Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 15.04.2020 й. 225-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 15 апрелдаги

225-сон қарорига

ИЛОВА



Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш,

маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари

масалалари котибияти тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади.


2. Котибиятнинг фаолияти Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини (кейинги ўринларда Вазирлар Маҳкамаси деб аталади), унинг Раёсатини, шунингдек, Вазирлар Маҳкамаси аппаратини маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари масалалари бўйича ахборот-таҳлилий материаллар билан таъминлашга йўналтирилган.


3. Котибият ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.


4. Котибият ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири раҳбарлигида амалга оширади, айни пайтда унинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан мувофиқлаштирилади.


5. Котибият ўз фаолиятини Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмалари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.



2-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ, ВАЗИФАЛАРИ ВА

ФУНКЦИЯЛАРИ


6. Қуйидагилар Котибият фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

"Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган асосий принципни ўз вақтида, аниқ ва тўлиқ ҳажмда амалга ошириш;

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Маъмурий ислоҳотлар концепцияси ҳамда ўрта муддатли ва узоқ истиқболда ривожлантиришнинг тасдиқланган тармоқ ва ҳудудий дастурлари ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, давлат қўмиталари ва бошқа давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари ижроси мониторингини олиб бориш, шунингдек, жойларда ишларнинг реал ҳолатини доимий равишда ўрганиш, маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари соҳасидаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш юзасидан комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

иқтисодий ва ижтимоий соҳадаги муаммоларни ҳар томонлама таҳлил қилиш ва шу асосда стратегик ва устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

Ҳукумат аъзоларининг, барча даражалардаги вазирликлар ва идораларга юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун улар раҳбарларининг шахсий роли ва масъулиятини оширишда иштирок этиш;

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга мўлжалланган давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида ҳисоботлар тайёрлаш;

халқаро рейтинглар ва индексларда Ўзбекистон Республикасининг позициясини яхшилаш бўйича Ҳукуматнинг, Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг иш самарадорлигини ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

бириктирилган соҳада давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилиши, шу жумладан, идоравий мансуб ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий этиш йўли билан молиявий ресурсларни бошқариш масалаларида Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг мустақиллигини кучайтириш;

жойларда "халқ билан мулоқот" ва шахсий учрашувлар амалиётини такомиллаштириш, соҳани янада ривожлантиришни кафолатлайдиган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва уларнинг раҳбарлари фаолиятини баҳолашнинг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга асосланган тизимини жорий этиш, яқин ва узоқ муддатли истиқболда тармоқларни стратегик ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши сифати ва самарадорлигини таъминлаш;

ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида юзага келаётган муаммоларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, ишни ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишга қайта йўналтириш мақсадида давлатнинг айрим функцияларини хусусий субъектларга бериш орқали ортиқча маъмурий тартибга солишни камайтириш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали, шу жумладан, илғор халқаро тажрибани ўрганиш асосида, зарур бўлганда, ушбу мақсадларга хорижий консультантларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш, келишиш, экспертизадан ўтказиш ва кўриб чиқиш тизимини такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли бўлинмалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўмиталари билан ўзаро яқин ҳамкорликни таъминлаш;

Котибиятда ва Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларда ижро интизоми даражасини ошириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш асосида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари"нинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлаш;

Котибиятда, шунингдек, Котибиятга бириктирилган вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмаларида кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, ходимлар малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш ва кадрларнинг амалдаги захирасини тайёрлаш.


7. Қуйидагилар Котибиятнинг асосий вазифалари ҳисобланади:


а) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, маҳалла институтини янада қўллаб-қувватлаш ҳамда оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 18 февралдаги ПФ-5938-сон Фармони назарда тутилган аҳоли осойишталигини таъминлаш, оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тизимини янги даражага олиб чиқиш, нуронийларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, маҳаллани жиноятчиликдан ҳоли ҳудудга айлантиришда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари роли ва мавқеини янада мустаҳкамлаш йўналишидаги чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ҳар бир маҳаллада "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойилига асосланган янги тизимни жорий этиш бўйича олиб борилаётган ишларни мувофиқлаштириш;

маҳалла ва оила муносабатлари борасидаги илмий-тадқиқот ишлари ҳамда изланишлар ва уларнинг натижаларини амалиётга татбиқ этишни мувофиқлаштириш;

оила институтини мустаҳкамлаш бўйича, энг аввало, "Соғлом оила - соғлом жамият" концептуал ғоясини ҳаётга татбиқ этишга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш, уларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга кўмаклашиш;

оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга, шу жумладан, ногиронлиги бўлган аёлларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш тизимини шакллантириш ва уларнинг иқтисодий барқарорлигини таъминлаш чораларини кўриш;

хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш чораларини кўриш, меҳнат шароитларини яхшилаш, оилавий ва хусусий тадбиркорлик ҳамда ҳунармандчиликни ривожлантиришда тадбиркор аёл бирлашмаларининг имкониятларидан кенг фойдаланиш механизмини яратиш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари иш фаолияти самарадорлигини сифат жиҳатидан янгилаш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш чораларини ташкил қилиш;

фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг самарали механизмларини жорий этиш, уларда ягона ҳуқуқни қўллаш ва ижро этиш амалиётини яратиш;

кексаларнинг ҳаёти даражасини ошириш соҳасида давлат сиёсатининг устувор йўналишларини амалга ошириш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги иштирокини ва давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назоратини амалга оширишдаги иштирокини таъминлаш;

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари идоралари биноларини намунавий лойиҳалар ва уларга қўйилган талаблар асосида қуриш (реконструкция қилиш, таъмирлаш) ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғи билан жиҳозланишини таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;


б) ёшларни қўллаб-қувватлаш соҳасида:

ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишда, шунингдек, "Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлашни ташкил этишда давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан самарали ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш;

ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, уларнинг онгида мустақиллик, миллий ўзликни англаш ғояларига содиқлик, Ватанга муҳаббат ва унинг тақдирига дахлдорлик, фидойилик туйғуларини қарор топтириш, уларни ҳар хил мафкуравий тақиқлардан ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

демократик давлат ва кучли фуқаролик жамияти қуришда ёшларнинг фаол иштирокини ошириш, уларнинг мустақил фикрлайдиган, юксак маънавиятга, қатъий ҳаётий нуқтаи назарга, кенг дунёқарашга ва чуқур билимга эга бўлган, ўзининг бутун кучи, билими ва салоҳиятини халқ манфаатлари йўлида сарфлашга, мамлакат келажаги учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган ташаббускор, ғайратли ёшлар сафини кенгайтириш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриш;

ўсиб келаётган авлодни йигит ва қизларнинг ички иммунитети шаклланишининг муҳим омиллари бўлган кенг дунёқарашга, мустаҳкам билимга, қатъий эътиқодга эга бўлган, юқори малакали ва жисмонан соғлом қилиб вояга етказишга йўналтирилган ёшларга оид сиёсатни янада такомиллаштириш ишларини тизимли амалга ошириш;

ўсиб келаётган авлод тарбиясида ёшлар ташкилотларининг ролини кучайтиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни амалга оширишда ёшлар ташкилотлари фаолиятини самарали мувофиқлаштиришни таъминлаш, ёшларнинг ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш;

ёшларнинг ўқишга ва бадиий адабиётга қизиқишини янада ошириш йўли билан уларда турли мафкуравий таҳдидларга, жумладан, диний экстремизм, терроризм, "оммавий маданият" ва бошқа ёт ғояларга қарши мустаҳкам иммунитетни шакллантириш, уларнинг ҳуқуқий билимларини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш маданиятини ошириш;

ёш авлоднинг ижодий ва интеллектуал салоҳиятини аниқлаш, ривожлантириш ва амалга ошириш соҳасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш, йигит ва қизларни, ёш оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш;

мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этаётган ва халқ манфаатлари учун садоқат билан хизмат қилаётган ёш, малакали, ташаббускор, тадбиркор, уддабурон, виждонли ва фидойи раҳбар кадрларни тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, бундай кадрлар захирасини яратиш ва уларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларида масъул лавозимларга кўтариш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Yoshlar - kelajagimiz" давлат дастури тўғрисида" 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сон Фармони билан тасдиқланган "Yoshlar - kelajagimiz" давлат дастури давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилиши мониторингини олиб бориш ва шу асосда зарурат бўлганда Давлат дастури ижроси механизмини яхшилаш бўйича таклифлар киритиш;


в) маданиятни ривожлантириш соҳасида:

маданият ва санъат муассасалари фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2018 йил 28 ноябрдаги ПҚ-4038-сон қарорида назарда тутилган Ўзбекистон халқининг миллий маданий ва маънавий меросини асраш ва кўпайтириш, аҳолининг маданий савиясини ошириш, ёшларнинг ижодий салоҳиятини намоён қилиш ва қўллаб-қувватлаш, шунингдек, маданият муассасалари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирларини рўёбга чиқариш;

маданият муассасалари, жумладан, театрлар, музейлар, маданият марказлари, цирклар, истироҳат ва дам олиш боғлари, ҳайвонот боғлари фаолияти самарадорлигини ошириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш соҳасида фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 декабрдаги ПҚ-4068-сон қарорида назарда тутилган моддий-маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш, илмий ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш, мамлакатнинг туризм салоҳиятини ривожлантиришда уларнинг роли ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳолининг кенг қатламлари, айниқса ёшларни маданий-оммавий тадбирлар билан тўлиқ қамраб олишни таъминлаш, ўсиб келаётган авлодни мусиқий-эстетик тарбиялаш тизимини такомиллаштириш ва миллий, мумтоз ва замонавий санъатни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

театрларни оммалаштириш орқали халқнинг маданий савиясини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жаҳон ва миллий театр ривожланиши тенденцияларини ҳисобга олган ҳолда театрларнинг репертуарлари шакллантирилишига, замонавий қаҳрамон образини яратишга кўмаклашиш, драматурглар, режиссёрлар ва актёрлар тайёрлашни такомиллаштириш;

маданият ва санъат соҳасига инвестицияларни жалб этиш учун оптимал шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга ошириш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маданият ва санъат соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 1 августдаги ПҚ-3892-сон қарорига мувофиқ давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш;

жамиятнинг маданий ва маънавий ҳаётида, айниқса ёшларни тарбиялашда кино санъатининг роли ва аҳамиятини ошириш, кино маҳсулотларининг ғоявий-бадиий савиясини ошириш, кино санъатини янада такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллий киноиндустрияни ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 24 июлдаги ПҚ-3880-сон қарорида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш;

мамлакатда киноиндустрияни янада ривожлантириш, кинематография соҳасида малакали мутахассислар тайёрлаш, замонавий технологияларни қўллаган ҳолда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

киностудияларни, ижодий жамоаларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, кинематография соҳасида тадбиркорликни ва рақобат муҳитини ривожлантириш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

мамлакатда тасвирий, амалий санъатни ва дизайн соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;


г) маънавият соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 3 майдаги ПҚ-4307-сон қарорига мувофиқ фуқаролар, айниқса ёшлар онгида миллий ғояга, умуминсоний қадриятлар ва демократик принципларга асосланган дунёқарашни шакллантиришга, жамоатчилик онгида мустақиллик ғояларига ва Ватанга муҳаббат, Ватанга содиқлик принципларини сингдиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида" 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон Фармонида ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Диний-маърифий соҳа фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2019 йил 4 сентябрдаги ПҚ-4436-сон қарорида назарда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шу жумладан, тарихий меросни ва миллий анъаналарни сақлаб қолиш, ёшларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш, миллатлараро тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

турли миллатлар ва конфессиялар вакиллари орасида ўзаро ҳурмат, дўстлик ва тинч-тотувлик муҳитини мустаҳкамлаш бўйича амалга оширилаётган маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширишда жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш;

виждон ва диний ташкилотлар эркинлиги тўғрисидаги қонунчилик ижроси мониторингини олиб бориш ва шу асосда ушбу соҳада қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

хорижий мамлакатларнинг миллий маданий марказлари, шу жумладан, чет элда яшаётган ватандошларимиз диаспораси билан дўстона алоқаларни йўлга қўйиш ишларини самарали мувофиқлаштириш;


д) оммавий ахборот воситалари соҳасида:

аҳолининг ахборот билан таъминланганлик даражасини ва маданий савиясини оширишга, миллий анъаналарни, тарихий ва маънавий меросни эҳтиётлаб сақлашга йўналтирилган телерадио дастурларнинг профессионал ва бадиий савиясини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш;

оммавий ахборот воситаларида ахборот ва бошқа материалларни бериш шакллари ва усулларини мунтазам такомиллаштириш орқали демократик ислоҳотларни амалга оширишда, ёшларнинг дунёқарашини кенгайтиришда, ҳар хил ахборот таҳдидларининг олдини олишда, ёшларнинг онги ва тафаккурини "оммавий маданият"нинг салбий таъсиридан ҳимоя қилишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамиятини янада кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

оммавий ахборот воситаларининг мустақиллигини, ижтимоий мақомини ва журналист касбининг нуфузини, оммавий ахборот воситалари ходимларининг малакаси ва маҳоратини ошириш, янгича фикрлайдиган журналист кадрлар тайёрлашни такомиллаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

оммавий ахборот воситалари фаолиятидан аҳолининг хабардор бўлиши учун оммавий ахборот воситалари ва давлат бошқаруви ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ахборот хизматларининг ўзаро ҳамкорлиги самарадорлигини ошириш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш;

давлат бошқаруви ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти очиқлиги мониторингини олиб бориш, уларга бириктирилган соҳаларда амалга оширилаётган ишларнинг мақсадлари, вазифалари, амалга оширилиши ва натижалари тўғрисида кенг жамоатчиликка ўз вақтида, холисона ва тўлиқ ахборот бериш;

ноширлик, матбаа ва кутубхона фаолиятини ривожлантириш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда китоб маҳсулотлари ва бошқа босма маҳсулотларни тарқатиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

китоб нашрлари сифатини ошириш, уларнинг аҳоли, энг аввало, ёшларнинг маънавий ва бадиий-эстетик эҳтиёжларига мувофиқлигини ошириш, миллий ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини нашр этиш чора-тадбирларини кўриш;

ахборот-кутубхона марказлари тармоғини кенгайтириш, ахборот-кутубхона хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш, жамиятда китоб ўқиш маданиятини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;

ахборот-кутубхона соҳасида давлат-хусусий шериклик механизмини жорий этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш;

журналистларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, меҳнат шароитларини яхшилаш чора-тадбирларини амалга ошириш, журналист кадрларнинг касб маҳоратини ошириш тизимини такомиллаштиришга кўмаклашиш;


е) ижодий ва жамоат ташкилотлари соҳасида:

ижодий ва жамоат ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш, жамоат ташкилотларининг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, демократик ислоҳотларни амалга оширишда уларнинг роли ва аҳамиятини мустаҳкамлаш, фуқаролик жамияти институтларини кенг ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш;

мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини, шу жумладан, тармоқ, ҳудудий дастурларни ҳамда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ва фуқароларнинг ҳуқуқлари қонуний манфаатларига дахл қиладиган бошқа қарорларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органларининг жамоат ташкилотлари, касаба уюшмалари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини таъминлаш;

фуқароларнинг манфаатларига дахл қилувчи ижтимоий лойиҳалар ва дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ўртасидаги ижтимоий шерикликни кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;


ж) концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш соҳасида:

яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлашнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари, маданият ва маънавиятни ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш бўйича концепциялар, дастурлар ва "йўл хариталари" лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ҳузурида ҳимоя қилиш механизмини жорий этиш;

Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат раҳбариятининг ташрифлари натижалари бўйича ва республика ҳудудларига ташрифлар вақтида тасдиқланган "йўл хариталари" бажарилиши тизимли назорат қилинишини таъминлаш;

"йўл хариталари" амалга оширилиши тўғрисида вазирликлар ва идоралар раҳбарларининг батафсил ахбороти, материаллари ва ҳисоботлари тақдим этилишини таъминлаш ва Вазирлар Маҳкамаси мажлисларида муҳокама қилиш учун киритиш;

тақдим этилаётган ахборот ва материалларни "йўл хариталари" амалга оширилишининг самарадорлиги юзасидан ҳар томонлама танқидий таҳлил қилиш ва умумлаштириш;


з) Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматнинг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, шунингдек, "йўл хариталари" ижроси устидан назорат қилиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг қарорлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари" ижросини мақсадли ўрганиш ва шу асосда стратегик вазифаларни амалга ошириш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари" амалга оширилишини, Котибият фаолияти соҳасида ишларнинг ҳолати ва долзарб муаммоларни таҳлил қилиш ва шу асосда устувор вазифаларни амалга ошириш бўйича комплекс таклифларни ишлаб чиқиш;

амалга оширилаётган ислоҳотларнинг рўёбга чиқарилишини ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида минтақаларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиш учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлаш;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва Бош вазир ўринбосарининг ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлаш ва киритиш;

аниқ ҳолатлар бўйича тегишли чора-тадбирлар кўриш учун Котибият фаолияти соҳасига кирадиган муаммоли масалалар бўйича оммавий ахборот воситаларида ва бошқа манбаларда, шу жумладан, жойларга чиқиб жамоатчилик фикрини ўрганиш;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", мақсадли ва комплекс дастурлар ижроси якунларини, шу жумладан, жойларга чиқиб танқидий муҳокама қилиш.


8. Котибият ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

ўзи юритадиган соҳага кирадиган масалалар бўйича ахборотларни тўплайди ва умумлаштиради;

мутасаддилик қилинадиган тармоқлар ва соҳаларда ишларнинг ҳолатини ўрганади, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилар, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосарлари учун тегишли материалларни тайёрлайди;

маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият ва маънавиятни ривожлантириш, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш соҳасида ривожлантириш дастурлари амалга оширилиши, шунингдек, тегишли тармоқларда корпоратив бошқарувнинг замонавий усуллари жорий этилиши мониторингини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси топшириқлари ижросини назорат қилади;

тегишли тармоқлар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базалари яратилиши ва юритилишини, уларнинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини таъминлайди;

маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият ва маънавият, оммавий ахборот воситалари, ижодий ва жамоат ташкилотлари соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ўрганиш мақсадида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат бошқаруви ҳудудий органлари раҳбарлари, жамоат ташкилотлари вакиллари иштирокида минтақаларда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ҳукуматнинг мавзули сайёр (очиқ) мажлисларини тизимли асосда ўтказиши учун тегишли таҳлилий материалларни тайёрлашда иштирок этади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастурининг амалга оширилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарида ҳисобот бериш учун ҳар чораклик таҳлилий материалларни тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамаси Раёсатининг мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш учун тегишли режали масалаларни тайёрлайди ва киритади;

яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга мўлжалланган мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор йўналишлари бўйича дастурлар ва "йўл хариталари" тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчилари ҳузурида ҳимоя қилинишини таъминлайди;

ижро этувчи ҳокимият тегишли органларига юкланган вазифалар ва функциялар самарали ва натижали ижро этилиши учун уларнинг раҳбарларининг шахсий роли ва масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасидан келиб чиқадиган тегишли йилга давлат дастури амалга оширилиши тўғрисидаги ҳар чораклик ҳисоботлар тайёрланишини ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига тақдим этилишини таъминлайди;

Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ижро этилишини ташкил этади ҳамда уларнинг ижроси устидан назорат қилади;

Вазирлар Маҳкамасининг кўриб чиқиши учун таҳлилий, маълумотнома материаллар ва бошқа материалларни, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари топшириқлари лойиҳаларини тайёрлайди;

Вазирлар Маҳкамасига киритилган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳалари экспертизасини амалга оширади ва уларни ишлаб чиқади, улар юзасидан зарур таҳлилий ва маълумотнома материаллар тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилар томонидан ўтказиладиган йиғилишларга материаллар тайёрлашда ҳамда уларда қабул қилинадиган қарорларни расмийлаштиришда қатнашади;

материаллар, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари комплекс ва сифатли ишлаб чиқилиши ва тайёрланишини ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви манфаатдор органлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг таркибий бўлинмалари билан келишилишини таъминлайди;

Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича қонун лойиҳалари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига тақдим этилишини ва ҳимоя қилинишини ташкил этади.

Котибиятга бириктирилган соҳалар вазирлари лавозимларига номзодлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан кўриб чиқилиши ва маъқулланишини ташкил этади;

юкланган вазифаларга мувофиқ давлат ва хўжалик бошқарувининг бириктирилган органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиради;

юкланган вазифаларга мувофиқ жамоат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолияти соҳаларининг аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, стратегик ривожлантириш дастурларининг сифати ва амалга ошириш самарадорлигига асосланган фаолиятини баҳолашда иштирок этади;

Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлашда қатнашади;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилар бошчилик қиладиган тегишли Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар ишлари самарадорлигини таъминлайди, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг бажарилишини мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқади ва уларда қўйилган масалаларни ҳал этиш бўйича таклифлар тайёрлайди, ушбу мурожаатларни кўриб чиқиш ва чора-тадбирлар кўриш учун тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига юборади, уларнинг ўз вақтида кўриб чиқилишини назорат қилади, жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилишни амалга оширади.

Котибият ўзига юкланган бошқа функцияларни ҳам белгиланган тартибда амалга оширади.



3-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ

ВА ЖАВОБГАРЛИГИ


9. Котибият ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:

Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни таҳлил қилиш ва тайёрлаш учун зарур бўлган материаллар ва маълумотларни Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқа таркибий бўлинмаларидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органларидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларидан, бошқа органлар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ҳамда вакиллари иштирокида йиғилишлар ўтказиш;

марказий иқтисодиёт органлари, илмий-тадқиқот марказлари ва институтларнинг ходимларини, маҳаллий ва хорижий экспертларни жалб этган ҳолда ахборот-таҳлилий тадқиқотларни амалга ошириш учун эксперт гуруҳлари ташкил этиш;

Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотларнинг коллегиал органлари мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларнинг топшириғига биноан эса - давлат бошқа органларининг, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган мажлисларида ва йиғилишларида қатнашиш;

зарурат бўлганда Вазирлар Маҳкамасида кўриб чиқиладиган масалаларни ишлаб чиқиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, илмий муассасалар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарлари ва вакилларини белгиланган тартибда жалб этиш, тегишли масалалар бўйича вақтинчалик ишчи гуруҳлар ташкил этиш;

зарурат бўлганда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Регламенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламенти ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилган ҳолда тушаётган ҳужжатларни пухта ишлаб чиқиш учун қайтариб юбориш.

Котибиятнинг зарур материалларни, маълумотларни тақдим этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ҳамда бошқа ҳужжатлар лойиҳаларини пухта ишлаб чиқиш бўйича талаблари, агар Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг топшириқларида бажаришнинг бошқа муддатлари белгиланмаган бўлса, уларда белгиланган муддатларда бажарилиши керак.


10. Котибият:

тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари ва давлат бошқаруви органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг ҳужжатлари, парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари ижроси мониторинги олиб борилиши;

ушбу Низомнинг 7 ва 8-бандларида кўрсатилган ўзига юкланган вазифалар ва функцияларнинг зарур тарзда ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритиладиган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг асосланганлиги, ушбу топшириқлар амалга оширилиши самарадорлиги ва қабул қилинган қарорлар, шунингдек, ишнинг тегишли участкасида эришилган натижалар;

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва Котибият ваколатига тааллуқли масалалар бўйича бошқа қонун ҳужжатлари билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг самарали бажарилиши;

қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамаси раҳбарияти топшириқлари сифатли ва ўз вақтида бажарилиши;

Котибиятдаги ишларнинг ҳолати, тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, бошқа ташкилотлар фаолиятининг зарур даражада мувофиқлаштирилиши ва назорат қилиниши, Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига киритилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг ҳар томонлама кўриб чиқилиши;

олий даражадаги хорижий ташрифлар, шунингдек, республика ҳудудларига сафарлар якунлари бўйича Котибият ваколатига кирадиган масалалар бўйича тасдиқланадиган "йўл хариталари"нинг зарур даражада ва самарали бажарилиши;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Регламентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига мувофиқ тақдим этиладиган Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳалари улардаги масалалар барча манфаатдор тузилмалар билан боғлиқликда давлат манфаатларини, иқтисодий самарадорликни таъминлаш нуқтаи назаридан пухта экспертизадан ўтказилишини таъминлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 3 апрелдаги ПФ-5395-сон Фармонига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари самарали ва натижали ижро этилиши, шунингдек ижро интизоми мустаҳкамланиши учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиларининг, Вазирлар Маҳкамаси ва унинг комплекслари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда барча даражалардаги ҳокимликлар раҳбарларининг шахсий жавобгарлиги тўғрисида" 2017 йил 11 апрелдаги ПҚ-2881-сон, "Давлат органлари ва ташкилотларида ижро интизомини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 5 октябрдаги ПҚ-3962-сон қарорларига ва Вазирлар Маҳкамасининг "Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида" 1999 йил 12 январдаги 12-сон қарорига мувофиқ ижро интизомига сўзсиз риоя этилиши учун жавоб беради.



4-БОБ. КОТИБИЯТНИНГ ТУЗИЛМАСИ


11. Котибиятнинг тузилмасига мудир, унинг ўринбосари ва шўъба мудири, шунингдек қуйидагилар киради:

хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

кексалар ва фахрийлар билан ишлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

хавфсиз маҳалла фаолиятини ташкил этиш, ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалалари бўйича бош мутахассис;

ёшларни қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича бош мутахассис;

маданият ва санъатни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

ижодий фаолиятни ва кинематографияни ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

маънавият ва жамоат ташкилотлари фаолияти масалалари бўйича бош мутахассис;

миллатлараро муносабатлар ва дин ишлари масалалари бўйича бош мутахассис;

оммавий ахборот воситалари ва ахборот хизматлари фаолиятини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

матбаа, ноширлик ва кутубхона ишини ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис.

Котибият тузилмасига бир нафар инспектор киради.

Котибият тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


12. Котибият ишларига Котибият мудири раҳбарлик қилади.


13. Котибият мудири, мудирнинг ўринбосари, шўъба мудири ва мутахассислари белгиланган тартибда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод қилинади.



5-БОБ. КОТИБИЯТ ФАОЛИЯТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ


14. Котибият ишлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг аппарати тўғрисидаги Низомга, ушбу Низомга, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида иш юритиш бўйича Йўриқномага, Ўзбекистон Республикаси Президентининг, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг, унинг ўринбосарларининг, маслаҳатчиларининг топшириқларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисининг буйруқлари ва топшириқларига мувофиқ, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг иш режалари, Котибиятнинг иш режалари, Котибият мудири, унинг ўринбосари, шўъба мудири ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари асосида ташкил этилади.

Котибиятнинг иш режаси Вазирлар Маҳкамаси Раёсати тасдиқлайдиган Вазирлар Маҳкамаси иш режаси асосида шакллантирилади.

Котибиятнинг иш режаси, Котибият мудирининг шахсий иш режаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишилади ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири томонидан тасдиқланади.

Котибият мудири ўринбосари, шўъба мудири ва мутахассисларнинг шахсий иш режалари Котибият мудири томонидан тасдиқланади.

Котибиятга бириктирилган давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотларда Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари амалга оширилиши тизимли мониторингини олиб бориш бўйича Котибиятнинг фаолияти комплекс ўрганишлар ўтказиш ва Вазирлар Маҳкамасининг иш режасига мувофиқ режали масалаларни Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисларида ва Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ҳузурида кўриб чиқиш йўли билан таъминланади.


15. Котибият мудири:

Котибиятга бевосита раҳбарлик қилади, Котибият мудирининг ўринбосари, шўъба мудири ва мутахассислар ишларини ташкил қилади ҳамда Котибиятга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Вазирлар Маҳкамасига кўриб чиқиш учун киритилган Котибият юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича таклифларни ва ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқишда давлат манфаатларига қатъий риоя қилинишини таъминлайди, уларнинг эксперт жиҳатдан пухта ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва тайёрланган ҳужжатлар лойиҳаларига виза қўяди. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилингандан кейин уларнинг бажарилиши юзасидан тизимли назоратни таъминлайди;

иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳаларида, республика ҳудудларида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳолати ва натижадорлиги тўғрисида тизимли мониторинг ташкил этилишини ҳамда маълумотлар банки шакллантирилишини, шунингдек, муаммоли масалаларни ҳал этиш, республика тармоқлари ва ҳудудларини ривожлантиришнинг истиқболли вазифаларини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва бажарилишини таъминлайди;

Котибиятнинг тасдиқланган тузилмаси ва штатлар жадвалига мувофиқ лавозимга тавсия этилаётган номзодлар, Котибият мудирининг ўринбосари, шўъба мудири ва мутахассисларнинг касбий даражаси ва иш малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ва жазолаш чоралари бўйича таклифларни пухта ишлаб чиқади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига кўриб чиқиш учун киритади;

Котибият мудирининг ўринбосари, шўъба мудири ва мутахассислар ўртасида вазифаларнинг тақсимланишини ишлаб чиқади ва тасдиқлаш, шунингдек, Котибиятнинг ярим йиллик учун иш режаси лойиҳасини келишиш учун Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига киритади;

Вазирлар Маҳкамасига тушган, республика Ҳукумати қарорини талаб қилмайдиган ҳужжатларни тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларига, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига, бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилар ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси томонидан Котибият юритадиган соҳага кирувчи масалалар бўйича ўтказиладиган йиғилишларда қатнашади;

кадрларни танлаш тизимини такомиллаштириш, Котибият ходимлари малакасини оширишнинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш, кадрлар амалдаги захирасини тайёрлаш ва уларни моддий рағбатлантириш чораларини кўради;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратида амалда бўлган Йўриқномага мувофиқ иш юритилишини таъминлайди;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, Котибият ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

чиқувчи хат-хабарларни имзолайди.


16. Котибият мудири вақтинчалик бўлмаганда унинг вазифасини Котибият мудирининг ўринбосари бажаради.


17. Котибият мудирининг ўринбосари:

тегишли мутахассисларга бевосита раҳбарлик қилади ва уларга биркитилган масалалар бўйича Котибиятга юкланган вазифалар ва функциялар бажарилиши ва ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

уларга бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил этади, топшириқлар бажарилиши назорат қилинишини таъминлайди;

тегишли масалалар бўйича тизимлаштирилган маълумотлар базаси ташкил этилиши ва юритилиши, уларнинг мунтазам тўлдирилиши ва янгиланиши устидан назорат қилади;

материаллар тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчисига ахборот беради;

унинг юритиши соҳасига кирадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари, маслаҳатчилар ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат ва идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси ўтказадиган кенгашларда белгиланган тартибда иштирок этади;

Котибият мудирининг топшириғига кўра чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Котибият мудирига тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларини тақсимлаш бўйича таклифларни киритади;

Котибият мудирига лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, мутахассислар малакасини ошириш, рағбатлантириш ва уларни жазолаш тўғрисида таклифлар киритади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни бажаради.


18. Шўъба мудири:

шўъба мутахассислари ишларини мувофиқлаштиради ҳамда шўъбага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

шўъбага биркитилган масалалар бўйича тегишли вазирликлар, идоралар ва республика ҳудудлари бўйича мутахассислар томонидан маълумотнома, таҳлилий, статистик материаллар ва бошқа материаллар, шунингдек қонун ҳужжатлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади;

қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларини, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларини, Ҳукумат қарорларини амалга ошириш бўйича мутахассислар томонидан ташкилий чора-тадбирлар ёки назорат режалари тайёрланишини, уларнинг Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ёки унинг ўринбосарлари томонидан тасдиқланишини мувофиқлаштиради, эришилган натижаларнинг мониторингини доимий равишда таъминлайди;

масалаларни ўрганиб чиқишни мувофиқлаштиришни ва тегишли давр учун мутахассислар, Котибият ва Вазирлар Маҳкамасининг тасдиқланган иш режаларида назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида тегишли таклифларни кўриб чиқиш учун Котибият мудирига ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига киритади;

шўъба мутахассислари томонидан тегишли тармоқлар, соҳалар, шунингдек, республика ҳудудлари бўйича туркумланган маълумотлар базаси яратилиши ва юритилиши устидан назоратни амалга оширади;

маълумотнома материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига, унинг ўринбосарларига, Ижро этувчи аппарат бошқарувчисига ахборот беради;

ислоҳотларни чуқурлаштириш, шунингдек, шўъба ваколатига кирувчи масалалар бўйича мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Котибият мудирига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ҳамда идоралараро комиссиялар, кенгашлар ва ташкилий қўмиталар мажлисларида, шўъба мутасаддилик қиладиган соҳага кирадиган масалалар бўйича Ижро этувчи аппарат бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда қатнашади;

шўъба мутахассисларининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли давр учун иш режаларида тасдиқланган масалаларни ўрганиш ва чора-тадбирларни амалга ошириш мувофиқлаштирилишини таъминлайди, танқидий таҳлил асосида котибият мудирига кўриб чиқиш учун тегишли таклифлар киритади;

котибият мудирининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар раҳбарлари ва вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади;

шўъба мудири вақтинча бўлмаган тақдирда унинг вазифасини котибият мудирининг кўрсатмасига кўра котибиятнинг бош мутахассисларидан бири бажаради.


19. Котибиятнинг бош мутахассиси:

ўз функционал вазифаларига мувофиқ таклифлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг сифати, ишончлилиги ва ўз вақтида тайёрланиши, топшириқлар ва қабул қилинган ҳужжатларнинг бажарилиши юзасидан назоратнинг таъминланиши учун шахсан жавоб беради;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа органлар ва ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлар ва ҳужжатлар лойиҳаларини ҳар томонлама таҳлил қилади, улар юзасидан зарур таҳлилий материалларни ва эксперт хулосаларни тайёрлайди, шунингдек, уларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Регламентига мувофиқ зарур тарзда келишилишини таъминлайди;

материаллар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари тўғрисида Котибият мудирининг ўринбосарига, Котибият мудирига, шунингдек, белгиланган тартибда - Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ахборот беради;

қабул қилинган ҳужжатлар бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, баённомалари ва топшириқлари, "йўл хариталари", Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳамда унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларнинг иқтисодиётнинг тегишли тармоқлари ва соҳалари ёки республика ҳудудлари бўйича топшириқлари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан бажарилиши юзасидан тизимли назоратни амалга оширади;

тегишли функционал масалалар ва ҳужжатлар бўйича маълумотларнинг туркумланган базасини шакллантиришни ва юритишни, унинг мунтазам равишда тўлдириб ва янгилаб борилишини ташкил қилади;

тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари марказий аппаратлари (иқтисодий, молиявий ва юридик хизматлар)нинг таркибий бўлинмалари ишларининг ҳолати ва натижадорлигини доимий равишда ўрганиб боради, уларнинг коллегиал органлари мажлисларида қатнашади, уларнинг фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклифлар киритади;

тармоқни ривожлантиришнинг истиқболли вазифалари самарали ҳал этилиши бўйича Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мувофиқлаштирилган ишини таъминлайди;

мутасаддилик қилинадиган соҳада улар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилишнинг аниқ тизимини жорий қилиш йўли билан давлат сиёсати самарали ва сифатли амалга оширилишида Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идораларнинг мустақиллигини кучайтиришга иштирок этади;

аниқ кўрсаткичларга ва мақсадли индикаторларга эришишга, яқин, ўртача муддатли ва узоқ муддатли истиқболга иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳани стратегик ривожлантириш дастурларини амалга ошириш сифати ва самарадорлигини таъминлашга асосланган Котибиятга бириктирилган вазирликлар ва идоралар ва улар раҳбарларининг фаолиятини баҳолаш тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этишда иштирок этади;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича ўтказиладиган Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилар ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва идоралараро комиссиялар ҳамда кенгашлар мажлисларида, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ва унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилар ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш учун, шунингдек, ижродаги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари лойиҳаларини уларни зарур даражада тайёрлаш мақсадида муҳокама қилиш учун ўзига биркитилган масалалар бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар вакиллари, олимлар ва мутахассислар билан йиғилишлар ўтказади;

жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилади, шунингдек, ўзининг ваколатига кирувчи масалалар бўйича уларнинг мурожаатларини кўриб чиқади;

вазифалар тақсимотига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.


20. Инспектор Котибиятда иш юритилишини таъминлайди, ҳужжатларнинг Котибиятда ўтишини назорат қилади, ҳужжатлар йиғмажилдларининг тайёрланишини ва архивда сақлашга ўз вақтида берилишини таъминлайди, ўзига юкланган бошқа функцияларни бажаради.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 15 апрель



































Время: 0.1996
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск