ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.04.2020 й. 211-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.04.2020 й.

N 211



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикаси Президентининг

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга

чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари

тўғрисида" 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4630-сон қарори)



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 6 мартдаги ПҚ-4630-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбанов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                            А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 9 апрелдаги

211-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартиришлар


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 14 январдаги 10-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2009 й., 1-сон, 3-модда) билан тасдиқланган Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 5-бандда:

иккинчи хатбошидаги "туманлар (шаҳарлар) чақирув комиссиялари" сўзлари "туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўлимлари ҳузуридаги Қуролли Кучларни бутлаш комиссиялари" сўзлари билан алмаштирилсин;

йигирманчи хатбошидаги "тиббий (чақирув)" сўзлари "Раҳбарият кенгаши ва ҳарбий-тиббий" сўзлари билан алмаштирилсин;

йигирма тўртинчи хатбошидаги "вилоят чақирув комиссияси" сўзлари "Раҳбарият кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;

йигирма бешинчи хатбошидаги "чақирув комиссияси" сўзлари "Раҳбарият кенгаши" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 6-банднинг бешинчи хатбошидаги "чақирув комиссиясининг" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгашининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


в) 8-банддаги "чақирув комиссияларининг" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгашининг" сўзлари билан алмаштирилсин;


г) 9-банднинг иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ҳарбий қисмларга юборилаётган янгидан чақирилган ҳарбий хизматчиларни тантанали кузатиб қўйиш Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари раҳбарлигида ташкил этилади ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари вакиллари, ҳарбий хизматчиларнинг ота-оналари иштирокида ўтказилади".


2. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 апрелдаги 291-сон қарори билан тасдиқланган Чақирилувчиларни танлаб олиш тартиби тўғрисидаги низомда:


а) 2-банддаги "касбий танлов" ва "улар билан касбий танлов" сўзлари чиқариб ташлансин;


б) 3-банддаги "касбий танлов ўтказиш" сўзлари чиқариб ташлансин;


в) 4-банддаги "касбий танлов" сўзлари чиқариб ташлансин;


г) 6-бандда:

учинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

тўртинчи - еттинчи хатбошилар тегишлича учинчи - бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "ва касбий танлов" сўзлари чиқариб ташлансин;


д) 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"7. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари ҳузуридаги Раҳбарият кенгаши Танлов кенгаши томонидан берилган тавсия асосида чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида тегишли қарор қабул қилади";


е) 13-банддаги "касбий танловга" сўзлари чиқариб ташлансин;


ж) 24-банддаги "касбий танлов" сўзлари "якка тартибда суҳбат ўтказиш" сўзлари билан алмаштирилсин;


з) 2-бобнинг 3-параграфи ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


и) 42 ва 44-бандлардаги "ва касбий танлов" сўзлари чиқариб ташлансин;


к) 48-бандда:

иккинчи хатбошидаги ""Нуроний" Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши" сўзлари "Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

учинчи хатбошидаги "улар билан ўтказиладиган касбий танлов" ва "касбий танлов ўтказиладиган компьютер хоналари тўғрисидаги маълумотларни" сўзлари чиқариб ташлансин;


л) 49-банднинг иккинчи хатбошидаги "касбий танлов ва якка тартибда суҳбат ўтказиш жадваллари, Танлов кенгаши раиси ва аъзоларининг рўйхати, касбий танлов ўтказиладиган компьютер хоналари тўғрисидаги маълумотларни" сўзлари "ва якка тартибда суҳбат ўтказиш жадваллари, Танлов кенгаши раиси ва аъзоларининг рўйхатини" сўзлари билан алмаштирилсин;


м) 50-банднинг олтинчи хатбошидаги "касбий танлов ва якка тартибда суҳбат ўтказиш жадваллари, Танлов кенгаши раиси ва аъзоларининг рўйхати, касбий танлов ўтказиладиган компьютер хоналари тўғрисидаги маълумотларни" сўзлари "ва якка тартибда суҳбат ўтказиш жадваллари, Танлов кенгаши раиси ва аъзоларининг рўйхатини" сўзлари билан алмаштирилсин;


н) 51-бандда:

учинчи хатбошидаги "касбий танлов ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

олтинчи хатбошидаги "касбий танлов" сўзлари "якка тартибдаги суҳбат" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши чиқариб ташлансин;

саккизинчи - тўққизинчи хатбошилар тегишлича еттинчи - саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


о) 52-банддаги ""Нуроний" Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари" сўзлари "Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармалари" сўзлари билан алмаштирилсин;


п) 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик

даражасини баҳолаш, улар билан якка тартибда

суҳбат ўтказиш бўйича танлов кенгашининг

ТАРКИБИ


Танлов кенгаши раиси - туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари.

Танлов кенгаши аъзолари:

туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудирининг ўринбосари;

Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ҳудудий кенгаши вакили;

туман (шаҳар) ички ишлар органлари бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари;

умумий ўрта таълим муассасаларининг чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилари;

чақирилувчиларнинг ота-оналари орасидан вакиллар".


р) 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"Чақирилувчиларни танлаб олиш тадбирларининг

СХЕМАСИ

  

Босқичлар

Тадбирлар


Масъуллар


Муддатлар

1-босқич

Чақирув ресурслари ва чақирилувчиларнинг ҳужжатларини ўрганиш


мудофаа ишлари бўлими


1 июлдан 30 июлгача



2-босқич

Танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарорини қабул қилиш


мудофаа ишлари бўлими, туман (шаҳар) ҳокимлиги


Ҳар йили 1 августгача



3-босқич

Ҳарбий хизматга яроқли бўлган чақирилувчилар рўйхатини тузиш


мудофаа ишлари бўлими


10 августдан 10 февралгача алоҳида график асосида






4-босқич


Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш


Танлов кенгаши аъзолари


10 августдан 10 февралгача алоҳида график асосида





5-босқич

Якка тартибда суҳбат ўтказиш


Танлов кенгаши аъзолари


10 августдан 10 февралгача алоҳида график асосида



6-босқич

1. Якка тартибда суҳбат натижалари бўйича чақирилувчиларни:

ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этишга тавсия этиш;

муддатли ҳарбий хизматга чақиришга тавсия этиш.


2. Натижаларни чақирув комиссиясига юбориш


Танлов кенгаши


1. Якка тартибда суҳбат ўтказилган куни





2.Танлов тадбирлари якунлангандан сўнг 3 кун ичида




7-босқич

Чақирув комиссияси томонидан Танлов кенгаши тавсиясига асосан чақирилувчиларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш ёки муддатли ҳарбий хизматга чақириш тўғрисида тегишли қарорлар қабул қилиш


Чақирув комиссияси


1 мартдан 30 апрелгача



"

с) 3-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Якка тартибдаги суҳбат натижалари бўйича

ТАВСИЯ

Чақирилувчи

(Ф.И.О.)

Туғилган йили:

Топшириш санаси: 20__ йил "___" ___________

Умумжисмоний тайёргарлик даражаси

бўйича қўйилган баҳо

Турникда тортилиш

100 метрга югуриш

3000 метрга югуриш

Умумий баҳо

маротаба

баҳо

сония

баҳо

дақиқа

баҳо







Танлов кенгашининг якуний қарори:

Ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш (ёки муддатли ҳарбий хизматга чақириш) учун тавсия этилади (ёки тавсия этилмайди).

Танлов кенгаши раиси


(имзо)

(Ф.И.О.)

Танлов кенгаши аъзолари:


(имзо)

(Ф.И.О.)

(имзо)

(Ф.И.О.)



Танлов кенгаши қарори билан танишдим:

20__ йил "___" _______________".

(имзо)

(Ф.И.О.)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 10 апрель









































Время: 0.1350
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск