Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 11.04.2020 й. 212-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМИСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.2020 й.

N 212




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ВАЗИРИНИНГ АГРАР ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ

СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА  ЎРИНБОСАРИНИНГ  ФУНКЦИОНАЛ

ВАЗИФАЛАРИ  ҲАМДА  АГРАР  ВА  ОЗИҚ-ОВҚАТ

СОҲАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегик вазифалари амалга оширилиши самарадорлиги учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг масъулиятини оширишга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПФ-5644-сон Фармонини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарорини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев ўн кун муддатда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари ҳамда Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 27 февралдаги 177-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Ў.И. Барноев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                       А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 апрель




































Время: 0.0060
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск