ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2020 й. 221-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2020 й.

N 221




ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ

БАНКИ ИШТИРОКИДА "ХОРАЗМ ВИЛОЯТИНИНГ

КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ҚУРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Хоразм вилоятининг Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари ва Гурлан шаҳарчасининг аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларининг канализация хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, ушбу шаҳарларда санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатни янада яхшилаш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ЕТТБ) билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2019 йил 20 ноябрда "Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 15 йил мобайнида қайтариш муддати билан 90,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида қарз битими имзоланганлиги;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 114,5 млн АҚШ долларини, шу жумладан:

ЕТТБ қарзи - 90,0 млн АҚШ долларини ташкил этиши;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси - 24,5 млн АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 17,4 млн АҚШ долларини ҳамда ЕТТБ қарзи бўйича инвестиция даврида фоизлар ва мажбурият учун воситачилик ҳақи кўринишида 7,1 млн АҚШ долларини ташкил этиши;

в) лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020-2023 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ) лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш, ЕТТБнинг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

қарз умумий суммасининг 1,0 фоизи миқдорида ЕТТБ қарзининг бирйўла воситачилик ҳақини тўлаш ЕТТБнинг қарзлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

"Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. "Ўзбекистон Республикаси молия вазирига ЕТТБ қарзини Ўзбекистон Республикаси, Хоразм вилояти ҳокимлиги ва "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ) "Хоразм сув таъминоти" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - "Хоразм сув таъминоти" МЧЖ) ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда - қайта кредитлаш тўғрисидаги битим) имзолаш ваколати берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги қарз битими, қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси зиммасига қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ЕТТБ қарзини қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар "Ўзсувтаъминот" АЖнинг "Хоразм сув таъминоти" МЧЖ томонидан ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Хоразм вилояти ҳокимлиги:

канализация тармоқлари ва иншоотлари қуриш учун зарур бўлган ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, заруратга кўра ер участкалари ажратилиши натижасида компенсация тўловлари тўланишини;

2020 йилдан бошлаб Хоразм вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ЕТТБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтаришга "Ўзсувтаъминот" АЖнинг "Хоразм сув таъминоти" МЧЖнинг ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда маблағларни назарда тутсин.


8. Европа тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳига лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш функциялари юклансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, 2020-2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларини шакллантиришда ушбу лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 апрелдаги

221-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Хоразм вилоятининг канализация тизимини реконструкция

қилиш ва қуриш" лойиҳасини техник-иқтисодий асослашнинг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Компонент номи

Ўлчов

бирлиги


Ҳаммаси*


Молиялаштириш манбаси,

шу жумладан:


ЕТТБнинг

қарзи

Ўзбекистон

Республикаси

ҳиссаси


1

Лойиҳанинг умумий қиймати

минг АҚШ

долл. экв.


114 487,58

90 000,00

24 487,58

2

Капитал қўйилмалар қиймати, ҳаммаси


минг АҚШ

долл. экв.


97 067,58

90 000,00

7 067,58


шу жумладан:






2.1.

Товар ва хизматлар


минг АҚШ

долл. экв.


82 200,00

82 200,00



шундан:







Ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ошириш харажатлари


минг АҚШ

долл. экв.


1 900,00

1 900,00



Қурилиш-таъмирлаш ишлари


минг АҚШ

долл. экв.


80 300,00

80 300,00


2.2.

Маслаҳат хизматлари


минг АҚШ

долл. экв.


4 900,00

4 900,00



шундан:







Лойиҳалаштириш, лойиҳани бошқариш ва қурилиш ишлари назорати бўйича маслаҳатчининг хизматлари


минг АҚШ

долл. экв.


4 700,00

4 700,00



Лойихани мувофиқлаштириш гуруҳи харажатлари


минг АҚШ

долл. экв.


200,00

200,00


2.3.

Лойиха бўйича кўзда тутилмаган харажатлар


минг АҚШ

долл. экв.


2 000,00

2 000,00


2.4.

Инвестиция даврида молиявий харажатлар


минг АҚШ

долл. экв.


7 967,58

900,00

7 067,58

3

Солиқ ва божхона имтиёзлари


минг АҚШ

долл. экв.


17 420,00


17 420,00

        

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 апрелдаги

221-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Хоразм вилоятининг канализация тизимини

реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси бўйича

Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш,

фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ

Қарз миқдори

- 90,0 млн АҚШ долл.

Қарз муддати

- 15 йил*

Имтиёзли давр

- 4 йил

Фоиз ставкаси**

- Ўзгарувчан фоиз ставкаси (LIBOR USD 6 m + / %)

Мажбурият учун воситачилик ҳақи

- 0,50 %

минг АҚШ долл.

Йиллар


Тўланадиган

фоизлар


Мажбурият учун

воситачилик ҳақи


Асосий қарзни

қайтариш


Жами

қайтариладиган

маблағ


15.04.2020


18,3

226,5


244,8

15.10.2020


48,0

222,8


270,7

15.04.2021


77,2

217,8


295,1

15.10.2021


474,8

169,4


644,2

15.04.2022


867,2

119,1


986,3

15.10.2022


1 250,4

72,5


1 322,8

15.04.2023


1 619,9

25,0

4 090,9

5 735,8

15.10.2023


1 646,2

12,6

4 090,9

5 749,7

15.04.2024


1 663,6


4 090,9

5 754,5

15.10.2024


1 580,5


4 090,9

5 671,4

15.04.2025


1 489,1


4 090,9

5 580,0

15.10.2025


1 414,1


4 090,9

5 505,0

15.04.2026


1 323,6


4 090,9

5 414,5

15.10.2026


1 247,7


4 090,9

5 338,6

15.04.2027


1 158,2


4 090,9

5 249,1

15.10.2027


1 081,4


4 090,9

5 172,3

15.04.2028


998,2


4 090,9

5 089,1

15.10.2028


915,0


4 090,9

5 005,9

15.04.2029


827,3


4 090,9

4 918,2

15.10.2029


748,6


4 090,9

4 839,5

15.04.2030


661,8


4 090,9

4 752,7

15.10.2030


582,3


4 090,9

4 673,2

15.04.2031


496,4


4 090,9

4 587,3

15.10.2031


415,9


4 090,9

4 506,8

15.04.2032


332,7


4 090,9

4 423,6

15.10.2032


249,5


4 090,9

4 340,5

15.04.2033


165,5


4 090,9

4 256,4

15.10.2033


83,2


4 090,9

4 174,1

Жами:


23 436,5

1 065,6

90 000,0

114 502,1

            

*) Қарз берилиши муддати молиявий битим имзоланиши санасига боғлиқ.

**) Ҳисоб-китобларни тайёрлаш пайтида АҚШ доллари учун LIBOR ставкаси 2,63% бўлганлиги инобатга олиниб ҳисобланган фоиз ставкаси бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳисобга олинган ҳолда, йилига 4,0 фоиз деб қабул қилинган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 апрелдаги

221-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Хоразм вилоятининг канализация тизимини

реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси доирасида

Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзларига хизмат

кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗИ


Йиллар


"Ўзсувтаъминот" АЖнинг "Хоразм

сув таъминоти" МЧЖ улуши


Хоразм вилояти маҳаллий

бюджетининг улуши


2020


0,0%

100,0%

2021


0,0%

100,0%

2022


0,0%

100,0%

2023


0,0%

100,0%

2024


39,9%

60,1%

2025


43,8%

56,2%

2026


49,4%

50,6%

2027


53,6%

46,4%

2028


59,9%

40,1%

2029


65,9%

34,1%

2030


68,6%

31,4%

2031


71,5%

28,5%

2032


68,0%

32,0%

2033


63,0%

37,0%

Жами:


49,8

50,2

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 апрель






























Время: 0.1431
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск