ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар / Агентликлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2020 й. 240-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

18.04.2020 й.

N 240




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ПРЕЗИДЕНТ,

ИЖОД ВА ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН МАКТАБЛАРНИ

РИВОЖЛАНТИРИШ АГЕНТЛИГИНИНГ ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ БЎЙИЧА ҚЎШИМЧА

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигини ташкил этиш тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5815-сон Фармони ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 9 сентябрдаги ПҚ-4444-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

2020-2025 йилларда ижод мактаблари фаолиятини такомиллаштириш концепцияси 1-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

2020-2022 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни замонавий ускуналари, анжомлар, инвентарь ва бошқа воситалар билан жиҳозлаш дастури 3-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш жамғармасининг Васийлик кенгаши таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (кейинги ўринларда - Агентлик), Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекциясининг Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани, Дўрмон йўли кўчаси, 29-уй манзилида жойлашган маъмурий бино ва иншоотларини оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Агентликка текин бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги билан биргаликда Агентлик биносини қурилиш-таъмирлаш ишлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилга мўлжалланган инвестиция дастурларида иқтисод қилинган марказлашган капитал қўйилмалар ҳисобидан белгиланган тартибда зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида келгуси йиллар Инвестиция дастурини шакллантиришда Агентлик биносида қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун зарур капитал қўйилма маблағларини назарда тутсин.


4. Белгилансинки:

Агентлик тизимидаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг кутубхона фондлари зарур умумтаълим фанларидан дарсликлар ва ўқув-методик мажмуалар билан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул таъминланади;

Агентлик 2020/2021 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлигига умумтаълим фанларидан дарсликлар ҳамда ўқув-методик мажмуаларни шакллантириш учун буюртма беради;

Агентлик бўйсунувидаги мактаблар учун дарсликлар ва ўқув-методик мажмуаларни харид қилиш ва етказиб бериш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика мақсадли китоб жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Агентликнинг виза буюртманомаларига биноан, мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий мутахассисларга Ўзбекистон Республикасига кириш визалари консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Агентлик буюртманомалари бўйича жалб этиладиган хорижий ўқитувчилар ва мутахассисларга, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун белгиланган тартибда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш манзиллари бўйича вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиниши ҳамда унинг муддати узайтирилишини таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори С.Н. Бабаходжаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                                  А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 апрелдаги

240-сон қарорига

3-ИЛОВА



2020-2022 йилларда Президент, ижод ва

ихтисослаштирилган мактабларни замонавий

ускуналар, анжомлар, инвентарь ва бошқа

воситалар билан жиҳозлаш

ДАСТУРИ

Т/р

Ҳудудлар жами

Жиҳозланадиган мактаблар сони

Шундан йиллар бўйича:

2020 йил

2021 йил

2022 йил

1

Президент мактаблари

14

5

5

4


Қорақалпоғистон Республикаси

1



1


Андижон вилояти

1


1



Бухоро вилояти

1

1




Жиззах вилояти

1

1




Қашқадарё вилояти

1

1




Навоий вилояти

1


1



Наманган вилояти

1



1


Самарқанд вилояти

1

1




Сурхондарё вилояти

1


1



Сирдарё вилояти

1


1



Тошкент вилояти

1


1



Фарғона вилояти

1

1




Хоразм вилояти

1



1


Тошкент шаҳри

1



1

2

Ижод мактаблари

9

2

3

4


шу жумладан:






Абдулла Орипов номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат

1

1




Эркин Воҳидов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ҳамда она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат

1



1


Муҳаммад Ризо Эрниёзбек ўғли Огаҳий номидаги она тили ва адабиёт фанини ҳамда хорижий тилларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат (ижод мактаби)

1



1


Исҳоқхон Ибрат номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат

1


1



Ҳалима Худойбердиева номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат

1



1


Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби

1



1


Муҳаммад Юсуф номидаги она тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб

1

1




Ҳамид Олимжон ва Зулфия номидаги ўзбек тили ва адабиёти фанини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат

1


1



Ибройим Юсупов номидаги хорижий тилларни ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб-интернат

1


1


3

Ихтисослаштирилган мактаблар

3

1

1

1


шу жумладан:






Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот-коммуникация технологиялари йўналишига оид фанларни чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган мактаб

1



1


Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати

1


1



Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати

1

1



            

Изоҳ.


1. Ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш предмети ва соҳасидан келиб чиқиб чора-тадбирларни амалга ошириш шакли ўзгариши мумкин;


2. Икки ёки ундан ортиқ бандлар бирлаштирилганда, қўшилаётган бандлар учун белгиланган энг кеч муддат ижро муддати этиб белгиланади;


3. Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни замонавий ускуналар, мебель, компьютер техникаси ва бошқа ўқув-лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш, уларни ўқув адабиёти, методик қўлланма ва бошқа воситалар билан таъминлаш учун Агентлик томонидан асосланган ҳисоб-китобларга кўра аниқ харажатлардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда молиялаштириш манбалари белгиланади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 апрелдаги

240-сон қарорига

4-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси

ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган

мактабларни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни

ривожлантириш жамғармасининг Васийлик кенгаши

ТАРКИБИ

     

1. А.Н. Арипов

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Васийлий кенгаши раиси

2. Б.А. Мусаев

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

3. Ш.М. Садиков

-

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

4. С.Н. Бабаходжаев

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори

5. А.К. Мирсоатов

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бошқаруви раиси

6. М.Р. Абдуллаев

-

"Ўзбекнефтгаз" АЖ бошқаруви раиси

7. Қ.С. Санақулов

-

"Навоий кон-металлургия комбинати" давлат корхонаси бош директори

8. А.Х. Хурсанов

-

"Олмалиқ кон-металлургия комбинати" АЖ бошқаруви раиси

9. Н.А. Файзибаева

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари, Васийлик кенгаши котиби

      

Изоҳ. Васийлик кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 апрель





































































































Время: 0.0436
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск