ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ҳудуд / Минтақалар тараққиёти /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 09.04.2020 й. ПҚ-4667-сон "2020-2022 йилларда Cурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2020 й.

N ПҚ-4667




2020-2022 ЙИЛЛАРДА

CУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ

ДЕНОВ ТУМАНИ ВА УНИНГ МАРКАЗИНИ

КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ

РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Бугунги кунда Республикамиз ҳудудларида маҳаллий минерал хомашё ресурсларини чуқур қайта ишлаш асосида юқори қўшилган қийматга эга рақобатбардош экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни таъминлайдиган замонавий саноат корхоналарини ташкил этиш, ҳудудларнинг ишлаб чиқариш салоҳиятидан самарали фойдаланиш учун инвестицияларни кенг жалб қилиш муҳим ўрин тутмоқда.

Тарихдан маълумки, ҳозирги Денов тумани ҳудудида жойлашган кўҳна Чағониён қадимги даврлардан буён йирик иқтисодий-маданий марказ сифатида муҳим аҳамиятга эга бўлган. Бу ерда турли халқлар ўртасида маданий-иқтисодий алоқалар жадал ривожланган, савдо-сотиқ, ҳунармандчилик, деҳқончилик ва чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилган.

Ўтган йиллар давомида Сурхондарё вилоятининг Денов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилган бўлса-да, аҳоли учун долзарб бўлган муаммоли масалалар тўлиқ ҳал этилмаяпти.

Вилоятнинг энг кўп аҳолиси истиқомат қилаётган Денов туманининг Бош режасига ўз вақтида урбанизация нуқтаи назардан ёндашилмаганлиги сабабли айрим йирик саноат корхоналари, деҳқон ва буюм бозорлари туман маркази Денов шаҳрида жойлаштирилган. Натижада аҳоли энг гавжум бўладиган мазкур ҳудудларга кириш ва чиқиш учун йўлларнинг торлиги, автомобиллар учун тўхташ жойлари ва инфратузилма тармоқлари етарли эмаслиги жиддий муаммолар туғдирмоқда. Айниқса шаҳардаги деҳқон бозори атрофи бутунлай издан чиққан ва аҳолига жуда катта ноқулайликлар келтириб чиқармоқда.

Туманда ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қулай агробизнес муҳитини ҳамда кооперация муносабатларини ривожлантириш борасидаги ишларни тизимли ташкил этиш талаб этилади.

Денов туманининг ишлаб чиқариш ва меҳнат салоҳиятидан оқилона фойдаланган ҳолда, ҳудудда узоқ йиллар давомида шаклланган ҳунармандчилик ва тадбиркорлик, саноат, туризм, хизмат кўрсатиш ва аграр соҳани ривожлантириш, туман марказининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, унинг тарихий қисмини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш мақсадида:


1. 2020-2022 йилларда Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг (кейинги ўринларда - Дастур) мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Дастурни амалга оширишнинг асосий устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

туманнинг Бош режасини танқидий ўрганиб, йўл-транспорт инфратузилмаси, шоҳ кўчалар, кўп қаватли уйлар қурилиши, истироҳат боғлари, сайилгоҳлар, замонавий савдо марказлари, инфратузилма объектлари ва саноат зоналарини жойлаштириш масалаларини муҳандислик тармоқлари билан биргаликда кўриб чиқиб, таклифларни тайёрлаш ҳамда яқин ва ўрта истиқболдаги шаҳарсозлик вазифаларини белгилаб олиш;

туман марказининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, тарихий қисмини реконструкция қилиш, кўп қаватли уй-жой фондини сифат жиҳатдан яхшилаш, коммунал хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш;

аҳолининг иш билан бандлигини ошириш ҳамда ишсизлик даражасини пасайтириш мақсадида тадбиркорларни жалб этган ҳолда, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳаларини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш тармоғини жадал ривожлантириш;

саноат тармоқларини ривожлантириш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш ҳажмларини кескин ошириш, маҳаллий хомашёдан экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш орқали туман иқтисодиётига валюта тушумини кўпайтириш борасида самарали ишларни ташкил этиш;

муҳандислик-коммуникация, хусусан, ичимлик сув ва канализация тармоқларини қуриш, автомобиль йўллари ва ички кўчалар ҳолатини яхшилаш, туман марказидаги массивларда замонавий тунги ёритиш ускуналари ва чироқларини ўрнатиш;

ички ва туманлараро йўналишларда ҳаракатланувчи жамоат транспортининг янги йўналишларини очиб, аҳолига сифатли ва қулай транспорт хизматлари кўрсатишни ташкил этиш;

олий таълим хизматлари кўрсатиш сифати ва кўламини кенгайтириш, замонавий техника ва технологияларнинг ривожланиш тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда, тадбиркорлик, технологиялар, рақамли иқтисодиёт ҳамда меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган бошқа соҳалар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш;

ижтимоий соҳа муассасалари ҳолатини яхшилаш, биноларини таъмирлаш, жиҳозларини янгилаш, ҳудудларини ободонлаштириш, мутахассислар малакасини ва хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш ҳамда бу соҳада хусусий сектор улушини кўпайтириш;

замонавий тиббий хизмат кўрсатиш клиникалари ва ташхис марказларини барпо этиш;

суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни жадал ривожлантириш;

солиққа тортиш базасини кенгайтириш орқали маҳаллий бюджетга даромадлар тушумини ошириш.


3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда Дастурни амалга оширишнинг асосий устувор йўналишларини инобатга олган ҳолда, 2020-2022 йилларда Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурининг мақсадли параметрлари ва молиялаштириш манбалари асосида "2020-2022 йилларда Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирларининг манзилли дастури"ни ишлаб чиқиб, тасдиқласин.


4. 2020-2022 йилларда Сурхондарё вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича Республика ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда - Республика ишчи гуруҳи) таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Республика ишчи гуруҳининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:

Дастур доирасида ҳар бир лойиҳанинг ўз муддатида ва сифатли амалга оширилишини масъул раҳбарлар иштирокида таъминлаш;

Дастур доирасида белгиланган лойиҳаларнинг амалга оширилиши бўйича мониторинг олиб бориш, лойиҳаларнинг ўз муддатида ва сифатли бажарилишига тўсқинлик қилувчи муаммоларни бартараф этиш юзасидан тезкор ва амалий чоралар кўриш;

Дастурга киритилган лойиҳаларнинг бажарилишини мунтазам равишда ҳар ойда бир марта Денов туманида, ҳар чоракда бир марта Республика даражасида муҳокама қилиб бориш ва муаммоли лойиҳалар ечими юзасидан зарур ва тезкор чора-тадбирларни амалга ошириш;

тумандаги камбағалликка оид реал аҳволни ўрганиш, камбағалликни қисқартириш ва бартараф этиш бўйича зарур чора-тадбирларни белгилаш;

Дастур доирасида тадбиркорлик субъектларига инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Денов тумани ва унинг марказида шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ажратиладиган ер майдонларини белгилаш, туман марказини кенгайтириш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш;

заруратга кўра, лойиҳаларнинг қиймати ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан ҳамда тайёрланган лойиҳа ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, Дастурнинг манзилли рўйхатига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш.


5. Дастурда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариш, шу жумладан, туман марказининг меъморий қиёфасини тубдан ўзгартириш, йирик саноат корхоналарини туман марказидан ташқарига кўчириш ҳамда коммунал хизмат кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Денов тумани ҳокимлиги тузилмасида Денов шаҳрини комплекс ривожлантириш масалалари бўйича ҳокимнинг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилсин.

Денов тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Денов туманининг Бош режасига мувофиқ туман марказида жойлашган деҳқон бозори ва унинг атрофидаги хизмат кўрсатиш объектларини амалдаги тартиб асосида қуриладиган замонавий бозорга кўчириш билан боғлиқ ташкилий масалаларни ўрганиб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига асосланган таклиф киритсин.


7. Денов тумани ҳокимлиги Республика ишчи гуруҳи билан келишган ҳолда, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, савдо, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш объектларини қуриш ҳамда туман марказида шаҳарсозлик талаблари асосида кўп қаватли уй-жойлар қуриш учун ер участкаларини электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқарилишини таъминласин.

8. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ Денов туманида ер участкаларини тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун электрон онлайн-аукцион орқали сотишдан тушадиган барча маблағлар (туман қурилиш бўлимининг банк ҳисоб рақамига тушадиган маблағлар бундан мустасно), истисно тариқасида, туман маҳаллий бюджетига Дастур доирасида Денов шаҳрида амалга ошириладиган инфратузилма лойиҳаларини молиялаштириш учун йўналтирилади.

9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

а) Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Қурилиш вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Денов марказидаги йирик саноат корхоналарини хатловдан ўтказсин ва хатлов натижаларига кўра, уларни зарур иқтисодий ҳисоб-китоблар асосида туман марказидан кўчириш масаласи бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

б) Давлат активларини бошқариш агентлиги ва Қурилиш вазирлиги билан биргаликда тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда, Денов тумани марказидаги "Нурли манзил" маҳалласи ҳудудида жойлашган собиқ "Пиво-консерва ишлаб чиқариш заводи" бино ва иншоотлари ўрнида замонавий кўп қаватли уй-жойлар қуриш чораларини кўрсин;

в) Маданият вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда келишилган лойиҳалар асосида Денов туманидаги "Хожа Алоуддин Аттор" меъморий обидасини таъмирлаш ва ободонлаштириш ҳамда "Саид-Оталиқ" мадрасаси мажмуасини таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширсин;

г) Қурилиш вазирлиги ва Ўзбекистон Мусулмонлар идораси билан биргаликда тумандаги марказий жоме масжидини туман марказидан ташқарига кўчириш бўйича таклиф тайёрласин;

д) Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда Денов шаҳрига кириш қисмида қурилаётган янги бозорга туташ ҳудудда шаҳарнинг Бош режасига асосан 4р-108 "Денов айланма йўли" ва М-41 "Бишкек-Термиз-Душанбе" автомобиль йўлини боғловчи темир йўл устидан ўтувчи ҳамда Денов тумани марказидаги "Гулистон" ва "Лолазор" маҳаллаларини боғловчи Қизилсув дарёси устидан ўтувчи янги кўприк қурилишини таъминласин;

е) Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда:

давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимлик органлари томонидан Дастур доирасидаги чора-тадбирларнинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таҳлил қилиб борсин ва мувофиқлаштирсин;

Дастурнинг барча параметрлари бажарилиши бўйича мониторинг олиб борилишини ташкил этсин ва ҳар ойда тизимли равишда муаммоли масалаларни кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор амалий чоралар кўрсин;

ж) Дастур доирасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан Республика Ишчи гуруҳига ахборот киритиб борсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда 2020 йил 1 сентябрга қадар Денов туманида мавжуд бўш турган бино ва иншоотлар негизида "Ишга марҳамат" мономаркази ва касбга тайёрлаш марказларини ташкил этиб, уларда биринчи навбатда ишсизлар ва камбағал оилалар аъзоларининг тадбиркорлик асослари бўйича ҳамда касбга ўқитилишини таъминласин.


11. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсадида тадбиркорлик яхши ривожланган ва аҳоли зич жойлашган ҳудудлар атрофида қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ва бўш турган ер майдонларида 2020 йил 1 июлга қадар камида 3 та кичик саноат зонасини белгиланган тартибда ташкил этсин ва тегишли инфратузилма билан таъминласин;

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Денов туманидаги ўртача камбағаллик даражасига нисбатан ушбу кўрсаткич юқори бўлган маҳаллаларга алоҳида эътибор берган ҳолда, аҳолини фаол тадбиркорликка ва меҳнатга жалб қилиш асосида камбағалликдан чиқариш чора-тадбирлари режасини ишлаб чиқиб, унинг ижросини амалга оширсин;

Денов туманида ичимлик сув таъминотини яхшилаш, ички йўллар, мактабгача таълим ташкилотлари ва умумтаълим мактабларини қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш ҳамда кичик саноат зоналарига коммуникация тармоқларини ўтказиш мақсадида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан 50 млрд сўм маблағлар йўналтирилишини таъминласин.


12. Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан биргаликда агротуризм йўналишини ривожлантириш мақсадида икки ой муддатда тумандаги мева-сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ва кластерлар томонидан туристларни қабул қилишга мўлжалланган оилавий меҳмон уйларини ташкил қилиш;

икки ой муддатда "Ўзбекистон туризм магистрали" туризм транспорт коридорида барпо этилаётган объектлар лойиҳаси асосида туманда автомагистраль йўли бўйлаб туризм хизматларини йўлга қўйишни кўзда тутувчи йўлбўйи инфратузилма объекти мажмуасини ташкил этиш чораларини кўрсин.


13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда Денов туманида тиббиёт туризмини ривожлантириш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида маҳаллий аҳоли билан бир қаторда қўшни давлатлар фуқароларини қабул қилишга ихтисослашган диагностика маркази, стационар даволаниш, жойлаштириш воситалари, овқатланиш пунктлари, автотураргоҳ, дам олиш жойлари ва бошқаларни ўз ичига олувчи тиббиёт комплексини ташкил қилиш чораларини кўрсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда аҳолини электр энергияси, табиий ва суюлтирилган газ, ичимлик сув ва канализация тизими билан таъминлаш бўйича муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек, Дастур доирасида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари асосида ишлаб чиқариш корхоналарининг муҳандислик-коммуникация тармоқларига ўз вақтида уланишини ҳамда уларга мавжуд ресурс ва техник имкониятлардан келиб чиқиб, талаб этиладиган табиий газ ва электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш чораларини кўрсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Дастур доирасида амалга ошириладиган марказлаштирилган манбалар ҳисобига молиялаштириладиган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилги Инвестиция дастурининг 2020 йил учун тасдиқланган параметрлари доирасида амалга оширсин ҳамда келгуси йиллар учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, Инвестиция дастурини шакллантириш жараёнида инобатга олсин.


16. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги:

тегишли давлат бошқаруви органлари, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда бир ой муддатда Дастурдаги кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда, тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиб, тасдиқланишини;

Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси билан биргаликда Денов тумани марказидаги Шароф Рашидов ва Мустақиллик кўчалари ёқасида белгиланган масофаларда шаҳарсозлик талаблари асосида замонавий "ақлли бекат"лар қурилишини;

ҳар чорак якунига кўра Дастурдаги тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши бўйича масъул ижрочилар фаолиятининг натижадорлиги халқ депутатлари Сурхондарё вилояти ва Денов тумани Кенгашлари йиғилишларида муҳокама қилинишини ҳамда амалга оширилган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритиб борилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Сурхондарё вилояти ҳокими Т.А. Боболов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                             Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 9 апрелдаги

ПҚ-4667-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2022 йилларда Денов тумани

ва унинг марказини комплекс ижтимоий-иқтисодий

ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг мақсадли

параметрлари ва молиялаштириш манбалари

Т/р

Тадбирлар номи


Лойиҳа

сони


Жами

маблағ,

млн. сўм


молиялаштириш манбаи:


респуб-

лика

бюджети

маблағ-

лари,

млн. сўм


маҳаллий

бюджет

маблағ-

лари,

млн. сўм


мақсадли

жамғарма

маблағ-

лари,

млн. сўм


тармоқ

корхо-

налари

маблағ-

лари,

млн. сўм


ташаб-

бускорлар

маблағи,

млн. сўм

банк

кредити,

млн. сўм


хори-

жий

кредит,

минг

долл.


хорижий

инвес-

тиция,

минг долл.


халқаро

молия

инсти-

тутлари

маблағ-

лари,

минг долл.


Жами:


505

3 035 631


379 888

65 859

83 779

144 775

619 979

739 945

54 035

6 450

44 450

I.

Саноат, хизмат кўрсатиш ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш


147

1 433 839





468 783

390 449

54 035

6 450


1.

Саноат соҳаси


51

908 780





259 728

245 682

37 010

5 450


2.

Хизмат кўрсатиш соҳаси


46

294 917





121 707

80 300

8 780

1 000


3.

Қишлоқ хўжалиги соҳаси


50

230 142





87 348

64 467

8 245



II.

Муҳандислик-

коммуникация тармоқларини ривожлантириш


207

637 263

127 500

22 909

9 279

50 775





44 450

1.

Йўл-транспорт инфратузилмаси


67

414 950

127 500

12 450







28 650

2.

Ичимлик сув таъминоти ва канализация тармоқлари


11

171 538


10 459

9 279






15 800

3.

Электр энергия таъминоти


105

13 880




13 880






4.

Газ таъминоти


22

36 176




36 176






5.

Ахборот-коммуникация технологиялари


2

719




719






III.

Ижтимоий соҳа объектларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш


84

294 441

227 099

12 850

24 500


14 996

14 996




1.

Мактабгача таълим ташкилотлари


51

81 212

47 370

3 850



14 996

14 996




2.

Умумтаълим мактаблари


17

117 329

117 329









3.

Соғлиқни сақлаш объектлари


9

30 400

30 400









4.

Жисмоний тарбия ва спорт объектлари


4

41 000

32  000

9 000








5.

Маданият объектлари


3

24 500



24 500







IV.

Қурилиш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш


47

565 440


23 240


71 500

136 200

334 500




1.

Туман марказини ободонлаштириш


38

140 440


15 240


71 500

53 700





2.

Кўп қаватли уй-жойлар қуриш


4

417 000





82 500

334 500




3.

Кўп қаватли уй-жойларда иситиш тизимини ташкил этиш


5

8 000


8 000








V.

Ирригация ва мелиорация объектларини реконструкция қилиш, таъмирлаш ва тиклаш


8

18 289

16 289

2 000








VI.

"Хавфсиз шаҳар" концепциясини амалга ошириш


7

36 360

9 000

4 860


22 500






VII.

Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан амалга ошириладиган ишлар (ичимлик сув, ички йўл, мактаб, боғча, КСЗ коммуникацияси ва бошқалар)


5*

50 000



50 000







               

*) Изоҳ: Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳалар сони Республика Ишчи гуруҳи томонидан аниқланади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 9 апрелдаги

ПҚ-4667-сон қарорига

2-ИЛОВА



2020-2022 йилларда Сурхондарё

вилоятининг Денов тумани ва унинг марказини

комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш

чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш бўйича

РЕСПУБЛИКА ИШЧИ ГУРУҲИ ТАРКИБИ

1. З.Ш. Низомиддинов

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари


2. А.Ж. Раматов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


3. Т.А. Боболов

-

Сурхондарё вилояти ҳокими, Республика ишчи гуруҳи раҳбари ўринбосари


4. Б.Э. Закиров

-

қурилиш вазири


5. М.Х. Салиев

-

уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири


6. Н.Б. Хусанов

-

бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири


7. О.А. Назарбеков

-

маданият вазири


8. Ш. М. Содиқов

-

ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


9. А.Ж. Ортиқов

-

иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирининг биринчи ўринбосари


10. Н.Қ. Холмуродов

-

инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари


11. Ё.Э. Турсунов

-

молия вазири ўринбосари


12. С.С. Ходжаев

-

қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари


13. Д.Т. Деҳқонов

-

транспорт вазири ўринбосари вазифасини бажарувчи


14. С. Х. Бекенов

-

Давлат активларини бошқариш агентлиги директори


15. А.А. Абдувалиев

-

Автомобиль йўллари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи


16. А.Х. Абдуллаев

-

"Давергеодезкадастр" қўмитаси раиси


17. А.И. Икрамов

-

Савдо-саноат палатаси раиси


18. У.М. Мустафоев

-

"Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раиси


19. Б.Б. Эшмуратов

-

"Ҳудудгазтаъминот" АЖ бошқаруви раиси


20. М.М. Юнусов

-

"Ўзэлтехсаноат" уюшмаси раиси


21. И.Ў. Хайдаров

-

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси


22. Б.К. Шарипов

-

"Ўзбекипаксаноат" уюшмаси раиси


24. Н.Э. Нажимов

-

Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги раҳбари


25. Қ.З. Хошимбеков

-

"Қишлоққурилишинвест" инжиниринг компанияси раиси


26. З.Ғ. Нарзуллаев

-

"Ўзшаҳар қурилиш инвест" инжиниринг компанияси раиси


27. А.Қ. Мирсоатов

-

Миллий банк раиси


28. С.С. Аннакличев

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ раиси


29. Н.Н. Сайдуллаев

-

"Асака банк" АТБ раиси


30. Ф.И. Саломов

-

АТ "Халқ банки" раиси


31. Ш.Х. Атабаев

-

"Ипотека-банк" АТИБ раиси


32. Р.Ў. Маматқулов

-

"Агробанк" АТБ раиси


33. О.А. Бўтаев

-

"Микрокредитбанк" АТБ раиси


34. Ч.С. Мирзаев

-

"Турон банк" АТБ раиси


35. К.Н. Ирисбекова

-

АТ "Алоқа банк" раиси


36. А.Б. Эшанқулов

-

"Қишлоқ қурилиш банк" АТБ раисининг биринчи ўринбосари


37. Ш.А. Абидов

-

Вазирлар Маҳкамаси котибият мудири, Республика ишчи гуруҳи котиби


              





Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 9 апрелдаги

ПҚ-4667-сон қарорига

3-ИЛОВА



Денов тумани ҳокимлиги бошқарув аппаратининг

НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ

















Ҳоким



Ёрдамчи























































































































Ҳокимнинг молия-

иқтисодиёт ва камбағал-

ликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағал-

ликни қисқартириш бўлими бошлиғи

Ҳокимнинг Денов шаҳрини комплекс ривож-

лантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари


Ҳокимнинг капитал қурилиш, коммуни-

кациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари


Ҳоким ўринбосари - туман инвести-

циялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи



Ҳокимнинг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари


Ҳокимнинг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлан-

тириш ва маънавий-

маърифий ишлар бўйича ўринбосари


Ҳоким ўринбосари - маҳалла ва оилани қўллаб-

қувватлаш бўлими бошлиғи



Ташкилий-

назорат гуруҳи


Раҳбар - 1

Етакчи  мутахассис - 1

1-тоифали  мутахассис - 1

3

















































































































































Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

2


Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

2



Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

2



Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

2




Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

2



Бош мутахассис - 1

Етакчи мутахассис - 1

2



Бош мутахассис - 1

1




























































































































































Бухгалтерия

2



Бош юрисконсульт

1



Девонхона

2























































      

Бошқарув ходимларининг чекланган сони - 30 нафар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 9 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 13 апрель, 13-14-сон, 144-модда
















































Время: 0.2133
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск