни халқаро рейтинг ва индекс кўрсаткичлари билан уйғунлаштириш назарда тутилади.

28.

Маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш.

2020 йил

1 июль

Олий Мажлис

...
Время: 0.0076
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск