ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.07.2004 й. 357-сон "Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларига тайёргарликни ташкил этишни такомиллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.07.2004 й.

N 357



МУСТАҚИЛЛИК КУНИ ВА НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ

БАЙРАМЛАРИГА ТАЙЁРГАРЛИКНИ ТАШКИЛ

ЭТИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Миллий мустақиллик ғоялари ва халқимиз анъаналарини кенг тарғиб қилиш, республика вилоятлари, шаҳарлари ва туманларида Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларига бағишланган маданий-оммавий тадбирларнинг юқори ташкилий даражада тайёрланиши ва чуқур ғоявий мазмун билан ўтказилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи Республика комиссияси таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли вазирликлар ва идоралар, жамоат ташкилотлари ҳамда жамғармалар билан биргаликда туман, шаҳар ва вилоятлар марказларида Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларининг кенг нишонланишини ташкил этиш;

Мустақиллик куни ва Наврўз байрамларини нишонлашда Ўзбекистон тараққиётида, жамиятни демократик янгилашда, маънавий-аҳлоқий юксалишда, халқимиз менталитетида, миллий ўзлигини англашда, мамлакатимизнинг иқтисодий қудратини кучайтиришда, республиканинг халқаро майдондаги нуфузини оширишда юз берган тарихий ўзгаришларни кенг ва тўлиқ очиб бериш;

ҳар йили ўтказиладиган тадбирлар мазмуни ва мавзуида мустақиллик йилларида ҳаётнинг барча соҳаларида, янгиланиш ва ислоҳотларнинг танланган йўлини амалга оширишда, миллий давлатчилигимизни ривожлантиришда, халқимизнинг турмуш даражасини ошириш ва шароитларини яхшилашда Ўзбекистон эришган аниқ ютуқларни, республика шаҳарлари, туманлари ва аҳоли яшаш жойларини обод қилишдаги ижобий ўзгаришларни акс эттириш;

Нукус шаҳрида, вилоят марказларида ва Тошкент шаҳрида ўтадиган байрам дастурларига фольклор гуруҳлари, бадиий хаваскорлик жамоалари, оилавий ансамбллар, бахши шоирлар, шунингдек профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистларини танлов асосида жалб этиш;

байрам тадбирларини ўтказишда зарур даражада хавфсизликни таъминлаш.


3. Белгилаб қўйилсинки, ўтказиладиган байрам тадбирларини молиявий таъминлаш:

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда - махаллий бюджет мабларлари, ишлаб чиқариш корхоналари, хўжаликлар ва жамғармаларнинг ҳомийлик ёрдами ҳисобидан;

Тошкент шаҳрида - республика бюджети ва Тошкент шаҳри бюджети маблағлари ҳисобидан тенг улушларда амалга оширилади.


4. Қуйидагилар:

Вазирлар Маҳкамасининг "Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамини ташкил этиш ҳақида" 1995 йил 23 февралдаги 68-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 30 сентябрдаги 374-сон қарорига 15-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.



Вазирлар Махкамасининг Раиси                                                И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

2004 йил 23 июлдаги

357-сон қарорига

ИЛОВА



ЎзР ВМ 20.10.2016 й. 352-сон Қарори таҳриридаги илова (Олдинги таҳририга қаранг)



Мустақиллик куни ва Наврўз умумхалқ байрамларини

ташкил этиш бўйича доимий фаолият кўрсатувчи

Республика комиссиясининг

ТАРКИБИ

   

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, Комиссия раиси


Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Комиссия раисининг ўринбосари


Султонов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув бўйича), Комиссия раисининг ўринбосари


Садиков Ш.М.

-

Вазирлар Маҳкамасининг Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири


Комиссия аъзолари:


Закиров Б.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари


Усмонов Р.Ж.

-

Тошкент шаҳри ҳокими


Алимов А.В.

-

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири


Ахмедбаев А.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири


Муратов М.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Маданият вазири


Аҳмедов М.

-

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси


Бердиев К.Р.

-

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири


Ғаниев Э.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири


Дусанов З.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси


Иноғомов Ж.С.

-

"Маҳалла" хайрия жамоат фонди раиси


Абдуллаев И.Б.

-

Давлат хавфсизлик хизмати раиси


Ташматов Б.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси в.б.



Иноятов У.И.

-

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири


Комилов А.Х.

-

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири


Қосимов Н.У.

-

Республика Маънавият тарғибот марказининг раҳбари в. б.


Қосимов Р.С.

-

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири


Қўчқоров Ж.А.

-

Молия вазирининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

Тошкент шаҳри маданият бош бошқармаси бошлиғи


Мирзалиев И. (Иқбол Мирзо)

-

Ўзбекистон халқ шоири


Мирзохидов Х.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири


Мусаев А.Э.

-

"Ўзбеккино" миллий агентлигининг бош директори


Нарбаева Т.К.

-

Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси


Нуридинов А.В.

-

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси


Раҳматов Ў.

-

"Халқ сўзи" - "Народное слово" газеталари бош муҳаррири


Ризаев Ф.М.

-

"Ўзбектуризм" миллий компанияси раиси


Сайфуллаев Б.С.

-

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг ректори


Салихов Ш.И.

-

Ўзбекистон Фанлар академияси президенти


Содиқов А.Х.

-

"Тошшаҳарйўловчитранс" компанияси раиси


лавозимига кўра

-

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директори


Тян В.Н.

-

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси бош директори


Усмонов Ш.Ғ.

-

"Нуроний" жамғармаси раиси


Файзиев З.О.

-

"Ўзбекозиқовқатзахира" уюшмаси бошқаруви раиси


Хаджаев А.Д.

-

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси раиси


Ҳазратқулов М.

-

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори


Хайдаров И.У.

-

"Ўзбекенгилсаноат" акциядорлик жамияти раиси


Юсупов О.О.

-

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари.


Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда Комиссия таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.





















































Время: 0.2130
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск