ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш / Экологик назорат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2020 й. 223-сон "Цемент ишлаб чиқариш ташкилотлари фаолияти устидан экологик назоратни кучайтириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2020 й.

N 223




ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ТАШКИЛОТЛАРИ

ФАОЛИЯТИ УСТИДАН ЭКОЛОГИК НАЗОРАТНИ

КУЧАЙТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Экологик назоратни амалга оширишга автоматлаштирилган тизимларни жорий этиш, атроф табиий муҳит давлат мониторингини олиб боришда таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш, атмосфера ҳавоси ифлосланишининг олдини олишда цемент ишлаб чиқариш ташкилотларининг масъулиятини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилансинки:

2022 йил 1 январдан бошлаб республикада фаолият юритувчи барча цемент ишлаб чиқариш ташкилотларининг атмосфера ҳавосини ифлослантириш манбаларида намуналарни олиш ва таҳлил қилиш бўйича автоматик станциялар, шунингдек, уларга туташ ҳудудларда стационар кузатиш пунктлари (постлар) мажбурий тартибда ушбу ташкилотлар маблағлари ҳисобига ўрнатилади, бундан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида атроф табиий муҳитнинг давлат мониторинги тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2019 йил 5 сентябрдаги 737-сон қарорининг 2-бандида назарда тутилган ҳолатлар мустасно;

стационар кузатиш пунктлари (постлар) атмосфера ҳавосининг ифлосланиш даражаси мониторингини олиб бориш учун масофадан узатиш қурилмалари билан жиҳозланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси икки ой муддатда цемент ишлаб чиқариш ташкилотлари Ифлосланиш манбалари мониторинги олиб бориладиган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхатига киритилишини таъминласин ва уларда атроф табиий муҳит мониторинги амалга оширилишини йўлга қўйсин.


3. 2020-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси тизимидаги таҳлилий лабораторияларнинг моддий-техник базасини такомиллаштириш кўрсаткичлари (кейинги ўринда - кўрсаткичлар) иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси кўрсаткичлар бажарилиши доирасида:

тизимидаги таҳлилий лабораторияларни моддий-техник воситалар билан марказлаштирилган ҳолда таъминласин;

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасидан маблағлар ажратсин;

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда халқаро молия институтларининг тегишли грантларини жалб қилсин;

Молия вазирлиги билан биргаликда 2021-2023 йилларда Давлат бюджетидан тегишли маблағлар ажратилиши чораларини кўрсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Ш.Ш. Абдуразаков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 апрелдаги

223-сон қарорига

ИЛОВА



2020-2023 йилларда Ўзбекистон Республикаси

Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат

қўмитаси тизимидаги таҳлилий лабораторияларнинг

моддий-техник базасини такомиллаштириш

КЎРСАТКИЧЛАРИ

Т/р

Моддий-

техник

Харид қилиш режалаштирилган давр


2020 йилда


2021 йилда

2022 йилда

2023 йилда


жами,

млн.

сўм


дона

млн.

сўм


шундан:


дона


млн.

сўм

шундан:


дона


млн.

сўм

шундан:


дона


млн.

сўм

шундан:


грант-

лар

жам-

ғарма

маб-

лағ-

лари


дав-

лат

бюд-

жети


грант-

лар


жам-

ғарма

маб-

лағ-

лари


дав-

лат

бюд-

жети


грант-

лар


жам-

ғарма

маб-

лағ-

лари


дав-

лат

бюд-

жети


грант-

лар


жам-

ғарма

маб-

лағ-

лари


1

Асбоб-

ускуналар ва жиҳозлар


184

5341,8

645,9

4695,9

63

21706,0

17570,5

3247,4

888,1

108

9608,5

4197,4

4334,6

1076,6

254

9580,5

5985,3

2152,6

1442,6

46235,8

2

Мобил экологик лабораториялар


2

3840,0

3840,0

-

-

-

-

-

-

7

13440,0

13440,0

-

-

6

11520,0

11520,0

-

-

28800,0

3

Мобил

радиостанциялар


-

-

-

-

-


-

-

-

2

2,8

1,4

1,4

-

13

18,2

16,8

-

1,4

21,0

4

Лаборатория учун мебель жиҳозлари


17

1305,6

76,8

1228,8

17

1305,6

0,0

230,4

1075,2

8

614,4

-

-

614,4

-

-

-


-

3225,6

5

Лаборатория идишлари ва кимёвий реактивлар


-

30,3

-

30,3

-

-

-

-

-

-

90,9

-

-

90,9

-

333,3

-

-

333,3

454,5

6

Якка тартибда ҳимояланиш воситалари


3

45,5

-

45,5

-

-

-

-

-

5

76,0

76,0

-

-

14

212,7

212,7

-

-

334,1

Жами



10563,2

4562,7

6000,5

80

23011,6

17570,5

3477,8

1963,3

133

23832,6

17714,7

4336,0

1781,9

298

21663,7

17734,7

2152,6

1777,3

79072,1

Шундан:


бюджет маблағлари


53020,0

грантлар


14529,1

Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағлари


11523,0

          

Изоҳ. Моддий-техник воситаларнинг номланиши, рўйхати ҳамда якуний суммаси тендер савдолари натижаларига кўра аниқлаштирилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 апрель



























Время: 0.2090
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск