ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Нотариат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамисининг 11.04.2020 й. 213-сон "Хусусий нотариал фаолиятни ташкил этишни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМИСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.04.2020 й.

N 213




ХУСУСИЙ НОТАРИАЛ ФАОЛИЯТНИ

ТАШКИЛ ЭТИШНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5816-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш орқали аҳолига сифатли ва узлуксиз нотариал хизматлар кўрсатилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаларига (кейинги ўринларда ҳудудий адлия органлари деб юритилади) оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бириктирилган ҳамда давлат нотариал идоралари нотариуслари фойдаланувида бўлган бино ва иншоотларни ижарага бериш, шунингдек, идора анжомлари, мебеллар, темир шкаф, стеллаж, сейф, компьютер, оргтехника воситалари ва бошқа воситаларни (кейинги ўринларда инвентарлар деб аталади) сотиш ҳудудий адлия органлари ҳамда хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар ўртасида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади;

хусусий амалиёт билан шуғулланиш истагини билдирган давлат нотариал идоралари нотариуслари, ушбу давлат нотариал идоралари нотариуслари фойдаланувида бўлган бино ва иншоотларни ижарага олишда бошқа хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга нисбатан устунликка эга бўлади. Бунда, давлат нотариал идоралари нотариуслари, бино ва иншоотларни ижарага олишни ёзма равишда рад этган тақдирда ёки икки ой давомида устунлик ҳуқуқидан фойдаланмаганда ушбу бино ва иншоотлар ҳудудий адлия органларига бириктирилмаган бинода фаолият кўрсатаётган бошқа хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга ижарага берилади;

давлат нотариал идораси нотариусига бириктирилган инвентарлар уларни сотиб олиш истагини билдирган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариусларга баланс қийматида сотилади.


2. Бино ва иншоотларни ижарага бериш ҳамда инвентарларни сотишдан тушадиган маблағлар бюджетдан ташқари Адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади ҳамда давлат нотариал идораларини, адлия органлари ва муассасаларини ривожлантириш учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда сарфланади.


3. Бино ва иншоотларни ижарага беришда Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 8 апрелдаги 102-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомнинг мазкур қарорга зид келмайдиган қоидалари амал қилади.


4. Бино ва иншоотлар хусусий амалиёт билан шуғулланувчи нотариуслар томонидан ижарага олинмаган ҳолларда уларда давлат нотариал идоралари нотариусларини жойлаштирилиши, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда ҳудудий адлия органлари томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фойдаланилиши ёки ижарага берилиши мумкин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш адлия вазири Р.К. Давлетов ва Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 11 апрель







































Время: 0.2005
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск