ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.08.2004 й. 373-сон "Ўзбекистон давлат стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлиги тузилмасини такомиллаштириш ва унинг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.08.2004 й.

N 373


ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ

СТАНДАРТЛАШТИРИШ, МЕТРОЛОГИЯ

ВА СЕРТИФИКАТЛАШТИРИШ АГЕНТЛИГИ

ТУЗИЛМАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Пpезидентининг "Республика давлат бошқаруви органлари тизимини такомиллаштириш тўғpисида" 2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фаpмонини бажариш юзасидан ҳамда стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини янада такомиллаштириш, унинг замонавий халқаро нормалар ва талабларга мувофиқлигини таъминлаш, шунингдек халқаро стандартлардан фойдаланиш асосида мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлилигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар "Ўзстандарт" агентлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

"Стандартлаштириш тўғрисида", "Метрология тўғрисида", "Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида", "Мувофиқликни баҳолаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар амалда бажарилишини таъминлаш;

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш, аккредитация қилиш, халқаро стандартларни, шу жумладан сифатни бошқариш тизими бўйича халқаро стандартларни қўллаш асосида маҳсулотлар сифатини ва уларнинг рақобатбардошлилигини ошириш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;

стандартлаштириш тизимлари фаолият кўрсатишини ва ривожлантирилишини, ўлчовлар, сертификатлаштиришнинг, ушбу соҳалардаги илмий-техника ахборотини аккредитация қилиш ва тарқатишнинг ягоналигини, шунингдек уларнинг халқаро, давлатлараро ва хорижий мамлакатларнинг миллий тизимлари билан уйғунлаштирилишини таъминлаш;

маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги ва сифати, ўлчовлар ишончсиз натижаларининг салбий оқибатларидан муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши юзасидан истеъмолчилар ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ишларини ташкил этиш;

аккредитация қилишнинг миллий тизимини ташкил этиш, унинг фаолият юритиши ва уни ривожлантириш;

юридик шахсларни аккредитация қилиш тўғрисида қарор қабул қилишда холислик ва одилликни таъминлаш.

4. Белгилаб қўйилсинки, 7-иловага мувофиқ корхоналарнинг устав фондларидаги акциялар давлат пакети (улушлар) улар белгиланган тартибда инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга берилгунга қадар Ўзбекистон стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш агентлигига ишончли бошқарувга берилади.

5. Вазирлар Маҳкамасининг "Стандартлаштириш, метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 октябрдаги 342-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2002 й., 10-сон, 56-модда) 8-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                И. Каримов





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 августдаги

373-сон қарорига

7-ИЛОВА



Давлат активлари инвестиция активларини ишончли

бошқарувчиларга берилгунгача "Ўзстандарт" агентлигига

ишончли бошқарувга бериладиган корхоналар

РЎЙХАТИ

Т/р


Корхоналар номи


Давлат улуши, %


1.

Андижон "Эталон" заводи АЖ


25

2.

Бухоро "Эталон" заводи АЖ


25

3.

Қўқон "Эталон" заводи АЖ


25

4.

Наманган "Эталон" заводи АЖ


25

5.

Нукус "Эталон" заводи АЖ


25

6.

Самарқанд "Эталон" заводи АЖ


25

7.

Урганч "Эталон" заводи АЖ


25

8.

Фарғона "Эталон" заводи АЖ


25





Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 5 августдаги

373-сон қарорига

8-ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Стандартлаштириш,

метрология ва маҳсулотлар ҳамда хизматларни

сертификатлаштириш тизимини такомиллаштириш

чора-тадбирлари тўғрисида" 2002 йил 3 октябрдаги

342-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШЛАР


1. 2, 4-7, 11-бандлар ва 1-4 иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


2. 13-бандда:

олтинчи хатбошидаги "даромадларидан" сўзи "ялпи фойдасидан" сўзлари билан алмаштирилсин;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Белгилаб қўйилсинки, махсус жамғарма маблағлари:

илмий-техника ишланмаларини молиялаштиришга;

қонун ҳужжатларини ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқишга;

Давлат реестрларини юритишга;

стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш соҳасининг моддий-техника базасини ривожлантиришга;

миллий эталон базани, "Ўзстандарт" агентлиги тизимидаги синов ва ўлчов лабораторияларини ривожлантиришга;

ўзаро ҳамкорлик тадбирларига ҳамда стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасидаги халқаро ва минтақавий ташкилотларга бадаллар тўлашга;

стандартлаштириш, метрология, сертификатлаштириш ва аккредитация қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш ва уларни қайта тайёрлашга;

бинолар, иншоотлар ва муҳандислик тармоқларини мукаммал таъмирлаш ва сақлашга, асбоб-ускуналар сотиб олишга;

стандартларни ҳамда норматив ҳужжатларнинг мажбурий талабларига риоя қилиниши ўлчовларининг ягоналиги таъминланишини давлат томонидан назорат қилишга;

маҳсулотларнинг солиштириш синовларини ташкил этиш ва ўтказишга йўналтирилади".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2004 йил, 31-сон, 357-модда.


"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2004 й., N 8, 77-модда.
















































Время: 0.2496
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск