ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Маҳаллий давлат ҳокимият органлари / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.04.2020 й. 218-сон "Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан қабул қилинадиган қарорларни ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.04.2020 й.

N 218




МАҲАЛЛИЙ ИЖРО ЭТУВЧИ

ҲОКИМИЯТ ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН

ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИГАН ҚАРОРЛАРНИ ИШЛАБ

ЧИҚИШ, КЕЛИШИШ ВА РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШНИНГ

ЯГОНА ЭЛЕКТРОН ТИЗИМИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Мамлакатимизда ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан оширишга, қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнига таъсирини кучайтиришга қаратилган кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларни қабул қилиш жараёнларининг мураккаблиги, шаффофлиги таъминланмаганлиги ҳамда ушбу соҳага ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилмаганлиги жойларда юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал қилишга тўсқинлик қилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш, бу борада жамоатчилик назоратини кучайтириш ҳамда жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 13 декабрдаги ПҚ-4551-сон қарорида белгиланган вазифаларни бажариш ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан фуқаролар ва тадбиркорлик фаолиятига тааллуқли қарорлар қабул қилиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари (кейинги ўринларда - ҳокимликлар), Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси (кейинги ўринларда - "Давергеодезкадастр" қўмитаси) ҳокимликлар томонидан "Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни расман кучга кирган вақтдан эътиборан (1993 йил 18 сентябрдан) 2020 йил 1 мартга қадар қабул қилинган жисмоний ва юридик шахсларга ер ажратиш тўғрисидаги ўз кучида бўлган қарорларни 2020 йил 1 сентябргача тўлиқ хатловдан ўтказиб, тегишли ҳокимликларнинг расмий веб-сайтларида эълон қилинишини таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги "Давергеодезкадастр" қўмитаси ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда қуйидагиларни назарда тутувчи маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш, келишиш ва рўйхатдан ўтказишнинг ягона электрон - "E-qaror" тизимини (кейинги ўринларда - "E-qaror" электрон тизими) 2021 йил 1 январга қадар синов тариқасида ишга туширилишини;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнини бошқариш ва назорат қилиш, шу жумладан, зарурат туғилганда манфаатдор идоралар томонидан лойиҳаларга электрон кўринишдаги виза кўйилишини;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг қарорлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ва келишиш бўйича идоралараро электрон ҳамкорликни, шунингдек, уларни ишлаб чиқиш жараёни мониторинг қилинишини таъминласин.


3. Ягона электрон тизимдан фойдаланишда қуйидагилар давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

а) Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:

"E-qaror" электрон тизимига эгалик қилиш ҳамда унинг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш;

"E-qaror" электрон тизимининг функционал имкониятларини кенгайтириш бўйича белгиланган тартибда чоралар кўриш, тизимдан фойдаланиш жараёнида техник ёрдам кўрсатиш;

қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда "E-qaror" электрон тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш;

тизимдан фойдаланувчилардан тушган таклифларни ҳисобга олган ҳолда "E-qaror" электрон тизимини мунтазам такомиллаштириш ва модернизация қилиш;

б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:

қарорларни фақат "E-qaror" электрон тизими орқали қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнининг доимий мониторингини олиб бориш;

"E-qaror" электрон тизимининг ишлаш тартиби ва механизмини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг "E-qaror" электрон тизимидан самарали фойдаланишларини таъминлаш, шунингдек, ундан фойдаланиш масаласига методик раҳбарлик қилиш;

в) давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари:

қарорлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнлари "E-qaror" электрон тизими орқали тўлиқ амалга оширилиши бўйича тезкор ташкилий ва техник чора-тадбирларни амалга ошириш;

қарорларни қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, махсус рақамлаш ва автоматик тарзда эълон қилиш жараёнида "E-qaror" электрон тизимидан мажбурий фойдаланиш ҳамда қонун ҳужжатларида белгиланган тартиб ва муддатларга қатъий риоя қилиш;

"E-qaror" электрон тизимини ишлаш тартиби ва механизмини такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш.


4. "E-qaror" электрон тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Белгилансинки:

"E-qaror" электрон тизимининг узлуксиз фаолият кўрсатиши, техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек унинг функционал имкониятларини янада такомиллаштириш билан боғлиқ харажатлар Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси ҳисобига молиялаштирилади;

2021 йил январь-май ойларида Қашқадарё вилоятида "E-qaror" электрон тизимини апробация қилиш юзасидан ҳуқуқий эксперимент ўтказилади;

2021 йил 1 июлдан бошлаб ҳуқуқий эксперимент натижалари асосида "E-qaror" электрон тизими республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этилади.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда эксперимент натижаларидан келиб чиқиб, заруратга кўра, 2021 йил 15 июнга қадар Вазирлар Маҳкамасига "E-qaror" электрон тизими фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 14 апрелдаги

218-сон қарорига

ИЛОВА



"E-qaror" электрон тизимини яратиш ва жорий этиш бўйича

АМАЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

Т/р

Чора-тадбирлар номи


Амалга ошириш механизми


Ижро муддати


Ижро учун масъуллар


1.

"E-qaror" электрон тизимини яратиш.

1. "E-qaror" электрон тизимининг техник топшириғини ишлаб чиқиш.


2020 йил 1 июнь


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

2. "E-qaror" электрон тизимининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича белгиланган тартибда танлов эълон қилиш.


2020 йил 15 июнь

3. "E-qaror" электрон тизимининг дастурий таъминотини ишлаб чиқиш бўйича ғолиб ташкилот билан шартнома тузилишини таъминлаш.


2020 йил июль-август

4. "E-qaror" электрон тизимини ишлаб чиқиш.


2020 йил декабрь

2.

"E-qaror" электрон тизимини Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларида жорий этиш


1. Қуйидагиларни ўрганиш учун Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш:

уларни "E-qaror" электрон тизимга улаш;

мазкур давлат органлари ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги;

"E-qaror" электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш.


2021 йил январь


Қашқадарё вилояти хокимлиги (3. Мирзаев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев)

2. Хатлов якунларига кўра Қашқадарё вилоятидаги давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш.


2021 йил январь

3. Маҳаллий ижро этувчи хокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочилар (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) "E-qaror" электрон тизимига уланишини таъминлаш.


2021 йил январь

3.

Қашқадарё вилояти туман (шаҳар) ҳокимликларида "E-qaror" электрон тизимида ишлашнинг моҳияти ва тартибини тушунтириш.


1. Масъул шахслар контингенти билан белгилаган ҳолда семинарлар ўтказиш режасини тасдиқлаш ҳамда семинар ўтказувчи мутахассислар рўйхатини шакллантириш.


2. Семинар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш.


3. Семинарларни режа-жадвал асосида самарали ташкил килиш.


2021 йил январь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (III. Садиков), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев)


4.

Қашқадарё вилояти маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида қарорларни "E-qaror" электрон тизими орқали қабул қилиш бўйича эксперимент ўтказиш.

1. Қарорлар "E-qaror" электрон тизими орқали фақат "E-qaror" электрон тизими орқали қабул қилиш, рўйхатдан ўтказиш, уларга такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва автоматик тарзда эълон қилинишини таъминлаш.


2021 йил январь-май

Қашқадарё вилояти ҳокимлиги (3. Мирзаев), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков)

2. Эксперимент натижалари юзасидан хулоса ва таклифлар тайёрлаш.


Заруратга кўра

5.

"E-qaror" электрон тизимини республиканинг барча даражадаги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида жорий этиш.

1. Қуйидагиларни ўрганиш учун маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда ҳудудий давлат органлари ва ташкилотларини хатловдан ўтказиш:

уларни "E-qaror" электрон тизимга улаш;

мазкур ташкилотларнинг раҳбарлари ва масъул ижрочиларида электрон рақамли имзоларнинг мавжудлиги;

"E-qaror" электрон тизимда ишлаш бўйича масъул ходимларни бириктириш.


2. Хатлов якунларига кўра маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда давлат органлари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Янги технологиялар илмий-ахборот маркази томонидан белгиланган тартибда бериладиган электрон рақамли имзо билан бепул таъминлаш.


3. Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек, масъул ижрочилар (ташкилот раҳбари томонидан аниқланади) "E-qaror" электрон тизимига уланишини таъминлаш.


2021 йил июль

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев)


6.

"E-qaror" электрон тизимида ишлаш тартибини тушунтириш.


1. Масъул шахслар контингенти билан белгилаган ҳолда семинарлар ўтказиш режасини тасдиқлаш ҳамда семинар ўтказувчи мутахассислар рўйхатини шакллантириш.


2. Семинар иштирокчилари учун тарқатма материаллар тайёрлаш.


3. Семинарларни режа-жадвал асосида самарали ташкил қилиш.


2021 йил июнь

Адлия вазирлиги (Р.Давлетов), Ахборот технологиялари ва коммуникациялари ни ривожлантириш вазирлиги (Ш.Садиков), Давлат солиқ қўмитаси (Б. Мусаев)


7.

"E-qaror" электрон тизимининг сифатли ва узлуксиз фаолият кўрсатишини таъминлаш.


1. "E-qaror" электрон тизимини техник қўллаб-қувватлаш бўйича ишларни доимий равишда ўтказиб бориш.


2. "E-qaror" электрон тизимини мунтазам такомиллаштириб бориш ва модернизация қилиш.


Тизим ишга туширилганидан сўнг доимий равишда


Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)


          


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 апрель
































Время: 0.2374
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск