ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Тасвирий санъат. Музейлар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.04.2020 й. ПҚ-4688-сон "Тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2020 й.

N ПҚ-4688



ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ СОҲАСИ

САМАРАДОРЛИГИНИ ЯНАДА ОШИРИШГА

ДОИР ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Тасвирий ва амалий санъат соҳаларида миллий меросимизни тиклаш, Камолиддин Беҳзоднинг бой ижодий меросини халқимизга тўла етказиш, соҳа ривожига катта ҳисса қўшган атоқли рассом ва халқ усталари хотирасини абадийлаштириш, ижодий йўналишда олий ўқув юртидан кейинги таълимни ташкил этиш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда мамлакатимизда тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн соҳаси самарадорлигини янада ошириш мақсадида:


1. Қуйидагилар:

2020 йил октябрь ойида буюк мусаввир ва наққош Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлаш;

Камолиддин Беҳзод хотирасини абадийлаштириш мақсадида Тошкент шаҳрининг кўчаларидан бирига унинг номини бериш;

2020/2021 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларида тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишида таълим олаётган талабалар учун Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш;

ёш истеъдодли ижодкорларни аниқлаш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида "Камолиддин Беҳзод издошлари" миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танловини ташкил этиш ва уни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб бориш белгилансин.


2. Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби (кейинги ўринларда - Ташкилий қўмита) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташкилий қўмита (А. Абдуҳакимов):

а) бир ой муддатда Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

б) 2020 йил 15 сентябрга қадар Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи хиёбонининг замонавий қиёфада қайта ташкил этилиши ва унинг ҳудудидаги Камолиддин Беҳзод ҳайкалини 2022 йилда бронзага ўтказилишини;

в) 2020 йил 1 октябрга қадар Камолиддин Беҳзод ҳаёти ва ижоди ҳамда унинг Шарқ тасвирий санъатига қўшган беқиёс ҳиссасига бағишланган ҳужжатли фильмнинг тайёрланиши ҳамда марказий телеканалларда намойиш этилишини;

г) 2020 йил октябрь ойида:

"Камолиддин Беҳзод издошлари" миниатюра ва халқ амалий санъати асарлари ижодий танловининг ўтказилишини;

Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари асарлари, хаттотлик санъати намуналари, замонавий миниатюра асарлари кўргазмаси ҳамда илмий-амалий конференциясининг ўтказилишини;

д) "Ўзбекистон замонавий миниатюраси" каталогининг тайёрланиши ва жорий йил октябрь ойида нашр этилишини таъминласин.


4. Белгилансинки, Камолиддин Беҳзоднинг ҳайкалини бронзага ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Бадиий академиясига мазкур мақсадлар учун ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида амалга оширилади.


5. Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузурида:

Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда - Марказ);

олий таълимдан кейинги таълим тизимида тайёргарлик босқичи сифатида Рассомлик маҳорат устахонаси (олий рассомлик курси)(кейинги ўринларда - Рассомлик маҳорат устахонаси) ташкил этилсин.

6. Қуйидагилар:

а) Марказнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

давлат олий ва профессионал таълим муассасалари, ихтисослаштирилган санъат ва маданият мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари, болалар мусиқа ва санъат мактабларининг тасвирий ва амалий санъат, дизайн, санъатшунослик ҳамда музейшунослик йўналишлари (кейинги ўринларда - бадиий таълим йўналишлари) бўйича педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлаш ҳамда уларнинг малакасини ошириш;

иқтидорли ёш профессионал санъат намояндаларининг билим ва кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқитишнинг замонавий шакл ва услублари, самарали педагогик технологиялар, электрон ахборот ресурсларидан кенг фойдаланган ҳолда таълим жараёнининг юқори даражада олиб борилишини таъминлаш;

ўқув жараёнига замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишни ҳисобга олган ҳолда қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларининг ўқув режалари ва дастурларини тизимли равишда такомиллаштириш;

бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларининг ўқув-методик базасини шакллантириш ва фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда уларга ташкилий-методик раҳбарликни амалга ошириш;

б) Рассомлик маҳорат устахонасининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

тасвирий санъат асарларининг юксак сифатини таъминлаш, тасвирий санъат ижодкорларининг салоҳиятини тўлақонли юзага чиқариш;

"устоз-шогирд" ва бадиий таълим анъаналарини сақлаган ҳолда ўқитишнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнига ижодий устахоналар фаолиятини татбиқ этиш;

тасвирий санъат йўналишларида (дастгоҳли, графика, маҳобатли, миниатюра, ҳайкалтарошлик) фаолият олиб бораётган истеъдодли ижодкорларни саралаб олиш, уларнинг эстетик савияси ва маҳоратини юксалтириш;

санъат асарларида миллий ва умуминсоний анъаналарнинг юксак даражада ифода этилишига эришиш;

чет эллардаги кўргазма ва музейларда сақланаётган ноёб асарлар билан яқиндан танишиш, нусха кўчириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида хорижий мамлакатларга олий рассомлик курси ёш ижодкорларининг ижодий сафарларини ташкил этиш;

юртимиз музейлари фондларини юксак бадиий қийматга эга бўлган тасвирий санъат асарлари билан мунтазам бойитиб боришга кўмаклашиш.


7. Белгилаб қўйилсинки:

Марказ фаолияти 2022 йил 1 январдан, Рассомлик маҳорат устахонаси фаолияти 2022/2023 ўқув йилидан бошланади;

Рассомлик маҳорат устахонаси юридик шахс мақомига эга бўлмайди ва Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади;

ёш ижодкорлар Рассомлик маҳорат устахонасига стажёр-тадқиқотчилар учун белгиланган тартиб асосида жалб қилинади.


8. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Марказ ҳамда Рассомлик маҳорат устахонаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Республикада тасвирий ва амалий санъат соҳаси самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


10. Ўзбекистон Бадиий академиясининг юртимиз тасвирий санъатига улкан ҳисса қўшган атоқли ижодкор Павел Беньков номини Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактабига бериш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2022 йил 1 сентябрга қадар Ўзбекистон Бадиий академияси тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва ўқувчилар учун зарур шарт-шароитлар яратиш чораларини кўрсин.


12. 2020 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппарати ходимларининг лавозим маошига Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 100 фоиз миқдорида ойлик устамалар белгилансин.


13. Мазкур қарорда назарда тутилган харажатларни молиялаштириш 2020 йилда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан иккинчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчи сифатида Ўзбекистон Бадиий академиясига ажратиладиган маблағлар доирасида, 2021 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутилсин.


14. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатлари асосида 2021 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурида Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг асосий биноси атроф ҳудудида қўшимча ўқув биноси ва замонавий ахборот-кутубхона маркази, кўргазмалар галереясини ўз ичига қамраб олувчи ёрдамчи бино қуриш ишлари учун зарур капитал қўйилма маблағларини назарда тутсин.

Ўзбекистон Бадиий академияси 2020 йил 1 октябрга қадар мазкур бандда назарда тутилган лойиҳа (объект) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиши ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилишини таъминласин.


15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги "Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3219-сон қарорига 3-иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.


16. Ўзбекистон Бадиий академияси манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


17. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 21 апрелдаги

ПҚ-4688-сон қарорига

1-ИЛОВА



Камолиддин Беҳзод таваллудининг 565 йиллигини

кенг нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни

ўтказиш бўйича ташкилий қўмита

ТАРКИБИ

1. А.А. Абдуҳакимов

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари - Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси, ташкилий қўмита раиси

2. А.В. Нуридинов

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси, ташкилий қўмита раиси ўринбосари

3. О.А. Назарбеков

-

Ўзбекистон Республикаси маданият вазири

4. А.Х. Камилов

-

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири

5. И.У. Мажидов

-

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

6. Б.С. Юлдашев

-

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти

7. Ф.Ф. Абдухаликов

-

"Ўзбеккино" Миллий агентлиги бош директори

8. Ж.А. Артикходжаев

-

Тошкент шаҳар ҳокими

9. Ж.Х. Ризаев

-

Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш "Илҳом" жамоат фонди ижрочи директори

10. Б.М. Ахмедов

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маҳалла, оила ва ёшларни қўллаб-қувватлаш, маданият, маънавият ва жамоат ташкилотлари масалалари котибияти мудири, ташкилий қўмита котиби

Изоҳ: ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш зиммасига юкланган шахслар киритилади.






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 21 апрелдаги

ПҚ-4688-сон қарорига

2-ИЛОВА



Республикада тасвирий ва амалий санъат соҳаси

самарадорлигини янада оширишга доир қўшимча

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш

механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. ЗАМОНАВИЙ ДАРСЛИКЛАР, ЎҚУВ-МЕТОДИК ҚЎЛЛАНМАЛАР ВА

МАТЕРИАЛЛАР ТАЙЁРЛАШ, ПЕДАГОГ КАДРЛАР ҲАМДА ИҚТИДОРЛИ

ЎҚУВЧИЛАРНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ

1.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти (кейинги ўринларда - Институт) фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Институтни комплекс ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

2020 йил

апрель


-

Бадиий академия (А.Нуридинов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. 2020-2025 йилларда тасвирий, амалий санъат ва дизайн соҳасида юқори малакали кадрлар тайёрлаш ва институт фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳаси ва комплекс ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш.

2020 йил

июнь

3. Тегишли қарор лойиҳасини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

июль

2.

Кенг дунёқарашга эга, юксак эстетик дид ва ахлоқий тарбияга эга ижодкор ёшларни тарбиялаш.

1. Ўқув режаларининг мутахассислик фанлари блокига адабиёт, тарих, этика, эстетика, ижодкор психологиясига оид фанлар киритиладиган тасвирий ва амалий санъат, дизайнга оид таълим йўналишларини аниқлаш.

2020 йил

июнь


-

Бадиий академия (А.Нуридинов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов)

2. Мазкур таълим йўналишларида адабиёт, тарих, этика, эстетика, ижодкор психологиясига оид фанларни мутахассислик фанлари блокида ўқитиш.

2020/2021

ўқув йилидан

бошлаб

3.

Хорижда сақланаётган Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодига мансуб асарларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини юртимизга қайтариш.

1. Камолиддин Беҳзод ва унинг издошлари ижодига мансуб чет элларда сақланаётган асарларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини юртимизга қайтариш бўйича ишчи гуруҳни шакллантириш.

2020 йил

апрель


Ташаббускорлар маблағлари, грантлар, ҳомийлик хайриялари, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар

Ўзбекистонга оид хориждаги маданий бойликларни тадқиқ этиш маркази (Р.Баҳодиров), Бадиий академия (А.Нуридинов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Ташқи ишлар вазирлиги (А.Камилов)

2. Хорижда сақланаётган асарларни ўрганиш ва уларнинг асл ёки кўчирма нусхаларини юртимизга қайтариш бўйича 2020-2022 йилларга мўлжалланган "йўл харитаси"ни ишлаб чиқиш.

2020 йил

май

3. "Йўл харитаси"ни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

июнь

4.

Бадиий кўргазмалар дирекциясини жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Бадиий кўргазмалар дирекциясини 2021 йилги инвестиция дастурига киритган ҳолда жаҳон стандартларига мувофиқ мукаммал реконструкция қилиш ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

май


-

Бадиий академия (А.Нуридинов), Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги (И.Норқулов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

июль

5.

Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатларини жиҳозлаш учун зарур бўладиган техника воситалари, инвентарь ва замонавий ускуналар ҳамда мусиқа асбоблари билан жиҳозлаш бўйича нормативларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2020 йил

июнь


Республика бюджети, ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия (А.Нуридинов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2. Ихтисослаштирилган санъат мактаблари ва мактаб-интернатларида мавжуд мусиқа асбоблари ва бошқа жиҳозларни хатловдан ўтказиш.

2021 йил

сентябрь

3. Ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларининг моддий-техник базасини нормативларга мувофиқ мустаҳкамлаш.

2022 йил

август

6.

Бадиий академия тизимидаги ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатларнинг мутахассислик фанлари бўйича янги авлод дарсликлари, ўқув-методик қўлланмалар, каталог-альбомлар, нота ва материалларни тайёрлаш ҳамда чоп этиш.

1. Ишчи гуруҳни шакллантириш.


2020 йил

июль


Республика бюджети, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа маблағлар

Бадиий академия (А.Нуридинов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (Д.Саиджонов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

2. Ўқув режа ва дастурлар бўйича ўқув қўлланма ва дарсликларга бўлган эҳтиёжни ўрганиш.

2020 йил

август

3. Аниқланган эҳтиёждан келиб чиқиб, ўқув қўлланма ва дарсликларни ишлаб чиқишда тажрибали профессор, академик ва мутахассисларни жалб қилиш ҳамда босқичма-босқич тайёрлаш, шунингдек, чоп этиш бўйича режа-жадвал лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

сентябрь

4. Ишлаб чиқилган режа жадвал лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

7.

Республика ва халқаро танловлар ғолибларига тасвирий ва амалий санъат, дизайн йўналишлари бўйича олий таълим муассасасига кириш учун берилган имтиёзларни қайта кўриб чиқиш.

1. Алоҳида иқтидор талаб этиладиган олий таълим муассасаларига касбий (ижодий) имтиҳонлар орқали тест синовларсиз қабул қилиш тартиби жорий этилганлиги муносабати билан республика ва халқаро танловлар ғолибларига бериладиган имтиёзларни қайта кўриб чиқиш (бекор қилиш) бўйича таклифлар тайёрлаш.

2020 йил

май


-

Бадиий академия (А.Нуридинов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Давлат тест маркази (М.Каримов)

2. Таклифлар асосида Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

июнь

8.

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида Бадиий академия тизимида мактаб-интернат ташкил этиш.

1. Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатини ташкил этиш учун аҳолига қулай бўлган ҳудудни аниқлаш.

2021 йил

июнь


Тошкент вилояти маҳаллий бюджети

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Р.Холматов), Бадиий академия (А.Нуридинов), Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Танланган ҳудудда мавжуд бўш турган бино ёки ер майдонини ажратиш.

2021 йил

сентябрь

3. Ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатини ташкил этиш.

2022 йил

август

9.

Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи фаолиятини такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

1. Музейни комплекс ривожлантириш бўйича ишчи гуруҳ таркибини шакллантириш.

2020 йил

июль


-

Бадиий академия (А.Нуридинов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Фанлар академияси (Б.Юлдашев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), тегишли вазирлик ва идоралар

2. Музей фаолиятини янада такомиллаштириш, унинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

сентябрь

3. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

октябрь

II. ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ АСАРЛАРИНИНГ БАДИИЙ ВА

МАЪНАВИЙ САВИЯСИНИ ОШИРИШ, КЎРГАЗМАЛАР ФАОЛИЯТИНИ

ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ, БАДИИЙ АКАДЕМИЯНИНГ МОДДИЙ

ТАЪМИНОТИНИ КУЧАЙТИРИШ

10.

Хорижий давлатлар ижодкорлари иштирокида Халқаро пленэрлар ўтказиш.

1. Ташкилий гуруҳ шакллантириш, сарф-харажатлар сметасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.


2. Халқаро пленэр иштирокчилари рўйхатини шакллантириш.

Доимий

"Илҳом" жамоат фонди

Бадиий академия (А.Нуридинов), Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, "Илҳом" жамоат фонди (Ж.Ризаев)

11.

Бадиий кўргазмалар дирекцияси қошида ишлаб чиқариш устахонасини ташкил этиш.

1. Бадиий кўргазмалар дирекцияси қошида ижодий ишларни қадоқлаш, асарлар багетини тайёрлаш ва бошқа хизматларни кўрсатиш бўйича ишлаб чиқариш устахонасини бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан ташкил этиш.

2020 йил

декабрь


Ташаббускорлар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия (А.Нуридинов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Ишлаб чиқариш устахонасини замонавий ускуналар билан жиҳозлаш.

2021 йил

март

12.

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, унинг ҳудудий бўлимлари томонидан республика бўйлаб, хусусан чекка ҳудудларда мунтазам равишда кўчма кўргазмалар ташкил этиш.

1. Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлимларининг кўчма кўргазмалар режасини ишлаб чиқиш.


2. График асосида ҳудудий бўлимларни ижара асосида микроавтобус ва замонавий кўчма жиҳозлар билан таъминлаш.

Доимий

"Илҳом" жамоат фонди

Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, "Илҳом" жамоат фонди (Ж.Ризаев)

13.

Институт талабаларини умумбашарий ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш.

1. "Китобсеварлар ойлиги", "Назм ва наво ойлиги", "Меҳр улашайлик" каби тематик тадбирларни ўтказиш.


2. "Ёш тарғиботчилар", "Блогерлар", "PR Марказ" каби клублар фаолиятини йўлга қўйиш.


3. Клублар моддий-техник базасини шакллантириш ва фаолияти натижадорлигини таъминлаш.


4. Тематик тадбирлар ва клублар фаолиятига соҳа мутахассислари, машҳур шоир ва ёзувчилар, санъаткорларни кенг жалб этиш.

Доимий

Ташаббускорлар маблағлари, ҳомийлик хайриялари

Бадиий академия (А.Нуридинов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (А.Жумабоев), Республика маънавият ва маърифат маркази (М.Ходжиматов)

14.

Бадиий академиянинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш.

Бадиий академиянинг марказий аппаратига қўшимча 2 та хизмат автотранспорт воситаларини сақлаш учун лимит ажратиш.

2021 йил

октябрь

Республика бюджети

Бадиий академия (А.Нуридинов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

15.

Бадиий академия раисига Ислом Каримов номидаги "Тошкент" халқаро аэропортининг алоҳида йўловчиларга хизмат кўрсатиш залидан бепул фойдаланиш ҳуқуқини бериш.

1. Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига ўзгартириш киритиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

май


-

Бадиий академия (А.Нуридинов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

июнь

16.

Бадиий академия раисининг айни пайтда Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси раиси ҳисобланиши тартибини бекор қилиш.

1. Бадиий академиясининг уставига ўзгартириш киритиш тўғрисида Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш.


2020 йил

май


-

Бадиий академия (А.Нуридинов), "Илҳом" жамоат фонди (Ж.Ризаев),  Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

июнь

III. ТАСВИРИЙ ВА АМАЛИЙ САНЪАТ ҲАМДА ДИЗАЙН

СОҲАЛАРИДА КАДРЛАР ТАЙЁРЛАШ ВА УЛАРНИНГ

МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ

17.

Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш.

1. Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиясини таъсис этиш тўғрисида қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2020 йил

июль


-

Бадиий академия (А.Нуридинов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И.Маджидов), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2020 йил

август

18.

Бадиий ижодкорлар уюшмасининг ҳудудий галереяларини ташкил этиш.

1. Бадиий ижодкорлар уюшмасининг галереялари мавжуд бўлмаган Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари марказларида галереяларни ташкил этиш бўйича тегишли қарорни қабул қилиш.

2020 йил

июнь


Маҳаллий бюджет маблағлари, "Илҳом" жамоат фонди

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Жиззах, Қашқадарё, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Бадиий академия (А.Нуридинов)

2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли ҳокимликлар томонидан галереяларини ташкил этиш учун биноларни текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш ва уларни жиҳозлаш.

2021 йил

март

3. Бадиий ижодкорлар уюшмаси томонидан барча галереяларда санъат асарларини сотиш пунктлари ташкил этиш.

2021 йил

апрель

19.

Институтнинг таълим жараёнига юқори малакали хорижий педагог ва санъатшунос мутахассисларни кенг жалб этиш.

1. Ўқув ва илмий жараёнга хорижий мамлакатлардан таклиф этиладиган юқори малакали педагог ва мутахассислар рўйхатини шакллантириш.


2. Хорижий педагог ва мутахассисларни жалб этиш ҳамда улар иштирокида очиқ дарслар, маҳорат дарслари, якка тартибдаги, маъруза, амалиёт машғулотлари ва бошқа турдаги машғулотларни кенг жорий этиш.


3. Институтнинг ўқув, бадиий ва илмий жараёнига таклиф этилган хорижий педагог ва мутахассислар фаолиятини ўрганиб бориш ҳамда натижаларини институтнинг тегишли кенгашларида муҳокама қилиш.

Доимий

Институт маблағлари, республика бюджети

Бадиий академия (А.Нуридинов), Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти (Н.Сайфуллаев), Молия вазирлиги (Т.Ишметов)

20.

Асарларидаги илғор ғоялари ва юқори эстетик диди билан ажралиб турадиган ёш ижодкорлар асарлари кўргазмасини ташкил этиш ҳамда уларни кенг оммага танитиш.

1. Иқтидорли ёш ижодкорларни саралаб олиш учун Бадиий академиянинг ҳақиқий аъзоларидан иборат таркибда ишчи гуруҳни шакллантириш.


2. Иқтидорли ёш ижодкорларни аниқлаш ва улар рўйхатини шакллантириш.


3. Ишчи гуруҳнинг ёш ижодкорлар билан ишлаш дастурини тасдиқлаш.


4. "Устоз-шогирд" анъанаси асосида ёш ижодкорлар маҳоратини ошириб бориш, улар асарларининг кўргазмасини ташкил этиш.

Доимий

Республика ва маҳаллий бюджет маблағлари, "Илҳом" жамоат фонди

Бадиий академия (А.Нуридинов), Маданият вазирлиги (О.Назарбеков), Молия вазирлиги (Т.Ишметов), Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси, "Илҳом" жамоат фонди (Ж.Ризаев), Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Ходжаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари




Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 21 апрелдаги

ПҚ-4688-сон қарорига

3-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

2017 йил 16 августдаги "Ўзбекистон Бадиий академияси

фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга

доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3219-сон

қарорига киритилаётган ўзгартиришлар



1. 1-банднинг учинчи хатбошисидаги "21" рақами "33" рақами билан алмаштирилсин.


2. 6-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Бунда Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Фондга ажратиладиган бюджет маблағлари (субсидия) ҳисобидан қопланиши назарда тутилсин".


3. 1-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Ўзбекистон Бадиий академиясининг

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

        









Ўзбекистон Бадиий академияси










































































Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон Республикаси бўлими



"Хамар" халқаро алоқалар маркази


Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти



















"Санъат" журнали





















Бадиий кўргазмалар дирекцияси











Рассомлик маҳорат устахонаси

(олий рассомлик курси)




Қурилиш дирекцияси














Халқаро маданият карвон саройи














Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари


14




















Бадиий таълим йўналишларидаги педагог ва мутахассис кадрларни қайта тайёрлашҳамда уларнинг малакасини ошириш маркази


Тошкент фотосуратлар уйи




















Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи


























Ихтисослаштирилган санъат мактаблари ҳамда мактаб-интернатлари




Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги галереялари

13







































































     

".

4. 2-илованинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"

Ўзбекистон Бадиий академияси марказий аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ

   

Бошқарув кенгаши

Директорлар  кенгаши

Бадиий академия раиси

Раис ёрдамчиси

Молия ва бухгалтерия ҳисоби бошқармаси


4

Раис ўринбосари

Бош илмий котиб

Матбуот котиби - ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчи



Ижодий фаолиятни мувофиқлаштириш ва бадиий лойиҳалар билан ишлаш бошқармаси

3

Таълим муассасалари фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси

5

Матбуот ва ахборот-коммуникация технологиялари хизмати бўлими

3

Халқаро алоқаларни ривожлантириш бўлими

2

Инсон ресурсларини ривожлантириш бўлими

2

Ижодкор ёшлар билан ишлаш бўлими

3

Ташкилий-таҳлилий бўлим

2

Бош юрисконсульт

1

Иш юритиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими

3

      

Ходимларнинг умумий чекланган сони (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар бундан мустасно) 33 киши.

Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар сони қонунчиликда белгиланган меъёрлар асосида аниқланади.".


5. 5-иловада:


а) "Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмасининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий бўлимлари" блокида "19,5" рақами "21,5" рақами билан алмаштирилсин;


б) изоҳ қисмида "24,5" рақами "26,5" рақами билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 апрель


"Халқ сўзи", 2020 йил 22 апрель


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами",

2020 йил 4 май, 16-17-сон, 174-модда





































Время: 0.2102
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск