ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / Соғлиқни сақлашни молиялаштириш, моддий-техник жиҳатдан таъминлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.04.2020 й. 205-Ф-сон "Россия Федерациясига коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва воситалар билан таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатиш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

18.04.2020 й.

N 205-Ф



Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириғига асосан Россия Федерациясига коронавирус COVID-19 касаллиги тарқалишини бартараф этиш учун зарур бўлган тиббий буюмлар ва воситалар билан таъминлаш борасида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида:


1. Россия Федерациясига тиббий буюмлар ва воситалар шаклидаги инсонпарварлик ёрдами юки 1-иловага ва инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш ҳамда етказиб бериш жадвали 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

"Uzbekistan Airports" АЖнинг "Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропорти" МЧЖ инсонпарварлик ёрдами юкини шакллантириш пункти (кейинги ўринларда - шакллантириш пункти);

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси инсонпарварлик ёрдами юкини тезкорлик билан шакллантирилиши учун масъул;

Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги инсонпарварлик юки етказиб берилиши учун масъул этиб белгилансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва "Uzbekistan Airways" АЖ инсонпарварлик юкини Россия Федерациясига етказиш учун белгиланган тартибда юк ҳаво кемаларини ажратсин.


4. Инсонпарварлик ёрдами юкининг таннархи, уни қадоқлаш, шакллантириш пунктига ҳамда белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ 3-иловага мувофиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан қоплансин.

Белгилансинки, кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдамини шакллантиришни тезлаштириш мақсадида "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси таклифига асосан ушбу фармойишнинг 3-иловасига мувофиқ шартнома тузилган тиббий буюмлар ва воситалар ишлаб чиқарувчи - хўжалик субъектларига қайтариб бериш шарти билан "Маҳалла" фондига қўшимча тушган ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 10 млрд сўм маблағ ажратилади.

"Маҳалла" фондидан ажратилган 10 млрд сўм миқдордаги маблағлар "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳисобидан ажратилган маблағлар ҳисобидан қайтарилади.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон томонининг инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш нияти тўғрисида Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазирлигини белгиланган тартибда хабардор қилсин, шунингдек, инсонпарварлик юки етказиб бериладиган пунктни ва уни топшириш билан боғлиқ бошқа ташкилий масалаларни келишсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари инсонпарварлик юкининг етказилиши ва топширилишида иштирок этадиган Ўзбекистон Республикаси вакилларига чиқиш ҳужжатлари тезкор расмийлаштирилишини ҳамда инсонпарварлик юки Ўзбекистон Республикаси Давлат чегарасидан тўсиқларсиз ўтказилишини таъминласинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва "Дунё" ахборот агентлиги Россия Федерациясига инсонпарварлик ёрдами кўрсатиш бўйича ишлар оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, электрон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилиши тавсия этилсин.


8. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари А.Х. Кулдашев ва "Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси раиси И.У. Хайдаров зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 апрелдаги

205-Ф-сон фармойишига

1-ИЛОВА



Россия Федерацияси инсонпарварлик ёрдами сифатида

юбориладиган тиббий буюмлар ва воситалар

РЎЙХАТИ

Т/р

Ташкилот номи


Маҳсулот номи


Ўлчов

бирлиги


Миқдори


1

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси

бир маротобалик тиббий юз ниқоби


дона

5 000 000

тиббий дока


метр

4 774 000,0

2

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси


тиббий дока


метр

226 000,0

           





Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 апрелдаги

205-Ф-сон фармойишига

2-ИЛОВА



Россия Федерациясига инсонпарварлик ёрдами

юкини шакллантириш пунктига етказиб бериш

ЖАДВАЛИ

Т/р

Номи

Муддат


ЖАМИ:


2020 йил

18 апрель

(шанба)


2020 йил

20 апрель

(душанба)


2020 йил

23 апрель

(пайшанба)


2020 йил

28 апрель

(сешанба)


2020 йил

2 май

(шанба)


1

Бир маротобалик тиббий юз ниқоби (минг дона)


2 100,0*

2 100,0

400,0

400,0

-

5 000,0

2

Тиббий дока (минг метр)


100,0*

100,0*

1 600,0*

1 600,0

1 600,0

5 000,0

3

Маҳсулот ҳажми (куб.метр)


189,2

189,2

309,0

309,6

275,2

1 272,8

4

Маҳсулот оғирлиги (тонна)


9,9

9,9

58,8

58.8

57,6

195,0

5

Юк ҳаво кемасининг маркаси ва идоравий мансублиги


Ил-76

(Мудофаа

вазирлиги)


Ил-76

(Мудофаа

вазирлиги)


Boeing-767

(Транспорт

вазирлиги)


Boeing-767

(Транспорт

вазирлиги)


Boeing-767

(Транспорт

вазирлиги)



               

*) Бундан, 226,0 минг метр тиббий дока Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат захираларини бошқариш қўмитаси омборларидан етказиб берилади.






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 18 апрелдаги

205-Ф-сон фармойишига

3-ИЛОВА



Россия Федерациясига инсонпарварлик ёрдами юкининг

таннархи, уни қадоқлаш, шакллантириш пунктига ҳамда

белгиланган манзилга етказиб бериш билан боғлиқ

ХАРАЖАТЛАР СМЕТАСИ

Т/р

Ташкилот номи ва харажатлар тури


Дастлабки

ҳисоб-китоблар


Суммаси*


1

"Ўзтўқимачиликсаноат" уюшмаси




1.1

Бир маротабалик тиббий юз ниқобларининг шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


5 000 000 дона х

1 800,0 сўм


9 000 000 000,0 сўм

1.2

Тиббий дока шакллантириш пунктига етказиб бериш харажатлари билан биргаликдаги нархи


4 774 000 метр х

2 000,0 сўм


9 548 000 000,0 сўм

2

Мудофаа вазирлигининг транспорт харажатлари


2 йўналиш


ҳақиқий харажатлар асосида


3

"Uzbekistan Airways" АЖнинг транспорт харажатлари


3 йўналиш


ҳақиқий харажатлар асосида



Жами:



18 548 000 000,0 сўм

             

*) Маблағлар амалга оширилган ҳақиқий харажатлардан келиб чиқиб, тасдиқловчи ҳужжатларга асосан ажратилади.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 18 апрель






































Время: 0.0053
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск