ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Афғонистон /

Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида ушлаб бериш тўғрисида Битим (Тошкент, 2016 йил 17 октябрь)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси билан

Афғонистон Ислом Республикаси ўртасида

ушлаб бериш тўғрисида

БИТИМ


Тошкент, 2016 йил 17 октябрь


(Ўзбекистон Республикаси учун

2019 йил 7 августдан кучга кирган)


Ўзбекистон Республикаси ва Афғонистон Ислом Республикаси, кейинги ўринларда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

миллий суверенитет, бир-бирларининг ички ишларига аралашмаслик ва ўзаро манфаатларни ҳимоя қилиш принциплари асосида икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ушлаб бериш соҳасида самарали ҳамкорликни ўрнатишга бўлган ўзаро манфаатларни назарда тутган ҳолда,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Ушлаб бериш мажбурияти


Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг сўровига кўра бошқа Аҳдлашувчи Томон унинг ҳудудида аниқланган, сўраётган Аҳдлашувчи Томоннинг ваколатли органлари томонидан содир этган жинояти учун жавобгарликка тортиш ёки ҳукмни ижро этиш учун таъқиб этилаётган ҳар қандай шахсни ушбу Битим қоидаларига мувофиқ ушлаб бериш мажбуриятини олади.



2-модда. Ушлаб бериш учун асос

бўладиган жиноятлар


Ушлаб бериш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин:

а) ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жиноят деб топиладиган ва озодликдан маҳрум қилиш жазосининг энг кўп муддати 1 (бир) йилдан кам бўлмаган муддат кўзда тутилган жиноят учун шахс ушлаб берилиши мумкин;

б) мазкур модданинг а) бандида қайд этилган муддатдан ортиқ бўлмаган жазо назарда тутилган жиноят содир этган шахснинг ушлаб берилиши сўралаётган бўлса ва чиқарилган ҳукм 6 (олти) ойдан кам бўлмаган муддатга озодликдан маҳрум қилиш ёки бошқа янада оғирроқ жазо қўлланилиши назарда тутилса.



3-модда. Ушлаб беришни рад этиш


1. Ушлаб бериш ҳақидаги сўровнома қуйидаги ҳолларда рад

...
Время: 0.0055
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск