ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.03.2020 й. 172-сон "Агросаноат мажмуи учун захира кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.03.2020 й.

N 172




АГРОСАНОАТ МАЖМУИ УЧУН ЗАХИРА

КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТИЗИМИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат аграр университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 19 августдаги ПҚ-4421-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент давлат аграр университети ҳузурида давлат муассасаси шаклидаги "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказини (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


2. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

агросаноат мажмуида замонавий техника ва технологиялар, шу жумладан, "ақлли қишлоқ хўжалиги", рақамли инновацион технологиялар ва ахборот тизимларини қўллаш орқали ўз фаолиятини самарали ташкил эта оладиган раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;

агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларининг эгаллаган билимларини касбий фаолиятларида самарали қўллай олишга, аграр соҳада олиб борилаётган кенг қамровли чора-тадбирларнинг самарадорлигини оширишга, қишлоқ хўжалиги тармоқларидаги мавжуд долзарб муаммоларни ҳал этишга қаратилган таълим жараёнини ташкил этиш;

хорижий давлатлар экспертлари ҳамда замонавий технологияларни жорий этиш бўйича илғор тажрибага эга бўлган тадбиркорлик субъектлари мутахассисларини жалб этган ҳолда агросаноат мажмуи раҳбар ва мутахассис кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун даврий равишда ўқув-амалий семинарларни ташкил этиш;

"Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологиялари воситалари асосида юқори ташкилий ва касбий даражада ташкил этиш учун зарур ўқув-услубий ва моддий-техник базани яратиш;

агросаноат мажмуи тизимидаги ташкилотлар, шу жумладан, агрокластерлар ва хусусий корхоналар билан ҳамкорликда бошқарув кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун малакавий амалиёт ва стажировкаларни ташкил этиш;

таълим жараёнини замонавий усулларда сифатли ташкил этиш ва унинг натижалари бўйича тизимли таҳлил ва мониторинг юритиш, шунингдек, раҳбарлик лавозимларида ишлаш учун кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни талаб этиладиган даражада таъминлаш мақсадида доимий равишда касбий кўникма ва лаёқатнинг ривожланиш динамикасини баҳолаб бориш.


3. Қуйидагилар:

"Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

"Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига номзодларни тавсия этиш бўйича вазирлик ва идоралар рўйхати 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Белгилансинки, "Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларига қабул квоталари мазкур қарорнинг 3-иловаси билан тасдиқланган рўйхатдаги вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилади ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан тасдиқланади.


5. Қуйидагилар Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

давлат илмий дастурлари доирасида бажарилаётган лойиҳалар маблағлари;

халқаро молия институтларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.


6. Белгилаб қўйилсинки, Марказнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва ахборот-коммуникациялар технологиялари воситалари билан таъминлаш Марказ фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади.


7. Тошкент давлат аграр университети Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда:

бир ой муддатда Марказ устави ва ташкилий тузилмасини;

2020 йил 1 июнга қадар агросаноат мажмуи учун захира кадрларни тайёрлаш бўйича "Агробизнес ва бошқарув" йўналишининг ўқув режалари ва дастурлари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;

қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари тингловчилари учун кўргазмали машғулотлар ўтказиш мақсадида икки ой муддатда илғор қишлоқ хўжалиги корхоналари, агрофирмалар, агрокластерлар ва қайта ишлаш корхоналари билан ҳамкорлик шартномалари тузилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.И. Барноев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 19 мартдаги

172-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Агробизнес ва бошқарув" йўналиши бўйича

агросаноат мажмуи учун раҳбар ва мутахассис

кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини

оширишкурсларига номзодларни тавсия этадиган

вазирлик ва идоралар

РЎЙХАТИ

    

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси


3. Ўзбекистон Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги


4. Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги

5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

7. "Ўздонмаҳсулот" акциядорлик компанияси

9. "Ўзагросервис" акциядорлик жамияти


10. "Ўзагроэкспорт" акциядорлик жамияти


11. Ўзагролизинг" акциядорлик жамияти


12. "Ўзагросуғурта" акциядорлик жамияти


13. "Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси


14. "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси


15. "Ўзбекбалиқсаноат" уюшмаси


16. "Паррандасаноат" уюшмаси


17. "Ўзбекистон асаларичилари" уюшмаси


18. "Ёнғоқ ишлаб чиқарувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси


19. "Цитрус, субтропик ва тропик ўсимлик етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар" уюшмаси


20. "Картошка етиштирувчилар" уюшмаси


21. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 март





































Время: 0.0244
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск