ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2020 й. 226-сон "Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2020 й.

N 226



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

САНОАТ ХАВФСИЗЛИГИ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШ ВА

ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



"Атом энергиясидан тинчлик максадларида фойдаланиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилгаи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси раиси Б.В. Гулямов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                             А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 апрелдаги

226-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси

Саноат хавфсизлиги давлат қўмитаси тўғрисидаги

низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 10-банднинг олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза қилишни ташкил этиш".


2. 11-бандда:


а) "а" кичик бандда:

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"хавфли ишлаб чиқариш объектларида саноат хавфсизлиги экспертизаси тизимини ривожлантиришни, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертизани ўтказишни, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни лицензиялаш тизимини ташкил этади";

қуйидаги мазмундаги ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"давлат бошқаруви органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, хўжалик бошқаруви органларига, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига атом энергиясидан фойдаланиш чоғидаги хавфсизлик масалалари юзасидан ахборот беради";


б) "б" кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи ва ўн иккинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг хавфсизлигини таъминлаш устидан давлат назорати ва текширувини ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг жисман ҳимоя қилиниши устидан давлат назоратини амалга оширади;

аварияга оид ташқи режани ишлаб чиқишда иштирок этади ҳамда давлат бошқаруви органларининг ва атом энергиясидан фойдаланиш соҳасида фаолиятни амалга оширувчи бошқа юридик шахсларнинг аварияга оид шайлиги устидан давлат назоратини таъминлайди";


в) "г" кичик банд қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"эксплуатация қилувчи ташкилот, шунингдек бошқа юридик шахс томонидан атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятни амалга ошириш жараёнида хавфсизликни таъминлаш учун зарур бўлган мажбурий талабларга, лицензия шартларига риоя этилишини назорат қилади";


г) "д" кичик банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"д) саноат хавфсизлигини экспертизадан ва аккредитациядан ўтказиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, атом энергиясидан фойдаланиш объектларининг ва (ёки) атом энергиясидан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятнинг хавфсизлигини асослаш юзасидан экспертиза қилишни ташкил этиш соҳасида".



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 апрель































Время: 0.0042
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск