ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Миср Араб Республикаси /Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг Қўшма баёноти (Тошкент, 2018 йил 5 сентябрь)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Шавкат Мирзиёев ва Миср Араб Республикаси
Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисининг
ҚЎШМА БАЁНОТИ
Тошкент, 2018 йил 5 сентябрь
(Ўзбекистон Республикаси учун
2018 йил 5 сентябрда кучга кирган)
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан 2018 йил 5 сентябрда Миср Араб Республикаси Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлди.
1. Давлат раҳбарлари ўзаро дўстона муҳитда бўлиб ўтган самарали музокаралар ва учрашувлар давомида икки томонлама кенг кўламли ҳамкорликнинг барча жабҳаларини муҳокама қилдилар ва долзарб халқаро муаммолар бўйича фикр алмашдилар.
Томонлар кўриб чиқилган барча масалалар юзасидан қарашлари яқин ва ўхшаш эканлигини мамнуният билан таъкидладилар.
Президентлар муқаддам эришилган келишувлар ва имзоланган икки томонлама ҳужжатларнинг амалга оширилиш жараёнини муҳокама қилдилар, сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, инновацион ва илмий-техникавий, туризм ва маданият соҳаларида ўзаро манфаатли икки томонлама ҳамкорликни янада фаоллаштириш муҳимлигини қайд этдилар.
2. Томонлар кенг кўламли ўзаро манфаатли ҳамкорлик ва икки томонлама шартномавий-ҳу
...