Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 04.04.2020 й. 198-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 4 апрелдаги

198-сон қарорига

2-ИЛОВА



Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга

ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий

ҳамкорлик масалалари департаменти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари департаменти (кейинги ўринларда Департамент деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Департамент фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсати, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, республикадан ташқарига ишлаш учун кетаётган фуқароларнинг меҳнат, ижтимоий ва бошқа ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини ҳамда хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини меҳнат фаолиятига жалб этишни таъминлаш, шунингдек, халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ва Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви масалалари бўйича ахборот-таҳлилий таъминлашга йўналтирилган.


3. Департамент ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Департамент ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади.

Департамент ўз ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси - Хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳаморлик масалалари департаменти бошлиғига (кейинги ўринларда Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи деб аталади) бўйсунади, бир вақтнинг ўзида Департаментнинг фаолияти Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

5. Департамент ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИНГ

АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ

ВА ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Департамент фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси вазифалари, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси, ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

вазирликлар, идоралар ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари бажарилишини мониторинг қилиб бориш, шунингдек, жойлардаги ишларнинг реал ҳолатини доимий ўрганиш;

"Ҳаракатлар стратегиясидан - Тараққиёт стратегияси сари" тамойили асосида тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

Ҳукумат, давлат бошқаруви органларининг асосий халқаро рейтинглар ҳамда индексларда Ўзбекистон Республикаси позицияларини яхшилаш бўйича иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, ижтимоий соҳани янада ривожлантириш, шу жумладан, аҳолининг бандлиги ва реал даромадлари оширилишини таъминлашни кафолатловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;

миграция жараёнларини комплекс таҳлил қилиш, ташқи меҳнат миграцияси сабаблари ва омилларини, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек, уларнинг хорижда бўлиш шарт-шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тизимли муаммоларни аниқлаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича йиллик режалар ва дастурларни, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, хорижда уларнинг меҳнат, маиший ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифаларни ҳал этишга оид аниқ чора-тадбирларни ("йўл хариталари"ни) ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда вақтинча ишга жойлаштириш ва уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;

ваколатли органларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари томонидан меҳнат мигрантлари мурожаатларини кўриб чиқиш, улар билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқот ўрнатиш бўйича самарали фаолиятини ташкил этиш;

ижтимоий-маиший масалаларни ҳал қилиш, уй-жой шароитини яхшилаш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини, айниқса, аёлларни иш билан таъминлаш ва меҳнат мигрантларининг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги оила аъзолари даромадлари ва турмуш даражасини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

дастлабки касбий тайёргарлик, мослашув тадбирларини амалга ошириш, меҳнат мигрантларини хорижда ишга жойлаштириш, уларга, шу жумладан, ўз Ватанига қайтиб келганидан сўнг ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш жараёнларини самарали мониторинг ва назорат қилиш;

миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда уни барқарор ривожлантиришга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштириш;

Ўзбекистон Республикасида саноат ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтириш ва диверсификациясини таъминлаш ҳамда энергетика, аграр соҳаларни жадал ривожлантириш сиёсатини амалга оширишга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

ишлаб чиқаришни техник жиҳатдан тартибга солиш, халқаро стандартларни татбиқ этиш, шу жумладан, аккредитация, ветеринария, санитария ва фитосанитария соҳаларида замонавий бошқарув тизимини ҳамда интеграциялашув имкониятларини жорий этиш ва амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар ишлаб чиқиш;

республиканинг бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан интеграциялашувини фаоллаштириш шароитида божхона-тариф ва нотариф тартибга солишнинг самарали тизимини ривожлантириш ва уни қўллаш чораларини мувофиқлаштириш;

товарлар (ишлар, хизматлар) ва капиталнинг халқаро кўламда ҳаракатланиш жараёнларини ҳамда маҳсулотларнинг сифати ва рақобатбардошлигини ошириш бўйича олиб борилаётган ишларни таҳлил қилиш ва уларнинг ташқи бозорга эркин чиқиш имкониятларини мониторинг қилиш асосида Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштириш;

республикада транспорт коммуникациялари ва ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаларида ислоҳотлар амалга оширилишининг комплекс ўрганилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этиш натижалари асосида интеграциялашувга доир таклифлар ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви бўйича музокаралар жараёнида иштирок этиш ҳамда интеграциялашувга масъул давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш, шунингдек, халқаро ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар лойиҳаларини тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда ишлаб чиқиш;

миллий қонунчиликни Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувига асос бўлувчи амалдаги халқаро шартномаларга мослаштириш бўйича тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда таклифлар тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви юзасидан тизимли мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш;

ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини юзага келадиган муаммолар сабаблари ва шароитларини бартараф этиш, ишни ташкил қилишнинг замонавий услубларини кенг жорий қилишни таъминловчи комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида айрим давлат органлари функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг энг муҳим устувор йўналишлари бўйича масалалар тайёрланишини ва Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида кўриб чиқилишини таъминлаш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида, вазирликлар ва идораларда, шунингдек, барча даражалардаги ҳокимликларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

Департаментда, шунингдек, бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларда кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини ошириш ва кадрларнинг амалий захирасини тайёрлашнинг самарали шакл ва усулларини жорий этиш.


7. Қуйидагилар Департаментнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш соҳасида:

меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари, "йўл хариталари" ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари бажарилишини таъминлаш;

уюшган меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилиш, уларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан амалий ишларни ташкил этиш;

ташқи меҳнат миграцияси, ушбу соҳадаги миллий қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш бўйича давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини уюшган ҳолда хорижда ишга жойлаштиришни таъминлаш бўйича йиллик режалар ва дастурларни, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, хорижда уларнинг меҳнат, маиший ва яшаш шароитларини яхшилаш бўйича манзилли чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутувчи ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги устувор вазифаларни ҳал этишга доир аниқ чора-тадбирларни ("йўл хариталари"ни) ишлаб чиқиш ва амалга оширишни таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижда меҳнат фаолияти, адолатли ва хавфсиз меҳнат шароитларига бўлган ҳуқуқларини амалга оширишда уларга кўмаклашиш ишларини ташкил этиш, уларнинг ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимоя қилинишини, шунингдек, Ватанга қайтгандан сўнг жамиятга мослашишини таъминлаш;

миграция жараёнларини мониторинг ва комплекс таҳлил қилишни таъминлаш, ташқи меҳнат миграцияси сабаблари ва омилларини, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, шунингдек, уларнинг хорижда бўлиш шарт-шароитларини яхшилаш билан боғлиқ тизимли муаммоларни аниқлаш;

ташқи меҳнат миграциясини такомиллаштириш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш;

хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга ва таҳқирланишга дучор бўлган, меҳнат ва бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволга тушиб қолган ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш ҳамда уларга моддий ёрдам кўрсатиш ишларини ташкил этиш;

меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш соҳасида устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича ишлар мувофиқлаштирилишини таъминлаш;


б) ташқи меҳнат миграцияси бўйича халқаро ҳамкорлик масалаларини мувофиқлаштириш соҳасида:

ташқи меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ишларини ташкил этиш, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда вақтинча ишга жойлаштириш ҳамда уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича ҳамкорлик қилиш;

хорижий мамлакатларнинг ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича ваколатли давлат органлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш юзасидан амалий ишларни ташкил этиш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида халқаро шартномаларга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши (ратификация қилиши) бўйича таклифларни кўриб чиқиш;

хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик қилиш масалаларида вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга кўмаклашиш ва бу борадаги ишларни мувофиқлаштиришда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини хорижда ишга жойлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикасининг хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлиги тўғрисидаги шартномалар, битимлар, баённомалар ва бошқа ҳужжатлардан келиб чиқадиган тегишли қарорлар ва мажбуриятларнинг хорижий ҳамкорлар ва иш берувчилар томонидан бажарилишини мувофиқлаштириш ишларини ташкил этиш;

ташқи меҳнат миграцияси соҳасида хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан халқаро ҳамкорликни ривожлантириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифлар киритиш;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишларда хорижий давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан ташқи меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш бўйича халқаро ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш, турли даражадаги ташрифлар ҳамда республикада ва хорижда халқаро тадбирларга тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишга доир таклифлар киритиш;

республика делегацияларининг хорижий давлатларга ташрифларини ташкил қилиш ва халқаро тадбирларда иштирок этиши, шунингдек, хорижий делегацияларнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари дастурларини тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарорларини тайёрлаш ва қабул қилиш ишларини ташкил этиш;


в) дастлабки касбий тайёргарлик, мослашув тадбирларини амалга ошириш, меҳнат мигрантларини хорижда ишга жойлаштириш соҳасида:

касбий тайёргарлик, қайта тайёрлаш ва малака ошириш, шунингдек, хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун жўнаб кетаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини жўнаб кетишдан олдин мослаштириш жараёнларини самарали бошқариш ва назорат қилиш ишларини ташкил этиш;

уюшган меҳнат миграцияси, меҳнат мигрантларининг мослашув тадбирларини амалга ошириш жараёнлари, шунингдек, хорижда меҳнат фаолияти якунланиши билан Ватанга қайтиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароларини кейинчалик Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишга жойлаштириш учун жамиятга мослаштириш масалалари бўйича ишларни мувофиқлаштириш;

меҳнат мигрантларининг дастлабки касбий тайёргарлигини ташкил этиш, уларга, шу жумладан Ватанига қайтганидан сўнг ҳуқуқий ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини комплекс ўрганиш ва таҳлил қилиш;

ваколатли органларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хорижий ваколатхоналари, Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ва консуллик муассасалари томонидан меҳнат мигрантлари мурожаатларини кўриб чиқиш, улар билан тўғридан-тўғри ва очиқ мулоқот ўрнатиш бўйича фаолиятини самарали ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш;

дастлабки касбий тайёргарлик, мослашув тадбирларини амалга ошириш, меҳнат мигрантларини хорижда ишга жойлаштириш жараёнларини такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш ишларини ташкил этиш;


г) меҳнат мигрантларининг Ўзбекистон Республикасидаги оила аъзолари даромадлари ва турмуш даражасини ошириш соҳасида:

меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлаш;

меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ишларнинг аҳволини тизимли таҳлил ва мониторинг қилиш ҳамда уларнинг якунлари бўйича меҳнат мигрантларига ҳуқуқий, молиявий ва моддий кўмаклашиш воситаларининг самарадорлигини оширишга йўналтирилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

ижтимоий-маиший масалаларни ҳал қилиш, уй-жой шароитини яхшилаш, меҳнатга лаёқатли оила аъзоларини, айниқса, аёлларни иш билан таъминлаш ва меҳнат мигрантларининг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг Ўзбекистон Республикасидаги оила аъзолари даромадлари ва турмуш даражасини ошириш бўйича ишларнинг амалга оширилишини комплекс ўрганишни ташкил этиш;

меҳнат мигрантлари ва уларнинг оила аъзоларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига таклифлар киритиш;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида ўтказиладиган йиғилишларда меҳнат мигрантларининг Ўзбекистон Республикасидаги оила аъзоларининг даромадлари ва турмуш даражасини оширишнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишга доир таклифлар киритиш;


д) халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш соҳасида:

макроиқтисодий, солиқ сиёсати, молия бозорини тартибга солиш ҳамда инвестиция соҳасида Департаментга бириктирилган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви бўйича фаолиятини мувофиқлаштириш;

божхона-тариф ва нотариф, валютани тартибга солиш ҳамда давлат харидлари соҳасида бошқа давлатлар ва халқаро ташкилотлар билан интеграциялашув имкониятларидан фойдаланишни кенгайтириш ва уни янада ривожлантиришга қаратилган ишларни тизимли йўлга қўйиш;

интеграциялашув жараёнлари доирасида Ўзбекистон Республикасида саноат ишлаб чиқариши имкониятларини кенгайтириш ва диверсификациялаштиришни таъминлаш ҳамда энергетика соҳаларини жадал ривожлантириш сиёсатини амалга ошириш бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ишини мувофиқлаштирилган ҳолда ташкил этиш;

техник жиҳатдан ва монополияни тартибга солиш, истеъмолчилар, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, халқаро стандартларни татбиқ этиш, аккредитация қилиш ҳамда интеграциялашув тизимини жорий этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил этиш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашувига қаратилган агросаноат мажмуи, тиббиёт, қишлоқ хўжалиги, ветеринария, санитария ва фитосанитария соҳаларидаги норматив базанининг халқаро талаб ва стандартларга мувофиқлиги комплекс ўрганилиши ва таҳлил қилинишини амалга ошириш орқали халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ишларини мувофиқлаштириш;

республикада транспорт коммуникациялари ва ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмалари соҳаларида интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш бўйича тизимли таҳлил ва ўрганишлар натижалари асосида таклифлар ишлаб чиқилишини мувофиқлаштириш, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви бўйича ташқи ва ўзаро савдо статистикаси юритилишини ташкил этиш, мониторинг олиб бориш ҳамда тегишли маълумотларни таҳлил қилиш натижалари асосида халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг конъюнктура хусусиятларидан келиб чиқиб жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви салоҳиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида товарлар, ишлар, хизматлар ва капиталнинг халқаро кўламда ҳаракатланиши жараёнларини ва уларнинг ташқи бозорга эркин чиқишини таъминлаш бўйича ишларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш;


е) "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

Департаментга бириктирилган ташкилотлар раҳбарлари билан биргаликда "йўл хариталари"га киритиш учун хорижий мамлакатлар билан ҳамкорликни чуқурлаштириш юзасидан, шунингдек, Департаментга бириктирилган соҳалардаги муаммоли масалалар бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқиш, экспертизадан ўтказиш ва тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ташрифлари ва республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар юзасидан тасдиқланган "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

"йўл хариталари" тадбирларининг амалга оширилиши тўғрисида Департаментга бириктирилган давлат бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботлари якуни бўйича таҳлилий материаллар ва таклифларни Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш.


8. Департамент ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

Бош вазир томонидан Ҳукуматнинг муайян соҳалар ва йўналишларда ислоҳотларнинг амалга оширилишини ўрганиш мақсадида Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳудудларда мавзуга оид сайёр (очиқ) мажлисларини доимий асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материаллар тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир маслаҳатчиси ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режалаштирилган масалаларни тайёрлайди ва киритади;

хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликнинг ўта муҳим ва устувор масалалари бўйича яқин, ўрта ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган давлат дастурлари ҳамда "йўл хариталари"нинг тайёрланиши ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

Департаментга бириктирган вазирликлар, идоралар ва ташкилотлар раҳбарларига юкланган вазифа ҳамда функциялар самарали ва натижали бажарилиши учун уларнинг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чораларини кўради;

муайян ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўриш учун оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан жойларга борган ҳолда жамоатчилик фикрини ўрганишни таъминлайди;

хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик масалалари бўйича маълумотлар базаси яратилишини, юритилишини ва мунтазам янгилаб борилишини таъминлайди;

Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни умумлаштиради ва таҳлилий қайта ишлайди, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи учун, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун тегишли маълумотнома, таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Департаментга бириктирилган ташкилотларда ишларнинг ҳолатини, Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари бажарилишини, шу жумладан, жойларга бориб ўрганади, ўрганиш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятига ахборот бериш учун тегишли таҳлилий материаллар ва таклифлар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқлари ижросининг самарали назоратини таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиш учун таҳлилий ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқларининг лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини экспертизадан ўтказади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материалларнинг сифатли тайёрланишини таъминлайди;

республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари бўйича Вазирлар Маҳкамаси мажлисларига тайёргарлик кўриш билан боғлиқ материалларни ишлаб чиқиш ва расмийлаштиришда иштирок этади, кўрсатиб ўтилган материаллар ҳақида Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли протокол қарорлари ижроси назорат қилинишини таъминлайди;

Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралари томонидан бириктирилган соҳада давлат сиёсатининг самарали ва сифатли амалга оширилиши учун уларга Вазирлар Маҳкамасининг айрим функциялари ҳамда вазифаларини бериш бўйича таклифлар киритади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ва уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материалларнинг, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорлари лойиҳаларининг комплекс равишда ҳамда сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини, шунингдек, уларнинг давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва уларнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ҳамда ҳимоя қилинишини ташкил этади;

Департаментга бириктирилган ташкилотларнинг ўзи юритадиган масалалар бўйича фаолиятини мувофиқлаштиради;

Департаментга бириктирилган давлат бошқаруви органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари номенклатурасига кирадиган раҳбарлар лавозимларига номзодлар бўйича таклифларни кейинчалик Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири маъқуллаши учун белгиланган тартибда киритишда иштирок этади;

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари бўйича республика комиссиясининг самарали ишини таъминлайди, у томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви масалалари бўйича самарали мувофиқлаштирилишини таъминлайди ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, электрон шаклда тушадиган мурожаатларини кўриб чиқади ҳамда уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чоралар кўриш учун тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа орган ва ташкилотларга юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади.

Департамент ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Департамент ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

давлат бошқаруви органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларининг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотлар ўтказиш учун эксперт гуруҳлар ташкил этиш;

халқаро конференциялар, конгресслар, симпозиумлар, семинарлар ва йиғилишларда, шунингдек, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги халқаро лойиҳаларда иштирок этиш;

давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, халқаро, хорижий ташкилотлар, хорижий ҳукуматга қарашли муассасалар билан белгиланган тартибда ёзишмалар олиб бориш;

Департаментга бириктирилган давлат бошқаруви органлари, бошқа орган ва ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғининг топшириғига биноан - бошқа давлат органларининг, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва бошқа ташкилотларнинг Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлислари ва йиғилишларида қатнашиш;

зарур ҳолларда, Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

"Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда келадиган ҳужжатларни қайтариш.

Департаментнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, Департамент белгилаган муддатларда бажарилиши керак.


10. Департамент:

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқарувининг бошқа органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари бажарилиши мониторингини амалга ошириш;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ва ўзига юкланган вазифаларнинг тегишли равишда ҳамда самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Департамент ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон қарорига мувофиқ қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқларининг, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Департаментдаги ишларнинг ҳолати, давлат бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Департамент ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларининг давлат манфаатларини таъминлаш, иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан ва улардаги масалаларнинг барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқ ҳолда пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 10 февралдаги ПФ-6166-сон Фармони, "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Ijro.gov.uz" ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими самарали фаолият кўрсатишини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2021 йил 31 майдаги ПҚ-5132-сон, "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини жорий этиш тўғрисида" 2021 йил 22 июлдаги ПҚ-5189-сон қарорларига, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг "Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида" 2021 йил 28 июлдаги 467-сон ва "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорларига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.


4-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Департамент тузилмасига Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи, шунингдек, қуйидагилар киради:

Департамент бошлиғининг икки нафар ўринбосари;

меҳнат мигрантларини жўнаб кетишдан олдин касбий тайёргарликдан ўтказиш ва мослаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;

меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш масалалари бўйича бош мутахассис;

меҳнат миграцияси соҳасида халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис;

хориждан қайтиб келган меҳнат мигрантларини реинтеграция қилиш ва ишга жойлаштириш масалалари бўйича бош мутахассис;

макроиқтисодий, солиқ сиёсати, молия бозори, ташқи ва ўзаро савдо статистикаси соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис;

божхона-тариф ва нотариф тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис;

саноат ва энергетика соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис;

техник жиҳатдан ва монополияни тартибга солиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис;

агросаноат мажмуи, ветеринария, санитария ва фитосанитария нормалари соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис;

транспорт инфраструктураси ва АКТ соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича бош мутахассис;

Департамент тузилмасига бир нафар инспектор киради.

Департамент тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Департаментнинг ишлари Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи томонидан мувофиқлаштирилади.

13. Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Департамент бошлиғининг ўринбосарлари ва бош мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.


5-БОБ. ДЕПАРТАМЕНТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Департамент фаолияти "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати тўғрисидаги низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш тўғрисидаги йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларининг топшириқларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Департаментнинг иш режалари, Департамент бошлиғининг ўринбосарлари ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамасининг Вазирлар Маҳкамаси Раёсати томонидан тасдиқланадиган иш режа асосида шакллантирилади.

Департаментнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси билан келишилади ва Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Департамент бошлиғининг ўринбосарлари ва бош мутахассисларининг шахсий иш режалари Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи томонидан тасдиқланади.

Департаментнинг Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари Департаментга бириктирилган давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда амалга оширилишининг тизимли мониторингини олиб бориш бўйича фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ комплекс ўрганишлар ўтказиш йўли билан, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг топшириқларига биноан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида ҳисоботларни эшитиш орқали таъминланади.



15. Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи:

Департаментга бевосита раҳбарлик қилади, мутахассислар ишларини ташкил қилади, Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Департамент юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

ташқи меҳнат миграцияси соҳасида ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, меҳнат мигрантларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлашнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича миллий иқтисодиётнинг муҳим вазифаларини ҳал этиш ҳамда уни барқарор ривожлантиришга қаратилган интеграциялашув имкониятларини кенгайтириш ишларини мувофиқлаштиради, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг жаҳон иқтисодий тизимига интеграциялашуви юзасидан тизимли мониторинг олиб боради ҳамда тегишли маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ишларини ташкил этади;

Департаментнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Департамент бошлиғининг ўринбосарлари ва бош мутахассисларининг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва маъмурий жазолаш чоралари бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан биргаликда пухта ишлаб чиқади;

Департамент бошлиғининг ўринбосарлари ва бош мутахассислари ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини, Департаментнинг ярим йиллик учун иш режасини белгиланган тартибда ва Департамент бошлиғининг ўринбосарлари ва бош мутахассисларининг шахсий иш режаларини тасдиқлайди;

Вазирлар Маҳкамасига тушган, Ҳукумат қарори қабул қилишни талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа органлар ва ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида қатнашади;

Департамент кадрлари захирасини шакллантириш ва янгилаб боришни, кадрлар захирасига киритилган шахслар билан тизимли ишларни ташкил этади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Департамент юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Департамент ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакл ва услубларини жорий қилиш, кадрлар амалий захирасини тайёрлаш ҳамда уларни моддий рағбатлантириш механизмларини қўллаш чораларини кўради;

Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш тўғрисидаги йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди ҳамда чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири билан келишилган ҳолда Департамент бошлиғининг ўринбосарларидан бири бажаради.

17. Департамент бошлиғининг ўринбосарлари Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи томонидан белгиланган тартибда тасдиқланган функционал мажбуриятларига асосан ўзига юкланган вазифалар доирасида:

Департамент тегишли мутахассисларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Департаментга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини амалга ошириш бўйича Департамент мутахассислари томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини мувофиқлаштиради, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилари томонидан тасдиқланишини, эришилган натижалар мониторингини доимий асосда таъминлайди;

Вазирлар Маҳкамаси ва Департаментнинг тегишли даврга мўлжалланган иш режаларида, шунингдек, мутахассисларнинг шахсий иш режаларида назарда тутилган масалаларни ўрганишни ва чора-тадбирлар амалга оширилишини мувофиқлаштиришни таъминлайди, танқидий таҳлил асосида Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи кўриб чиқиши учун таклифлар киритади;

тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши, унинг мунтазам равишда тўлдирилиши ва янгилаб борилиши юзасидан назоратни амалга оширади;

материаллар тўғрисида белгиланган тартибда Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

тегишли соҳалардаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига таклифлар киритади;

Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига Департамент тегишли мутахассисларини лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


18. Департаментнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифларнинг ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материаллар ва эксперт хулосаларини тайёрлайди, шунингдек, улар бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур келишувларни таъминлайди;

маълумотлар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича назорат режасини ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси қарорларининг, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳамда унинг ўринбосарлари, тегишли масалалар бўйича маслаҳатчиларининг топшириқлари давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг тизимлаштирилган базасини шакллантириш ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар марказий аппаратларининг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

ташқи меҳнат миграция тизимини такомиллаштириш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, тегишли соҳалар бўйича камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқишни ташкил этади ва Бош вазир маслаҳатчиси - Департамент бошлиғи, унинг тегишли ўринбосарига тақдим қилади;

хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва халқаро иқтисодий ҳамкорлик соҳасидаги долзарб вазифаларни самарали ҳал этиш юзасидан Департаментга бириктирилган вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг мувофиқлаштирилган ишларини таъминлайди;

идоравий мансуб ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш орқали Департаментга бириктирилган соҳада давлат сиёсатини самарали ва сифатли амалга оширишда бириктирилган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар мустақиллигини кучайтиришда иштирок этади;

идоравий мансуб ташкилотлар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичлар ҳамда мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этишда, хорижда вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича дастурларнинг сифатли ҳамда самарали амалга оширилишини таъминлашда иштирок этади;

жисмоний шахслар ва юридик шахслар вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўз ваколатига кирадиган масалалар юзасидан уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятининг ҳудудларга ташрифларига оид маълумотларни тайёрлайди;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


19. Инспектор Департаментда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг ўтишини назорат қилади, йиғмажилдларнинг тайёрланишини ва архивда сақлаш учун ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 4 апрель




















































Время: 0.0061
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск