ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Хорижий кредитлар ва қарзлар / Уй-жой коммунал хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2020 й. 220-сон "Европа тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида "Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2020 й.

N 220




ЕВРОПА ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ИШТИРОКИДА "ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИНИНГ ҚАРШИ

ШАҲРИ КАНАЛИЗАЦИЯ ТИЗИМИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ

ҚИЛИШ ВА ҚУРИШ" ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қарши шаҳрининг аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларининг канализация хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш, шаҳарнинг санитария-эпидемиологик ҳамда экологик ҳолатини янада яхшилаш, шунингдек, Европа тикланиш ва тараққиёт банки билан ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

а) Европа тикланиш ва тараққиёт банки (кейинги ўринларда - ЕТТБ) билан Ўзбекистон Республикаси ўртасида 2019 йил 20 ноябрда "Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасини (кейинги ўринларда - лойиҳа) амалга ошириш учун 4 йиллик имтиёзли даврни ўз ичига олган 15 йил мобайнида қайтариш муддати билан 60,0 млн АҚШ доллари миқдорида қарз бериш тўғрисида қарз битими имзоланганлиги;

б) лойиҳанинг умумий қиймати 76,04 млн АҚШ долларини, шу жумладан:

ЕТТБ қарзи - 60,0 млн АҚШ долларини ташкил этиши;

лойиҳани амалга оширишда Ўзбекистон Республикасининг ҳиссаси - 16,04 млн АҚШ долларини, шу жумладан солиқ ва божхона имтиёзлари бериш тарзида 11,7 млн АҚШ долларини ва ЕТТБ қарзи бўйича инвестиция даврида фоизлар ва мажбурият учун воситачилик ҳақи кўринишида 4,34 млн АҚШ долларини ташкил этиши;

в) лойиҳани амалга ошириш даври 4 йилни (2020-2023 йиллар) ташкил этиши маълумот учун қабул қилинсин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

"Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ) лойиҳанинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлайдиган ташкилий-техник тадбирларни ўтказиш, ЕТТБнинг қарзларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш учун масъул бўлган ижро этувчи орган ҳисобланади;

қарз умумий суммасининг 1,0 фоизи миқдорида ЕТТБ қарзининг бирйўла воситачилик ҳақини тўлаш ЕТТБнинг қарзлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Қуйидагилар:

"Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашнинг асосий техник-иқтисодий параметрлари 1-иловага мувофиқ;

"Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг прогноз жадвали 2-иловага мувофиқ;

"Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзларига хизмат кўрсатиш харажатларини қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг прогнози 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Ўзбекистон Республикаси молия вазирига ЕТТБ қарзини Ўзбекистон Республикаси, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва "Ўзсувтаъминот" акциядорлик жамиятининг (кейинги ўринларда - "Ўзсувтаъминот" АЖ) "Қашқадарё сув таъминоти" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ) ўртасида қайта кредитлаш тўғрисидаги битимни (кейинги ўринларда - қайта кредитлаш тўғрисидаги битим) имзолаш ваколати берилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси ва ЕТТБ ўртасидаги қарз битими ҳамда қайта кредитлаш тўғрисидаги битим бўйича белгиланган тартибда юридик хулоса берсин.


6. "Ўзсувтаъминот" АЖ бошқарув раиси зиммасига қайта кредитлаш тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ ЕТТБ қарзини қайтариш ва у бўйича фоизларни тўлаш учун зарур бўлган маблағлар "Ўзсувтаъминот" АЖнинг "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖ томонидан ўз вақтида жамланиб борилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик юклансин.


7. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги:

канализация тармоқлари ва иншоотларини қуриш учун зарур бўлган ер участкалари белгиланган тартибда ажратилишини, шунингдек, заруратга кўра ер участкалари ажратилиши натижасида компенсация тўловлари тўланишини;

2020 йилдан бошлаб Қашқадарё вилояти маҳаллий бюджети параметрларида ЕТТБ қарзи бўйича фоизларни ва асосий қарзни қайтаришга "Ўзсувтаъминот" АЖнинг "Қашқадарё сув таъминоти" МЧЖнинг ушбу мақсадларга йўналтириладиган ўз маблағларига қўшимча равишда маблағларни назарда тутсин.


8. Европа тикланиш ва тараққиёт банки лойиҳаларини мувофиқлаштириш гуруҳига лойиҳани мувофиқлаштириш ва бошқариш функциялари юклансин.


9. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар бир йил учун асосий кўрсаткичларни аниқлаштириб ва янгилаб борган ҳолда, 2020-2022 йиллар учун Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурларини шакллантиришда ушбу лойиҳа доирасида ажратиладиган маблағларни инобатга олсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                         А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 апрелдаги

220-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри

канализация тизимини реконструкция қилиш ва

қуриш" лойиҳасининг техник-иқтисодий асослашнинг

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ

Т/р

Компонент номи

Ўлчов

бирлиги

Ҳаммаси*


Молиялаштириш манбаси,

шу жумладан:


ЕТТБнинг

қарзи


Ўзбекистон

Республикаси

ҳиссаси


1

Лойиҳанинг умумий қиймати


минг АҚШ

долл. экв.


76 038,14

60 000,00

16 038,14

2

Капитал қўйилмалар суммаси, ҳаммаси


минг АҚШ

долл. экв.


64 338,14

60 000,00

4 338,14


шу жумладан:






2.1.

Товар ва хизматлар


минг АҚШ

долл. экв.


55 000,00

55 000,00



шундан:







Ташкилот фаолиятининг самарадорлигини ошириш харажатлари


минг АҚШ

долл. экв.


1 800,00

1 800,00



Қурилиш-таъмирлаш ишлари


минг АҚШ

долл. экв.


53 200,00

53 200,00


2.2.

Маслаҳат хизматлари


минг АҚШ

долл. экв.


3 500,00

3 500,00



шундан:







Лойиҳалаштириш, лойиҳани бошқариш ва қурилиш ишлари назорати бўйича маслаҳатчининг хизматлари


минг АҚШ

долл. экв.


3 300,00

3 300,00



Лойиҳани мувофиқлаштириш гуруҳи харажатлари


минг АҚШ

долл. экв.


200,00

200,00


2.3.

Лойиҳа бўйича кўзда тутилмаган харажатлар


минг АҚШ

долл. экв.


900,00

900,00


2.4.

Инвестиция даврида молиявий харажатлар


минг АҚШ

долл. экв.


4 938,14

600,00

4 338,14

3

Солиқ ва божхона имтиёзлари


минг АҚШ

долл. экв.


11 700,00


11 700,00

           

*) Лойиҳанинг якуний қиймат кўрсаткичлари батафсил лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганидан кейин ҳамда товарлар (ишлар ва хизматлар) етказиб бериш бўйича тендер савдолари натижаларига кўра белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 апрелдаги

220-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация

тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси

бўйича Европа тикланиш ва тараққиёт банки қарзини

қайтариш, фоизлар ва воситачилик ҳақини тўлашнинг

ПРОГНОЗ ЖАДВАЛИ


Қарз миқдори

- 60,0 млн АҚШ долл.

Қарз муддати

- 15 йил*

Имтиёзли давр

- 4 йил

Фоиз ставкаси**

- Ўзгарувчан фоиз ставкаси (LIBOR USD 6 m + 1 %)

Мажбурият учун воситачилик ҳақи

- 0,50%

минг АҚШ долл.

Йиллар


Тўланадиган

фоизлар


Мажбурият учун

воситачилик ҳақи


Асосий қарзни

қайтариш


Жами

қайтариладиган

маблағ


15.04.2020


12,2

147,2


159,4

15.10.2020


42,1

143,5


185,6

15.04.2021


71,6

115,2


186,8

15.10.2021


293,2

88,2


381,4

15.04.2022


511,5

65,1


576,6

15.10.2022


696,7

42,6


739,3

15.04.2023


874,2

14,8

2 727,3

3 616,3

15.10.2023


1 220,0

0,0

2 727,3

3 947,3

15.04.2024


1 109,1


2 727,3

3 836,4

15.10.2024


1 053,6


2 727,3

3 780,9

15.04.2025


992,7


2 727,3

3 720,0

15.10.2025


942,7


2 727,3

3 670,0

15.04.2026


882,4


2 727,3

3 609,7

15.10.2026


831,8


2 727,3

3 559,1

15.04.2027


772,1


2 727,3

3 499,4

15.10.2027


720,9


2 727,3

3 448,2

15.04.2028


665,5


2 727,3

3 392,7

15.10.2028


610,0


2 727,3

3 337,3

15.04.2029


551,5


2 727,3

3 278,8

15.10.2029


499,1


2 727,3

3 226,4

15.04.2030


441,2


2 727,3

3 168,5

15.10.2030


388,2


2 727,3

3 115,5

15.04.2031


330,9


2 727,3

3 058,2

15.10.2031


277,3


2 727,3

3 004,5

15.04.2032


221,8


2 727,3

2 949,1

15.10.2032


166,4


2 727,3

2 893,6

15.04.2033


110,3


2 727,3

2 837,6

15.10.2033


55,5


2 727,3

2 782,7

Жами:


15 344,5

616,7

60 000,0

75 961,2

          

*) Қарз берилиши муддати молиявий битим имзоланиши санасига боғлиқ.

**) Ҳисоб-китобларни тайёрлаш пайтида АҚШ доллари учун LIBOR ставкаси 2,63% бўлганлиги инобатга олиниб ҳисобланган фоиз ставкаси бўлиши мумкин бўлган хавф-хатарлар ҳисобга олинган ҳолда, йилига 4,0 фоиз деб қабул қилинган.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 апрелдаги

220-сон қарорига

3-ИЛОВА



"Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳри канализация

тизимини реконструкция қилиш ва қуриш" лойиҳаси

доирасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки

қарзларига хизмат кўрсатиш харажатларини

қоплаш бўйича улушлар тақсимотининг

ПРОГНОЗИ

Йиллар

"Ўзсувтаъминот" АЖнинг

"Қашқадарё сув таъминоти"

МЧЖ улуши


Қашқадарё вилояти маҳаллий

бюджетининг улуши


2020


0,0%

100,0%

2021


0,0%

100,0%

2022


0,0%

100,0%

2023


0,0%

100,0%

2024


24,4%

75,6%

2025


27,3%

72,7%

2026


30,0%

70,0%

2027


29,2%

70,8%

2028


33,8%

66,2%

2029


38,5%

61,5%

2030


46,0%

54,0%

2031


51,8%

48,2%

2032


55,1%

44,9%

2033


56,0%

44,0%

Жами:


35,2

64,8

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 апрель










































Время: 0.1800
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск