ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Нодавлат нотижорат ташкилотлар. Сиёсий партиялар / Жамоат фондлари /

"Саховат ва кўмак" жамғармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 22.04.2020 й. 213-Ф-сон фармойишига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 апрелдаги

213-Ф-сон фармойишига

ИЛОВА



"Саховат ва кўмак" жамғармаси тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Низом "Саховат ва кўмак" жамғармаси (кейинги ўринларда - Жамғарма) маблағларини шакллантириш, улардан фойдаланиш, ҳисоб ва ҳисоботини юритиш тартибини белгидайди.


2. Жамғарма ва унинг бўлинмалари Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туман ва шаҳарлар бўлинмалари ҳузурида очилади.


3. Жамғарма ва унинг бўлинмалари юридик шахс ҳисобланмайди.



2-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ


4. Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари тижорат банкларида очилган миллий ва чет эл валютасидаги алоҳида ҳисобварақларда йиғилади.


5. Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари маблағлари ҳомийлик ва хайрия маблағлари, юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари, маҳаллий бюджетлар даромадининг режадан ортиқ бажарилишидан тушган маблағларнинг бир қисми (тегишли халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари қарорлари асосида) ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан шакллантирилади.



3-БОБ. ЖАМҒАРМА МАБЛАҒЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


6. Жамғарма маблағлари коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган жисмоний шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш, шунингдек, "Темир дафтар"га киритилган ёки "Ёшлар дафтари", "Аёллар дафтари" ва "Темир дафтар"га киритилмаган кам таъминланган оилаларнинг фарзандлари учун умумтаълим муассасаларидаги куни узайтирилган гуруҳлардаги тўловни қоплаш учун ишлатилади.

7. Жамғарма маблағларини тасарруф этиш:

республика миқёсида - Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар миқёсида - Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари;

туман (шаҳар) миқёсида - халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари томонидан, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳолларда - туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан амалга оширилади.

8. Туман ва шаҳарларда ҳар бир сектор раҳбари тегишли маҳаллалар билан биргаликда маҳаллалардаги ҳар бир оиланинг, фуқароларнинг моддий аҳволини ўрганган ҳолда ҳафталик ёрдам кўрсатиладиган эҳтиёжманд оилалар рўйхати ва уларга берилиши керак бўладиган маблағлар, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар ҳажмини шакллантиради ва йиғилган маълумотлар халқ депутатлари маҳаллий кенгашларига киритади.


9. Жамғарманинг туман ва шаҳар бўлинмаларида йиғилган маблағлар мазкур ҳудуддаги эҳтиёжманд оилалар, жисмоний шахслар талабларини қондириш учун етарли бўлмаганда тегишли юқори турувчи жамғармаларга мурожаат қилинади.



4-БОБ. ЖАМҒАРМАДАН ФОЙДАЛАНИШ

ЮЗАСИДАН ҲИСОБ ВА ҲИСОБОТ


10. Жамғарма ва унинг ҳудудий бўлинмаларига ҳомийлик ва хайрия ёрдами сифатида келиб тушган пул маблағлари ва уларнинг ишлатилиши ҳисоби тегишли "Маҳалла" жамоат фондлари бухгалтерлари томонидан юритилади.


11. Жамғармага маблағ ўтказиб берган юридик ва жисмоний шахсларнинг рўйхати ушбу шахсларнинг розилиги асосида кенг жамоатчиликка халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари томонидан маълум қилиб борилиши мумкин.


12. Жамғарма ва унинг бўлинмаларига маблағларнинг келиб тушиши ва улардан фойдаланилиши бўйича оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб борилади.



5-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


13. Жамғарма маблағларини мақсадли ва самарали ишлатилиши бўйича Ўзбекистон "Маҳалла" хайрия жамоат фонди, "Маҳалла" хайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари, туман ва шаҳарлар бўлинмалари ҳамда тегишли ҳокимликлар, жойлардаги сектор раҳбарлари масъул ҳисобланади.


14. Жамғарма маблағларининг мақсадли ишлатилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармаларига юклатилади.


15. Жамғарма маблағларини мақсадсиз ишлатган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 апрель







































Время: 0.0043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск