ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Тадбиркорлик субъектларини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя ҳилиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.04.2020 й. ПФ-5978-сон "Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

03.04.2020 й.

N ПФ-5978



КОРОНАВИРУС ПАНДЕМИЯСИ ДАВРИДА АҲОЛИ,

ИҚТИСОДИЁТ ТАРМОҚЛАРИ ВА ТАДБИРКОРЛИК

СУБЪЕКТЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШГА ДОИР

ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш даврида аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш ва иқтисодиёт тармоқлари фаолият кўрсатишининг барқарорлигини таъминлаш, шунингдек, айрим хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлаш мақсадида:


1. 2020 йил 31 декабрга қадар 1-иловага мувофиқ товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгилансин.

Тариф ва нотариф тартибга солиш кенгаши Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан маҳсулот ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун олиб кириладиган хомашё, материаллар, аксессуарлар ва бутловчи қисмларнинг нархини пасайтиришга алоҳида эътибор қаратган ҳолда, ташқи иқтисодий фаолиятни янада такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритсин.


2. Жорий йилнинг март-июнь ойларида тўлаш муддати тугайдиган болалари бўлган оилаларга нафақа, бола парвариши бўйича нафақа ва моддий ёрдамлар тўлаш уларни тўлашни янги муддатда давом эттириш тўғрисидаги ариза ҳамда бошқа ҳужжатларни талаб қилмаган ҳолда 6 ой муддатга (бироқ бола тегишлича 2 ёшга ва 14 ёшга тўлгунидан кўп бўлмаган муддатда) танаффуссиз давом эттирилсин.

Белгилансинки, ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдам тўлашни узайтириш билан боғлиқ харажатлар Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан қопланади.


3. Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни бепул таъминлаш учун асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарларининг рўйхати карантин тадбирлари амал қилиши даврида бир марталик ниқоблар, антисептик воситалар ва бактерияга қарши совунлар жамланмаси билан тўлдирилсин.

4. Белгилансинки, 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар қуйидагилар:

а) туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари) кўрсатувчи субъектлар, "Uzbekistan Airways" АЖ ва унинг таркибий бўлинмалари, "Uzbekistan Airports" АЖ ва "Ўзаэронавигация маркази" ДУК:

юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилинади;

ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида тўлайди;

б) товарларни (хизматларни) реализация қилиш айланмаси ойига 1 млрд сўмдан ошмайдиган ва электрон ҳисоб-фактураларни қўллайдиган қўшилган қиймат солиғи тўловчилар ушбу солиқни ҳар чораклик асосда ҳисоблаш ва тўлаш ҳуқуқига эга;

в) юридик ёки жисмоний шахс ўз фаолиятини коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли тўхтатишга мажбур бўлган ҳолларда, фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга, шу жумладан 2020 йил 1 апрелга қадар аниқланганларга нисбатан мол-мулк солиғи ва ер солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, кўрсатилган солиқлар бўйича оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади.

5. Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган якка тартибдаги тадбиркорлар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи қатъий белгиланган суммасини ва ижтимоий солиқни ҳисоблаш тўхтатилсин, бунда фаолиятни тўхтатганлик тўғрисида солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали давлат солиқ хизмати органлари хабардор қилинади ва давлат рўйхатидан ўтказилганлик тўғрисида гувоҳномани топшириш талаб этилмайди.


6. Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг биринчи чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50 фоиздан кўпроққа камайган микрофирма, кичик корхона ва якка тартибдаги тадбиркорларга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 1 октябрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилсин:

маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ариза бермасдан туриб айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича - уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан;

ижтимоий солиқ бўйича - уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан.

7. Жорий йилнинг охирига қадар спирт, алкоголь маҳсулотлари, шу жумладан вино ва пиво учун акциз солиғи, шунингдек, бензин, дизель ёқилғиси ва газни якуний истеъмолчиларга реализация қилишдаги акциз солиғининг амалдаги ставкалари сақланиб қолинсин.


8. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб юридик шахслар томонидан газ ва электр энергияси бўйича олдиндан ҳақ тўлаш тўғрисидаги мажбурий талаб 30 фоизгача пасайтирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан:

мажбурий захиралар бўйича талабларни енгиллаштириш ҳисобига тижорат банкларини 2,6 трлн сўм ҳажмидаги қўшимча ликвидлик ресурслари билан таъминлаш;

тижорат банкларига 3 йил муддатгача 2 трлн сўмгача миқдорда ликвидлик тақдим этишнинг махсус механизмини жорий этиш бўйича кўрилаётган чоралар маъқуллансин.


10. Марказий банкнинг қуйидагилар тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги ПФ-5969-сон Фармони ижроси доирасида юридик шахсларнинг кредитлари бўйича 7,9 трлн сўм ҳажмдаги қарздорлиги кечиктирилган;

Ўзбекистонда ва бошқа мамлакатларда коронавирусга қарши курашиш бўйича кўрилаётган чоралар ва иқтисодий фаолликнинг кескин пасайиши сабабли молиявий қийинчиликларга дуч келган ташкилотларнинг кредитлари бўйича қўшимча реструктуризация қилинадиган тўловлар ҳажми қўшимча равишда 7 трлн сўмни ташкил этмоқда;

жисмоний шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан 2020 йилнинг навбатдаги 6 ойи мобайнида сўндирилиши лозим бўлган кредитлар бўйича муддати узайтириладиган тўловлар ҳажми 4,7 трлн сўмни ташкил этмоқда.


11. Марказий банк қуйидагилар учун шарт-шароитлар яратиш ва тартиб-таомилларни соддалаштириш чораларини кўрсин:

тижорат банклари томонидан молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларга 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктириш тақдим этиш;

амалга киритилган карантин режими фаолиятига салбий таъсир кўрсатган қарздорларнинг муддати ўтиб кетган кредитларига гаров таъминоти бўйича жарима санкциялари ва ундирув чоралари қўлламаслик.

Белгилаб қўйилсинки, тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси кечиктириш тақдим этилган даврда фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди.


12. Белгилансинки, 2020 йил 1 октябрга қадар Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан:

лойиҳалар сонидан қатъи назар, ижобий кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун бериладиган кредитлар бўйича кредит суммасининг 75 фоизидан ошмаган, бироқ 10 млрд сўмдан ортиқ бўлмаган ҳажмда кафиллик;

тадбиркорлик субъектларига айланма маблағларини тўлдириш учун Марказий банк асосий ставкасининг 1,75 бараваридан ошмаган миқдордаги фоиз ставкаси билан миллий валютада бериладиган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплаш учун компенсация, унинг белгиланган миқдорларини сақлаб қолган ҳолда, тақдим этилади.

Битта қарз олувчига давлат жамғармаси томонидан бир вақтда ҳам кафиллик, ҳам компенсация беришга қўйилган чеклов бекор қилинсин.


13. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси мазкур Фармон доирасида тўлов муддати кечиктирилган кредитларни қайта молиялаштириш учун тижорат банкларига ажратилган ресурсларни сўндириш муддатларини узайтирсин.


14. Молия вазирлиги манфаатдор тижорат банклари билан биргаликда мазкур Фармон доирасида муддати узайтирилган кредитлар бўйича берилган давлат кафолатларини қайта расмийлаштирсин.


15. Белгилансинки:

коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов чоралари туфайли молиявий қийинчиликларга дуч келган корхоналарга нисбатан банкротлик тартиб-таомилларини қўллаш ва уларни банкрот деб эълон қилишга 2020 йил 1 октябргача бўлган муддатда мораторий жорий этилади;

мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилиши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектларни 2019 йил якунлари бўйича аудиторлик текширувидан ўтказиш муддати 2020 йил 1 октябргача узайтирилади;

акционерларнинг 2019 йил якунлари бўйича йиллик умумий йиғилишларини 2020 йил 1 октябргача муддатда, шунингдек, видеоконференцалоқа режимида ўтказишга рухсат берилади;

активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг бараваридан ортиқ бўлган масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятларни ҳар йили мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказиш бўйича талаб 2020 йил якунлари бўйича киритилади;

карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади;

2020 йил 1 октябргача дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари, тиббий буюмлар ва бошқа маҳсулотларни улгуржи сотишга рухсат берилади;

йил якунига қадар қарз берувчига фоиз шаклида даромад тўлаш мажбуриятисиз қарз (қайтариб бериладиган молиявий кўмак) тақдим этилганда солиқ солиш мақсадида қайта молиялаш ставкаси (асосий ставка) асосида аниқланадиган даромад айланмадан олинадиган солиқ ҳамда фойда солиғини ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди ва ўз навбатида солиққа тортилмайди;

карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган тадбиркорлик субъектлари томонидан давлат мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловларини ҳисоблаш ва ундириш тўхтатилади;

фойда солиғини аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, ушбу солиқни тўловчилар 2020 йилнинг иккинчи чорагидан бошлаб, кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб фойда солиғи бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга. Солиқ тўловчилар томонидан мазкур ҳуқуқни суиистеъмол қилиш ҳолатлари аниқланганда давлат солиқ хизмати органларига фойда солиғи бўйича аванс тўловлар тўғрисида тақдим этилаётган маълумотномаларга ўзгартиришлар киритиш ваколати берилади;

2020 йил 1 апрелдан бошлаб солиқ тўловчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёзларни солиқ солишдан бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шартларисиз қўллайди.

Инқирозга қарши курашиш бўйича республика комиссияси (А.Н. Арипов) ишлаб чиқариш фаолиятини давом эттираётган шахслар ўз ишчиларига шарт-шароитлар ташкил этиши устидан доимий мониторинг олиб бориш учун уларга санитария-эпидемиология хизматлари ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг бириктирилишини таъминлаган ҳолда, ушбу шахслар фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун киритилган чеклов тадбирлари сабабли бажарилмаган инвестиция мажбуриятлари муддатларини узайтириш чораларини кўрсин.


16. Белгилаб қўйилсинки:

коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан, шу жумладан қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;

коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди.

18. Хўжалик юритувчи субъектларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имкониятини бериш ишлари лозим даражада ташкил этилмаганлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органларига кўрсатиб ўтилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) имконияти берилиши муносабати билан маҳаллий бюджетларининг олинмай қолинадиган даромадлари ўрни Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ҳар ойда қопланишини таъминласин.


19. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда ижтимоий нафақаларни тайинлаш ва тўлашнинг амалдаги тартибига оилаларнинг ижтимоий нафақа олишга муҳтожлигини баҳолаш тартиб-таомилларини соддалаштиришга, шу жумладан қуйидагиларга қаратилган ўзгартиришларни киритсин:

ижтимоий нафақа олиш учун ариза билан бирга тақдим этиладиган ҳужжатларни камайтириш;

давлатнинг ижтимоий ёрдам чоралари ҳисобланувчи алоҳида трансфертларни оиланинг жами даромадларидан чиқариб ташлаш ва бошқалар.

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари ижтимоий нафақалар ва моддий ёрдамларнинг манзиллилигини таъминлаш мақсадида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан яқин ҳамкорликда ишласин, шунингдек, ижтимоий ёрдамга ўта муҳтож бўлган оилаларга ёрдам кўрсатиш учун тегишли кўмакларни жалб қилиш бўйича тезкорлик билан чоралар кўрсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги икки ҳафта муддатда "2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни киритсин.


21. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                       Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 3 апрелдаги

ПФ-5978-сон Фармонига

1-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб киришда

2020 йил 31 декабрга қадар божхона божи ва акциз

солиғининг ноль ставкалари белгиланадиган товарлар

РЎЙХАТИ

Т/р

ТИФ ТН коди


Товар номи


1.

0207

0105-товар позициясида кўрсатилган янги, совутилган ёки музлатилган уй паррандаси гўшти ва қўшимча озуқабоп маҳсулотлар


2.

0301-0305

Балиқ


3.

0402,


Қуюлтирилган ёки шакар ёхуд бошқа ширин таъм берувчи моддалар қўшилган сут ва қаймоқ;


0405,

Сариёғ ва сутдан тайёрланган бошқа мойлар ва ёғлар; сут пасталари;


0407

Пўчоқли, янги, консерваланган ёки қайнатилган парранда тухумлари


4.

0703,

Барра ёки совутилган пиёз, шалот пиёзи, саримсоқ пиёз, порей пиёзи ва бошқа пиёзбошли сабзавотлар;


0706,

Барра (янги) ёки совутилган сабзи, шолғом, ширин лавлаги, эчкисоқол, селдерей илдизи, редиска ва бошқа шунга ўхшаш истеъмол қилинадиган илдизмевалар;


0707 00

Барра (янги) ёки совутилган бодринглар ва сапча бодринглар


5.

0708,

Пўчоғи арчилган ёки арчилмаган, барра (янги) ёки совутилган дуккакли сабзавотлар;


0713

Пўчоғи арчилган, уруғ пўсти арчиб тозаланган ёки тозаланмаган, янчилган ёки янчилмаган қуритилган дуккакли сабзавотлар


6.

1101 00,

Буғдой уни ёки буғдой-жавдар уни;


1104

1006-товар позициясида кўрсатилган гуручдан ташқари бошқа усулларда қайта ишланган (масалан, оқшоқ ёки янчилган кўринишда пўсти тозаланган, босилган, ёрма қилиб қайта ишлов берилган, оқланган) бошоқли донлар;

бутун, ёрма кўринишида босилган ёки янчилган бошоқли дон муртаги


7.

1512

Кимёвий таркиби ўзгартирилмаган ҳолда тозаланган ёки тозаланмаган кунгабоқар, махсар ёки пахта мойи ва уларнинг фракциялари


8.

1701 99

Оқ ва бошқа шакар


9.

1902

Иссиқлик билан ишлов берилган ёки ишлов берилмаган, ичига масаллиқ (гўштдан ёки бошқа маҳсулотлардан) солинган ёки солинмаган, бошқа усулда тайёрланган ёки тайёрланмаган, шу каби спагетти, макаронлар, угра, лазанья, клецки, равиоли, каннелони макарон маҳсулотлари;

тайёрланган ёки тайёрланмаган кускус


10.

2102 10 310 0,

2102 10 390 0


Хамиртуруш


11.

3005

Тиббиёт, хирургия, стоматология ёки ветеринарияда қўллаш учун мўлжалланган, чакана савдо учун шакл ва ўрамларда қадоқланган ёки фармацевтик моддалар шимдирилган ёки қопланган пахта, дока, бинт ва шунга ўхшаш буюмлар (масалан, боғлаш материаллари, лейкопластирлар, припаркалар)


12.

3306

Оғиз бўшлиғи ёки тиш гигиенаси воситалари, шу жумладан, тиш протезларини қотириш учун кукунлар ва пасталар;

чакана сотиш учун индивидуал қадоқланган тиш ораларини тозалашда ишлатиладиган иплар (тиш ипаги)


13.

3401,

Совун; таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, бруслар шаклидаги ёки қолипланган буюмлар кўринишидаги совун сифатида ишлатиладиган юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва воситалар;

суюқлик ёки крем кўринишидаги ва чакана сотиш учун қадоқланган, таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган, юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар ва терини ювиш воситалари;


3402

Юзага фаол таъсир кўрсатувчи органик моддалар (совундан ташқари); таркибига совун қўшилган ёки қўшилмаган (3401-товар позициясидан ташқари) юзага фаол таъсир кўрсатувчи моддалар, ювиш воситалари (шу жумладан, ёрдамчи ювиш воситалари) ва тозалаш воситалари


14.

3406 00 000 0


Шамлар, мумдан ясалган ингичка шамлар ва шунга ўхшаш буюмлар


15.

3605 00 000 0


Гугуртлар, 3604-товар позициясидаги пиротехника буюмларидан ташқари


16.

4015 11 000 0,

4015 19 000 0


Вулканизацияланган резинадан тайёрланган қўлқоплар, иш қўлқоплари ва митенкалар


17.

4803 00,

Ўрамлар ёки листларда бўлган, крепирланган ёки крепирланмаган, гофраланган ёки гофраланмаган, босиб нақшланган ёки босиб нақшланмаган, тешилган ёки тешилмаган, юзаси бўялган ёки бўялмаган қоғоздан тайёрланган ҳожатхона салфеткалари ёки юз артиш учун салфеткалар, сочиқлар ёки хўжалик-маиший ёхуд санитария-гигиена учун мўлжалланган бошқа турдаги қоғозлар, целлюлоза момиғи ва целлюлоза толасидан мато;


4818

Эни 36 см дан ошмайдиган рулонларда ёки ўлчам ёхуд шаклда кесилган хўжалик-маиший ёхуд санитария-гигиена учун мўлжалланган ҳожатхона қоғози ва шунга ўхшаш қоғоз, целлюлоза момиғи ва целлюлоза толасидан мато; хўжалик-маиший, санитария-гигиена ёки тиббиёт учун мўлжалланган дастрўмолчалар, косметик салфеткалар, сочиқлар, дастурхонлар, салфеткалар, чойшаблар ва шунга ўхшаш буюмлар, қоғоз массаси, қоғоз, целлюлоза момиғи ёки целлюлоза толасидан кийим-кечак ва унга тегишли буюмлар


18.

5603

Шимдирилган ёки шимдирилмаган, қопламали ёки қопламасиз, дублирилланган ёки дублирилланмаган нотўқима матолар


19.

9019 20 000 0


Озон, кислород ва аэрозол терапияси учун сунъий нафас олиш ёки бошқа терапевтик нафас олдириш аппаратлари


20.

9619 00

Турли материаллардан тайёрланган аёлларнинг гигиеник прокладкалари ва тампонлари, болалар йўргаклари ва тагликлари ҳамда шунга ўхшаш буюмлар



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 3 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 140-модда
















































Время: 0.1376
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск