ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ҳисоб-китоблар / Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар /

Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 13.04.2020 й. 3229-сон билан рўйхатга олинган Марказий банк Бошқарувининг 15.02.2020 й. 3/12-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2020 йил 13 апрелда 3229-сон

билан рўйхатга олинган

Ўзбекистон Республикаси

Марказий банки Бошқарувининг

2020 йил 15 февралдаги

3/12-сонли қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз

ҳисоб-китоблар тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги ҳамда "Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасида юридик ва жисмоний шахсларнинг тўлов ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда нақд пулсиз ҳисоб-китобларини амалга ошириш тартибини белгилайди, бундан бюджет тизими бюджетларининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар мустасно.



1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:


1-сон картотека - тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;


2-сон картотека - муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;


аккредитив - тўловчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган маблағ шартнома шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, маблағларни олувчининг ҳисобига ўтказилишига доир банкнинг шартли мажбурияти;


акцепт - тўловчининг, тўлов унинг ҳисобидан амалга оширилишига розилиги ёки қарздорликни тан олганлиги;


операция куни - фармойишларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш амалга ошириладиган вақтнинг даври;


валюталаш санаси - тўлов ҳужжати асосида пул маблағларини олувчининг ҳисобварағига ўтказиш санаси;


масофавий хизмат кўрсатиш тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) - электрон хизматлардан фойдаланиш учун тўлов хизматларидан фойдаланувчи ва ушбу хизматларни етказиб берувчи ўртасидаги алоқани таъминлайдиган телекоммуникация воситалари, рақамли ва ахборот технологиялари, дастурий таъминот ва ускуналар мажмуи;


маблағларни олувчи - пул маблағларини олувчи шахс;


маблағларни олувчининг банки - маблағларни олувчининг пул маблағлари кирим қилинадиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк;


маблағларни тўловчи - тўлов кимнинг ҳисобидан амалга оширилаётган бўлса, ўша шахс;


маблағларни тўловчининг банки - маблағларни тўловчининг пул маблағлари ҳисобдан чиқариладиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк;


маблағларни тўловчининг идентификация рақами - юридик шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жисмоний шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатиладиган тўлов ҳужжатининг реквизити;

шахсий варақча - тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун имзолар намуналари қўйилган, бошқа юридик шахслар учун имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча;


электрон тўлов воситалари - ахборотни ўз ичига олган ва тўловчига тўловни амалга ошириш, шунингдек тўловчи билан электрон тўлов воситаларининг эмитенти ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа операцияларни амалга ошириш имконини берадиган банк картаси ёки бошқа электрон жисм.


2. Банклар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги тўлов ҳужжатларидан фойдаланилади:

мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклдаги мемориал ордер;

мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномаси;

мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги тўлов талабномаси;

мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ шаклдаги инкассо топшириқномаси;

мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шаклдаги аккредитивга ариза.

Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳам амалга оширилиши мумкин, бунда ушбу ҳисоб-китоблар қонун ҳужжатлари ва тегишли тўлов тизими қоидалари билан белгиланган тартибда амалга оширилади.


3. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланиладиган тўлов ҳужжатларининг тури маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасида тузиладиган шартномага (битимга) мувофиқ белгиланиши мумкин, бундан қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно.


4. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган операция кунида мазкур Низомда белгиланган тартибда бажарилади, бундан мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар мустасно.

Тўлов ҳужжати операция куни тугаганидан кейин келиб тушса, у маблағларни тўловчининг банки томонидан кейинги операция куни бошланганда олинган деб ҳисобланади ҳамда кейинги операция кунидан кечиктирмай амалга оширилади.

Халқаро тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда, тўлов ҳужжатлари олинган пайтдан эътиборан икки операция кунидан кечиктирмай бажарилади.


5. Банклар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш, солиқ ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари билан белгиланган талабларга мувофиқ ҳисобварақлар бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ёки уларни амалга оширишни рад этишга ҳақли.

7. Маблағлар маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилгандан сўнг, маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказилади, бундан электрон тўлов воситалари орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш мустасно.


8. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида унга қўйилган талабларни бажариш учун зарур бўлган пул маблағлари суммаси мавжуд бўлмаганда ёки етарли бўлмаган тақдирда, маблағларни ҳисобдан чиқариш Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) мувофиқ амалга оширилади.


9. Маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасида тузилган шартномага доир мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун тўланиши зарур бўлган пеняни ҳисоблаш ва ундириш бўйича банклар жавобгар бўлмайди.


10. Мижоз ҳисоб-китоб операцияларига доир барча масалалар бўйича унга хизмат кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга эришилмаган тақдирда, низолар суд орқали ҳал этилади.


11. Банклар ўртасида миллий валютадаги ўзаро ҳисоб-китоблар банкларнинг Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб юритилади) очилган вакиллик ҳисобварақларидан Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали амалга оширилади.


12. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга (рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) мувофиқ амалга оширилади.



2-БОБ. ТЎЛОВ ҲУЖЖАТЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ

ВА УЛАРНИ ИЖРО ҚИЛИШ


13. Тўлов ҳужжатларида қуйидаги реквизитлар бўлиши шарт:

тўлов ҳужжатининг номи;

тартиб рақами;

ҳужжатнинг санаси;

маблағларни тўловчининг номи;

маблағларни тўловчи ҳисобварағининг рақами;

маблағларни тўловчининг идентификация рақами;

маблағларни тўловчининг банки номи;

маблағларни тўловчининг банки коди;

маблағларни олувчининг номи;

маблағларни олувчи ҳисобварағининг рақами;

маблағларни олувчининг банки номи;

маблағларни олувчининг банки коди;

тўлов суммаси;

тўлов мақсади;

шахсий варақчада кўрсатилган шахс(лар)нинг фамилияси тўлиқлигича, исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда уларнинг имзолари (тўлов ҳужжати электрон шаклда тақдим этилган бўлса, банк ва мижоз ўртасидаги шартномага асосан берилган электрон рақамли имзо билан тасдиқланади).


14. Халқаро тўловларни амалга ошириш учун банкка тақдим қилинадиган чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари қуйидаги реквизитлардан иборат бўлади:

тўловнинг тури;

ҳужжатнинг санаси;

маблағларни тўловчининг тўлиқ номи ва почта манзили;

маблағларни тўловчининг ҳисобварағи;

тўлов суммаси;

валюта коди;

тўлов мақсади;

тўловни амалга ошириш билан боғлиқ банк комиссион харажатлари;

маблағларни тўловчининг банки номи;

маблағларни тўловчининг банки почта манзили (мамлакат, шаҳар);

маблағларни тўловчининг банки махсус коди;

маблағларни олувчининг банки номи;

маблағларни олувчининг банки почта манзили (мамлакат, шаҳар);

маблағларни олувчининг банки махсус коди;

маблағларни олувчи банкининг маблағларни тўловчининг банкидаги ҳисобварағи;

маблағларни олувчининг тўлиқ номи ва почта манзили;

маблағларни олувчининг ҳисобварағи;

маблағларни тўловчининг олувчига хабари.


15. Тўлов ҳужжатидаги тўлов суммаси рақам ва сўз билан ёзилади, бунда тўлов суммасини сўз билан ёзилганда биринчи сўз катта ҳарф билан ва тийин рақам билан ёзилади.


16. Аккредитивга аризада қўшимча равишда қуйидаги реквизитлар бўлиши керак:

аккредитивнинг амал қилиш муддати;

аккредитив очилаётган шартноманинг тартиб рақами ва санаси;

буюртманинг тартиб рақами;

буюртма берилган сана;

товарнинг (иш, хизмат) номи;

тўловларни амалга ошириш учун асос бўлган ҳужжатнинг тури;

қўшимча шартлар.


17. Агар таъсис ҳужжатларида назарда тутилган бўлса, тўлов ҳужжатларини тўлдиришда маблағларни тўловчи ва олувчининг қисқартирилган фирма номидан фойдаланиш мумкин.


18. Тўлов ҳужжатлари техник воситалардан фойдаланган ҳолда тўлдирилади. Тўлов ҳужжатларини бўяш, чизиш ва тузатишга йўл қўйилмайди.


19. Тўлов топшириқномасида унинг банкка тақдим этилган ва валюталаш санаси кўрсатилади.

Тўлов топшириқномасида кўрсатилган валюталаш санаси тўлов топшириқномаси тақдим этилган санадан эътиборан ўн кундан ошмаслиги керак.


20. Мижозлар томонидан тақдим этилган тўлов ҳужжатларининг расмийлаштирилиши ва улардаги маълумотларнинг тўғрилиги учун жавобгарлик мижознинг ушбу тўлов ҳужжатини имзолаган шахслари зиммасига юклатилади.

Тизим орқали юборилган тўлов ҳужжатларининг қоғоз шаклдаги асл нусхалари банкка тақдим этилмайди. Бунда Тизим орқали юборилган тўлов ҳужжатларидаги маълумотларнинг тўғрилигига мижоз жавобгар ҳисобланади.


21. Банкда 2-сон картотекага кирим қилинган тўлов ҳужжатлари бўйича якуний тўлов автоматик тарзда амалга оширилади. Бунда тўлов ҳужжатининг "Тўлов мақсади" графасида якуний тўлов амалга оширилганлигини билдирувчи "Я/т" белгиси, тўлов ҳужжатининг рақами, санаси ва дастлабки суммаси кўрсатилади.


22. Банк томонидан қоғоз шаклдаги тўлов ҳужжатлари қуйидаги ҳолларда ижрога қабул қилинади:

тўлов ҳужжатларидаги имзолар (раҳбарлик вазифаларини ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширадиган шахснинг) ва муҳр изи шахсий варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ бўлганда, бундан мазкур банднинг бешинчи хатбошисида назарда тутилган талаб мустасно;

якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларидан тўлов ҳужжатларидаги имзо шахсий варақчада кўрсатилган намунага мувофиқ бўлган тақдирда, банк томонидан ижрога қабул қилинади.

Тўлов ҳужжатлари шахсий варақчага имзо қўйган шахслар томонидан имзоланиши шарт. Тўлов ҳужжатларини факсимиле усулида нусха кўчириш воситаларидан фойдаланган ҳолда имзолаш тақиқланади.

Тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган тўлов ҳужжатларига муҳр қўйиш ёки ҳужжатларни муҳр билан тасдиқлаш талаб этилмайди.

Тўлов ҳужжатларига мазкур бандда назарда тутилмаган бошқа ҳужжатларни илова қилинишига талаблар белгиланиши мумкин эмас.

Банк томонидан электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари банк ва мижоз ўртасида тузиладиган шартномага асосан идентификация воситалари орқали тасдиқланган ҳолда қабул қилинади.


23. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қоғоз шаклдаги тўлов ҳужжатлари банк операция куни давомида банкнинг мижозлар билан ишлаш вақтидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинади.

Электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари банкнинг мижозлар билан ишлаш вақтидан қатъи назар тўлов ҳужжатининг санаси билан у тақдим этилган сана мос келган ҳолларда ижрога қабул қилинади.


24. Банк ҳисобварағидаги маблағлар қуйидагилар асосида ҳисобдан чиқарилади:

қоғоз шаклдаги тўлов ҳужжатларининг асл нусхалари;

тўлов тизимлари орқали олинган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари;

Тизимдан фойдаланувчиларнинг умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали юборган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари ва тўловни амалга оширишга розиликлари;

электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган транзакциялар бўйича тузилган электрон шаклдаги ҳужжатлар.


25. Мижознинг ҳисобварағига маблағлар қуйидагилар асосида кирим қилинади:

тўлов ҳужжатларининг қоғоз шаклдаги асл нусхаси ёки Тизим орқали юборилган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари;

тўлов тизимлари орқали келиб тушадиган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари;

электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган транзакциялар бўйича тузилган электрон шаклдаги ҳужжатлар.


26. Тўлов ҳужжатларининг нусхалари, шунингдек маблағларни кирим қилиш ёки ҳисобдан чиқариш амалга ошириладиган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи масъул ходим томонидан имзоланади.

Мижознинг ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи масъул ходим тўлов ҳужжатини тўловга қабул қилиш ва маблағларни тўлаш саналарини кўрсатади ҳамда ўзига бириктирилган банк штампи билан тасдиқлайди.


27. Маблағларни олувчининг банки томонидан Тизим орқали тақдим этилган электрон шаклдаги тўлов ҳужжатлари рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади. Электрон шаклдаги тўлов ҳужжатларини маблағларни олувчига тақдим қилиш тартиби банк ва мижоз ўртасидаги шартномада белгиланади.



3-БОБ. МЕМОРИАЛ ОРДЕРЛАР БИЛАН

ҲИСОБ-КИТОБЛАР


28. Мемориал ордер банклар томонидан фойдаланиладиган нақд пулсиз тўлов ҳужжати бўлиб, ундан қуйидаги ҳолларда фойдаланилади:

мижозлар билан боғлиқ банк операциялари бўйича ҳисоб-китобларда;

банк хизматларини кўрсатиш бўйича ҳисоб-китобларда;

банкларнинг ички операцияларида;

тўлов ҳужжатлари бўйича қисман тўлов амалга оширилганда;

кўзда тутилмаган ҳолатлар бўйича бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилганда;

мижознинг қарздорлик маблағларини қоплашда, агар ушбу талаб банк билан мижоз ўртасида тузилган шартномада белгилаб қўйилган бўлса;

бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда;

жисмоний шахсларнинг (якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс ташкил этмаган ҳолдаги деҳқон хўжаликларидан ташқари) ёзма мурожаати бўйича маблағларни нақд пулсиз шаклда ўтказишни амалга оширишда, бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, мазкур мурожаат мемориал ордер билан бирга банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

мижозлар билан тузиладиган шартномаларда назарда тутилган бошқа ҳолларда.


29. Банкда 2-сон картотекага кирим қилинган тўлов ҳужжатлари бўйича қисман тўлов автоматик тарзда амалга оширилади. Бунда мемориал ордерларнинг "Тўлов мақсади" графасида қисман тўлов амалга оширилганлигини билдирувчи "Қ/т" белгиси, тўлов ҳужжатининг рақами, санаси ва дастлабки суммаси кўрсатилади.


30. Банк тўловчи сифатида қатнашганда ва бухгалтерия ҳисобидаги хато ёзувларни тузатишда фойдаланадиган мемориал ордерлар банк раҳбарининг ва бош бухгалтернинг имзолари (шу жумладан электрон рақамли имзолари) билан тасдиқланиши лозим. Бошқа ҳолларда мемориал ордерлар мазкур операцияни амалга оширган масъул ходимларнинг (бэк-офис бошлиғи, етакчи бухгалтер) имзолари (шу жумладан, электрон рақамли имзолари) билан тасдиқланади.


31. Мемориал ордерлар билан амалга оширилган операцияларнинг тўғрилиги бўйича жавобгарлик мазкур тўлов ҳужжатларини имзолаган шахслар зиммасига юклатилади.



4-БОБ. ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ

БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР


32. Тўлов топшириқномаси мижознинг унга хизмат кўрсатувчи банкка ўз ҳисобварағидан топшириқномада белгиланган суммани маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжатидир.


33. Тўлов топшириқномалари билан товарлар (ишлар, хизматлар), солиқлар ва йиғимлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа тўловлар бўйича ҳисоб-китоблар амалга оширилиши мумкин.

Солиқлар ҳамда йиғимларни тўлаш учун тўлов топшириқномалари солиқ тўловчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали тақдим этилиши мумкин.


34. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, тўлов топшириқномаси банк томонидан мижознинг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлгандагина қабул қилинади, бундан солиқлар ва йиғимлар бўйича тақдим этилган тўлов топшириқномалари мустасно.


35. Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, мижознинг солиқлар ва йиғимлар бўйича тақдим этган тўлов топшириқномалари банк томонидан ижро учун қабул қилинади.

Мижознинг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, банк томонидан мижознинг солиқлар ва йиғимлар билан боғлиқ тўлов топшириқномалари 2-сон картотекада ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида қисман тўлов амалга оширилади, бунда тўлов топшириқномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилади ҳамда имзо қўйилади. Тўлов топшириқномасидаги сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Тизим орқали тақдим қилинган тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилган қисман тўловлар ҳисоби дастурий равишда юритилиши мумкин.

Мижознинг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, солиқлар ва йиғимлар бўйича тақдим этилган тўлов топшириқномалари 2-сон картотекага кирим қилинади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўланади.

Мижоз томонидан солиқлар ва йиғимлар бўйича тақдим этилган тўлов топшириқномалари тегишли солиқ органининг ёзма ёки электрон шаклдаги мурожаати, суд қарори ҳамда маблағларни тўловчининг тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотлар асосида 2-сон картотекадан чақириб олиниши мумкин.

36. Тўлов топшириқномасининг "Ҳужжат санаси" графасидаги сана у банкка тақдим этилган сана билан бир хил бўлиши керак, улар мос келмаган тақдирда, тўлов топшириқномаси банк томонидан ижро учун қабул қилинмайди.

Агар валюталаш санаси дам олиш кунига тўғри келадиган бўлса, бенефициарнинг банки валюталаш санаси деб белгиланган кундан кейинги биринчи иш кунида пул маблағларини бенефициарнинг банк ҳисобварағига ўтказади.


37. Мижоз пенсиялар, алиментлар ва бошқа тўловларни тўлаш бўйича маблағларни ўтказишга асос бўлган тўлов топшириқномаларини барча зарур ҳужжатлар (маълумотномалар, ўтказмалар рўйхати ва бошқалар) билан бирга, ушбу тўловларни амалга оширувчи ташкилот ёки банкка тақдим этади.

Ушбу ҳужжатлар банкка мижоз билан тузилган шартномада белгиланган шаклларда тақдим қилиниши мумкин.


38. Хўжалик юритувчи субъектнинг кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлари учун ўз ҳисобварағидаги маблағлардан фойдаланиши Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 2342, 2012 йил 15 март) мувофиқ тўлов топшириқномалари асосида амалга оширилади. Бунда тўлов топшириқномасининг "Тўлов мақсади" графасига "Кечиктириб бўлмайдиган эҳтиёжлар суммаси ҳисобидан" деб ёзиб қўйилади.


39. Қоғоз шаклдаги тўлов топшириқномалари банкка икки нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов амалга оширилгандан сўнг, тўлов топшириқномасининг:

биринчи нусхаси банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига тақдим қилинади.


40. Тизимдан фойдаланувчилардан умумий фойдаланишдаги телекоммуникация тармоқлари орқали олинган электрон шаклдаги тўлов топшириқномаси дастурий назоратдан ўтказилади ва қайта ишлаш учун узатилади. Электрон шаклдаги тўлов топшириқномаси тўлов амалга оширилганидан сўнг, рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

Маблағларни тўловчининг банки томонидан ижро этилган тўлов топшириқномасининг нусхасини маблағларни тўловчига унинг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилган ҳолда тақдим этиш тартиби мижоз ва банк ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.

Маблағларни олувчининг банкига тўлов тизими орқали келиб тушган электрон шаклдаги тўлов топшириқномалари рўйхат кўринишда чоп этилади ва банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

Маблағларни олувчининг банкига тўлов топшириқномаси келиб тушганлиги ҳақида маблағларни олувчига хабар бериш ҳамда тўлов топшириқномасининг нусхасини маблағларни олувчига унинг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилган ҳолда тақдим этиш тартиби мижоз ва банк ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.



5-БОБ. ТЎЛОВ ТАЛАБНОМАЛАРИ БИЛАН

ҲИСОБ-КИТОБЛАР


41. Тўлов талабномаси маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан унда кўрсатилган суммани тўлаш тўғрисидаги маблағларни олувчининг талаби назарда тутилган тўлов ҳужжати ҳисобланади.

Тўлов талабномаси фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин, бундан чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига тақдим этиладиган тўлов талабномалари мустасно.


42. Тўлов талабномаси товарлар (ишлар, хизматлар), шунингдек маблағларни олувчи ҳамда тўловчи ўртасида тузилган шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар бўйича тақдим этилиши мумкин.


43. Тўлов талабномалари қуйидаги турларга бўлинади:

акцептли тўлов талабномаси, унга мувофиқ тўлов талабномасида назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчи томонидан акцептланганидан кейин амалга оширилади;

акцептсиз тўлов талабномаси, унга мувофиқ тўлов талабномасида назарда тутилган тўловлар маблағларни тўловчининг розилиги бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар амалга оширилади.

Тўлов талабномалари қоғоз шаклда ёки Тизим орқали электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.


44. Товар етказиб берувчи тўлов талабномасининг "Тўлов мақсади" графасида:

шартнома тури, санаси ва тартиб рақами;

товарни жўнатиш (топшириш) санаси ва товар-транспорт ёки қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари рақами ҳамда транспорт тури, товарлар почта алоқаси орқали жўнатилганда - почта квитанцияларининг рақами;

товарлар сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб кетилганда "__-сон ишонч хати асосида сотиб олувчининг транспорт воситаси билан олиб чиқиб кетилган" деган ёзув кўрсатилади.


45. Қоғоз шаклдаги тўлов талабномаси маблағларни олувчи томонидан мазкур Низомнинг 6-иловасига мувофиқ шаклдаги икки нусхада тузилган реестр билан бирга унга хизмат кўрсатувчи банкка ёки тўловчининг банкига тақдим қилинади.

Реестрнинг биринчи нусхаси ташкилот раҳбари ҳамда бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланган ҳамда ташкилот муҳри билан тасдиқланган бўлиши керак, бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан тақдим қилинган реестрда муҳр изининг мавжудлиги талаб этилмайди. Реестрнинг биринчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилиб, банк масъул ходимининг имзоси ва банк томонидан унга бириктириб қўйилган банк штампи билан тасдиқланган ҳолда банкда қолади.

Реестрнинг иккинчи нусхаси банк томонидан қабул қилинган санаси кўрсатилиб, масъул ходимнинг имзоси ва банк томонидан унга бириктириб қўйилган банк штампи билан тасдиқланган ҳолда маблағларни олувчига қайтарилади.


46. Қоғоз шаклидаги акцептли тўлов талабномалари:

а) маблағларни тўловчи ва олувчига банкнинг битта филиали томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномаси икки нусхада тақдим қилинади.

Бунда тўлов талабномасининг биринчи нусхаси банкда қолдирилади. Тўлов талабномасининг иккинчи нусхаси кейинги операция кунидан кечиктирмай (бундан маблағларни тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар мустасно), банк томонидан қабул қилиш санаси кўрсатилиб акцептлаш учун маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига топширилади;

б) маблағларни тўловчи ва олувчига бир банкнинг турли филиаллари ёки турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномалари икки нусхада тақдим қилинади. Тўлов талабномаси маблағларни олувчининг банкига тақдим қилинган бўлса, тўлов талабномасининг барча нусхалари маблағларни тўловчининг банкига юборилади. Бунда маблағларни тўловчининг банкида тўлов талабномасининг:

биринчи нусхаси банкда қолдирилади;

иккинчи нусхаси кейинги операция кунидан кечиктирмай (бундан тўловчи ёки унинг вакили белгиланган муддатда банкка ташриф буюрмаган ҳоллар мустасно), банк томонидан қабул қилиш санаси кўрсатилади ва акцептлаш учун тўловчи ёки унинг вакилига топширилади.

Тўлов талабномаси келиб тушганлиги ҳақида маблағларни тўловчига хабар бериш ҳамда Тизимдан фойдаланувчи маблағларни тўловчи томонидан тўлов талабномаси билан танишганлигини тасдиқлаш тартиби мижоз ва банк ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.


47. Акцептли тўлов талабномасининг нусхаси маблағларни тўловчининг банкига келиб тушган кундан кейинги операция кунидан кечиктирмасдан, маблағларни тўловчи ёки унинг вакилига "Тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари" журналида ва ушбу тўлов талабномаси биринчи нусхасининг юқори ўнг бурчагига имзо қўйдирган ҳолда топширилади. Бунда топширилган акцептли тўлов талабномаси 1-сон картотекада ҳисобга олинади.

Тизим орқали топширилган акцептли тўлов талабномаларининг олинганлиги маблағларни тўловчи томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади. Бунда ушбу тўлов талабномаларининг ҳисоби электрон шаклдаги "Тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари" журналида юритилади ҳамда 1-сон картотекада ҳисобга олинади.


48. Акцептли тўлов талабномаларини акцептлаш муддати улар маблағларни тўловчига топширилган кундан кейинги кундан бошлаб беш операция кунини ташкил қилади.

Бунда маблағларни тўловчининг аризасига асосан акцептли тўлов талабномалари улар топширилган кундан кейинги кундан бошлаб ўн операция куни ичида акцептланиши мумкин.

Маблағларни тўловчи мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолатлар ва муддатларда ёзма ёки электрон равишда тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман рад этиши мумкин.


49. Акцептли тўлов талабномаси келиб тушган кундан бошлаб ўн операция куни ичида банк томонидан маблағларни тўловчига топшириш имкони бўлмаган, шу жумладан ушбу муддатда маблағларни тўловчи Тизимга кирмаган ҳолларда тўлов талабномасига банк томонидан "Мижознинг келмаганлиги сабабли ижро этилмади" деган ёзув киритилади ва ижро этилмасдан қайтариб юборилади.

Бунда, мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган ўн операция куни ичида маблағларни тўловчининг топшириғига асосан унинг ҳисобварағидан маблағларни ҳисобдан чиқариш, шу жумладан нақд пул бериш операциялари амалга оширилган бўлмаслиги керак, бундан Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали юборилган тўлов топшириқномалари асосида тўловларни амалга ошириш ҳолатлари мустасно.


50. Маблағларни тўловчининг тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш тўғрисидаги аризасида рад этиш сабаблари кўрсатилади ҳамда унинг шахсий варақчасида кўрсатилган шахслар томонидан имзоланади (Тизим орқали юборган ҳолларда электрон рақамли имзо билан тасдиқланади).


51. Акцептли тўлов талабномаси тўловчининг рухсати билан ижро қилинади. Дебиторлик-кредиторлик қарзларини солиштириш далолатномаси, етказиб берилган товарлар (бажарилган ишлар ёки кўрсатилган хизматлар) бўйича расмийлаштирилган далолатноманинг тўлов талабномасига илова қилиниши маблағларни акцептсиз равишда ҳисобдан чиқариш учун асос бўлмайди.


52. Акцептли тўлов талабномаси қисман рад этилганда, тўлов акцептланган сумма доирасида амалга амалга оширилади. Маблағларни тўловчининг банки акцептлаш қисман рад этилганлиги ҳақида маблағларни олувчининг банкини уч операция куни ичида хабардор қилади.

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағ бўлмаган тақдирда, тўлов талабномаси акцептланган сумма доирасида 2-сон картотекада ҳисобга олинади.


53. Маблағларни тўловчи томонидан тўлов талабномасини акцептлаш тўла рад этилганда, тўлов талабномаси шу куннинг ўзида 1-сон картотекадан ҳисобдан чиқарилади ҳамда тўлов талабномасини акцептлашни тўла рад этиш тўғрисидаги аризанинг нусхаси билан бирга маблағларни олувчининг банкига ижро этилмасдан кейинги операция кунидан кечикмаган ҳолда қайтариб юборилади.


54. Тўлов талабномаси мазкур Низомнинг 48-бандида белгиланган муддатларда тўлов талабномасини акцептлаш ёки рад этиш (тўлиқ ёки қисман) тўғрисида унинг юқоридаги ўнг бурчагига маблағларни тўловчининг шахсий варақчасида кўрсатилган шахслар томонидан белги ва имзо қўйилган ҳолда маблағларни тўловчининг банкига қайтарилиши керак, бундан тўлов талабномалари акцептлаш учун Тизим орқали тақдим қилинган ҳоллар мустасно.

Маблағларни тўловчи белгиланган муддатда тўлов талабномасини акцептлаши ёки рад этиши (тўлиқ ёки қисман) тўғрисида маълум қилмаган тақдирда, тўлов талабномаси банк томонидан умумий тартибда акцептланган ҳисобланади ҳамда тўлов амалга оширилади.


55. Тўлов талабномасини акцептлашни тўла ёки қисман рад этиш сабаблари банклар томонидан кўриб чиқилмайди.


56. Маблағлар қуйидаги ҳолларда акцептсиз ҳисобдан чиқарилади:

тўлов талабномасига маблағларни тўловчининг суммани тан олганлиги тўғрисидаги ёзма хатининг асл нусхаси илова қилинганда;

банклар томонидан маблағларни тўловчининг банкига унинг кредитлари ва уларга ҳисобланган фоизлари бўйича муддатида тўланмаган қарзларни ундириш учун;

банкдан олинган кредитлар ва уларга ҳисобланган фоизлар бўйича муддатида тўланмаган қарздорликни кафил бўлган шахсдан ундириш учун, бундан кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган ҳоллар мустасно;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда.


57. Қоғоз шаклдаги акцептсиз тўлов талабномалари банкка:

маблағларни тўловчи ва олувчига банкнинг битта филиали томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномалари икки нусхада тақдим қилинади;

маблағларни тўловчи ва олувчига бир банкнинг турли филиаллари ёки турли банклар томонидан хизмат кўрсатилганда, тўлов талабномалари икки нусхада тақдим қилинади. Бунда тўлов талабномаси маблағларни олувчининг банкига тақдим қилинган бўлса, унинг барча нусхалари маблағларни тўловчининг банкига юборилади.


58. Маблағларни тўловчининг банки акцептсиз тўлов талабномалари асосида маблағларни ҳисобдан чиқарганда, тўлов талабномаси олд қисмининг юқори ўнг бурчагига "Акцептсиз" деган ёзув киритади ва тўловни амалга оширади.


59. Акцептланган, қисман акцептланган ёки акцептсиз тўлов талабномаси асосида тўлов амалга оширилгандан кейин, маблағларни тўловчининг банки томонидан тўлов талабномасининг:

биринчи нусхаси банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикилади;

иккинчи нусхаси маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан кўчирма билан биргаликда тўловчига берилади. Бунда, тўлов талабномасининг нусхасини маблағларни тўловчига унинг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилган ҳолда тақдим этиш тартиби мижоз ва банк ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.


60. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағлар етарли бўлган ва тўлов талабномалари мазкур Низом талабларига мувофиқ тақдим этилган тақдирда, тўлов мазкур Низомнинг 4-бандида белгиланган муддатларда амалга оширилади.

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, акцептланган ёки акцептсиз тўлов талабномалари банк томонидан 2-сон картотекада ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида тўлов амалга оширилади, бунда тўлов талабномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, қисман тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилиб, имзо қўйилади. Тўлов талабномаси бўйича сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади.

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, акцептланган ёки акцептсиз тўлов талабномалари 2-сон картотекада ҳисобга олинади ҳамда бу ҳақда уч операция кунидан кечикмай маблағларни олувчининг банкига хабар берилади ва маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади.

Тизим орқали тақдим қилинган тўлов талабномалари асосида амалга оширилган қисман тўловлар ҳисоби дастурий равишда юритилади.


61. Акцептли ва акцептсиз тўлов талабномаларининг 2-сон картотекадан ҳисобдан чиқарилиши суд қарорига, маблағларни олувчининг аризасига ва маблағларни олувчининг фаолияти тугатилганлигини тасдиқловчи маълумотномага асосан амалга оширилади ҳамда ижро этилмасдан қайтариб юборилади.


62. Маблағларни олувчининг банкига тўлов тизими орқали келиб тушган электрон шаклдаги тўлов талабномалари рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

Электрон шаклдаги тўлов талабномасининг нусхасини маблағларни олувчига унинг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилган ҳолда тақдим этиш тартиби мижоз ва банк ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.


63. Тўлов талабномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, бундан дастлабки тўлов талабномаси маблағларни тўловчининг банкига келиб тушмаган ҳоллар мустасно.



6-БОБ. ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАЛАРИ

БИЛАН ҲИСОБ-КИТОБЛАР


64. Инкассо топшириқномаси унда кўрсатилган маблағларни тўловчининг банки ҳисобварағидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқариш бўйича маблағларни олувчининг топшириғи назарда тутилган тўлов ҳужжати.

Инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчининг фақат асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига тақдим этилиши мумкин, бундан чет эл валютасидаги банк ҳисобварақларига тақдим этиладиган инкассо топшириқномаси мустасно.


65. Қуйидагилар инкассо топшириқномаларини тақдим этиш ҳуқуқига эга:

а) давлат солиқ хизмати органлари - ўз муддатида тўланмаган бюджет тизимига ўтказиладиган солиқлар ва йиғимларни ундириш тўғрисида;

б) божхона органлари - ўз муддатида тўланмаган божхона тўловларини ундириш тўғрисида;

в) давлат ижрочилари ва ундирувчилар ижро ҳужжатлари бўйича пул маблағларини ундириш тўғрисида;

г) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги - Ўзбекистон Республикасининг берилган давлат кафолатлари билан амалга оширилган тўловлар ва улар билан боғлиқ харажатлар суммасини қарз олувчидан ундириш ҳамда бюджет ссудаси ёки кредит линияси, шу жумладан фоизларни қайтариш тўғрисида;

д) Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) - Жамғарма маблағлари ҳисобидан тижорат агентларига ("Ўзпахтасаноат" АЖ, "Ўздонмаҳсулот" АЖ, "Ўзагролизинг" АЖ, "Ўзмашлизинг" МЧЖ) ажратилган мақсадли маблағларни қайтариш бўйича мажбуриятлар тижорат агентлари томонидан бажарилмаган тақдирда, уларнинг банк ҳисобварақларига.


66. "Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 7-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар ижро ҳужжатлари ҳисобланади.


67. Инкассо топшириқномаси ижро ҳужжатлари асосида тақдим этилганда, унга ижро ҳужжатининг асл нусхаси, агар асл нусхаси йўқолган бўлса - дубликати илова қилинади, бундан электрон шаклда тақдим этилган ҳолатлар мустасно.

Маблағларни ижро ҳужжатларининг нусхалари асосида ҳисобдан чиқариш тақиқланади.

Ижро ҳужжатлари асосида тақдим этилган инкассо топшириқномасининг "Тўлов мақсади" графасида ижро ҳужжатининг номи, тартиб рақами ва санаси кўрсатилади.


68. Инкассо топшириқномаларининг тўғри тақдим этилиши бўйича жавобгарлик инкассо топшириқномасини тақдим этган органлар зиммасига юклатилади. Инкассо топшириқномалари бўйича тўловларни маблағларни тўловчиларнинг ҳисобварақларидан сўзсиз равишда ҳисобдан чиқаришга оид эътирозлар банк томонидан кўриб чиқилмайди.


69. Инкассо топшириқномалари бўйича маблағларни ундириб олишни тўхтатиб қўйиш ёки чақириб олиш инкассо топшириқномасини тақдим этган орган томонидан ёки ундирувчининг аризасига кўра ёхуд суд қарорига мувофиқ амалга оширилади.

Инкассо топшириқномаси суд қарорига асосан ёки тўловчи тугатилганлигини тасдиқловчи маълумот мавжуд ҳолларда бекор қилиниши мумкин.


70. Инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчи ёки олувчининг банкига қоғоз ва электрон шаклда тақдим этилиши мумкин.

Қоғоз шаклдаги инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчининг банкига тақдим этилганда, ундаги реквизитлар маблағларни олувчининг банки томонидан текширилади ҳамда текширган масъул ходимга бириктирилган штамп билан тасдиқланади.

Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларининг шахсий ғазна ҳисобварақларига маблағларни ундиришни назарда тутувчи инкассо топшириқномалари маблағларни олувчининг банки томонидан тасдиқланиши талаб этилмайди.


71. Инкассо топшириқномаси битта операция бўйича такроран тақдим этилиши мумкин эмас, бундан дастлабки инкассо топшириқномаси маблағларни тўловчининг банкига келиб тушмаган ҳоллар мустасно.


72. Қоғоз шаклдаги инкассо топшириқномаси маблағларни олувчи ёки тўловчининг банкига уч нусхада тақдим қилинади. Бунда инкассо топшириқномасининг:

биринчи ва иккинчи нусхалари ижро учун банкда қолдирилади;

учинчи нусхаси қабул қилиш санаси кўрсатилган ҳолда инкассо топшириқномасини қабул қилиб олган масъул ходим томонидан имзоланади ва унга бириктирилган банк штампи билан тасдиқланиб, инкассо топшириқномасини тақдим этган шахсга қайтариб берилади.

Маблағларни олувчининг банкига тақдим этилган инкассо топшириқномасининг биринчи ва иккинчи нусхалари "Тўлов ҳужжатларини расмийлаштириш" журналида қайд этилган ҳолда почта хизмати орқали маблағларни тўловчининг банкига юборилади.

Электрон шаклдаги инкассо топшириқномаси тўлов ҳужжатларини тақдим этиш тизими орқали маблағларни тўловчининг банкига электрон рақамли имзо билан тасдиқланган ҳолда ижро учун юборилади.


73. Маблағларни тўловчининг банки томонидан тўлиқ бажарилган қоғоз шаклдаги инкассо топшириқномасининг:

биринчи нусхаси банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига тақдим этилади.

Электрон шаклда тақдим этилган инкассо топшириқномаларнинг ҳисоби банкда дастурий равишда юритилади.

Маблағларни тўловчининг банки томонидан тўлиқ бажарилган электрон шаклдаги инкассо топшириқномасининг нусхасини шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни тўловчига тақдим этиш тартиби банк ва мижоз ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.


74. Маблағларни олувчининг банкига тўлов тизими орқали келиб тушган электрон шаклдаги инкассо топшириқномалари рўйхат кўринишида чоп этилади ва банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади.

Электрон шаклдаги инкассо топшириқномасининг нусхасини маблағларни олувчига унинг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилган ҳолда тақдим этиш тартиби мижоз ва банк ўртасида тузиладиган шартномада белгиланади.


75. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида етарли маблағ бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси банк томонидан 2-сон картотекада ҳисобга олинади ва маблағларнинг етарли бўлган қисми доирасида тўлов амалга оширилади, бунда инкассо топшириқномасининг орқа томонида қисман тўлов амалга оширилган сана, қисман тўланган сумма ва қолдиқ кўрсатилиб, имзо қўйилади.

Инкассо топшириқномаси бўйича сумманинг қолган қисми маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади.

Тўлов ҳужжатларини тақдим этиш тизими орқали юборилган инкассо топшириқномаси асосида амалга оширилган қисман тўловлар ҳисоби дастурий равишда юритилади.


76. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида маблағлар мавжуд бўлмаган тақдирда, инкассо топшириқномаси 2-сон картотекада ҳисобга олинади ҳамда маблағларнинг келиб тушишига қараб тўлаб борилади.


77. Инкассо топшириқномаси 2-сон картотекада ҳисобга олинганлиги ва тўлов суммаси ҳақида у келиб тушган кундан кейинги операция кунидан кечикмай маблағларни олувчининг банкига ёки маблағларни олувчига хабар берилади.


78. Маблағларни тўловчининг банки инкассо топшириқномасининг ўз айби билан бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.



7-БОБ. АККРЕДИТИВЛАР БЎЙИЧА

ҲИСОБ-КИТОБЛАР


79. Аккредитивга ариза маблағларни тўловчи томонидан шартномада кўрсатилган суммани олувчининг аккредитив бўйича ҳисоб-китоблар учун очилган банк ҳисобварағига ўтказишида қўлланиладиган тўлов ҳужжати.

Аккредитив бўйича ҳисоб-китоб қилинганида тўловчининг топшириғи билан ва унинг кўрсатмаларига мувофиқ аккредитив очган банк (банк-эмитент), маблағларни олувчи ёки у кўрсатган шахс ҳужжатларни тақдим этган ва аккредитивда назарда тутилган бошқа шартларни бажарган тақдирда тўловни амалга ошириш мажбуриятини олади.

Аккредитив бўйича халқаро ҳисоб-китобларда чет эл банклари иштирок этганда, ушбу операциялар Халқаро савдо палатасининг стандартлари асосида амалга оширилади.


80. Аккредитивнинг амал қилиш муддати ва у бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартиби маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасидаги шартномада белгилаб қўйилади.

Бунда шартнома қуйидагиларни ўз ичига олиши шарт:

маблағларни тўловчининг банки номи;

аккредитивнинг тури ва уни бажариш усули;

аккредитив очилганлиги ҳақида маблағларни олувчини хабардор қилиш усули;

аккредитив бўйича маблағлар олиш учун маблағларни олувчи томонидан тақдим этиладиган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати ва аниқ тавсифи;

товарлар жўнатилганидан (хизматлар кўрсатилганидан, ишлар бажарилганидан) кейин ҳужжатларни тақдим этиш муддатлари, уларни расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар.

Мазкур бандда назарда тутилган талабларга риоя қилинмаганда аккредитив бўйича шартнома тузилмайди ва аккредитив очилмайди.


81. Аккредитив қопланган (депонентланган) ва қопланмаган бўлиши мумкин.

Қопланган (депонентланган) аккредитив очилган тақдирда маблағларни тўловчининг банки уни очиш вақтида мижознинг маблағларини ёки унга берилган кредитни тўловчининг банки мажбуриятлари амал қилиб турадиган бутун муддатга маблағларни олувчининг банки ихтиёрига ўтказади.

Қопланмаган аккредитив очилган тақдирда маблағларни тўловчининг банки маблағларни олувчининг банкига аккредитивнинг бутун суммасини тўловчининг банкига маблағларни олувчининг банкида юритилаётган ҳисобварағидан ўчириш ҳуқуқини беради.


82. Аккредитивлар банклар томонидан 1-сон картотекада ва "Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари" 22602 баланс ҳисобварағида ҳисобга олинади. Маблағларни олувчи учун унга хизмат кўрсатувчи банкда аккредитивлар бўйича алоҳида депозит ҳисобварақлари очилади.


83. Қопланган ва қопланмаган аккредитивлар ўзгартириш киритиш тартибига кўра чақириб олинадиган ва чақириб олинмайдиган турларга бўлинади. Аккредитивда унинг чақириб олинмаслиги назарда тутилмаган бўлса, бундай аккредитив чақириб олинадиган аккредитив ҳисобланади.

Чақириб олинадиган аккредитив маблағларни тўловчининг банки томонидан маблағларни олувчи билан олдиндан келишилмасдан ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин. Аккредитивнинг чақириб олиниши тўловчининг банки учун ҳеч қандай мажбуриятни вужудга келтирмайди.

Чақириб олинадиган аккредитив шартларини ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича маблағларни тўловчининг топшириқлари маблағларни тўловчининг банки орқали берилади ва маблағларни тўловчининг банки томонидан маблағларни олувчининг банкига, олувчининг банки томонидан эса маблағларни олувчига хабар берилади.


84. Маблағларни олувчининг банки аккредитивни ўзгартириш ёки бекор қилиш бўйича хабарнома олмаган тақдирда, чақириб олинадиган аккредитив бўйича барча операцияларни амалга оширишга мажбур.


85. Чақириб олинмайдиган аккредитив маблағларни олувчининг розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.


86. Маблағларни олувчининг банки чақириб олинмайдиган аккредитивни маблағларни тўловчининг банки билан тузилган шартнома асосида тасдиқлаши мумкин. Бунда чақириб олинмайдиган аккредитив тасдиқланган аккредитив ҳисобланади.

Тасдиқланган аккредитивларда маблағларни олувчининг банки тўловни амалга ошириш бўйича қўшимча мажбуриятлар олади. Тасдиқланган аккредитив маблағларни олувчининг банки розилигисиз ўзгартирилиши ёки бекор қилиниши мумкин эмас.


87. Аккредитивлар бўйича ҳисоб-китоблар, агар қонун ҳужжатларида бошқача тартиб белгилаб қўйилган бўлмаса, нақд пулсиз тартибда амалга оширилади.

Аккредитивни бошқа шахслар номига қайта расмийлаштириш тақиқланади.


88. Маблағларни тўловчи аккредитив очиш учун унга хизмат кўрсатувчи банкка шартномани илова қилган ҳолда икки нусхада аккредитивга ариза билан мурожаат қилади. Бунда аризанинг (тўлов ҳужжатининг):

биринчи нусхаси тўловлар амалга оширилгандан сўнг банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи нусхаси маблағларни тўловчининг шахсий ҳисобварағидан кўчирмага илова қилинади.

Аккредитив суммаси бир вақтнинг ўзида кўзда тутилмаган ҳолатлар балансдан ташқари ҳисобварағига кирим қилинади.


89. Қопланган аккредитивда назарда тутилган сумма маблағларни олувчининг банкида очилган ҳисобвараққа маблағларни тўловчининг аризасига (тўлов ҳужжати билан) асосан ўтказилади. Бунда маблағларни олувчининг банки аккредитивда назарда тутилган сумма маблағларни олувчининг ҳисобварағига келиб тушганлиги ҳақида уни хабардор қилади.


90. Маблағларни олувчининг банкига тўлов тизими орқали келиб тушган аккредитивга аризалар банк томонидан икки нусхада чоп этилиб, унинг бир нусхаси банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлар йиғмажилдига тикиб қўйилади, иккинчи нусхаси - 1-сон картотекада ҳисобга олинади.


91. Аккредитивнинг муддати тугагунига қадар маблағларни олувчи ва тўловчи ўртасида тузилган шартномада белгиланган ва маблағларни олувчи томонидан аккредитив шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар икки нусхада тақдим қилинган тақдирда, тегишли сумма унинг ҳисобварағига ўтказиб берилади. Бунда банк томонидан маблағларни олувчининг аккредитив шартларига риоя қилганлиги ҳамда уларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатларни тўғри расмийлаштирганлиги текширилиши шарт.


92. Маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасида тузилган аккредитив бўйича шартномада белгиланган шартларнинг биттаси бажарилмаган тақдирда ҳам аккредитив бўйича тўловлар амалга оширилмайди.


93. Маблағларни олувчининг ҳисобварағига маблағларни ўтказишда банк томонидан тўрт нусхада мемориал ордер расмийлаштирилиб, унинг "Тўлов мақсади" графасида тўлов қайси шартнома асосида амалга оширилаётган бўлса, шу шартноманинг тартиб рақами ва санаси кўрсатилади. Бунда мемориал ордернинг:

биринчи нусхаси тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси билан бирга банкнинг бухгалтерия кунлик ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади;

иккинчи ва учинчи нусхалари уларга тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчининг банкига юборилади;

тўртинчи нусхаси шахсий ҳисобварағидан кўчирма билан бирга маблағларни олувчига берилади ҳамда аккредитив бўйича тўланган сумма 1-сон картотекадан ҳисобдан чиқарилади.


94. Маблағларни тўловчининг банки томонидан аккредитивнинг ижро этилганлиги тўғрисидаги ҳужжат маблағларни олувчининг банкидан олинганидан сўнг, аккредитив суммаси 1-сон картотекадан ҳисобдан чиқарилади ва маблағларни олувчининг банки томонидан тақдим қилинган мемориал ордернинг бир нусхаси тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда маблағларни тўловчига берилади.


95. Аккредитив маблағларни олувчининг банкида:

аккредитив муддати тугаган бўлса;

маблағларни олувчининг аккредитив амал қилиш муддати тугагунга қадар ундан фойдаланишдан воз кечиши ҳақидаги аризасига кўра, агар бундай воз кечиш мумкинлиги аккредитив шартларида назарда тутилган бўлса;

маблағларни тўловчининг аккредитивни бутунлай ёки қисман чақириб олиш ҳақидаги талабига мувофиқ, агар бундай чақириб олишга аккредитив шартлари бўйича йўл қўйилса, ёпилади.

Аккредитив ёпилганлиги ҳақида маблағларни олувчининг банки маблағларни тўловчининг банкини хабардор қилиши керак.


96. Аккредитив маблағларни тўловчига хизмат кўрсатувчи банк томонидан хабарнома олинган кунда "Мижозларнинг аккредитивлар бўйича депозитлари" 22602 баланс ҳисобварағи тегишли суммадан кам бўлмаган суммага камайтирилади ёки ёпилади.


97. Қопланган (депонентланган) аккредитивнинг фойдаланилмаган суммаси аккредитив ёпилиши билан бир вақтда маблағларни тўловчининг банкига қайтариб берилиши керак. Маблағларни тўловчининг банки қайтариб берилган суммаларни маблағларни тўловчининг маблағлари депонентланган ҳисобварағига киритиб қўйиши шарт.


98. Аккредитивдан тўлиқ фойдаланилмаганлиги сабабли, маблағлар тўловчининг банкига қайтарилган тақдирда, банк томонидан очилган 1-сон картотека қайтарилган суммага тенг миқдорда камайтирилади.


99. Аккредитив бўйича қисман тўловлар амалга оширилган тақдирда, маблағларни тўловчининг банки ва маблағларни олувчининг банки амалга оширилган қисман тўловларни 1-сон картотекадан ҳисобдан чиқариб боради.



8-БОБ. ЮРИДИК ШАХСНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ

ВА ТУГАТИШ ВАҚТИДА МАБЛАҒЛАРНИ

ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ


100. Қайта ташкил этилаётган (қўшиб юбориш, қўшиб олиш, бўлиш, ажратиб чиқариш, ўзгартириш) юридик шахснинг тўлов ҳужжатлари бўйича тўловлар қонун ҳужжатларига мувофиқ унинг асосий ҳисобварағидан амалга оширади.


101. Кредиторлар ва ҳуқуқий ворис ўртасида низо юзага келган тақдирда, маблағлар суд қарорига асосан ҳуқуқий вориснинг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.


102. Тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварағидан маблағлар фақатгина тугатиш комиссияси томонидан тақдим этиладиган тўлов топшириқномалари асосида ҳисобдан чиқарилади ҳамда тугатилаётган юридик шахснинг барча ҳисобварақлари тугатиш комиссиясининг ихтиёрига ўтади.

Тугатилаётган юридик шахснинг шахсий варақчаси ўз кучини йўқотган деб топилиб, унинг ўрнига тугатиш комиссияси аъзоларининг имзо намуналари туширилган шахсий варақча расмийлаштирилади. Бунда имзо намуналари ўз кучини йўқотган деб топилмаган шахсларнинг топшириқларига асосан тугатилаётган юридик шахснинг ҳисобварақларидан маблағларнинг ҳисобдан чиқарилганлиги учун банклар жавобгар бўлмайди.



9-БОБ. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


103. Тўлов интизомига риоя қилмаган банклар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.


104. Банкларнинг вакиллик ҳисобварақлари орқали ўтказиладиган операциялар, агар овердрафт (қисқа муддатли кредит бериш) назарда тутилмаган бўлса, банкларнинг вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар доирасида амалга оширилади.






Низомга

1-ИЛОВА

МЕМОРИАЛ ОРДЕР РАҚАМИ



Ҳужжат санаси

кк.оо.йййй


Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи


Маблағларни тўловчининг идентификация рақами





Маблағларни тўловчининг банки номи


Маблағларни тўловчининг банки коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчининг банки номи


Маблағларни олувчининг банки коди


Сумма (сўз билан)

    

         

         

      


Тўлов мақсади


        


Раҳбар


Бош бухгалтер



(Ф.И.О., имзо)


(Ф.И.О., имзо)


             



Текширилган


Маъқулланган


Банк томонидан ўтказилган

              


Банк

имзо


имзо


имзо


          




Низомга

2-ИЛОВА

ТЎЛОВ ТОПШИРИҚНОМАСИ РАҚАМИ



Ҳужжат санаси

кк.оо.йййй

валюталаштириш санаси

кк.оо.йййй

Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи


Маблағларни тўловчининг идентификация рақами





Маблағларни тўловчининг банки номи


Маблағларни тўловчининг банки коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчининг банки номи


Маблағларни олувчининг банки коди


Сумма (сўз билан)

    

         

         

      


Тўлов мақсади


        


Раҳбар


Бош бухгалтер



(Ф.И.О., имзо)


(Ф.И.О., имзо)


             



Текширилган


Маъқулланган


Банк томонидан ўтказилган

              


Банк

имзо


имзо


имзо


          




Низомга

3-ИЛОВА

ТЎЛОВ ТАЛАБНОМАСИ РАҚАМИ



Ҳужжат санаси

кк.оо.йййй


Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи


Маблағларни тўловчининг идентификация рақами





Маблағларни тўловчининг банки номи


Маблағларни тўловчининг банк коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчининг банки номи


Маблағларни олувчининг банки коди


Сумма (сўз билан)

    

         

         

      


Тўлов мақсади


        


Раҳбар


Бош бухгалтер



(Ф.И.О., имзо)


(Ф.И.О., имзо)


             



Текширилган


Маъқулланган


Банк томонидан ўтказилган

              


Банк

имзо


имзо


имзо


          




  

Низомга

4-ИЛОВА

ИНКАССО ТОПШИРИҚНОМАСИ РАҚАМИ



Ҳужжат санаси

кк.оо.йййй


Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи


Маблағларни тўловчининг идентификация рақами





Маблағларни тўловчининг банки номи


Маблағларни тўловчининг банки коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчининг банки номи


Маблағларни олувчининг банки коди


Сумма (сўз билан)

    

         

         

      


Тўлов мақсади


        


Раҳбар


Бош бухгалтер



(Ф.И.О., имзо)


(Ф.И.О., имзо)


             



Текширилган


Маъқулланган


Банк томонидан ўтказилган

              


Банк

имзо


имзо


имзо


          




Низомга

5-ИЛОВА

АККРЕДИТИВГА АРИЗА РАҚАМИ



Ҳужжат санаси

кк.оо.йййй


Маблағларни тўловчининг номи


ДЕБЕТ

Маблағларни тўловчининг ҳисобварағи


Маблағларни тўловчининг идентификация рақами





Маблағларни тўловчининг банки номи


Маблағларни тўловчининг банки коди


Сумма


Маблағларни олувчининг номи


КРЕДИТ

Маблағларни олувчининг ҳисобварағи


Маблағларни олувчининг банки номи


Маблағларни олувчининг банки коди


Сумма (сўз билан)

    

Амал қилиш муддати


Шартнома рақами


Буюртма рақами


Буюртма санаси


    

         

         

Товар (иш, хизмат) номи


Ҳужжат тури


Қўшимча шартлар


Раҳбар





(Ф.И.О)


(имзо)

Бош бухгалтер





(Ф.И.О)


(имзо)


             



Текширилган


Маъқулланган


Банк томонидан ўтказилган

              


Банк

имзо


имзо


имзо


          




Низомга

6-ИЛОВА

РЕЕСТР РАҚАМИ



Сана

кк.оо.йййй


Маблағларни олувчининг номи


Маблағларни олувчининг ҳисобварағи




Маблағларни олувчининг банки номи


Маблағларни олувчининг банки коди


            

20 __ йил ____ _________________ дан бошлаб берилган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича тўлов талабномалари қуйидаги суммада инкассога тақдим этилади:

    

Тўлов

талабномасининг

рақами


Тўловчи банкининг коди


Тўловчининг

ҳисобварағи


Сумма




















Жами:



Маблағларни олувчининг

имзоси

Банк томонидан текширилган

(сана, имзо ва муҳр)

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 13 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 20 апрель, 15-сон, 167-модда






















































Время: 0.1467
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск