ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 2008 йилдан бошлаб қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Солиққа тортиш тўғрисида умумий қоидалар /

Давлат солиқ қўмитасининг 27.02.2020 й. 2020-07-сон "Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори (АВ томонидан 31.03.2020 й. 2926-2-сон билан рўйхатга олинган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.03.2020 й.

N 2926-2




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

27.02.2020 й.

N 2020-07


ҚАРОРИ



"Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга ўзгартириш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида



Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 19, 56-моддаларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 ноябрдаги ПҚ-4525-сон "Мамлакатда бизнес муҳитини янада яхшилаш ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг 2017 йил 15 августдаги 2017-41-сонли "Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги қарорига (рўйхат рақами 2926, 2017 йил 5 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил, 36-сон, 972-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                        Б. Мусаев






Қарорга

ИЛОВА



"Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан

фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомни

тасдиқлаш ҳақида"ги қарорга киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Қарор муқаддимасидаги "22-1-моддасига" деган сўзлар "19, 56-моддаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


2. Низомда:


а) муқаддимадаги "22-1-моддасига" деган сўзлар "19, 56-моддаларига" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


б) 1-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"солиқ тўловчилар - Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига мувофиқ зиммасига белгиланган солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш мажбурияти юклатилган юридик ва жисмоний шахслар.";


в) 4-банд қуйидаги мазмундаги учинчи ва тўртинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"Жисмоний шахсга, ушбу шахс якка тартибдаги тадбиркор бўлишидан ёки бўлмаслигидан қатъи назар, солиқ тўловчининг битта шахсий кабинети шакллантирилади.

Якка тартибдаги тадбиркор сифатида ҳисобга турган жисмоний шахс ўз солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан якка тартибдаги тадбиркор сифатидаги ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини электрон тарзда амалга ошириш учун фойдаланиши мумкин.";


г) 6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"6. Солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланиш солиқ тўловчи томонидан ихтиёрий равишда амалга оширилади. Бунда давлат солиқ хизмати органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ўртасидаги ахборот алмашинуви фақат солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади.";


д) 7-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"Солиқ тўловчининг шахсий кабинети активлаштирилганидан кейин то унинг амал қилиши тўхтатиб турилгунига қадар давлат солиқ хизмати органлари барча ҳужжатларни солиқ тўловчига фақат унинг шахсий кабинети орқали юборади. Солиқ тўловчи ҳужжатларни давлат солиқ хизмати органларига худди шундай тартибда юборади.";


е) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"11. Солиқ тўловчилар томонидан ҳужжатлар давлат солиқ хизмати органларига солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилганда - жўнатилган кун, почта орқали юборилганда беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.";


ж) 18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"18. Давлат солиқ хизмати органлари томонидан солиқ тўловчининг шахсий кабинетига юборилган электрон ҳужжатлар солиқ тўловчи томонидан ўқиб чиқилганидан кейин, лекин ушбу ҳужжат жўнатилган санадан эътиборан уч кундан кечиктирмай олинган деб ҳисобланади.

Агар солиқ тўловчида шахсий кабинет мавжуд бўлмаса, ҳужжатлар буюртма хат қилиб почта орқали юборилади ва улар жўнатилганидан сўнг беш кундан кейин олинган деб ҳисобланади.

Ҳужжатлар солиқ тўловчига ёки унинг вакилига шахсан мазкур ҳужжатлар олинган сана кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб топширилиши мумкин";


з) қуйидаги мазмундаги 21-1-банд билан тўлдирилсин:

"21-1. Солиқ органлари ҳамда солиқ тўловчилар бўлган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар даъво аризаси (ариза, шикоят) ва унга илова қилинадиган ҳужжатларни ишда иштирок этувчи шахсларга ҳамда иқтисодий судга электрон тарзда юбориш учун солиқ тўловчининг шахсий кабинетидан фойдаланишлари мумкин".


3. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Савдо-саноат палатаси билан келишилган.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 31 март


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 153-модда































Время: 0.2270
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск