ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Банкротлик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 15.04.2020 й. 231-сон "Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

15.04.2020 й.

N 231



СОХТА БАНКРОТЛИК, БАНКРОТЛИКНИ

ЯШИРИШ ВА ҚАСДДАН БАНКРОТЛИККА ОЛИБ

КЕЛИШ АЛОМАТЛАРИНИ АНИҚЛАШ ҚОИДАЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги 2019 йил 13 декабрдаги ЎРҚ-594-сон Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Банкротлик таомилларини янада соддалаштириш ва суд бошқарувчилари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 1 февралдаги ПҚ-4146-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 14 августдаги 224-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2013 йил, 8-сон, 54-модда) билан тасдиқланган Сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири Д.А. Кучкаров ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 апрелдаги

231-сон қарорига

ИЛОВА



Сохта банкротлик, банкротликни

яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш

аломатларини аниқлаш қоидаларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"1. Мазкур қоидалар суд бошқарувчиси томонидан қарздорнинг молиявий-хўжалик фаолиятини сохта банкротлик, банкротликни яшириш ва қасддан банкротликка олиб келиш аломатларини аниқлаш юзасидан таҳлил қилиш (кейинги ўринларда - таҳлил қилиш) тартибини белгилайди".


2. 2-банднинг иккинчи хатбошисига "якка тартибдаги тадбиркор" сўзларидан кейин ", ёхуд якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс" сўзлари қўшилсин.


3. 5-банднинг "д", "е", "ж", "з" кичик бандларидаги "қарздорни банкрот деб эътироф этиш тўғрисида" сўзлари "қарздорнинг банкротлиги тўғрисида иш қўзғатиш ҳақида" сўзлари билан алмаштирилсин.


4. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"21. Банкротликни яшириш аломатлари банкротлик тўғрисида иш қўзғатишдан олдинги давр мобайнида, шунингдек, банкротлик таомиллари жараёнида суд бошқарувчиси томонидан аниқланади".


5. 35-банднинг иккинчи хатбошисига "якка тартибдаги тадбиркор," сўзларидан кейин "якка тартибдаги тадбиркор мақомини йўқотган жисмоний шахс" сўзлари қўшилсин.


6. 37-банднинг "в" кичик бандидаги "банкротликнинг тегишли тартиботини" сўзлари "банкротлик таомилларини" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 16 апрель









































Время: 0.1379
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск