ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Ўрта таълим. Мактабдан ташқари таълим /

2020-2025 йилларда ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш Концепцияси (ЎзР ВМ 18.04.2020 й. 240-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 апрелдаги

240-сон қарорига

1-ИЛОВА



2020-2025 йилларда ижод мактаблари

фаолиятини такомиллаштириш

КОНЦЕПЦИЯСИ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Концепция ижод мактаблари фаолиятини ривожлантиришнинг мақсад ва вазифалари, устувор йўналишларини белгилайди. Соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда мазкур Концепция ғояларига эътибор қаратилади.


2. Мазкур Концепцияда ижод мактаблари фаолиятини ривожлантиришга мамлакатда таълим тизимини ривожлантириш, иқтидорли ёшлар билан ишлашнинг ягона ва самарали тизимини яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотларнинг узвий ва ажралмас қисми сифатида қаралади.


3. Концепциянинг асосий мазмунини униб-ўсиб келаётган ёшларимизни ватанпарварлик, миллий анъана ва қадриятларга садоқат, улуғ аждодларимизнинг бой меросига ворислик руҳида тарбиялашда она тили ва адабиётнинг устуворлигига урғу бериш, замонавий билимларга эга, эркин фикрлайдиган, бадиий адабиёт ва бошқа ижод соҳаларида жаҳондаги тенгдошлари билан рақобатлаша оладиган ижодкор шахсни шакллантириш ташкил этади.



2-БОБ. ИЖОД МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАҚСАД

ВА ВАЗИФАЛАРИ


4. Қуйидагилар ижод мактаблари фаолиятини ривожлантиришнинг мақсади ҳисобланади:

мамлакатимизнинг турли ҳудудларида яшаётган ўқувчи-ёшлар орасидан бадиий адабиёт ва бошқа ижод соҳаларига қизиқадиган, иқтидорлиларини саралаш, улардаги истеъдодни янада ривожлантириш учун тегишли шароит яратиш;

замонавий билимларга эга, эркин фикрлайдиган, жаҳондаги тенгдошлари билан рақобатлаша оладиган ижодкор ёшларни тарбиялаш бўйича илғор педагогик технологияларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

ижод мактаблари ўқувчиларини барча соҳалар бўйича билим, малака ва кўникмаларга, кенг тафаккурга эга бўлган замонавий шахс сифатида вояга етказиш;

иқтидорли болаларга она тили ва адабиёт соҳасининг сир-асрорларини ўргатиш билан бирга уларнинг дунё тилларини чуқур ўрганишини таъминлаш, бу билан келажакда ўзбек адабиёти, журналистикаси орқали ўзбек адабиёти ва санъати, фан ютуқларининг жаҳонга кенг оммалашишини таъминлайдиган кадрларни тайёрлаш.


5. Қуйидагилар ижод мактаблари фаолиятини ривожлантиришнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

ўқувчиларда бой адабиётимиз ва она тилимиз билан онгли равишда фахрланиш, аждодларга муносиб бўлиш, уларда она халқимиз тарихи, маданияти, миллий қадриятларга нисбатан ҳурмат туйғуларини шакллантириш ва ривожлантириш;

ўқувчиларда ён-атрофда ва жаҳонда рўй бераётган сиёсий-ижтимоий жараёнларга тўғри муносабат билдириш кўникмасини, мафкуравий иммунитетни шакллантириш ва дунёни маърифат, илм-заковат, қалам билан олиш мумкинлиги ҳақидаги ғояни улар қалбига сингдириш;

ўқувчиларга халқ оғзаки ижоди, бой ва ўлмас ёзма адабиётларни чуқур ўргатиш ва унинг мазмун-моҳиятини таҳлил қилиш, нафақат мамлакатимиз, балки дунё халқлари учун севиб ўқиладиган асарлар яратиш, жаҳон адабиёти дурдоналаридан таржималарни амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш;

ўқувчиларга чет тилларни чуқур ўргатиш, аниқ ва табиий фанларни давлат стандартлари талабларидан юқори даражада ўргатиш орқали уларда бадиий ва илмий адабиётни хорижий тилларга профессионал таржима қилиш малакасини шакллантириш;

устоз ижодкорлар билан ҳамкорликдаги устоз-шогирд анъанаси асосида ташкил этиладиган машғулотлар орқали ёш ижодкорларни юқори савияда тарбиялаш бўйича норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, моддий-техник базани яхшилаш ҳамда таълим-тарбия жараёнининг сифати ва самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш.



3-БОБ. ИЖОД МАКТАБЛАРИ ФАОЛИЯТИНИ

РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР

ЙЎНАЛИШЛАРИ


6. Қуйидагилар ижод мактаблари фаолиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари ҳисобланади:

а) норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасида ижод мактаблари фаолиятини ташкил этиш, тартибга солиш ва молиялаштириш, уларни самарали бошқариш, раҳбар ва педагог кадрлар меҳнатини рағбатлантириш;

б) моддий-техника базасини яхшилаш соҳасида барча шароитларга эга бино ва иншоотлар билан таъминлаш, жиҳозлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологиялари билан таъминлаш;

в) таълим-тарбия жараёнининг сифати ва самарадорлигини ошириш соҳасида:

ўқув режа ва дастурларини, дарслик мажмуалари ва ўқув-методик адабиётларни қайта кўриб чиқиш, уларни илмий-ижодий жиҳатдан такомиллаштириш;

таниқли ёзувчи ва шоирлар, тилшунослар, журналистлар, маданият ва санъат арбоблари иштирокида ижодий кечалар, давра суҳбатлари, мастер класслар, вебинарларни тизимли механизм асосида ташкил этиш;

ўқувчилар ўртасида ижодий ишлар танловлари, фан олимпиадалари, адабиёт кечалари, маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этиш;

ўқитувчилар салоҳиятини мунтазам ошириб бориш, илғор хорижий тажрибалар ва инновацион педагогик технологияларни таълим-тарбия жараёнига жорий қилиш;

ижодкорлик қобилиятига эга истеъдодли, билимли ўқувчиларни саралаб олишни тизимли амалга ошириш;

ўқувчилар иқтидорини рўёбга чиқаришга, уларнинг бадиий-ижодий, илмий-мантиқий, маънавий-эстетик дидини ривожлантиришга қаратилган мактабдан ташқари таълим шаклларини амалга ошириш, жумладан, миллий ва жаҳон мусиқа асбобларини ўрганиш, рассомлик ва бошқа санъат турларини ўзлаштириш учун шароит яратиш.



4-БОБ. КОНЦЕПЦИЯНИ АМАЛГА ОШИРИШДАН

КУТИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР ВА АСОСИЙ

КЎРСАТКИЧЛАР


7. Концепциядан кутилаётган натижалар қуйидагилардан иборат:

ўқитувчи-мураббийларнинг фаолиятини доимий таҳлил ва мониторинг қилиш тизими яратилади;

таҳлил ва мониторинг натижасида педагог-кадрлар малакаси ва салоҳияти оширилади, уларнинг таркиби изчил равишда малакали, ўз ишининг устаси бўлган кадрлар билан тўлдириб борилади;

ижод мактабларида ўқувчиларнинг дунёқарашини кенгайтиришга, билим ва кўникмаларини оширишга мўлжалланган камида 4 тадан дарсдан ташқари машғулотлар йўлга қўйилади;

бу тўгаракларда муайян йўналишлар бўйича эркин сабоқлар олиб борилади.


8. Ижод мактаблари ўқувчиларининг асосий кўрсаткичлари қуйидагилардан иборат:

ўзбек ва дунё адабиётининг энг сара 50 та асарларини ўқиши;

бир йилда камида 50 та шеърни ёд олиши;

ўзбек ва дунё кинематографиясининг 100 та энг яхши намунасини томоша қилиши;

ўзбек ва дунё тасвирий санъатининг 100 та энг етук асари билан танишиши;

ўзбек ва дунё мумтоз мусиқасининг 100 та энг мукаммал асарини тинглаши зарур.


9. Ижод мактабларида чет эллик олимлар, шоир-ёзувчилар, мутахассислар, давлат ва жамоат арбоблари билан ҳам махсус учрашувлар ташкил этиш тизими йўлга қўйилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


10. Мазкур Концепция ижод мактаблари фаолияти орқали ўзбек адабиёти, тилшунослиги ва журналистикасининг келажагини яратишга бугундан мустаҳкам пойдевор ҳозирлаш, бебаҳо ва ўлмас асарлар яратилишига замин тайёрлаш, ўзбек мумтоз адабиётини хорижий тилларга таржима қилиш, жаҳон адабиётидан мукаммал таржималар яратиш тизимини шакллантириш, ижодий яратувчанликка қаратилган билим ва кўникмаларни ошириш йўлида услубий-ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.


12. Концепциянинг амалга оширилиши натижасида ижод мактабларида таълим олган ёшлар мамлакатимиз маънавий-маърифий, бадиий-ижодий, илмий-интеллектуал ҳаётида етакчи кучга, халқимизнинг ижодий-руҳий қувватини тўла намоён қилган ҳолда юртимизнинг фахру ифтихорига айланади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 апрель


















































Время: 0.0041
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск