ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.2020 й. 199-сон "Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
04.04.2020 й.
N 199
ХУСУСИЙ АМАЛИЁТ БИЛАН
ШУҒУЛЛАНУВЧИ НОТАРИУСЛАРНИНГ
ФУҚАРОЛИК ЖАВОБГАРЛИГИНИ МАЖБУРИЙ
СУҒУРТА ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ
ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
"Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига мувофиқ, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда адлия вазири Р.Қ. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Арипов
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 4 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 146-модда