Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) / ғғғ /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.04.2020 й. 250-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.04.2020 й.

N 250


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ИЖРО

ЭТУВЧИ ТУЗИЛМАСИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛИШИ

МУНОСАБАТИ БИЛАН ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА ЎЗГАРТИРИШ

ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда унинг тизим ташкилотлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сон қарорлари ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппаратининг бошқарувчиси Р.В. Абдуқодиров зиммасига ҳамда Юридик таъминлаш бошқармасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Арипов






Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 23 апрелдаги

250-сон қарорига

ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

айрим қарорларига киритилаётган

ўзгартириш ва қўшимчалар


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Юридик таъминлаш бошқармаси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 мартдаги 212-сон қарорида:


а) муқаддимадаги "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ишини ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш тўғрисида" 2019 йил 28 январдаги ПҚ-4136-сон қарори" сўзлари "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 22 январдаги ПҚ-4569-сон, "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарорлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) иловада:


7-банд "а" кичик бандининг тўққизинчи хатбошисидаги "парламент ва депутатлар сўровлари" сўзлари "парламент, депутат ва Сенат аъзоси сўровлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


10-бандда:

қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:

"Бошқарма бошлиғи ўринбосари";

иккинчи-бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи-олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

бешинчи хатбошидаги "бўлим мудири" сўзлари "бўлимлар мудирлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


12-банднинг биринчи хатбошисига "Бошқарма бошлиғи" сўзларидан кейин "унинг ўринбосари" сўзлари қўшилсин;


13-бандда:

биринчи хатбошига "Бошқарма бошлиғи" сўзларидан кейин "унинг ўринбосари" сўзлари қўшилсин;

учинчи хатбошидаги "Бўлим" сўзи "Бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлимлар" сўзлари билан алмаштирилсин;


14-бандда:

иккинчи хатбошига "амалга оширади" сўзларидан кейин "Бошқарма бошлиғи ўринбосари" сўзлари қўшилсин;

йигирма биринчи хатбошидаги "Бошқарманинг бўлим мудирлари" сўзлари "Бошқарма бошлиғи ўринбосари, бўлимлар мудирлари" сўзлари билан алмаштирилсин;


15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Бошқарма бошлиғи вақтинча бўлмаганда, унинг вазифасини Бошқарма бошлиғи ўринбосари бажаради";


қуйидаги мазмундаги 15-1-банд қўшилсин:

"15-1. Бошқарма бошлиғи ўринбосари:

Бўлим мудирлари ва мутахассисларининг фаолиятини мувофиқлаштиради, ўзига бириктирилган масалалар бўйича Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши ҳамда ижро интизомининг ҳолати учун шахсан жавоб беради;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳаларининг сифатли ва ўз вақтида тайёрланишини ташкил қилади, топшириқларнинг бажарилиши юзасидан назоратни таъминлайди;

ўзига бириктирилган масалалар бўйича материаллар ва ҳужжатлар лойиҳалари тўғрисида Бошқарма бошлиғига, шунингдек, белгиланган тартибда Бош вазирнинг ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига, Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига ва унинг ўринбосарларига ахборот беради;

интеллектуал мулк ва давлат хизматлари соҳасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича таклифларнинг ишлаб чиқилишини ташкил қилади ва уларни Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчисига тақдим этади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда, Ҳукумат комиссиялари ва кенгашлари, идоралараро комиссиялар ва кенгашлар мажлисларида, ўзи юритадиган масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамаси аппарати бошқарувчиси ва унинг ўринбосарлари ўтказадиган йиғилишларда белгиланган тартибда қатнашади;

Вазирлар Маҳкамаси ва унинг Раёсати мажлисларида, Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, унинг ўринбосарлари ва маслаҳатчилари ўтказадиган йиғилишларда кўриб чиқишга материаллар тайёрлаш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда фармойишлари лойиҳаларини тайёрлаш мақсадида уларни муҳокама қилиш учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда бошқа ташкилотлар раҳбарлари, олимлар ва мутахассислар иштирокида ўзига бириктирилган масалалар бўйича йиғилишлар ўтказади;

Бошқарма бошлиғининг топшириғига биноан чиқувчи хат-хабарларни имзолайди;

тегишли мутахассислар ўртасида вазифаларни тақсимлаш бўйича Бошқарма бошлиғига таклифлар киритади;

Бошқарма бошлиғига мутахассисларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод қилиш, уларнинг малакасини ошириш, уларни рағбатлантириш ҳамда жазолаш тўғрисида таклифлар тақдим этади;

вазифалар тақсимланишига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.";


16-бандда:

еттинчи хатбошига "Бошқарма бошлиғига" сўзларидан кейин "унинг ўринбосарига" сўзлари қўшилсин;

йигирманчи хатбошига "унинг вазифасини" сўзларидан кейин "Бошқарма бошлиғи ўринбосари ёки" сўзлари қўшилсин;


17-бандда:

иккинчи хатбошига "Бошқарма бошлиғи" сўзларидан кейин "унинг ўринбосари" сўзлари қўшилсин;

тўққизинчи, ўнинчи ва ўн учинчи хатбошиларга "Бошқарма бошлиғига" ва "Бошқарма бошлиғи" сўзларидан кейин тегишинча "унинг ўринбосарига" ва "унинг ўринбосари"сўзлари қўшилсин.

3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 12 июлдаги 580-сон қарорида:


а) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлими тўғрисидаги низомда (1-илова):


10-банднинг саккизинчи-ўн тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"Зарафшон шаҳрини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

Шарғун ва Ширин шаҳарларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича бош мутахассис;

Таҳлилий маълумотларни умумлаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш, дастур ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассис;

инспектор киради.

Бўлим тузилмаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.";


12-банддаги "мудир ўринбосари ва мутахассислари" сўзлари "мудир ўринбосари, мутахассислари ва инспектори" сўзлари билан алмаштирилсин;


18-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


19-бандда:

биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"19. Бўлимнинг таҳлилий маълумотларни умумлаштириш, маълумотлар базасини шакллантириш, дастур ва "йўл хариталари"ни ишлаб чиқиш масалалари бўйича бош мутахассиси";

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи-ўн иккинчи хатбошилар қўшилсин:

"республика бўйсунувидаги шаҳарларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича дастурлар ва "йўл хариталари"нинг ишлаб чиқилишини мувофиқлаштиради, уларнинг амалга оширилишини назорат қилади, шунингдек, ҳудудий дастурларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар тайёрлайди;

қабул қилинган дастурлар ва "йўл хариталари" бўйича режа-жадвални ёки ташкилий чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритади, уларнинг давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа ташкилотлар томонидан бажарилиши мониторингини юритади;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига сафарлари натижалари бўйича тасдиқланган "йўл хариталари"нинг Бўлим фаолиятига оид чора-тадбирлари бажарилишининг тизимли назоратини олиб боради;

тасдиқланган дастурлар ва "йўл хариталари"нинг ижроси бўйича масъул вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда Тошкент, Сирдарё, Навоий ва Сурхондарё вилоятлари, Ангрен, Бекобод, Олмалиқ, Чирчиқ, Ширин, Зарафшон шаҳарлари ва Шарғун шаҳарчаси ҳокимларининг ҳисоботларини олади ва таҳлил қилади, умумлаштирилган маълумотларни Бўлим мудирига киритиб боради";

тўкқизинчи ва ўнинчи хатбошилар тегишинча ўн учинчи ва ўн тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;


б) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Республика бўйсунувидаги шаҳарларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўлимига бириктириладиган давлат бошқаруви органлари ҳамда ўзаро ҳамкорлиги таъминланадиган ташкилотлар рўйхати (2-илова):


I бўлимда:


I бўлимнинг номидаги "вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар ҳамда" сўзлари чиқарилсин;


1-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;


II бўлимда:


1-бандда:

қтисодиёт ва саноат вазирлиги" сўзлари "Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги" сўзлари билан алмаштирилсин;

"Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги" сўзлари қўшилсин;


4-банддаги "Ўзмиллийбанк" сўзлари "Миллий банк" АЖ" сўзлари билан алмаштирилсин;


5-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 23 апрель













































Время: 0.2043
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск