ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Алоҳида соҳалар бўйича инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.04.2020 й. 246-сон "Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг) тизимини ўзгартириш" инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрларини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.04.2020 й.

N 246




"АВТОМАТЛАШТИРИЛГАН ҲИСОБ-КИТОБ (БИЛЛИНГ)

ТИЗИМИНИ ЎЗГАРТИРИШ" ИНВЕСТИЦИЯ ЛОЙИҲАСИ

БЎЙИЧА ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ АСОСЛАРИНИНГ

АСОСИЙ ТЕХНИК-ИҚТИСОДИЙ ПАРАМЕТРЛАРИНИ

ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Республикамизда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жадал ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2018 йил 19 февралдаги ПФ-5349-сон Фармонига мувофиқ "COSCOM" масъулияти чекланган жамияти (кейинги ўринларда - "COSCOM" МЧЖ) томонидан "Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг) тизимини ўзгартириш" инвестиция лойиҳаси (кейинги ўринларда - инвестиция лойиҳаси) амалга оширилаётганлиги;

инвестиция лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикасининг 2020-2022 йилларга мўлжалланган инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2020 йил 9 январдаги ПҚ-4563-сон қарорининг 7-иловасига асосан 2020-2022 йилларда амалга оширилиши белгиланганлиги;

инвестиция лойиҳасининг умумий қиймати 47 834,3 минг АҚШ доллари эквиваленти, шу жумладан, 28 500,0 минг АҚШ доллари - лицензиялар ва автоматлаштирилган ҳисоб-китоб тизимини (BSS) қўллаб-қувватлаш (кейинги ўринларда - 1-босқич), 19 334,3 мингАҚШ доллари - ускуна (аппаратли таъминот) ва учинчи шахслар томонидан етказиб бериладиган дастурий таъминотнинг (кейинги ўринларда - 2-босқич) шартнома қиймати ва бошқа сарф-харажатлар учун ажратилганлиги;

1-босқич доирасида ўтказилган тендер якунлари бўйича тендер ғолиби "Нэксайн" АЖ (Россия Федерацияси) ва "COSCOM" МЧЖ ўртасида шартнома имзоланганлиги;

2-босқич доирасида 2020 йил май ва июнь ойларида "COSCOM" МЧЖ томонидан тендер эълон қилиниши ва унинг натижаларига кўра тендер ғолиби билан шартнома(лар) тузилиши режалаштирилганлиги;

инвестиция лойиҳасини молиялаштириш манбаи этиб "COSCOM" МЧЖнинг ўз маблағлари белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. "Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг) тизимини ўзгартириш" инвестиция лойиҳаси бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий техник-иқтисодий параметрлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.


3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги директори С.Х. Бекенов зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Телекоммуникациялар, IT-технологиялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 22 апрелдаги

246-сон қарорига

ИЛОВА



"Автоматлаштирилган ҳисоб-китоб (биллинг)

тизимини ўзгартириш" инвестиция лойиҳаси

бўйича техник-иқтисодий асосларининг асосий

техник-иқтисодий параметрлари


минг долл.

Т/р

Кўрсаткич номланиши


Жами ўзлаштириладиган

инвестициялар


Шундан, марказлашмаган

инвестициялар


1.

Лойиҳанинг умумий қиймати


47 834,3

47 834,3

2.

Капитал қўйилмаларнинг қиймати


47 834,3

47 834,3

Шу жумладан:



Машина, ускуналар ва лицензиялар


47 834,3

47 834,3

Қурилиш-монтаж ишлари


-

-

Инвестиция давридаги молиявий харажатлар


-

-

Дастлабки айланма капитал


-

-

Бошқа харажатлар


-

-

3.

Мавжуд асосий фондларнинг қиймати


-

-

4.

Ташкилотнинг қуввати, шу жумладан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотнинг йиллик ҳажми, мўлжалланаётган йиллик экспорт ҳажми


12 миллион абонентга хизмат кўрсатувчи ускуна (аппаратли таъминот);

10 миллион абонентга хизмат кўрсатадиган дастурий таъминот, шундан олдиндан тўлов (prepaid) - камида 9,1 миллион дона ва кейинги тўлов (postpaid) - камида 900 000 дона.

Индикатив кўрсаткичлар:

а) овозли алоқа:

ҳар бир абонент учун ҳисобдаги пул маблағларининг ўртача баланслари сони - 30 та;

бир абонент учун уланиш мумкин бўлган даврий хизматлар (пакет) сони - 5 та;

GSM тармоғидаги ҳар бир фаол абонент учун энг банд соатда (ЭБС) овозли қўнғироқлар сони - 3,5 та;

б) маълумотларни узатиш:

секундига транзакциялар сони - 15 000 та;

интернет-сессиянинг ўртача давомийлиги камида 40 дакиқа;

битта интернет-сессиядаги янгиланишлар сони - 5 та;

бир вақтнинг ўзида ўтказиладиган интернет- сессиялар сони - 7 000 000 та;

в) CMC:

смс-сессиялар учун сониялар сони - 1 500 та;

г) қўшимча кўрсаткичлар:

ЭБСда тўлдириш сони - 250 000 та;

кунига буюртмалар сони - 1 500 000 та;

замонавий технологияларни кўллаб-

қувватлаш, шу жумладан: LTE технологиясидаги роуминг;

талаб бўйича видео (VoD);

видеоузатма (streaming);

IP тармоқлари орқали овоз (VoIP);

уяли алоқа оператори рақамини алоқа операторлари (MNP) ўртасида ўтказиш;

5G авлод технологиялари.


5.

Ташкил этиладиган янги иш ўринлари сони


-

6.

Лойиҳанинг мўлжалланаётган ўзини қоплаш муддати


53 ой (4,4 йил)

7.

Инвестиция даврининг давомийлиги


6 ой

8.

Ишлаб чиқариш фондларининг қиймати


19 334,3

9.

Кредит ва бошқа қарз маблағларини сўндириш муддати, шу жумладан, валютадаги қарзлар


-

        


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 апрель






















Время: 0.1424
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск