Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.04.2020 й. 245-сон "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари ҳамда Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.04.2020 й.

N 245




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БОШ ВАЗИРИНИНГ САНОАТНИ ВА КООПЕРАЦИЯ

АЛОҚАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА МАСЛАҲАТЧИСИНИНГ ФУНКЦИОНАЛ

ВАЗИФАЛАРИ ҲАМДА САНОАТНИ ВА КООПЕРАЦИЯ

АЛОҚАЛАРИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ

КОТИБИЯТИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ

ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмасини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2020 йил 24 февралдаги ПҚ-4612-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Вазирлар Маҳкамасининг Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўн кун муддатда Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибияти мутахассисларининг функционал вазифалари тақсимланишини тасдиқласин.


3. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг функционал вазифалари ва Ёқилғи-энергетика соҳаси ва саноатнинг базавий тармоқларини ривожлантириш масалалари котибияти тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш ҳақида" 2019 йил 23 февралдаги 162-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчисига ва Вазирлар Маҳкамасининг Саноатни ва кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари котибиятига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                      А. Арипов



Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 22 апрель



































Время: 0.2082
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск