ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Олий таълим / Гуманитар фанларга оид олий ўқув юртлари (санъат, чет тиллар ва б.) /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 16.04.2020 й. ПҚ-4680-сон "Шарқшунослик соҳасида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва илмий салоҳиятни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

16.04.2020 й.

N ПҚ-4680



ШАРҚШУНОСЛИК СОҲАСИДА

КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ ТУБДАН

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ВА ИЛМИЙ САЛОҲИЯТНИ

ОШИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент давлат шарқшунослик институти томонидан Ўзбекистоннинг Шарқ мамлакатлари билан икки ва кўп томонлама сиёсий, иқтисодий ва маданий алоқаларини ривожлантиришга хизмат қилувчи малакали мутахассисларни тайёрлаш, жаҳонда рўй бераётган жараёнларни тўғри талқин қила оладиган таҳлилий тафаккурга эга кадрларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш, шарқ тиллари бўйича синхрон таржимонларни етиштириш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга, институтда шарқшунослик соҳасида халқаро стандартлар даражасида олий маълумотли мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини йўлга қўйиш, илмий-педагогик салоҳиятни ривожлантириш, таълим жараёнининг ўқув-услубий ва ахборот таъминотини яхшилаш, моддий-техник базани замон талабларига мос равишда янгилашда ўз ечимини кутаётган долзарб муаммолар сақланиб қолмоқда.

Шарқшунослик соҳасида халқаро стандартларга мувофиқ комплекс билимларга эга малакали кадрлар тайёрлаш сифатини тубдан яхшилаш, илм-фанни жадал ривожлантириш, профессор-ўқитувчиларнинг салоҳияти, педагогик маҳоратини узлуксиз ошириб бориш, талаба-ёшларни шарқона қадриятлар асосида тарбиялашни такомиллаштириш мақсадида:


1. Тошкент давлат шарқшунослик институти негизида Тошкент давлат шарқшунослик университети (кейинги ўринларда - Университет) ташкил этилсин.


2. Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

Шарқ мамлакатларининг тиллари, тарихи, маданияти, моддий ва маънавий мероси, иқтисодиёти, сиёсати, халқаро майдондаги нуфузи, уларнинг замонавий антропология ва этнологияси, таржимашунослик, шунингдек, туризм ва гид ҳамроҳлиги соҳаларида замонавий билимларни мукаммал эгаллаган, меҳнат бозори учун рақобатбардош бўлган кадрларни тайёрлаш;

Шарқ мамлакатларининг ривожланиш омиллари, улардаги замонавий ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнлар, шарқ маданияти ва мероси, қадимий ёдгорлик ва қўлёзмаларни илмий жиҳатдан ўрганиш, мазкур йўналишда илмий-педагогик ходимларни тайёрлаш ҳамда маҳаллий ва хорижий ҳамкорлар билан биргаликда илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш;

республикада шарқ тиллари ва адабиёти, тарихи, маданияти, фалсафаси, сиёсати ва иқтисодиётини ўқитиш бўйича таянч олий таълим муассасаси сифатида хорижий мамлакатларнинг тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда шарқ тилларини билиш даражасини баҳоловчи методикаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, тил таълими соҳасида ҳамда Шарқ мамлакатлари бўйича ахборот берувчи замонавий медиа маҳсулотлар ва электрон ўқув адабиётларни ишлаб чиқиш;

Шарқ мамлакатларидаги замонавий тенденциялар, тарихий жараёнлар, шарқ халқларининг маданий алоқалари ва меросини тадқиқ қилиш, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш ҳамда мазкур соҳада илмий-оммабоп адабиётлар, дарслик ва монографиялар чоп этиш;

талаба-ёшлар ва профессор-ўқитувчиларда Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, касбга садоқат ҳиссини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш, таълим-тарбия жараёнлари ҳамда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириб бориш;

шарқшунослик ва шарқ маданий мероси соҳаларида профессор-ўқитувчиларнинг республика ҳамда хорижий мамлакатларда стажировка ўташ ва уларнинг малакасини ошириш ишларини мунтазам ташкил этиш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда республика учун истиқболли бўлган янги йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича қўшма таълим дастурларини йўлга қўйиш ҳамда халқаро лойиҳаларни амалга ошириш.


3. Белгилаб қўйилсинки, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

Университетга таълим стандартларини ишлаб чиқиш, малакавий талаблар, ўқув режалари ва дастурларини, шунингдек, илғор халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда талабаларнинг билимини баҳолаш ҳамда ўқув жараёнининг амалиёт билан интеграциялашувини таъминлаш тизимини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш ҳуқуқи берилади;

Университетда таълим жараёни босқичма-босқич кредит-модуль тизими асосида амалга оширилади;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда ташкил этиладиган қўшма таълим дастурларининг ўқув режалари ва фан дастурлари Университет томонидан хорижий ҳамкорлар билан келишилган ҳолда мустақил тасдиқланади;

Университетда шарқ тиллари ўқитиладиган таълим муассасалари ўқитувчилари учун доимий фаолият юритувчи қайта тайёрлаш ва малака ошириш курслари ташкил этилади ҳамда курслардан муваффақиятли ўтган педагог кадрларга белгиланган намунадаги сертификат берилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг:

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб Университетга ўқишга қабул қилишда шарқ тилларидан (турк, араб, форс, дари, ҳинд, урду, хитой, корейс, уйғур, япон тиллари) топшириладиган кўп балли тизим бўйича имтиҳонлар ўрнига тест синовлари ўтказилишини йўлга қўйиш;

2021/2022 ўқув йилидан бошлаб ушбу тажрибани бошқа тиллар (испан, итальян, тожик, қозоқ, туркман, қирғиз тиллари ва бошқалар) бўйича республикадаги барча давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишда жорий этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда тест синовлари базасини ва керакли инфратузилмани ўз муддатида ва сифатли шакллантириш чора-тадбирларини кўрсин.

5. Университет, ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтаётганини ҳисобга олиб, 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб:

профессор-ўқитувчиларнинг ўқув юкламасини илғор хорижий тажриба асосида қайта кўриб чиқсин ҳамда уларнинг иш фаолиятини дарсларга сифатли тайёргарлик кўришга ва илмий салоҳиятини кучайтиришга қаратсин;

илмий лойиҳаларни бажариш жараёнига иқтидорли талабалар, магистрантлар ва докторантларни жалб қилишни кенгайтирсин;

иқтидорли талабалар, магистрантлар ва докторантларнинг илмий, инновацион ва стартап лойиҳаларини танлов асосида молиялаштириш чораларини кўрсин;

факультетлар таркиби ва кафедралар йўналишларини кўриб чиқсин ҳамда уларнинг фаолиятини етакчи хорижий олий таълим муассасалари тажрибаси асосида қайта ташкил этсин;

таълим сифатини ошириш, ўқув ва илмий фаолиятни илғор хорижий тажриба асосида ташкил этиш мақсадида нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари иштирокида онлайн курслар, маърузалар ва маҳорат дарсларини мунтазам ташкил этсин;

профессор-ўқитувчилар ва масъул ходимлар учун, зарурат туғилганда, тажрибали маҳаллий ва хорижий мутахассислар иштирокида кредит-модуль тизимига ўтиш бўйича семинар-тренинглар туркумини ташкил қилсин;

нуфузли хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари билан ҳамкорликда салмоқли илмий нашрлар эълон қилган, "устоз-шогирд" тамойили асосида иқтидорли талабалар, магистрантлар, докторантлар ёки ёш профессор-ўқитувчилар билан ҳаммуаллифликда юқори импакт-факторли халқаро журналларда илмий мақолалар чоп этган профессор-ўқитувчиларни рағбатлантириш тизимини жорий этсин.


6. Қуйидагилар:

а) 2020-2023 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик университетини комплекс ривожлантириш дастури (кейинги ўринларда - Дастур) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва унда, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилсин:

ўқув режаларида амалий ва сайёр машғулотларни ўтказишни кенгайтириш, талабаларда амалий компетенцияларни ривожлантиришга йўналтирилган фанларга ажратилган соатлар улушини ошириш;

таълим мазмунини креатив фикрлаш, инновацион ғоя ва ишланмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи таълим технологиялари билан бойитиш;

илғор хорижий тажриба асосида бошқарув ходимлари ва профессор-ўқитувчилар фаолиятини комплекс баҳолаш индикаторлари асосида моддий рағбатлантириш тизимини яратиш;

Университет салоҳиятини босқичма-босқич ошириш мақсадида Университет докторантурасига қабул квотасини кўпайтириш, янги ихтисосликлар бўйича олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлашни ташкил этиш;

профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, талабалар учун бадиий, илмий ва ўқув адабиётлари электрон каталоглари ҳамда жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш;

хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш, Университетнинг халқаро миқёсдаги рақобатбардошлигини таъминлаш;

б) 2023 йилгача Тошкент давлат шарқшунослик университетини ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари (индикаторлари) (кейинги ўринларда - мақсадли кўрсаткичлар) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

2020 йил 1 июлга қадар Университет ҳузуридаги академик лицей фаолиятини танқидий ўрганиб, унинг фаолиятини такомиллаштириш, қабул жараёнига қўйилган талабларни қайта кўриб чиқишни ўз ичига олган чора-тадбирлар дастурини тасдиқласин;

чора-тадбирлар дастурида академик лицейга ўқувчилар хорижий тилни билиш даражасига қараб қабул қилинишини ҳамда Университет кафедра мудирлари ва етакчи олимларининг академик лицей ўқув гуруҳларига бириктирилишини назарда тутсин.


8. Шарқ тиллари соҳасида ўрта бўғин профессионал кадрларни тайёрлаш, шунингдек, истеъдодли ёшлар селекциясини амалга ошириш мақсадида Наманган ва Хива шаҳарларида шарқ тиллари бўйича техникумлар ташкил этилаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 2020 йил 1 августга қадар Наманган ва Хива шаҳарларида ташкил этилаётган шарқ тиллари бўйича техникумларни шарқ тилларини ўқитишга мослаштириш, уларни малакали педагог кадрлар билан тўлдириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, битирувчиларга қўйиладиган малака талаблари, ўқув режа ва дастурларини ишлаб чиқиш бўйича тегишли чораларни кўрсин.


9. Таълим сифатини ошириш, кадрлар тайёрлашда инновацион усулларни жорий этиш мақсадида Университет тузилмасида юридик шахс мақомига эга бўлмаган:

шарқ тиллари бўйича малакали таржимонларни замонавий усуллар асосида амалиёт билан уйғунликда тайёрлашга қаратилган Синхрон таржима лабораторияси;

талабаларда мустақил таълим компетенцияларини ҳамда шарқ тиллари бўйича электрон таълим ресурсларини шакллантиришга хизмат қиладиган замонавий техник воситалар билан жиҳозланган Мультимедиа маркази ташкил этилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар Академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда Маданият вазирлигининг Университет ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий-тадқиқот маркази ҳамда Шарқ мамлакатларининг ривожланишини тадқиқ этиш илмий-таҳлил марказини (кейинги ўринларда - марказлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.

Қуйидагилар:

шарқ халқларининг маданияти, шарқ тилларидаги адабий, тарихий, фалсафий манбаларни ҳар томонлама чуқур ўрганишга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш ҳамда юртимиз қадриятлари ва миллий маданий меросимизни дунё миқёсида тарғиб этиш Шарқ маданияти ва меросини тадқиқ этиш илмий-тадқиқот марказининг;

Шарқ мамлакатлари тарихи, ривожланиш босқичлари, ижтимоий-сиёсий, иқтисодий тараққиёти хусусиятлари ва ривожланиш моделларини комплекс тадқиқ этиш, Ўзбекистон Республикасининг Шарқ давлатлари билан ўзаро муносабатларини ривожлантириш нуқтаи назаридан ўрганиш Шарқ мамлакатларининг ривожланишини тадқиқ этиш илмий-таҳлил марказининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин.

Белгилаб қўйилсинки, шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар, илмий-техник дастурларга ажратилган бюджет маблағлари, Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар марказлар фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.


11. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг:

ёзма ёдгорликлар бўйича мақсадли илмий тадқиқотларни амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти фондида сақланаётган қўлёзма ва тошбосма манбаларнинг факсимиле, фото, сканер нусхалари билан Университетни бепул таъминлаш;

Фанлар академияси илмий-тадқиқот институтлари ва музейлари ҳузурида Университетнинг адабий ва тарихий манбашунослик йўналишларида кадрлар тайёрловчи кафедраларининг филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


12. Инновацион ривожланиш агентлиги Фанлар академияси билан биргаликда ҳар йилги илмий фаолиятга оид давлат дастурларини шакллантиришда уларда шарқшунослик соҳаси бўйича мақсадли илмий-тадқиқот лойиҳалари амалга оширилишини назарда тутсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Университет билан биргаликда:

Амир Темур, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Маҳмуд Замахшарий ва бошқа буюк аждодларимиз томонидан яратилган Шарқ мамлакатларининг ижтимоий-сиёсий ҳаёти, тили, маданияти ва тарихига оид ёзма манбаларни;

Шарқ ва Шимолий Африка мамлакатлари тарихи, антропологияси, тили ва адабиёти, ижтимоий-сиёсий жараёнлари, ички ва ташқи сиёсатини ўрганиш бўйича илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга оширсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Молия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент шаҳрида "Санкт-Петербург давлат университети" федерал давлат бюджети олий таълим муассасаси филиалини ташкил этиш тўғрисида"ги қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда киритсин.


15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлигининг Университет халқаро обрўсини мустаҳкамлаш, хорижий ташкилотлар билан ҳамкорлигини кенгайтириш, инвестицияларни жалб қилиш, илғор тажрибаларни ўқув ва илмий жараёнга татбиқ этиш мақсадида чет эллик мутахассислар, шунингдек, Ўзбекистон Республикасида аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотларнинг малакали ходимлари томонидан Университетда маърузалар ўқиш ва амалий машғулотлар ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


16. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги Университет буюртмаларига биноан дарс бериш, илмий-тадқиқот ишларини амалга ошириш, илмий-назарий маърузалар ўқиш учун таклиф этиладиган чет эллик профессор-ўқитувчилар, олимлар ва мутахассисларга кўп марталик кириш визаларининг берилиши ва узайтирилишини, Ўзбекистон Республикасидаги вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинишини таъминласин.

17. Тошкент автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш ва эксплуатацияси институтининг Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Амир Темур шоҳ кўчаси, 20а-уй манзилида жойлашган бино ва иншоотлари тегишли ҳудуди билан биргаликда Университетга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида беғараз ўтказиб берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2021 йил 1 августга қадар мазкур бандга мувофиқ Университетга берилган ҳудудда Университетнинг янги 9 қаватли биноси ва спорт мажмуасини қуриш ва фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин.


18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда Университетнинг янги биноси ва спорт мажмуасини қуриш ҳамда жиҳозлаш учун зарур маблағларни жалб қилсин ва ўз вақтида ажратсин;

Ҳисоб палатаси билан биргаликда Университетнинг янги биноси ва спорт мажмуасини қуриш ҳамда жиҳозлаш учун ажратилган маблағларнинг оқилона ва мақсадли сарфланиши юзасидан доимий назорат ўрнатсин.


19. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда "Эл-юрт умиди" жамғармаси Университетнинг асослантирилган таклифлари асосида юқори малакали кадрлар тайёрлаш мақсадида профессор-ўқитувчилар, раҳбар ходимлар ва тадқиқотчиларнинг хорижда амалиёт ўташи ва стажировкасини ташкил этиш чораларини кўрсин.


20. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


21. Мазкур қарор ижросини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов - мазкур қарорнинг ижросини сифатли, тўлиқ ва ўз вақтида таъминлаш, белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил қилсин ҳамда мувофиқлаштирсин, ҳар чоракда улар раҳбарларининг бажарилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботларини қабул қилсин ҳамда аниқланган камчиликларни ўз вақтида бартараф этсин;

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов - шарқшунослик соҳасида етарли билимларга эга малакали кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, Университет фаолиятини лозим даражада ташкил этиш, шарқ тилларини билиш даражасини баҳолаш тизимини жорий қилиш, мақсадли кўрсаткичларга эришиш, Дастурни ижро этиш юзасидан барча зарур чоралар кўрилишини таъминласин, мазкур қарорда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда масъул ташкилотларга услубий ва амалий ёрдам кўрсатсин ҳамда унинг ижроси бўйича ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб борсин;

масъул вазирлик, идора ва ташкилотлар раҳбарлари - мазкур қарорда назарда тутилган тадбирларни ўз вақтида, сифатли ва тўлиқ бажариш, шарқшунослик соҳасида малакали кадрларни тайёрлаш ва илмий салоҳиятни яхшилаш юзасидан барча чораларни амалга оширсин;

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори А.К. Кўчимов ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси А.Д. Хаджаев - мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти ва амалий аҳамиятини ёритишга оид мақолалар, брифинглар, матбуот анжуманлар, тематик телекўрсатувлар ташкил этсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                                          Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 16 апрелдаги

ПҚ-4680-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2023 йилларда Тошкент давлат шарқшунослик

университетини комплекс ривожлантириш

ДАСТУРИ

T/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш ва натижаларга эришиш механизмлари

Молиялаштириш манбалари

Амалга ошириш муддати

Масъул ижрочилар

I . ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ, ЙЎНАЛИШЛАР ВА МУТАХАССИСЛИКЛАРНИ

МАҚБУЛЛАШТИРИШ, КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШНИНГ МАҚСАДЛИ ПАРАМЕТРЛАРИНИ

ШАКЛЛАНТИРИШ ҲАМДА ТАРБИЯВИЙ ИШЛАР ТИЗИМИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.1. Кадрлар истеъмолчилари билан алоқаларни мувофиқлаштириш

ва битирувчилар билан ишлаш

1.

Ташкилотлар ва тили ўрганилаётган мамлакатларда талабалар амалиётини ташкил этиш

Бакалавриат таълим йўналиши ва магистратура мутахассислиги талабалари амалиётини Университетга база сифатида белгиланган илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш муассасаларида ташкил этиш.

-


2020 йил

1 сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Ташқи ишлар вазирлиги (И.Неъматов)

Талабалар амалиётини босқичма-босқич бевосита тили ўрганилаётган мамлакатда ўтказиш.

Университет ва ҳомий ташкилотлар маблағлари, халқаро грантлар

2020 йил

1 сентябрдан


Университетда кадрлар истеъмолчилари билан алоқаларни мувофиқлаштириш, талабалар амалиётини самарали ташкил этиш ва мониторинг қилиш билан шуғулланувчи Амалиёт ва ҳамкорлик бўлимини ташкил этиш.

Смета асосида Давлат бюджети ва Университет маблағлари

2020 йил

1 июль

2.

Магистратурада илмий-педагогик ва илмий-тадқиқот ишларини ривожлантириш орқали таълим самарадорлигини ошириш

Магистратура дастурларини ихтисосликни чуқур ўрганишга, педагогик ва илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга йўналтириш.


Университет маблағлари


2020 йил

1 сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), ҳамкор ташкилотлар

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти, Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Тарих институти, Темурийлар тарихи давлат музейи, Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейини Университетнинг илмий-тадқиқот базаси сифатида белгилаш.


-

2020 йил

1 июль

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Фанлар академиясининг тегишли илмий-тадқиқот институтлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, "Ўзархив" агентлиги, Савдо-саноат палатаси, Капитал бозорини ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Республика бандликка кўмаклашиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш илмий маркази, сиёсий партиялар, музейларни Университетнинг амалиёт базаси сифатида белгилаш.

-

2020 йил

1 июль

3.

Ҳамкор ташкилотларда кадрлар тайёрловчи кафедралар филиалларини ташкил этиш

Университетнинг таълим йўналишлари ва мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлашда ҳамкор ташкилотлар билан алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида кафедраларнинг филиаллари фаолиятини йўлга қўйиш.

-


2020 йил

1 сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), ҳамкор ташкилотлар

Кафедралар филиалларида машғулотлар ўтказган, малакавий амалиёт ҳамда илмий-тадқиқот ишларига раҳбарлик, маслаҳатчилик қилган илмий ходимларга Университет томонидан соатбай иш ҳақи тўлаш тартибини жорий этиш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

1.2. Янги ўқитиш услубларини жорий этиш, хорижий тажриба

асосида таълим жараёнини такомиллаштириш

4.

Ўқув режа ва фан дастурларини такомиллаштириш ва босқичма-босқич халқаро стандартларга мослаштириш

Тармоқлар ва меҳнат бозори ижтимоий-иқтисодий ривожланиши истиқболлари ва талаблари ҳамда илғор хориж тажрибаси асосида янги ўқув режа ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда тасдиқлаш.

-

2020 йил

1 август

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

Бунда битирувчиларнинг қўлёзмалар билан ишлаш, қўшма корхона ва туристик компанияларда гид-таржимон сифатида фаолият олиб бориши учун тили ўрганилаётган Шарқ мамлакатлари ва Ўзбекистон тарихи, маданияти ва урф-одатларига оид комплекс билимларга эга бўлишига эришиш мақсадида фан дастурлари мазмунини такомиллаштириш.

-

2020 йил

1 август

Бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларини мақбуллаштириш орқали ўқув фанлари сонини камайтириш.

-

2020 йил

1 сентябрь

Ўқув режаларида амалий ва кўчма машғулотларни ўтказишни кўзда тутиш, таълим ва илм-фан интеграциясини таъминлашга ажратилган соатлар ҳажмини ошириш.

-

2020 йил

1 сентябрь

Босқичма-босқич ривожланган давлатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурларини амалга оширишни кенгайтириш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

5.

Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш

Ўқитувчилар томонидан инновацион таълим технологиялари ўзлаштириб борилиши, новаторлик ишланмалари яратилишининг мунтазам мониторингини юритиш.

-

2020-2023

йилларда


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

Таълим мазмунини креатив фикрлаш, инновацион ғоя ва ишланмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи таълим технологиялари билан бойитиш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 август

Ўқув жараёнида электрон таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда масофавий ўқитиш тизимини жорий этиш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

6.

Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратиш ва жорий этиш ҳамда Ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш

Ўқув адабиётларининг янги авлодини яратишга профессор-ўқитувчилар учун моддий ва маънавий таъминот асосларини яратиш.

Университет маблағлари


2020 йил

1 август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Молия вазирлиги (А.Хайдаров)

Дарслик ва ўқув қўлланмалар, илмий, услубий адабиётларни нашр қилиш учун Университет харажатлари сметасида мунтазам маблағ ажратиш.

Университет маблағлари


2020-2023

йилларда

Университет таълим йўналишлари ва мутахассисликларини янги авлод ўқув адабиётлари билан таъминлаш мақсадида Таҳририй нашриёт бўлими фаолиятини такомиллаштириш, босмахонанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва замонавий босма жиҳозлар билан таъминлаш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

1.3. Ректорат, факультетлар, кафедралар ва академик лицей раҳбар

ходимлари ва профессор-ўқитувчилари захирасини яратиш,

уларнинг педагогик маҳорати ва касбий даражасини ошириш

7.

Кадрлар захирасини шакллантириш

Илғор хорижий тажриба асосида деканатлар, кафедралар ҳамда бўлимлар раҳбарлари, шунингдек, профессор-ўқитувчилар фаолиятини уларнинг ўқув-услубий, илмий, тарбиявий фаолияти самарадорлигини комплекс баҳолаш индикаторлари асосида моддий рағбатлантириш тизимини яратиш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Хусанов), Адлия вазирлиги (Р.Давлетов)

8.

Педагог кадрлар таркибини сифат жиҳатдан яхшилаш

Университет салоҳиятини босқичма-босқич ошириш мақсадида Университет докторантурасига қабул квотасини кўпайтириш, янги ихтисосликлар бўйича олий малакали кадрлар тайёрлашни ташкил этиш.

Давлат бюджети маблағлари


2020 йил

1 сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)

Магистратуранинг иқтидорли битирувчиларини педагогик фаолиятга жалб этиш, ёш мутахассисларни ишга қабул қилиш орқали профессор-ўқитувчилар таркибининг ўртача ёшини пасайтириш.

-

2020 йил

1 сентябрь

9.

Педагог кадрларнинг касбий маҳоратини ошириш

Университет таркибида республикада узлуксиз таълим тизимида фаолият юритаётган шарқшунос кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини йўлга қўйиш, бунда қуйидагиларни назарда тутиш:


Давлат бюджети маблағлари, манфаатдор вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари маблағлари, Университет маблағлари


2021 йил

1 январдан


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (У.Ташкенбаев), Молия вазирлиги (А.Хайдаров), тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар

турдош олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилар билан ўзаро дарс кузатиш (peer review) тажрибасини кенг йўлга қўйиш;

-

2020 йил

1 сентябрдан

шарқ тиллари ўқитиладиган таълим муассасалари ўқитувчилари учун қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини ташкил қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

-

2020 йил

1 сентябрь

шарқ тиллари ўқитиладиган таълим муассасалари ўқитувчилари учун ташкил қилинган қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш;

-

2020 йил

1 сентябрь


тасарруфида таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар томонидан қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг тингловчилар контингентини шакллантириш учун ўрнатилган тартибда Университетга буюртма тақдим этиш.

-

Ҳар йили

15 ноябрга қадар

10.

Ўқув йили натижалари бўйича профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш

Университет профессор-ўқитувчиларининг ҳар ўқув йили якуни бўйича фаолиятини талабалар ўртасида ўтказилган сўровнома ва амалга оширилган ишларни комплекс таҳлил қилиш асосида баҳолаш.

-

Ҳар ўқув йили якунида

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)

1.4 Таълим жараёнига замонавий ахборот-коммуникация

технологияларини жорий этиш

11

Ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини ривожлантириш

Ички телекоммуникация инфратузилмасини, жумладан оптик толали тармоқлар, коммутаторлар, тармоқни бошқариш ва ахборот хавфсизлиги тизимларини тўлиқ янгилаш.

Интернет тезлигини 300 Мб/сек. гача ошириш.

Университет маблағлари


2020 йил

1 сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

12.

Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш

Ўқув аудиторияларининг умумий сонидан келиб чиқиб, талаб даражасидаги ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

13.

Ўқув ва бошқарув жараёнини назорат қилишда ахборот тизимларини жорий этиш

Таълим ва бошқарув жараёнларини автоматлаштириш бўйича техник топшириқ ишлаб чиқиш.


Университет маблағлари


2020 йил

1 август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқиладиган олий таълим муассасалари таълим, илмий ва маъмурий фаолияти жараёнларини бошқаришни автоматлаштиришга мўлжалланган "Электрон университет" ахборот тизимига уланиш.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

2020 йил

1 сентябрь

Талабалар билимини баҳолашнинг замонавий, шаффоф ва адолатли усулларини (антиплагиат ва тест синовлари дастурий таъминотлари) жорий этиш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

Университетнинг факультет ва кафедралари ҳамда профессор-ўқитувчиларининг ички рейтингини аниқловчи электрон тизимни жорий этиш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

14.

Масофавий ўқитиш шаклини жорий этиш орқали тингловчилар ва педагогик кадрларнинг мустақил таълим олиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш

Халқаро стандартларга асосланган Ягона интеграллашган масофавий ўқитиш аппарат-дастурий комплексини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш.

Комплекс қуйидагиларни ўз ичига олади:

масофавий ўқитиш хизматлари портали (веб илова);

онлайн ўқув смарт аудиториялари;

назарий ва амалий машғулотларни масофавий ўтказиш учун виртуал кабинет;

Университет етакчи профессор-ўқитувчилари маърузаларининг аудиовизуал таълим контентини ҳамда мультимедиа таълим маҳсулотларини (аудиокитоблар, 3D, VR ва бошқалар) ишлаб чиқувчи махсус студиялар ва мультимедиа маркази;

вебинарлар ташкил қилиш ва ўтказиш.

2020 йилдан бошлаб Университет профессор-ўқитувчилари томонидан ўтказиладиган маъруза машғулотларининг марказлашган видео-каталогини серверларда шакллантириш ва фойдаланиш учун очиқ онлайн трансляция қилишга мўлжалланган электрон платформа ишлаб чиқиш ва фаолиятини йўлга қўйиш.

Университет маблағлари,

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси

2020 йил

1 сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

15.

Ахборот-ресурс маркази инфратузилмасини ривожлантириш

Профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар, талабалар учун бадиий, илмий ва ўқув адабиётлар электрон каталогларидан ҳамда жаҳон таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш.

Университетнинг Ахборот-ресурс маркази фойдаланувчилари учун комплекс хизмат кўрсатувчи замонавий автоматлаштирилган ахборот тизимини ривожлантириш.

Ахборот-ресурс марказида адабиётларнинг очиқ фондини ташкил қилиш учун кутубхонага мослаштирилган махсус хоналар ва инновацион кутубхона жорий қилиш.

RFID технологияси асосида кутубхона фондини рўйхатга олиш, ҳисобга қўйиш, тарқатиш ва ҳимоялаш тизимини такомиллаштириш.

Китобларни ҳисобга қўйиш, тарқатиш ва қайтариш учун автоматлаштирилган электрон киоскларни жорий этиш.

Китобларни тезкор рақамлаштириш технологиясини кўпайтириш.

Хорижий кутубхона ресурсларидан эркин фойдаланиш шароитларини яратиш.

Электрон ва қоғоз шаклидаги халқаро илмий ва ўқув нашриётларга обуна бўлишни ташкил қилиш.

Университет маблағлари


2020 йил

1 сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

Хорижий муассасалар билан ҳамкорликда Ахборот-ресурс марказини янги хорижий адабиётлар билан бойитиш.

Университет ва ҳомий ташкилотлар маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

1.5. Тарбиявий ишлар тизимини такомиллаштириш, талабаларда ёт ғоя ва

мафкураларга қарши иммунитетни мустаҳкамлаш, соғлом турмуш

тарзи ва бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш учун шароитлар яратиш

16.

Талаба-ёшларни умумбашарий ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш

"Китобхонлар" ойлиги, "Шарқ дурдоналари" фестивали, "Ёш тарғиботчилар" танлови, "Интернет маданияти ва ахборот хавфсизлиги" тарғиботи, "Ёш шарқшунос дастурчилар" клуби, "Маss media" компьютер билимдони, Талабалар театр студияси ҳамда "Қувноқлар ва зукколар" танлови каби тадбирларни ташкил этиш ва фаолларни муносиб тақдирлаш.

Талаба-ёшларда эстетик дид ва касбий этикани тарбиялаш мақсадида турли танловлар, кўргазмалар, даврий тематик тадбирларни ташкил этиш, юртимиздаги очиқ осмон остидаги музейларга ва театрларга ташрифларни уюштириш, республикамизнинг таниқли зиёлилари, давлат арбоблари, санъат ва спортда шуҳрат қозонган шахслар ва уруш фахрийлари билан давра суҳбатлари, учрашувларни режа асосида ўтказиш.

Университет талаба-ёшлари учун "Энг яхши китобхон" стипендиясини жорий этиш.

Университет маблағлари


Ҳар йили

1 июнга қадар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Ёшлар иттифоқи (А.Сагдуллаев), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов)

17.

Университетда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни кенг жорий этиш

Университетда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббусни кенг тарғиб этиш мақсадида Марказ ташкил этиш.

Ушбу Марказда қуйидагиларни амалга ошириш:


Университет маблағлари


2020 йил

1 июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Ёшлар иттифоқи (А.Сагдуллаев), Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги (Р.Маматов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д.Набиев), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов), Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов)

1-ташаббус бўйича:

Университет талаба-ёшларини тажрибали профессор-ўқитувчилар томонидан ўзбек, шарқ ва ғарб адабиётига, миллий санъатнинг турли йўналишларига кенг жалб этиш, Университетда рассомлик, мусиқа, хорижий тил ва адабиёт тўгаракларини ташкил қилиш, "Қувноқлар ва зукколар" клуби, "Талабалар театр студиялари" жамоалари фаолиятларини янада такомиллаштириш, уларнинг фаолияти учун тўгараклар ўтказиладиган хоналарни жиҳозлаш ва инвентарлар билан таъминлаш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 август

2-ташаббус бўйича:

Университет талаба-ёшларини жисмонан чиниқтириш, уларни соғлом шахс сифатида камол топтириш, барча талабаларнинг қизиқишларини инобатга олган ҳолда, тўлиқ спорт инвентарлари билан таъминланган спорт тўгаракларига бириктириш. Талабалар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш, спортнинг футбол, волейбол, баскетбол, шахмат, енгил атлетика ва стол тенниси бўйича "Ректор кубоги" мусобақаларини ташкил этиш ҳамда республика миқёсида талаба-ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган мусобақаларга тайёргарлик ишларини олиб бориш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 август

3-ташаббус бўйича:

Университет талаба-ёшларида ахборот таҳлили маданиятини шакллантириш. Университетда қўшимча Wi-Fi зоналарини ташкил этиш ҳамда талабалар турар жойларини Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан тўлиқ қамраб олиш.

Компьютер технологиялари бўйича талабалар ўртасида турли танловлар ташкил этиш ("Блогерлар", "Ёш ихтирочилар", "Клипмейкерлар").

Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

4-ташаббус бўйича:

Университет талаба-ёшларида она-Ватанга муҳаббат, унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик ҳиссини бадиий адабиётлар орқали қарор топтириш ва ахборот-ресурс маркази китоб фондини янги адабиётлар билан бойитиш, тадбиркорларни жалб этган ҳолда факультетларда "Book-сafe"лар ташкил этиш, шунингдек, "Энг фаол китобхон гуруҳи", "Энг яхши иншо" танловларини ўтказиш ҳамда "Қадрдон маҳалламга ва мактабимга китоб совға қиламан" акцияларини ташкил қилиш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 август

5-ташаббус бўйича:

Ёшлар, айниқса, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни амалий касб эгаси сифатида тарбиялаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, талабаларнинг доимий яшаш ҳудудидаги мавжуд бўш иш ўринларини ўрганиш ва ушбу бўш иш ўринларига битирувчи талабаларни жалб этиб, бандлигини таъминлаш тизимини йўлга қўйиш, талаба қизларни дарсдан ташқари бўш вақтларида психологлар иштирокида "Касб сирлари" мавзусида тренинглар, давра суҳбатлари, ижтимоий сўровлар ўтказиш, касб-ҳунарга ўргатиб бориш бўйича Университет ва талабалар турар жойи ҳудудларида тикувчилик тўгараги фаолиятини ташкил этиш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 август

II. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ,

ФАН ВА ТАЪЛИМ ИНТЕГРАЦИЯСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

ЁШЛАРНИ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТГА ЖАЛБ ҚИЛИШ

18.

Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш

Илмий салоҳиятни кўтариш учун олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш (PhD, DSc) салмоғини ошириш.

Илмий мактаблар фаолиятини такомиллаштириш, илмий даражага эга бўлмаган ўқитувчиларни профессорлар ва доцентларга бириктириш.

Университет ҳузуридаги филология, тарих ва сиёсий фанлар бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар ва илмий семинарлар фаолиятининг самарадорлигини ошириш.

-

2020-2023 йилларда

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)

19.

Устувор илмий йўналишларни мувофиқлаштириш

Фан ва техника тараққиётининг устувор йўналишларига мувофиқ тарзда кафедралар илмий йўналишларини кенгайтириш.

Университетда шарқшунослик соҳалари бўйича бажариладиган докторлик (PhD ва DSc) ва магистрлик диссертацияларининг мавзулари базасини жаҳон илм-фани тараққиётидаги янги тенденциялар ва талабларга мувофиқ шакллантириш.

-


2020 йил

1 июль

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)

20.

Хўжалик шартномалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлигини ошириш

Илмий-педагогик кадрлар фаолиятини ҳамкор ташкилотларнинг талаб ва эҳтиёжларига жавоб берадиган лойиҳалар яратишга йўналтириш.


-


Ҳар йили

1 апрелга қадар


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Савдо-саноат палатаси (А.Икрамов)

Университет илмий ишланмаларини инновацион ғоялар ярмаркаларида тақдим этиш, лойиҳалар натижалари асосида оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш.

-

Ҳар йили

1 апрелга қадар

Стартап лойиҳаларини ишлаб чиқиш, талабалар билан Савдо-саноат палатаси масъулларининг ҳамкорлигини ташкил этиш, семинарлар ўтказиш ва лойиҳалар тақдимотларини уюштириш.

Университет маблағлари

Ҳар йили

1 апрелга қадар

21.

Фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни бажариш

Ёшларнинг фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалардаги иштирокини кенгайтириш, уларни устувор йўналишлар бўйича янги лойиҳалар яратишга ўргатиш учун тренинглар ташкил қилиш.

-


2020 йил

1 июль


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Ёшлар иттифоқи (А.Сагдуллаев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов)

Илмий-тадқиқот ишларини самарали ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш ва уларни Университет фаолиятига татбиқ этиш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

Илмий-тадқиқот ишлари натижаларини тижоратлаштиришдан молиявий тушумлар кўрсаткичи бир ўқитувчига тўғри келиши ҳажмини ошириб бориш.

Университет маблағлари

2020-2023 йилларда

22.

Ёшларни илмий ишларга жалб қилиш, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятни кадрлар билан таъминлаш тизимини шакллантириш ва амалга ошириш

Талабаларни илмий фаолиятга қизиқтириш ва тизимли рағбатлантириш учун факультетларда Талабалар илмий жамиятларини ташкил этиш.

Диссертация ишларини ўз вақтида ҳимоя қилиш учун шароит яратиш.

Тадқиқотчиларнинг илмий салоҳиятини ошириш ва илмий изланишларининг апробацияларини кенгайтириш мақсадида кафедралар ва факультетларда илмий-назарий семинарлар фаолиятини кучайтириш, "Ёш олимлар кенгаши" фаолиятида магистрантлар иштирокини кенгайтириш.

Ёш тадқиқотчиларнинг устувор йўналишлар доирасида янги лойиҳалар яратишга ўргатиш юзасидан тренинглар ташкил қилиш.

-


2020 йил

1 июнь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Фанлар академияси (Б.Юлдашев)

23.

Университет илмий нашрларининг халқаро танилиши, нуфузи ва рақобатбардошлигини ошириш

Университет илмий журналлари таҳрир ҳайъатларидаги хорижлик мутахассисларнинг сонини ошириш.

Педагог кадрлар ва тадқиқотчиларнинг халқаро нуфузли конференцияларда иштирокини кўпайтириш ва хорижий ҳамкорлар билан биргаликда нашрлар тайёрлашни йўлга қўйиш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 август


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Ташқи ишлар вазирлиги (И.Неъматов)

24.

Фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини таъминлаш орқали педагогларнинг касбий малакаларини ривожлантириш учун шароитлар яратиш

Университетнинг ҳамкор ташкилотларида соҳалар бўйича талабалар, магистрантлар, педагог кадрларнинг стажировкасини амалга ошириш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 ноябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), "Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмурадов), ҳамкор ташкилотлар

III. ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

УНИВЕРСИТЕТНИНГ ХАЛҚАРО МИҚЁСДАГИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

25.

Шарқшунослик бўйича етакчи хорижий илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш

Университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларини етакчи хорижий олий таълим муассасаларида икки томонлама алмашув дастурлари асосида малака ошириш ва стажировка ўташини ташкил этиш.

Университет профессор-ўқитувчилари, ходимлари ва талабаларини нуфузли халқаро таълим, илмий-амалий кўргазмалар, ярмаркалар ҳамда хорижий олий таълим муассасаларида ўтказиладиган форумлар, конференциялар ва симпозиумларда иштирокини таъминлаш.

Хорижий олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда илмий тадқиқотлар олиб бориш мақсадида халқаро грантларда профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчилар ва иқтидорли талабаларнинг иштирокини ташкил этиш.

Халқаро илмий лойиҳаларни тайёрлаш, муаммоларни шакллантириш ва зарур ҳужжатларни тақдим этиш малакасини шакллантиришга қаратилган семинар-тренинглар ташкил этиш.

Шарқшунослик соҳаси бўйича илмий-амалий, инновацион марказлар ташкил этиш, хорижий грантларни жалб этиш, хорижий ҳамкорлар билан биргаликда ўқув адабиётлар яратиш, илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш.

Халқаро грантлар, Университет маблағлари


2020-2023 йилларда


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов), Ташқи ишлар вазирлиги (И.Неъматов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов)


26.

Профессор-ўқитувчиларни стажировка ўташ ва малака ошириш, ходимларни магистратура ва докторантура (PhD)да ўқиш учун хорижга юборилишини ташкил этиш

Университет раҳбарлари, кафедра мудирлари, бўлимлар бошлиқлари ҳамда педагог кадрларнинг йўналишлар кесимида етакчи хорижий олий таълим муассасаларида малака оширишини тизимли ташкил этиш.

Университетнинг ёш мутахассисларини етакчи хорижий олий таълим ва илмий муассасаларига белгиланган тартибда танлов асосида докторантура ва магистратурада ўқишга юбориш.

Ҳамкор хорижий олий таълим муассасалари ва илмий ташкилотлар билан имзоланган шартномаларни қайта кўриб чиқиш ҳамда кенг миқёсда ахборот ва мутахассислар алмашинуви бўйича янги шартномалар имзолаш.

Халқаро грантлар, Университет маблағлари


2020-2023 йилларда


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов),

"Эл-юрт умиди" жамғармаси (А.Бекмурадов)

27.

Хорижий юқори тажрибали олим, педагог ва мутахассисларни таълим жараёнига жалб этиш

Етакчи хорижий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини Университетда узоқ ва қисқа муддат дарс беришга таклиф этиш.

Ҳамкор ташкилотлар грантлари, Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь


Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов)


Жалб этиладиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва олимлар учун ижтимоий-маиший ва молиявий шарт-шароитларни яратиш.

Университет маблағлари

2020 йил

1 сентябрь

IV. УНИВЕРСИТЕТ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

28.

Университетни замонавий ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан жиҳозлаш

Ўқув аудиторияларининг умумий сонидан келиб чиқиб, ахборот-коммуникация технологиялари воситалари (800 та компьютер, 4 та сервер, 25 та интерактив сенсорли панель, 50 та проектор ва 130 та смарт телевизор, 4 та инфокиосклар, 36 та SAS HARD, 140 та видеокузатув IP камералари) билан жиҳозлаш.

Давлат бюджети маблағлари, халқаро грантлар, Университет маблағлари, ҳомийлик хайриялари


2021 йил

1 январь


Молия вазирлиги (А.Хайдаров), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (Л.Қудратов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш.Содиқов)

"Смарт ўқув хона"ларни ташкил этиш ва "E-MINBAR" тизимини жорий қилиш.

Халқаро грантлар, Университет маблағлари, ҳомийлик хайриялари


2020 йил

1 сентябрь

Университетни радио техникалар (3 та ўқув биноси ва 1 та талабалар турар жойи учун 130 та колонка, 4 та бошқарув пульти комплект ҳолда) билан жиҳозлаш.

Университет маблағлари, ҳомийлик хайриялари

2020 йил

1 сентябрь




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 16 апрелдаги

ПҚ-4680-сон қарорига

2-ИЛОВА



2023 йилгача Тошкент давлат шарқшунослик

университетини ривожлантиришнинг мақсадли

кўрсаткичлари (индикаторлари)

Т/р

Кўрсаткич (индикатор) номи

Ўлчов бирлиги

Амалдаги кўрсаткич

2020 й.

2021 й.

2022 й.

2023 й.

I. ШАРҚШУНОСЛИК СОҲАСИДА ЮҚОРИ МАЛАКАЛИ КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ ТИЗИМИНИ СИФАТ ЖИҲАТИДАН ТУБДАН ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

1.

Хорижий ҳамкор университетлар билан онлайн дарслар ташкил қилиш.

онлайн дарслар сони

5

10

15

20

25

2.

Етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлаш.

қўшма таълим дастурлари сони

3

4

5

6

7

3.

Талабаларнинг амалиётларини ҳамкор хорижий олий таълим муассасаларида ўтказиш.

талабалар сони

35

40

50

60

70

4.

IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган талабалар сонини ошириш.

талабалар сони

290

350

400

450

500

5.

Мутахассислик фанлари бўйича хорижий тилларда ўқитиладиган фанлар сонини ошириш.

фанлар сони

40

50

60

70

80

6.

Ҳамкор ташкилотларда кафедралар филиалларини ташкил этиш.

кафедралар филиаллари сони

5

14

17

20

23

7.

Университет ҳузуридаги академик лицей битирувчиларининг олий таълим муассасаларига ўқишга кириши.

фоизда (битирувчи талабалар сонига нисбатан)

59

62

64

67

70

II. ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ

ВА НАТИЖАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

8.

Университетнинг илмий салоҳияти (илмий даражага эга бўлган профессор-ўқитувчилар улуши).

фоизда (профессор-ўқитувчилар сонига нисбатан)

43

44

45

50

55

9.

Олий малакали илмий педагогик кадрларни тайёрлаш (PhD, DSc).

илмий педагогик кадрлар сони

16

20

30

35

40

10.

Илмий фаолиятга оид дастурлар доирасида бажариладиган илмий тадқиқот ишлари самарадорлигини ошириш.

илмий дастурлар доирасида жалб қилинган маблағлар (сўмда)

849 млн

1,5 млрд

2 млрд

2,5 млрд

3 млрд

11.

Хўжалик шартномалари ҳисобига бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш самарадорлигини ошириш.

хўжалик шартномалари сони

5

7

10

15

20

12.

Университет ҳузуридаги илмий-тадқиқот марказларида мақсадли илмий лойиҳалар ва хорижий грантлар асосидаги тадқиқотлар.

тадқиқотлар сони

1

2

3

4

5

13.

Профессор-ўқитувчиларнинг халқаро илмий журналларда, шунингдек, "Web of Science", "Scopus" ва бошқа халқаро илмий-техник маълумотлар базасида индексланувчи журналлардаги мақолалари.

индексланувчи журналлардаги мақолалар сони

82

90

100

110

120

14.

Монографияларни нашр этиш.

монографиялар сони

45

45

45

50

50

15.

Республика илмий журналларида мақолалар чоп этиш.

мақолалар сони

183

300

330

350

400

16.

Илмий конференцияларни ўтказиш.

конференциялар сони

11

13

13

14

15

III. УНИВЕРСИТЕТ ПЕДАГОГ КАДРЛАРИНИНГ БИЛИМ ВА МАЛАКА, КАСБИЙ

ТАЙЁРГАРЛИК ДАРАЖАСИНИ ҲОЗИРГИ КУН ТАЛАБЛАРИ АСОСИДА ОШИРИШ

17.

Педагог кадрларнинг белгиланган муддатларда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларидан ўтишларини ташкиллаштириш.

педагог кадрлар сони

23

33

35

37

40

18.

Турдош таълим муассасалари ўртасида соҳанинг етук мутахассислари иштирокида онлайн видео маърузалар ташкил этиш.

видео маърузалар сони

4

10

15

20

25

19.

Шарқшунос кадрлар ҳамда кафедралар мудирларини ҳамкор хорижий олий таълим муассасаларига имзоланган шартномалар асосида малака оширишга юбориш.

шарқшунос кадрлар сони

14

17

20

25

30

20.

IELTS, TOEFL, CEFR ва бошқа сертификатларга эга бўлган профессор-ўқитувчилар сонини ошириш.

профессор-ўқитувчилар сони

54

70

90

105

120

IV. ХОРИЖИЙ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИ БИЛАН ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ,

УНИВЕРСИТЕТНИНГ ХАЛҚАРО МИҚЁСДАГИ РАҚОБАТБАРДОШЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ

21.

Университетда таҳсил оладиган хорижий талабалар салмоғини ошириш.

хорижий талабалар сони

35

45

55

75

100

22.

Хорижий олий таълим муассасаларининг етакчи профессор-ўқитувчиларини таълим жараёнига жалб этиш.

хорижий профессор-ўқитувчилар сони

25

30

40

50

60

23.

Ёш олим ва педагогларни етакчи хорижий олий таълим муассасаларида "Эл-юрт умиди" фонди ва тўғридан-тўғри Университетнинг хорижий ҳамкорлик шартномалари орқали стажировкага юбориш ва малакасини ошириш.

стажировка ва малака оширишга юбориладиган ёш олим ва педагоглар сони

2

17

20

25

30

24.

Халқаро алмашинув дастурлари, ёзги мактаб, халқаро симпозиум ва конференцияларда иштирок этадиган профессор-ўқитувчилар ва талабалар салмоғини ошириш.

жалб этиладиган профессор-ўқитувчилар сони

25

40

45

50

55

 

V. УНИВЕРСИТЕТНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

25.

Аудиторияларни видеокузатув камералари билан жиҳозлаш.

фоизда (умумий аудитория фондига нисбатан)

50

60

75

100

100

26.

Аудиторияларни замонавий мультимедиа воситалари билан жиҳозлаш.

фоизда (умумий аудитория фондига нисбатан)

50

60

75

100

100

27.

Ўқув ва бошқарув биноларини юқори тезликдаги симсиз Интернет (Wi-Fi) тармоғи билан таъминлаш.

фоизда (ўқув ва бошқарув бинолари умумий майдонига нисбатан)

65

75

85

100

100

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 17 апрель


"Халқ сўзи", 2020 йил 17 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 апрель, 15-сон, 163-модда

































































Время: 0.0071
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск