ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги ҳужжатлар / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 22.04.2020 й. ПФ-5983-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Фармони

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ФАРМОНИ

22.04.2020 й.

N ПФ-5983



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ АЙРИМ ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ

ТЎҒРИСИДА


(Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги

"Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон

Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш

ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-564-сон Қонуни)


Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги "Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги ЎРҚ-564-сон Қонунига мувофиқ, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг ташкилий тузилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароларнинг ҳарбий хизматни ўташ тартибини такомиллаштириш мақсадида:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Белгилансинки, илованинг 3-банди 2020 йил 1 июлдан эътиборан кучга киради.


3. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                            Ш. Мирзиёев






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2020 йил 22 апрелдаги

ПФ-5983-сон Фармонига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Президентининг

айрим ҳужжатларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 9 октябрдаги ПФ-1572-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида интизомий қисм тўғрисидаги низомда:


2-банддаги "ҳарбий қасамёд" сўзлари "Ватанга қасамёд" сўзлари билан алмаштирилсин;


40-банднинг биринчи хатбошисидаги "Ҳарбий қасамёдга" сўзлари "Ватанга қасамёдга" сўзлари билан алмаштирилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 14 сентябрдаги ПҚ-694-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг рус тилидаги матни 31-бандидаги "военных кафедр" сўзлари "учебных подразделений военной подготовки" сўзлари билан алмаштирилсин.

5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 19-банди учинчи хатбошисидаги "Мудофаа вазирлиги Сержантлар тайёрлаш мактабини" сўзлари "Қуролли Кучлари Кичик мутахассисларни тайёрлаш марказини" сўзлари билан алмаштирилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида"ги ПҚ-3898-сон қарорига 1-илованинг 8-банди ўн учинчи хатбошисидаги "ҳарбий кафедраларида" сўзлари "ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида" сўзлари билан алмаштирилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги ПҚ-4076-сон қарорига 1-илованинг 7-банди "л" кичик банди "ҳарбий таълим факультетлари" сўзларидан кейин "ҳарбий тайёргарлик ўқув марказлари" сўзлари билан тўлдирилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 октябрдаги ПҚ-4495-сон қарори билан тасдиқланган Тошкент шаҳрида барпо этиладиган Ғалаба боғининг концепцияси қирқ тўққизинчи хатбошисидаги "ҳарбий қасамёд" сўзлари "Ватанга қасамёд" сўзлари билан алмаштирилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 апрелдаги "Ўзбекистон Республикасида ҳарбий таълим тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ф-2193-сон фармойишининг рус тилидаги матни 2-банди тўртинчи хатбошисидаги "Военной присяге" сўзлари "присяге Родине" сўзлари билан алмаштирилсин.



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 апрель













































Время: 0.2016
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск