ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /Ўзбекистон Республикасининг 07.04.2020 й. ЎРҚ-614-сон "Метрология тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 12.11.2019 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 28.02.2020 й. маъқулланган)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ
ҚОНУНИ
07.04.2020 й.
N ЎРҚ-614
"МЕТРОЛОГИЯ ТЎҒРИСИДА"ГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА
ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР
КИРИТИШ ҲАҚИДА
Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 12 ноябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2020 йил 28 февралда маъқулланган
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "Метрология тўғрисида"ги 1004-XII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2013 йил, N 4, 98-модда; 2014 йил, N 12, 343-модда) ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, унинг янги таҳрири тасдиқлансин (илова қилинади).
2-модда. Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
3-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
давлат бошқаруви органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
4-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан олти ой ўтгач кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. Мирзиёев
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),
2020 йил 8 апрель
"Халқ сўзи", 2020 йил 8 апрель
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",
2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 137-модда