ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Транспорт / Темирйўл транспорти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.2004 й. 366-сон "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.2004 й.

N 366



"ЎЗБЕКИСТОН ТЕМИР ЙЎЛЛАРИ"

ДАВЛАТ-АКЦИЯДОРЛИК КОМПАНИЯСИНИ

БОШҚАРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА,


Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Темир йўл транспортини монополиядан чиқариш ва акциялаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2001 йил 2 мартдаги ПФ-2815-сон Фармонига мувофиқ темир транспорти соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, хусусийлаштириш ва рақобат муҳитини шакллантириш жараёни изчил амалга оширилаётганлигини қайд этади.

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси тизимида йўловчиларни ташиш бўйича "Ўзтемирйўлйўловчи", юкларни контейнерларда ташиш бўйича "Ўзтемирйўлконтейнер" ва рефрижератор вагонларида ташиш бўйича "Йўлрефтранс", йўловчи ташиш вагонлари ва юк вагонларини таъмирлаш корхоналари акциялаштирилди. Юк ва йўловчилар ташиш жараёни билан бевосита боғлиқ бўлмаган хўжалик жамиятларининг устав фондларидаги давлат улушлари тўлиқ сотилди.

Темир йўл транспортини бошқаришда функционал ва ҳудудий ёндашувларнинг ўзаро яқин алоқасини таъминлайдиган минтақавий темир йўл узеллари барпо этилди. Ҳаракатдаги таркиб таъминоти, уни таъмирлаш ва унга техник хизмат кўрсатиш тизими такомиллаштирилди ва унинг базаси мустаҳкамланди.

Айни вақтда юк ва йўловчилар ташийдиган, йўловчиларга хизмат кўрсатувчи ва хизматлар кўрсатадиган корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштириш суст амалга оширилмоқда. Хорижий инвесторлар хусусийлаштириш жараёнига етарлича фаол жалб этилмаяпти. Транспорт хизматлари бозорида рақобат муҳити ҳанузгача шаклланмаган. Иқтисодиётни эркинлаштириш ва ислоҳ қилишнинг ҳозирги босқичи талабларига мувофиқ темир йўл транспортини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш ва мақбуллаштириш талаб этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хўжалик бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғрисида" 2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармонини бажариш юзасидан ҳамда хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш жараёнларини чуқурлаштириш ва транспорт хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш, юк ва йўловчилар ташиш бўйича хизматлар даражасини ва сифатини ошириш, темир йўл транспортини бошқариш тузилмасини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси темир йўл транспорти соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш бўйича қабул қилинган дастурга мувофиқ монополиядан чиқариш, хусусийлаштиришни чуқурлаштириш ва транспорт хизматлари бозорида рақобат муҳитини шакллантириш, ташувлар жараёнини бевосита таъминловчи, юк ва йўловчилар ташишда хизматлар кўрсатувчи, тармоқ корхоналари ва ташкилотларига хизмат кўрсатувчи корхоналар функцияларини аниқ тақсимлаш, бозор принциплари ва механизмларини бошқариш ва хўжалик юритиш тизимига кенг жорий этиш чора-тадбирларининг изчил амалга оширилишини таъминласин.


2. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси билан биргаликда:

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси тизимига кирадиган корхоналар ва ташкилотларни акциялаштириш ва хусусийлаштириш, шу жумладан хусусий мулк этиб сотиш борасида Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорида белгиланган ҳамда 2003-2004 йилларда корхоналарни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш дастурида тасдиқланган топшириқларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласин;

икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига хусусийлаштириш жараёнини янада чуқурлаштириш, хусусийлаштириладиган ва хусусий мулк этиб сотиладиган корхоналар, энг аввало, йўловчиларга хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган темир йўл вокзаллари сонини кўпайтириш ва доирасини кенгайтириш, шунингдек хусусийлаштириш жараёнига хорижий инвесторларни жалб этиш бўйича аниқ таклифлар киритсин.

4. Қуйидагилар "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

темир йўл транспортининг барқарор ва самарали ишлашини, ташишлар хавфсизлигини таъминлаш, кўрсатилаётган транспорт хизматлари сифатини ошириш;

моддий-техник базани мустаҳкамлаш, темир йўллар тармоғини янада ривожлантириш ва уларнинг хизмат кўрсатиш имкониятини ошириш, илғор технологияларни ва менежментнинг замонавий методларини кенг жорий этиш;

ҳаракатдаги таркиб, йўл хўжалиги, энергия таъминоти, сигнализация ва алоқа тизимини замонавийлаштириш ва такомиллаштиришга, шунингдек тармоқ саноат корхоналарини технология жиҳатидан қайта жиҳозлашга хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш;

маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш, компания корхоналарига ахборот хизматлари кўрсатиш ҳамда ички ва ташқи бозорда уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш масалаларини ҳал этишда кўмаклашиш;

кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил қилиш.


5.

Қуйидагиларга:

акциядорлар умумий йиғилиши ва кузатув кенгаши функциясини бажарувчи Компания кенгашига "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясининг ташкилий тузилмасига бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси бошқаруви раисига, зарурат бўлганда, компаниянинг ижро этувчи аппарати тузилмасига, минтақавий темир йўл узелларининг ташкилий ва намунавий тузилмаларига бошқарув ходимларининг белгиланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


6. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси Кенгаши бир ой муддатда янги таҳрирдаги уставни тасдиқласин ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 3 августдаги

366-сон қарорига

5-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компаниясини бошқаришни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида" 2001 йил 3 мартдаги 108-сон қарорида:

а) 1-банд ва 1а-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;

б) 4-банднинг бешинчи хатбошидан "Доррефтранс" ва "Ўзтемирйўлконтейнер" сўзлари чиқариб ташлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Давлат ва хўжалик бошқаруви республика органлари бошқарув ходимлари сонини мақбуллаштириш ва қисқартириш тўғрисида" 2004 йил 5 январдаги 1-сон қарорига 3-илованинг 17-позициясида:

учинчи устундаги "2434" ва "2270" рақамлари тегишли равишда "2581" ва "2417" рақамлари билан алмаштирилсин;

бешинчи устундаги "1920" ва "1800" рақамлари тегишли равишда "2067" ва "1947" рақамлари билан алмаштирилсин.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 31-сон, 353-модда.










































Время: 0.1976
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск