ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Қурилиш ва архитектура / Нархларнинг шаклланиши. Курилишларни молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.04.2020 й. 208-Ф-сон "Тошкент архитектура-қурилиш институтида қурилиш-таъмирлаш ишларини янада жадаллаштириш, талабаларнинг таълим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

20.04.2020 й.

N 208-Ф




Тошкент архитектура-қурилиш институтида қурилиш-таъмирлаш ишларини янада жадаллаштириш, талабаларнинг таълим олишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2020-2022 йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 10 январдаги ПҚ-4565-сон қарорига мувофиқ:

2020 йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини реконструкция қилиш учун Давлат бюджетидан 30,0 млрд сўм ажратиш назарда тутилганлиги;

Тошкент архитектура-қурилиш институтини реконструкция қилиш ишлари бўйича Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги "Ягона буюртмачи хизмати" инжиниринг компанияси буюртмачи этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Тошкент архитектура-қурилиш институтини реконструкция қилишнинг кейинги босқич ишлари бўйича ишлаб чиқилган лойиҳа-смета ҳужжатлари ва давлат экспертизаси хулосасига асосан жорий йилда қўшимча 70,0 млрд сўм ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги 2020 йилда марказлашган инвестициялар ҳажмини ошириш ҳисобига жорий йилда Тошкент архитектура-қурилиш институтини реконструкция қилиш ишлари учун талаб этиладиган қўшимча маблағлар мазкур объектга ажратилган капитал қўйилма маблағларининг ўзлаштирилишидан келиб чиққан ҳолда ажратилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент архитектура-қурилиш институтига мазкур фармойишшшг 3-бандидан келиб чиқиб ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни талабларидан келиб чиққан ҳолда, Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари ҳисобидан йўналтирилишини таъминласин.


5. Тошкент шаҳар ҳокимлиги 2020 йил охирига қадар марказлашган инвестициялар ҳисобидан қўшимча ажратилган маблағлар тўлиқ ўзлаштирилиши, объектларнинг сифатли ва ўз муддатида фойдаланишга топширилиши бўйича масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Тошкент архитектура-қурилиш институтида бажарилаётган ишларнинг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.


7. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов ва Тошкент шаҳар ҳокими Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 20 апрель





































Время: 0.0057
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск