ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ижтимоий ва хусусий шериклик /

Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.04.2020 й. 259-сон қарорига 1-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2020 йил 26 апрелдаги

259-сон қарорига

1-ИЛОВА



Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини

амалга ошириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом барча давлат-хусусий шериклик (кейинги ўринларда - ДХШ) лойиҳаларини ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, хусусий шерикни танлаш, ДХШ лойиҳаларининг реестрини юритиш ҳамда уларнинг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни юритиш тартибини белгилайди.


2. Давлат органи (ташкилоти) (кейинги ўринларда - давлат ташаббускори) ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркор ёхуд юридик шахс (кейинги ўринларда - хусусий ташаббускор) томонидан таклиф этилаётган ДХШ лойиҳаларининг қиймати - қурилиш (реконструкция ва модернизация қилиш), хизмат кўрсатиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш даврида ДХШ лойиҳасини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ бўлган капитал қўйилмалар ва киритиладиган инвестициялар ҳажмидан иборат бўлади.

Бунда давлат томонидан берилиши мумкин бўлган бино ёки бепул асосда ажратилиши мумкин бўлган ижара майдонлари ҳамда ер майдонлари лойиҳа қийматига киритилмайди.

Низом кучга киргунга қадар тендер босқичида бўлган лойиҳаларга нисбатан ушбу Низом қоидалари татбиқ этилмайди.


3. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:


ДХШ - давлат шериги ва хусусий шерикнинг муайян муддатга юридик жиҳатдан расмийлаштирилган, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун ўз ресурсларини бирлаштиришига асосланган ҳамкорлиги;


ДХШ лойиҳаси - иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва (ёки) илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш асосида амалга ошириладиган тадбирлар мажмуи;


ДХШ лойиҳасининг концепцияси - давлат шериги ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан тайёрланадиган, ДХШ лойиҳасини амалга оширишни ҳал этишга доир танловни асослаб берадиган, ушбу лойиҳанинг қийматини ва тавсифини белгилайдиган, уни амалга оширишнинг самарадорлиги ва долзарблиги асосларини, асосий тавсифномалари ва ўзига хос хусусиятларини, шунингдек, жалб қилинадиган инвестицияларнинг қайтарилишини таъминлаш механизмларини ўз ичига олган ҳужжат;


ДХШ объекти - лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, етказиб берилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, модернизациялаштирилиши, фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши ДХШ лойиҳасини рўёбга чиқариш доирасида амалга ошириладиган мол-мулк, мулкий комплекслар, ижтимоий инфратузилма, шунингдек, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш жараёнида жорий этилиши лозим бўлган ишлар (хизматлар) ва инновациялар;


ДХШ объектидан эркин фойдаланилиши учун тўлов - ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ ДХШ объектидан фойдаланиш (уни эксплуатация қилиш) ва (ёки) ушбу объектга хизмат кўрсатиш даврида ундан эркин фойдаланилишини таъминлаганлик учун хусусий шерикка давлат шериги томонидан амалга ошириладиган тўловлар;


давлат шериги - Ўзбекистон Республикаси бўлиб, давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ваколат берилган бошқа органлар (ташкилотлар) ёки уларнинг бирлашмалари унинг номидан иш юритади;


фойдаланганлик учун тўлов - товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчилардан ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ ДХШ лойиҳасини амалга ошириш доирасида хусусий шерик томонидан йиғиб олинадиган тўловлар;


хусусий шерик - Ўзбекистон Республикасининг ёки чет давлатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган, давлат шериги билан ДХШ тўғрисида битим тузган тадбиркорлик фаолияти субъекти ва шундай субъектларнинг бирлашмаси;


захирадаги ғолиб - тендер комиссиясининг қарорига асосан тендер ғолибининг тендер таклифидан сўнг энг яхши тендер таклифини берган деб эътироф этилган талабгор;


лойиҳани баҳолаш ҳужжати - лойиҳанинг қийматини ва молиялаштириш учун талаб этиладиган маблағлар ҳажмини белгилаб берувчи ҳамда асосланган энг мақбул техник-технологик ва лойиҳани амалга ошириш бўйича ташкилий қарорни қабул қилишни асословчи лойиҳа ҳужжати;


талабгор - ДХШ лойиҳасини амалга ошириш бўйича қизиқиш билдирган, тендерда иштирок этиш учун ариза (тендер аризаси, тендер таклифи) тақдим этган хусусий тадбиркор ёки юридик шахс, шу жумладан хорижий давлатларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил топган ва фаолият кўрсатиб келаётган юридик шахслари;


тендер ғолиби - тендер жараёни якунлари бўйича ДХШ лойиҳасини амалга ошириши учун танланган буюртмачи.



2-БОБ. ЛОЙИҲАНИ ДАСТЛАБКИ

БАҲОЛАШ ТАРТИБИ


4. Таклиф этилаётган лойиҳани айнан ДХШ механизмлари асосида амалга ошириш имкониятларини ўрганиш мақсадида давлат шериги муайян лойиҳани дастлабки баҳолашдан ўтказади.

Лойиҳага нисбатан ДХШ механизмларини жорий этиш учун лойиҳалар қуйидаги барча мезон ва шартларга мувофиқ бўлиши лозим:

иқтисодий, ижтимоий вазифалар ва инфратузилма билан боғлиқ вазифаларни ҳал этишга қаратилганлиги;

таклиф этилаётган лойиҳалар бўйича амалга оширилаётган фаолият турлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан олиб борилганлиги;

таклиф этилаётган лойиҳа бўйича тақдим этиладиган товарлар (ишлар, хизматлар) сифати ва даражаси амалдаги кўрсаткичларга нисбатан юқорилиги;

ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатларига мувофиқлиги;

юридик мақбуллик шартларига мувофиқлиги, яъни ДХШ объектига бўлган мулкий ҳуқуқлар давлат шеригининг ваколатида бўлиши;

лойиҳанинг молиявий таъминланганлик шартларига мувофиқлиги;

хусусий инвестицияларнинг жалб этилганлиги;

лойиҳага талаб ва эҳтиёжнинг мавжудлик шартларига мувофиқлиги;

таклиф этилаётган лойиҳанинг хорижий ёки маҳаллий тажрибадан ўтганлиги;

лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ хатарларнинг тақсимланганлиги;

илғор бошқарув тажрибасининг жорий этилганлиги;

инновацион ёндашувни ўз ичига олиши ва тарафлар учун мақбул бўлган мутаносиб нафни таъминлаши;

лойиҳани амалга ошириш давомида автоматлаштирилган электрон ҳисоб-китоблар ва ҳисоботлар жорий этилиши.


5. Таклиф этилган лойиҳанинг иқтисодий ва ижтимоий соҳанинг устувор йўналишига оид эканлиги - тармоқни ривожлантириш дастури, инвестиция дастури ва техник аудит ҳисоботлари каби ҳужжатлар асосида аниқланади.


6. Таклиф этилган лойиҳани ДХШ механизмлари асосида амалга ошириш имкониятлари мавжуд деб топилса, белгиланган тартибда ДХШ лойиҳаси ташаббус қилинади ва тайёрланади.



3-БОБ. ДХШ ЛОЙИҲАСИНИ ТАШАББУС ҚИЛИШ


7. Давлат-хусусий шериклик лойиҳаси давлат ташаббускори ва (ёки) хусусий ташаббускор томонидан ташаббус қилиниши мумкин.

ДХШ лойиҳасини ташаббус қилиш:

ДХШ лойиҳаси концепциясини ишлаб чиқишни;

ДХШ лойиҳасининг концепциясини баҳолаш, келишиш ва тасдиқлашни;

ваколатли давлат органи томонидан ДХШ лойиҳаси концепциясини кўриб чиқишни;

ДХШ лойиҳаси концепциясини ваколатли давлат органи томонидан маъқуллашни, рад этишни ёки маромига етказиш учун қайтаришни;

ДХШ лойиҳасининг келишиб олинган концепциясининг давлат шериги ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланишини;

ДХШ лойиҳасининг концепциясини ваколатли давлат органи томонидан ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритишни ўз ичига олади.


8. Зарур ҳолларда, юридик шахс бошқа тадбиркорлик субъектлари билан биргаликда консорциум ташкил этган ҳолда, лойиҳани ташаббус қилиши мумкин. Консорциум аъзоларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари консорциум ташкил этиш тўғрисидаги битимда белгилаб қўйилади.


9. ДХШ лойиҳасини тайёрлаш давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг оқилоналиги ва самарадорлигини ҳамда бу лойиҳани амалга ошириш мақсадида унинг мақбул шаклини аниқлашни таъминловчи дастлабки молиявий ҳисоб-китоблар асосида, хусусан:

ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари;

ДХШ тўғрисидаги битимга мувофиқ хусусий шерик томонидан лойиҳалаштирилаётган, барпо этилаётган, молиялаштирилаётган, реконструкция қилинаётган, фойдаланилаётган ёки хизмат кўрсатилаётган ДХШ объектининг таркиби ва параметрлари;

хусусий шерикнинг кутилаётган инвестициялари ҳажми ва Ўзбекистон Республикаси бюджет тизими бюджетларидан тахмин қилинаётган молиялаштириш ҳажми;

давлат шеригининг ва хусусий шерикнинг мажбуриятлари;

хусусий шерикка кўрсатиладиган давлат кўмагининг турлари;

музокаралар ўтказиш муддатлари;

ДХШ объектидан фойдаланган ҳолда тақдим этиладиган товарлардан (ишлардан, хизматлардан) фойдаланиш шартлари ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.


10. Аҳолининг, товарларни (ишларни, хизматларни) истеъмол қилувчиларнинг, улардан фойдаланувчиларнинг манфаатларини ҳисобга олиш мақсадида ДХШ лойиҳасини тайёрлаш жамоатчилик муҳокамалари билан бирга олиб борилиши керак.



4-БОБ. ДХШ ЛОЙИҲАСИНИНГ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ВА ЛОЙИҲАНИ БАҲОЛАШ ҲУЖЖАТИНИ

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


11. Давлат ташаббускори ёки хусусий ташаббускор томонидан мазкур Низомга 1-иловага мувофиқ шаклда ДХШ лойиҳасининг концепцияси ишлаб чиқилади.


12. Давлат ташаббускори ёки хусусий ташаббускор томонидан мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда лойиҳани баҳолаш ҳужжатини (кейинги ўринларда - ЛБҲ) ишлаб чиқади.

Агар ДХШ лойиҳасининг техник-иқтисодий асослари ёки техник-иқтисодий ҳисоб-китоби ишлаб чиқилган, тасдиқланган ва белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилган бўлса, ЛБҲ тайёрлаш талаб этилмайди.


13. ДХШ лойиҳаларини ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, хусусий шерикни танлаш, ДХШ лойиҳасининг реестрини юритиш ушбу Низомга 3 ва 4-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.


14. Ваколатли давлат органи шартнома асосида ДХШ лойиҳаларининг концепциялари, тендер ҳужжатлари, битимлар лойиҳалари, ЛБҲ ҳамда бошқа лойиҳа ва лойиҳаолди ҳужжатларини ишлаб чиқишда Давлат ташаббускори ёки хусусий ташаббускорларга кўмаклашади.



5-БОБ. ДХШ ЛОЙИҲАСИНИНГ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ДАВЛАТ ТАШАББУСКОРИ ТОМОНИДАН

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


15. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси давлат шериги томонидан мустақил равишда беш календарь куни мобайнида тасдиқланади.


16. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ давлат шериги томонидан ёзма равишда ваколатли давлат органига келишиш учун тақдим қилади.

Ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳасининг концепциясини (ЛБҲ билан биргаликда) ўн иш куни мобайнида кўриб чиқади ва келишади, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.

Маромига етказиш учун қайтарилган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ давлат шериги томонидан қайта ишланиб, ёзма равишда ваколатли давлат органига келишиш учун қайта киритади.

ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ кўриб чиқиш жараёнида ваколатли давлат органи давлат шеригидан лойиҳага оид зарур маълумотларни сўраш ва олишга ҳақли.

ДХШ лойиҳасининг концепциясини келишиш босқичида Давлат бюджетидан молиялаштириш талаб қилинган тақдирда, лойиҳанинг қийматидан қатъи назар, барча лойиҳалар учун давлат шериги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг тегишли хулосаси олинади.

Ҳужжатлар тўплами давлат шериги томонидан тўлиқ тақдим этилган сана ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқиш бошланган сана деб ҳисобланади.

ДХШ лойиҳасининг концепцияси ҳамда ЛБҲ берилган маълумотларнинг тўғрилиги, тўлиқлиги, ҳаққонийлиги ва сифатли тақдим этилганлиги учун давлат шериги жавобгар ҳисобланади.


17. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ ва ўн миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг, давлат шериги ДХШ лойиҳасининг концепциясини беш календарь куни мобайнида тасдиқлайди.


18. Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг, беш календарь куни мобайнида ваколатли давлат органи томонидан Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритилади.

Вазирлар Маҳкамаси ўн календарь куни мобайнида ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.



6-БОБ. ДХШ ЛОЙИҲАСИНИНГ КОНЦЕПЦИЯСИНИ

ХУСУСИЙ ТАШАББУСКОР ТОМОНИДАН

ТАЙЁРЛАШ ТАРТИБИ


19. Хусусий ташаббускор томонидан ишлаб чиқилган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ потенциал давлат шеригига келишиш учун тақдим этилади.


20. Потенциал давлат шериги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни ўттиз календарь куни мобайнида қабул қилади ва бу ҳақда хусусий ташаббускорни хабардор қилади.


21. Хусусий ташаббускор томонидан ишлаб чиқилган ДХШ лойиҳаси концепцияси (ЛБҲ билан бирга) потенциал давлат шериги томонидан маъқулланган тақдирда, хусусий ташаббускор ва потенциал давлат шеригининг биринчи раҳбари томонидан имзоланади ва келишиш учун беш календарь куни мобайнида ваколатли давлат органига тақдим қилинади.

Лойиҳага баҳолаш ҳужжатларидаги ҳисоб-китобларни тасдиқловчи маълумотлар илова қилинган ҳолда тақдим этилади.


22. Ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳасининг концепциясини (ЛБҲ билан биргаликда) ўн иш куни мобайнида кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.


23. Хусусий ташаббускор томонидан таклиф этилган ДХШ лойиҳасининг концепцияси мазкур Низомнинг 15, 17 ва 18-бандларига мувофиқ тартибда тасдиқланади.


24. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

хусусий ташаббускорнинг талабгорларга нисбатан қўйиладиган, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонунида белгиланган талабларга мос келмаганлиги;

потенциал давлат шеригида давлат-хусусий шериклик объектига нисбатан хўжалик юритиш ҳуқуқининг ёки оператив бошқарув ҳуқуқининг мавжуд эмаслиги;

давлат-хусусий шериклик объектини лойиҳалаштириш, қуриш, барпо этиш, молиялаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш заруриятининг мавжуд эмаслиги;

лойиҳани амалга оширишнинг иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслиги ва (ёки) бунга ижтимоий эҳтиёжнинг мавжуд эмаслиги.


25. Давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси тасдиқланган тақдирда, потенциал давлат шериги давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепциясини ҳамда бошқа талабгорларга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини ўзининг расмий веб-сайтида, ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ва бошқа махсус веб-сайтларда беш календарь кун ичида эълон қилади.

Агар давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг концепцияси эълон қилинган пайтдан эътиборан қирқ беш календарь кун ичида потенциал давлат шеригига бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилмаса, потенциал давлат шериги давлат-хусусий шериклик лойиҳасини хусусий ташаббускор билан амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади ва хусусий ташаббускор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга киришади, давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳасини ваколатли давлат органи билан келишиб олади ҳамда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан келишиб олинган кундан эътиборан олтмиш кун ичида хусусий ташаббускор ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан тендер ўтказмаган ҳолда давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузади.

Агар бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилса, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерикни аниқлаш тендер асосида амалга оширилади.

Бунда давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг қийматидан қатъи назар, бир босқичли тендер ўтказилади ва тендер ўтказиш тўғрисидаги эълон оммавий ахборот воситаларига ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларига қайта жойлаштирилмасдан, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат-хусусий шериклик тўғрисида"ги Қонунининг 23-моддасида назарда тутилган тендерга оид мезонларга жавоб берадиган талабгорларга давлат шериги томонидан тендер ҳужжатлари тўплами ўттиз кун ичида тақдим этилади. Талабгорлар томонидан талабномаларни бериш учун сўнгги муддат тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровда кўрсатилади ва бу муддат талабгорларга ушбу сўров юборилган санадан эътиборан қирқ беш кундан кам бўлмаслиги керак. Тендер комиссияси тендер ғолибини ва тендернинг захирадаги ғолибини уларнинг тендер таклифларини баҳолаш орқали аниқлайди.

Манфаатдор бўлган талабгорлардан ҳеч бири дастлабки малака ҳужжатлари тўпламини тақдим этиш тўғрисидаги сўров бўйича малака ҳужжатларини белгиланган муддатда тақдим этмаган тақдирда (хусусий ташаббускордан ташқари), тендер қайта ўтказилиши мумкин эмас ва потенциал давлат шериги хусусий ташаббускор билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказишга киришади.

26. Хусусий ташаббускор тендер ғолиби бўлмаган тақдирда, хусусий ташаббускорга давлат-хусусий шериклик лойиҳасини тайёрлаш билан боғлиқ ҳақиқий харажатларнинг ўрни давлат-хусусий шериклик лойиҳаси умумий қийматининг бир фоизидан ошмайдиган миқдорда тендер ғолибининг ёки захирадаги ғолиби маблағлари ҳисобидан қопланади.


7-БОБ. ДАВЛАТ ХУСУСИЙ-ШЕРИКЛИК ТЎҒРИСИДАГИ

БИТИМНИ ТУЗИШ ҲУҚУҚИ УЧУН ТЕНДЕР

ҲУЖЖАТЛАРИ


27. Давлат шериги ДХШ тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи учун тендер ўтказишни тартибга солувчи тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлайди ва лойиҳанинг умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган тақдирда, келишиш учун ваколатли давлат органига тақдим этади.

Тендер ҳужжатлар ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан ўн календарь куни мобайнида келишилади ва тасдиқлаш учун давлат шеригига қайтарилади.

Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳаси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг, давлат шериги уларни уч иш куни мобайнида тасдиқлайди ва бир ёки икки босқичли тендер босқичига ўтади.


28. Тендер ҳужжатларида қуйидагилар акс эттирилиши керак:

талабгорларнинг малака талабларига мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатларга доир талаблар;

давлат-хусусий шериклик объектининг жойлашган ери;

техник-иқтисодий кўрсаткичлар самарадорлигининг умумий параметрлари ва талаблари;

лойиҳани молиялаштириш манбалари;

давлат-хусусий шериклик объектини лойиҳалаштириш, қуриш, молиялаштириш, реконструкция қилиш, ундан фойдаланиш ва унга хизмат кўрсатиш муддатлари;

давлат-хусусий шериклик объекти ёки хусусий шерик томонидан кўрсатиладиган хизматлар сифатининг кўрсаткичлари ёки унга доир энг кам талаблар;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни бажариш мақсадида давлат шериги томонидан хусусий шерикка бериладиган молиялаштириш ҳажми, мол-мулкнинг ёки мулкий ҳуқуқларнинг рўйхати;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимнинг тарафлари ўз зиммасига олаётган хавф-хатарлар;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг параметрлари акс эттирилиши керак бўлган валюта ва уларни таққослаш ва баҳолаш мақсадида ягона валютага келтириш учун ҳисоб-китобларда фойдаланиладиган валютанинг курси;

тендер мезонларининг тавсифи;

тендер (таклифи) бериладиган тилга доир талаблар;

тендер таклифининг мазмуни, тендер таклифларини бериш ва уларнинг амал қилиш усули, жойи, муддатлари;

тендер (таклифига) доир таъминот киритиш шартлари;

тендер (таклифлари) солинган конвертларни очиш тартиб-таомиллари, жойи, санаси ва вақти.

Давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим лойиҳаси тендер ҳужжатларининг ажралмас қисмидир.


29. Тендер эълон қилингандан сўнг унда иштирок этиш истаги мавжуд талабгорлар тендер ҳужжатларини харид қиладилар, улар тўлов асосида ҳар бир талабгорга берилади. Тендер ҳужжатини олиш учун тўлов миқдори тендер комиссияси томонидан белгиланади.

Талабгорлар томонидан тендер ҳужжатларини харид қилиш натижасида келиб тушадиган маблағлар ваколатли давлат органи ва давлат шериги ўртасида тенг равишда тақсимланади.

Давлат шериги томонидан талабгорлардан ахборот-маслаҳат хизматлари учун қўшимча тўлов талаб қилинишига йўл қўйилмайди.


30. Тендер иштирокчилари консорциум шаклида иштирок этган тақдирда:

етакчи компания тендер техник талабларига тўлиқ риоя қилиши шарт;

молиявий талабларига консорциум вакилларининг умумий имкониятлари ҳисобга олинади.


31. Консорциум шаклидаги ташаббускорлар ўзининг тендер таклифида қўшимча тарзда консорциумнинг барча таъсисчилари номидан тегишли ҳаракатларни амалга ошириш ҳамда уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ваколати консорциум ташкил этиш тўғрисидаги битим асосида етакчи компанияга юклаганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси тақдим қилинади.


32. Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган, мулки хатловда бўлган иштирокчиларнинг танловда иштирок этишига йўл қўйилмайди. Қайта ташкил этилаётган, тугатилаётган ёки тўловга қобилиятсизлик жараёнида бўлган талабгорлар тендер комиссия томонидан тегишли ташкилотлар ва органларга сўровномалар юбориш йўли билан аниқланади.


8-БОБ. ТЕНДЕР КОМИССИЯСИ


33. Давлат шериги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишувга кўра давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш ҳуқуқи бўйича тендер ғолибини аниқлаш учун тендер комиссиясини 3 иш куни мобайнида шакллантиради.

Вазирлар Маҳкамаси давлат шериги томонидан шакллантирилган ва таклиф этилган тендер комиссияси таркибини кўриб чиқади ва ўн календарь куни мобайнида тасдиқлайди.


34. Тендер комиссияси таркибига давлат шеригининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ва ваколатли давлат органининг вакиллари мажбурий тартибда киритилади.

35. Давлат шеригининг вакили тендер комиссияси раисидир. Ваколатли давлат органининг вакили тендер комиссияси таркибида маслаҳат овози билан иштирок этади.


36. Тендер комиссияси аъзоларининг сони тоқ бўлиши керак.


37. Тендер комиссияси, агар мажлисда унинг аъзолари умумий сонининг камида етмиш беш фоизи ҳозир бўлса, қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга, бунда тендер комиссиясининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади.


38. Тендер комиссиясининг қарорлари тендер комиссиясининг овоз берган аъзолари умумий сонининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлиб қолган тақдирда тендер комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.


39. Тендер комиссияси ўз мажлисларининг баённомаларини юритади, баённомалар унинг мажлисларда ҳозир бўлган барча аъзолари томонидан имзоланади.


40. Тендер комиссияси аъзосида мажлисга чиқарилган масалалар юзасидан манфаатлар тўқнашуви мавжуд бўлган тақдирда, у ўз номзодини қайтариб олишини билдириши ва ушбу масала бўйича овоз беришда иштирок этмаслиги керак, бу ҳақда баённомада қайд этилади.



9-БОБ. ХУСУСИЙ ШЕРИКНИ ТАНЛАШ ТАРТИБИ


41. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳаси бўйича бир босқичли тендер ўтказилади.

Бир босқичли тендерни ўтказиш чоғида тендер иштирокчиларининг тендер ҳужжатларида кўрсатилган концептуал қарорлар ва шартлар асосида батафсил техникавий таклиф ва тижорат (молиявий) таклифлари кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади. Тендерни ташкил этиш жараёнида талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади.

Бир босқичли тендерни ўтказиш тартиб-таомили қуйидагиларни ўз ичига олади:

тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;

тендерда иштирок этиш учун талабгорлардан тендер таклифларини олиш;

тендерда иштирок этиш истагини билдирган талабгорларга дастлабки малака ҳужжатларини ва тендер ҳужжатлари тўпламини бериш учун сўров тақдим этиш;

тендер ўтказиш кунини белгилаш ва талабгорларни хабардор қилиш;

талабгорларнинг тендер таклифлари солинган конвертларни очиш;

тендер таклифларини баҳолаш;

тендернинг ғолибини ва захирадаги ғолибини аниқлаш;

давлат шериги ва ваколатли давлат органи томонидан зарур ҳолларда тендер ғолиби ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан музокаралар ўтказиш;

тендер ғолиби билан ДХШ тўғрисида битим тузиш.

Тендерда иштирок этиш учун тендер таклифларини бериш муддати тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон берилган санадан эътиборан ўттиз календарь кунидан кам бўлмаслиги керак.

42. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича икки босқичли тендер ўтказилади, бундан ушбу Низомнинг 25-бандининг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ҳоллар мустасно.

Икки босқичли тендер дастлабки малакани аниқлаш ва тендер ғолибини саралаш босқичларини ўз ичига олади.

Икки босқичли тендер қуйидаги тартибда ўтказилади:

биринчи босқичда талабгорларнинг малака ҳужжатлари кўриб чиқилади ва уларнинг тендер ҳужжатларида кўрсатилган малака мезонларига мослиги баҳоланади. Талабгорлар билан тендер предметининг параметрлари бўйича музокаралар ўтказишга йўл қўйилади;

иккинчи босқичда киритилган техникавий ва тижоратга оид (молиявий) таклифлар тендер предметининг аниқлаштирилган параметрлари ҳисобга олинган, баҳо (тариф) албатта кўрсатилган ҳолда кўриб чиқилади ҳамда баҳоланади.

Икки босқичли тендерни ўтказиш тартиб-таомили қуйидагиларни ўз ичига олади:

тендер ўтказиш тўғрисидаги эълонни ва дастлабки малака ҳужжатларини беришга доир сўровни оммавий ахборот воситаларида ҳамда давлат шеригининг ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилиш;

талабгорлардан тендерда иштирок этиш учун расмий буюртмаларни ва талабгорларнинг малакасини тасдиқловчи дастлабки малака буюртмаларини йиғиш ва баҳолаш;

дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг рўйхатини шакллантириш ва уларни хабардор қилиш;

дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга тендер ҳужжатлари тўпламини тақдим этиш;

дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг тендер таклифлари солинган конвертларни очиш;

тендер таклифларини баҳолаш;

тендернинг ғолибини ва захирадаги ғолибини аниқлаш;

давлат шериги ва ваколатли давлат органи томонидан зарур ҳолларда тендер ғолиби билан музокаралар ўтказиш;

тендер ғолиби ёки махсус лойиҳалаштириш компанияси билан ДХШклик тўғрисида битим тузиш.

43. Дастлабки малакалашда иштирок этиш учун тендер таклифларини бериш муддати тендер ўтказилиши тўғрисидаги эълон берилган санадан эътиборан ўттиз календарь кунидан кам бўлмаслиги керак.


44. Дастлабки малакалашни ўтказиш натижасида камида иккита талабгорнинг малакаси малака талабларига мувофиқ бўлиши зарур.


45. Тендер таклифларини бериш учун сўнгги муддат тендер таклифларини тақдим этишга доир сўровда кўрсатилади ва у дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларга ушбу сўров юборилган санадан эътиборан қирқ беш календарь кунидан кам бўлмаслиги керак.


46. Бир босқичли ёки икки босқичли тендер талабгорларидан ҳеч бири биттадан ортиқ тендер таклифини тақдим этишга ҳақли эмас. Талабгор тендер комиссиясига тендер таклифларини тақдим этиш муддати тугагунига қадар исталган вақтда тендер таклифини ўзгартириши ёки қайтариб олиши мумкин.


47. Тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси томонидан белгиланган муддат ичида ўтказилади. Тендер таклифларини баҳолаш тендер комиссияси томонидан тендер ҳужжатларида белгиланган тендер мезонлари бўйича амалга оширилади.

48. Тендер иштирокчилари ёки уларнинг вакиллари тендер таклифларини баҳолашда ҳозир бўлишга ҳақли эмас. Баҳолаш жараёнида тендер комиссияси тушунтиришлар бериш, улардан қўшимча маълумотларни сўраб олиш ва тақдим этилган ҳужжатларнинг ишончлилигини тасдиқлаш учун талабгорларни чақириш ҳуқуқига эга. Тендер якунларини чиқариш чоғида тендер иштирокчилари ва (ёки) уларнинг ишончли шахслари ҳозир бўлиши мумкин.

49. Тендер комиссияси барча талабгорларнинг тендер таклифларини тендер таклифларининг сўрови талабларига мувофиқ эмас деб топган тақдирда, шунингдек, агар дастлабки малакалашдан ўтган талабгорларнинг сони икки нафардан кам бўлса, тендер бўлиб ўтмаган деб топилади ва тендер комиссияси такрорий тендерни эълон қилишга ҳақли. Такрорий тендер уни ўтказиш тартиб-таомилида белгиланган тартибда ўтказилади.

Малака буюртмаларини ва тендер таклифларини қабул қилиш тендер ҳужжатларида кўрсатилган тартибда ҳамда ҳолларда электрон тарзда амалга оширилиши мумкин.

50. Тендер комиссияси тендер ғолиби ва захирадаги ғолиб тўғрисидаги ахборотни давлат шериги ҳамда ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.


51. Талабгорларнинг тендерда иштирок этиши муносабати билан қилган харажатларининг ўрни қопланмайди, мазкур Низомнинг 26-бандида назарда тутилган ҳоллар бу нда мустасно.



10-БОБ. ТЕНДЕР ҒОЛИБИ БИЛАН ДАВЛАТ-ХУСУСИЙ

ШЕРИКЛИК ТЎҒРИСИДА БИТИМ ТУЗИШ


52. Тендер ғолиби расман эълон қилинган кундан бошлаб ўн календарь куни муддатида томонлар ўртасида ДХШ тўғрисидаги битим имзоланиши шарт.


53. Агар тендер ғолиби тендер ҳужжатларида назарда тутилган муддат тугаганидан кейин давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни имзоламаса ёки тендер комиссияси томонидан тендер ғолиби тақдим этган ахборотнинг ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланган тақдирда, тендер комиссияси уни дисквалификация қилиш тўғрисида қарор қабул қилади ва тендернинг захирадаги ғолибини ғолиб деб топади ҳамда унга тендер ғолибини дисквалификация қилиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўн календарь кун ичида ғолиб шартлари асосида давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузишни таклиф этади.


54. Тендер комиссияси томонидан тендернинг захирадаги ғолибига давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш ҳақидаги таклиф юборилган санадан эътиборан ўттиз календарь куни ичида ундан ижобий жавоб олинмаган тақдирда, тендер комиссияси тендерни бўлиб ўтмаган деб топади ва такрорий тендер эълон қилади.


55. Қабул қилинган қарорга нисбатан эътироз билдирган иштирокчи қарор юзасидан шикоят билан судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.


56. ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддати - ДХШ объекти учун жалб қилинган капитал қўйилмалар ва инвестицияларнинг тўлиқ қопланиш муддатидан, шунингдек, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш даврида олинган асосий воситалар ва бошқа мол-мулклардан фойдаланиш муддатидан ҳамда олинадиган соф фойда кўрсаткичларидан келиб чиқиб белгиланади.

Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларигача бўлган эквивалентдаги ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатини узайтириш - хусусий шерик томонидан қўшимча равишда капитал қўйилмалар ва инвестицияларни жалб қилиш шарти асосида ваколатли давлат органи ва давлат шериги билан келишилган ҳолда амалга оширилади.

Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ тўғрисидаги битимнинг амал қилиш муддатини узайтириш - хусусий шерик томонидан қўшимча равишда капитал қўйилмалар ва инвестицияларни жалб қилиш шарти асосида ваколатли давлат органи ва давлат шериги ҳамда Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда амалга оширилади.



11-БОБ. ТЎҒРИДАН-ТЎҒРИ МУЗОКАРАЛАР

ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ


57. Тарафлар ДХШ тўғрисидаги битимни давлат шеригининг қарорига мувофиқ қуйидаги ҳолларда тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан тузиши мумкин:

давлатнинг мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлашда;

ДХШ лойиҳасини амалга оширишнинг зарур шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ ҳуқуқлар, бошқа мутлақ ҳуқуқлар, ер участкаси, бошқа кўчмас мол-мулк объекти ва ўзга мол-мулк муайян шахсга тегишли бўлганда;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланган ҳолларда.

Мазкур банднинг учинчи хатбошидаги мезон ДХШ лойиҳасини амалга оширишнинг зарур шарти ҳисобланган интеллектуал фаолият натижаларига доир мутлақ бўлмаган ҳуқуқларни ҳам ўз ичига олиши мумкин.


58. Давлат шериги ёки хусусий шерик давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш бўйича тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш учун ташаббус қилиш ваколатига эга.


59. Агар давлат шериги мазкур Низомнинг 57-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошисида кўрсатилган ҳоллар бўйича ДХШ тўғрисидаги битим тузишни таклиф қилса, ушбу лойиҳанинг концепциясини ва ЛБҲни хусусий шерик билан бирга ишлаб чиқади ва лойиҳанинг концепцияси белгиланган тартибда давлат шериги, умумий қиймати ўн миллион AҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаси концепцияси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

60. ДХШ лойиҳаси концепцияси тасдиқлангандан сўнг ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим тузилишидан олдин ушбу лойиҳанинг мазкур Низомнинг 57-бандининг иккинчи ва учинчи хатбошларига мувофиқлигини давлат шериги ва ваколатли давлат органи томонидан ўрганиб чиқилади.

Давлат шериги ва ваколатли давлат органи вакиллари сони жами учтадан кам бўлмаслиги, тоқ бўлиши ҳамда давлат шериги вакиллари сони жами вакилларнинг учдан бир қисмидан кўп бўлмаслиги шарт.

Давлат шериги ва ваколатли давлат органи вакиллари умумий сонининг учдан икки қисми иштироки таъминланса, ўрганишлар ўтказилади ва ўрганиш натижалари бўйича баённома расмийлаштирилади ва ушбу баённома давлат шериги томонидан тасдиқланади.

Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиладиган лойиҳанинг умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлганда ҳамда ўрганиш натижалари бўйича давлат шериги ва ваколатли давлат органи вакилларининг ижобий хулосаси олинган тақдирда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорини қабул қилиш орқали ДХШ лойиҳаларининг амалга оширилишига йўл қўйилади.

64. Тўғридан тўғри музокаралар олиб боришда давлат ва хусусий шерик ДХШ тўғрисидаги битимнинг шартларини келишиб олади. Тўғридан-тўғри музокаралар олиб бориладиган ДХШ лойиҳаси концепциясини тайёрлашга (ЛБҲни ўз ичига олган ҳолда) рухсат этилади.


65. Тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш асосида тендер ўтказмасдан ДХШ лойиҳасини амалга оширишни рад этиш учун қуйидагилар асос бўлади:

хусусий ташаббускорнинг талабнома берувчиларга қўйиладиган талабларга номувофиқлиги;

давлат шериги учун ДХШ объектига нисбатан хўжалик бошқаруви ёки оператив бошқарув хуқуқининг мавжуд эмаслиги;

ДХШ объектининг лойиҳалаштирилиши, қурилиши, барпо этилиши, етказиб берилиши, молиялаштирилиши, реконструкция қилиниши, модернизациялаштирилиши, фойдаланилиши ва хизмат кўрсатилиши зарурати йўқлиги;

лойиҳани амалга ошириш учун иқтисодий имконият ва ижтимоий эҳтиёжнинг йўқлиги.



12-БОБ. ДХШ ЛОЙИҲАЛАРИНИНГ

РЕЕСТРИНИ ЮРИТИШ


66. ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқлангандан ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим икки томонлама имзолангандан кейин уч календарь куни мобайнида давлат шериги расмий тартибда уч нусхадан иборат ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битимнинг электрон ва қоғоз кўринишдаги нусхаларини ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.


67. Тақдим қилинган ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битим тикилган, тартиб рақами қўйилган, муҳрланган ҳамда давлат ва хусусий шерикларнинг раҳбарлари томонидан имзоланган бўлиши керак.


68. ДХШ лойиҳасининг концепцияси, ЛБҲ ва ДХШ тўғрисидаги битим тўлиқ тақдим қилинган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида ваколатли давлат органи томонидан ҳужжатларнинг ҳар бир саҳифасига тегишли штамп ("REYESTRGA OLINDI" белгили штамп) босилиб, реестрга киритилади, рўйхатдан ўтказилади ҳамда уларнинг бир асл нусхаси ваколатли давлат органида сақланади ва икки асл нусхаси икки иш куни мобайнида давлат шеригига қайтарилади.


69. ДХШ лойиҳалари реестрга олингандан сўнг беш иш куни мобайнида ваколатли давлат органи ва давлат шеригининг расмий веб-сайтига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси очиқ маълумотлар порталига (www.data.gov.uz) жойлаштирилади.


70. ДХШ лойиҳаларининг реестрида жамланган маълумотлар ва ахборотлардан фойдаланиш ҳеч қандай тўловларсиз амалга оширилади.



13-БОБ. ДХШ ЛОЙИҲАЛАРИ БЎЙИЧА ТОВАРЛАР

(ИШЛАР, ХИЗМАТЛАР) НАРХЛАРИНИ (ТАРИФЛАРИНИ)

БЕЛГИЛАШ ТАРТИБИ


71. ДХШ лойиҳалари бўйича нархлар (тарифлар)ни асослаш учун қабул қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларини аниқлашда Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган "Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низомга ҳамда бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга асосан амал оширилади.

Ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нарх (тариф) ишлаб чиқариш таннархига киритиладиган харажатлардан, давр сарф-харажатларидан, молиявий фаолият бўйича харажатлардан, солиқлар ва фойдадан бошқа мажбурий тўловлар бўйича харажатлардан, шунингдек соф фойда суммасидан шаклланади.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 147-моддасида назарда тутилган харажатлар, тасдиқланадиган нархни (тарифни) шакллантиришда харажатларда ҳисобга олинмайди, юқори органлар ва хўжалик юритувчи субъект бирлашмаси таъминотига ажратмалар бўйича харажатлар бундан мустасно.


72. ДХШ лойиҳалари бўйича монополия ёхуд табиий монополия ҳисобланган ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар) давлат шеригининг ёзма мурожаатига асосан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва унинг топшириғи бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари молия бош бошқармалари томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланади ёки Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ алоҳида товарларга қатъий белгиланган ёки чекланган нархларни (тарифларни) ва устамаларни белгилаш йўли билан амалга оширилади.

ДХШ лойиҳалари бўйича бошқа ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)га нархлар (тарифлар) - хусусий шерик билан келишилган ҳолда давлат шериги томонидан тасдиқланади.


73. ДХШ лойиҳалари бўйича ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархлари (тарифлари) даражасига таъсир кўрсатадиган омиллар кескин ўзгарган тақдирда хусусий шерик нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эгадир. Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан ўрнатилган тартибда тегишли ҳужжатларни ёзма хат орқали давлат шеригига тақдим қилади ва уларнинг ёзма кўрсатмасида нархлар (тарифлар)ни қайта кўриб чиқиш ташаббусининг сабаблари кўрсатилиши керак.


74. ДХШ лойиҳалари бўйича ишлаб чиқариладиган товарлар (ишлар, хизматлар)нинг нархлари (тарифлари)ни кўриб чиқиш учун тегишли ҳужжатларни тақдим қилиш ва тасдиқлаш муддатлари Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 28 октябрдаги 239-сон қарори билан тасдиқланган "Товарлар (ишлар, хизматлар)га тартибга солинадиган нархлар (тарифлар)ни шакллантириш, декларация қилиш (тасдиқлаш) ва белгилаш ҳамда уларнинг қўлланилишини давлат томонидан назорат қилиш тартиби тўғрисида"ги Низомга мувофиқ тартибга солинади. 



14-БОБ. ДХШ ЛОЙИҲАЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛИШИНИ

МОНИТОРИНГ ҚИЛИШ ВА ҲИСОБОТНИ ТАҚДИМ

ЭТИШ ТАРТИБИ


75. Давлат шериги ва ваколатли давлат органи ДХШ лойиҳалари бажарилишининг ҳамда ДХШ тўғрисидаги битим шартларига риоя этилиши нуқтаи назаридан мониторингини амалга оширади.


76. Давлат шериги ва ваколатли давлат органининг заруратга кўра, жойларда мониторинг амалга оширилиши учун ДХШ объектларига кириши ва тегишли ҳужжатлардан фойдаланиши таъминланади.


77. Мониторинг ўтказиш учун ваколатли давлат органи вазирлик, идора, халқаро ташкилотлар ва консалтинг компанияларидан мутахассисларни жалб қилиш ҳуқуқига эга.


78. Мониторинг қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:

лойиҳани ўз вақтида ва самарали амалга оширишни таъминлаш;

ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий самарадорлиги кўрсаткичлари бажарилишини ўрганиш;

ЛБҲ билан тасдиқланган тарифлар (нархлар)га амал қилинишини ўрганиш;

давлат ва хусусий шерикларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш, лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ масалалар ўз вақтида ҳал этилиши учун уларнинг жавобгарлигини ошириш;

лойиҳани амалга оширишнинг барча босқичларида тўсқинлик қилаётган факторларни аниқлаш ва ўрганиш, бартараф этиш бўйича тезкор чоралар кўриш;

тасдиқланган муддатлар ва ҳажмларга қатъий мувофиқ равишда лойиҳаларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминлаш устидан назорат ўрнатиш;

давлат ва хусусий шериклар олдида лойиҳалар бўйича олинган мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш.


79. ДХШ лойиҳасининг амалга оширилиши тўғрисидаги ҳисоботни ваколатли давлат органига давлат шериги томонидан имзоланган ва тасдиқланган ҳолда ҳар олти ойда тақдим этади.


80. Давлат шериги ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши, тўлиқлиги ва ҳаққонийлиги учун жавобгардир.


81. Ваколатли давлат органи давлат шериги томонидан тақдим қилинган ҳисоботларни умумлаштиради ҳамда якуни бўйича маълумотларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади.


82. ДХШ лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги маълумотлар давлат шериги ва ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтларида жойлаштирилади.



15-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


83. Мазкур Низом нормалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.


84. Мазкур Низомни бажаришдан келиб чиқадиган низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.






Низомга

1-ИЛОВА




"ТАСДИҚЛАЙМАН"

(Вазирлар Маҳкамаси ёки давлат шериги)

_______________________ (Ф.И.О)

20___ йил "___" ___________)

ДХШ лойиҳасининг намунавий концепцияси

I. Лойиҳанинг тавсифи

Лойиҳанинг номи:


Тармоқ номи:


Лойиҳа тури:


Хусусий шерик томонидан бажариладиган иш ҳажми


Давлат шеригининг номи:


Лойиҳа амалга ошириладиган жой (вилоят, туман, шаҳар):


II. Дастлабки танлов натижалари

ДХШ лойиҳасининг дастлабки танлови натижалари ҳақидаги батафсил маълумот ва тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.


III. ДХШ лойиҳасининг молиявий-иқтисодий кўрсаткичлари


Қўшимча маълумотлар

1.



Лойиҳанинг ЛБҲ/ТИА/ТИҲК мавжудлиги:

Ҳа q   Йўқ q 

Агар "Ҳа" жавобини белгилаган бўлсангиз, тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.

2.



Лойиҳа қуйидагилардан бирига киритилган бўлса:

Инвестиция дастури q 

Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони ёки қарори q

Вазирлар Маҳкамаси қарори q

Бошқа q

Батафсил маълумотлар ҳамда тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг:

3.



Хусусий шерикнинг лойиҳани амалга ошириш ва кўрсатилган хизматлар учун ҳақ олишга рухсат берувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш учун зарурати борми?

Ҳа q   Йўқ q 

4.



Хусусий шерикнинг лойиҳа доирасида кўрсатадиган якуний хизматларини тасвирлаб беринг:

5.

а)

Капитал қўйилмалар ва бошқа харажатлар суммаси (АҚШ долларида):


б)


Эксплуатация харажатлари миқдори (АҚШ долларида):


в) Умумий харажатлар

ҚШ долларида):

г)

ДХШнинг амал қилиш муддати: _____ йил

Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг:

3-10 q 11-20 q 21-30 q >30 q

д)

Лойиҳани амалга ошириш муддати: _____ йил

Аниқ маълумот бўлмаса, оралиқ муддатни белгиланг:

<10 q  10-30 q  >30 q

6.

а)


Лойиҳанинг даромад манбасини кўрсатинг:

Фойдаланганлик учун тўлов q

Эркин фойдаланиш учун тўлов q

б)


Фойдаланганлик учун тўлов/ Эркин фойдаланиш учун тўлов (АҚШ долларида):



Даромадлар тақсимотини кўрсатинг:

Давлат мулкидан фойдаланганлик учун тўлов q

Қўшимча фойда тақсимоти q


7.


в)



ДХШ лойиҳасининг ташаббускорини белгиланг:  Давлат ташаббускори q    Хусусий ташаббускор q

8.


Хусусий ва давлат шериги ўртасидаги хатарларни тақсимлашда, таклиф қилинган ўзгаришларни белгиланг.

Хавф ёки хатарлар турлари

Давлат шериги

Умумий

Хусусий шерик

Хатар тақсимоти асоси

Изох

Лойиҳага тегишли хавф хатарлар



q



Дизайн ва технологияларнинг эскириш хавфи



q



Яширин нуқсон хавфи



q



Ер сотиб олиш ва кўчириш билан боғлиқ бўлган хатарлар

q





Молиявий хатарлар



q



Қурилиш билан боғлиқ бўлган хатар (аниқ бўлмаган)

q





Қурилиш билан боғлиқ бўлган хатар (аниқ бўлган)



q



Ишга тушириш билан боғлиқ бўлган хатарлар


q




Лойиҳа шартномаси тузилганидан кейин лойиҳага киритиладиган ўзгаришлар (давлат шериги тарафидан)

q





Лойиҳанинг суғуртасига оид хатарлар



q



Солиқ билан боғлиқ хатарлар


q




Тарифларнинг ўзгаришига боғлиқ бўлган хатарлар


q




Лойиҳа шартномаси тузилганидан кейин лойиҳага киритиладиган ўзгаришлар (хусусий шерик тарафидан)



q



Қонунчиликдаги ўзгаришларнинг лойиҳага салбий таъсири хатарлари

q





Лицензия, рухсатномалар кечикиши ёки берилмаслиги хатарлари

q





Хусусий шерикка келишилган тўловларнинг кечиктирилиши

q





Сиёсий беқарорлик хатарлари

q





Таъмирлаш ва реконструкцияга оид хатарлар



q



Мулк конфискацияси

q





Операцион хатарлар



q



Экологик/ижтимоий хатар (эксплуатация билан боғлиқ)



q



Оператив фаолият билан боғлиқ бўлган хатарлар




q



Талаб билан боғлиқ бўлган хатарлар


q




Бошқа






9.

Ҳар бир босқич учун тахминий/ режалаштирилган санани кўрсатинг:



Сана


Сана


а)

ДХШ лойиҳасининг концепциясини тасдиқлаш


д)

Музокаралар ва ДХШ тўғрисидаги битимни имзолаш



б)

Лойиҳаолди ҳужжатларни ишлаб чиқиш (масалан: тендер ҳужжатлари)


е)

Махсус лойиҳа компаниясини (SPV) ташкил этиш.


в)

Дастлабки малакани аниқлаш (агар қўллаш мумкин бўлса, малакани аниқлаш талабномаси асосида - Request for Qualification, RFQ)


ё)

Молиявий якунлаш


г)

Ғолибни саралаш (Таклифларни топшириш талабномаси - Request for Proposals, RFP)





10


Жорий ҳолатда ахолидан ва/ёки давлат бюджетидан мазкур хизматга ажратиладиган ялпи маблағ

11.


Ушбу лойиҳа давлат тарафидан амалга оширилганда, бюджетдан ажратилиши кутилган тахминий маблағ (бунга капитал харажатлари ва бошқарув харажатлари киради)

12.


Агар ташаббус кўрсатилган лойиҳа доирасида етказиб бериладиган товарлар (кўрсатиладиган ишлар/хизматлар) нархи давлат бюджетида белгиланган харажатлар сметасидан ошиб кетса, лойиҳани ДХШ механизми асосида амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаб беринг:

13.


Ташаббус кўрсатилган лойиҳа иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни/муаммоларни ҳал этишга қаратилганми?

Ҳа q  Йўқ q

Агар "Ҳа" жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

14.


Ташаббус кўрсатилган лойиҳа доирасида илғор бошқарув тажрибасини жорий этиш назарда тутилганми?:

Ҳа q  Йўқ q

Агар "Ҳа" жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

15.


Ташаббус кўрсатилган лойиҳа инновацион ёндашувни ўз ичига олганми ва тарафлар учун мақбул бўлган мутаносиб нафни таъминлаб бера оладими?

Ҳа q  Йўқ q

Агар "Ҳа" жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

16.


Ташаббус кўрсатилган лойиҳа доирасида автоматлаштирилган электрон ҳисоб-китоблар ва ҳисоботларни жорий этиш назарда тутилганми?

Ҳа q  Йўқ q

Агар "Ҳа" жавобини белгилаган бўлсангиз, фикрингизни батафсил асослаб беринг:

17.




Лойиҳани амалга ошириш учун ер участкасига зарурат борми?

Ҳа q  Йўқ q

Агар "Ҳа" жавобини белгилаган бўлсангиз, керакли ер участкаси майдонини кўрсатинг (га.):

18.

а)

Лойиҳани амалга ошириш натижасида ижтимоий муаммолар келиб чиқиш эҳтимоли мавжудми? Ҳа q  Йўқ q

Агар "Ҳа" жавобини белгилаган бўлсангиз, изоҳланг:

Асослантириш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.

б)

Лойиҳани амалга ошириш натижасида экологик муаммолар вужудга келиш эҳтимоли мавжудми?

Ҳа q  Йўқ q

Агар "Ҳа" жавобини белгилаган бўлсангиз, изоҳланг.

Асослантириш учун тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этинг.

19.


Давлат шериги томонидан (ДХШ лойиҳаси доирасидан ташқари) амалга оширилиши зарур бўлган қўшимча иш ҳамжларини кўрсатинг:

Сув таъминоти объектларини қуриш q  

Газ таъминоти объектларини қуриш q

Электр таъминоти қурилмаларига уланиш q  

Кириш йўллари q  Транспорт боғланиши q 

Бошқа

20.


Манфаатдор томонларни санаб ўтинг:

21.

Давлат шериги томонидан лойиҳани амалга ошириш учун масъул этиб тайинланган шахс ҳақидаги маълумотларни тақдим этинг. Агарда имкони бўлса, лойиҳани амалга ошириш гуруҳи ҳамда ДХШ лойиҳаси менежери, гуруҳ аъзоларининг лавозими ва мажбуриятлари ҳақидаги маълумотларни ҳам тақдим этинг.

Маъсул этиб тайинланган шахс

Давлат шериги

Ф.И.О.:


Лавозими:


Тел.:


Электрон почта манзили:


"Киритилди"

Хусусий ёки давлат шериги раҳбари __________________________


"Келишилди"

Ваколатли давлат органи раҳбари __________________________

(Ф.И.О., имзо)


(Ф.И.О., имзо)

Изоҳ.


1. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи иштирокисиз мустақил равишда давлат шериги томонидан тасдиқланади.


2. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ ва ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилган ҳолда давлат шериги томонидан тасдиқланади.


3. Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси хусусий ёки давлат шериги томонидан киритилиб, ваколатли давлат органи билан келишилгандан ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.






Низомга

2-ИЛОВА



Лойиҳани баҳолаш ҳужжати


Лойиҳанинг қисқача мазмунида қуйидагилар келтирилиши лозим:

лойиҳанинг номи;

ташаббускор номи;

лойиҳанинг ҳисоб-китоб қилинган умумий қиймати (АҚШ долларида ёки АҚШ доллари эквивалентида);

лойиҳа кўлами, шу жумладан унинг қуввати;

лойиҳанинг таркибий қисмлари - ҳар бирининг нархлари кўрсатилган ҳолда;

лойиҳа амалга ошириладиган манзил (вилоят, туман, шаҳар);

лойиҳанинг мақсади ва вазифалари, шу жумладан миқдорий ифодаланган шаклда;

асосий фойда кўрувчилар акс эттирилган ҳолда, мақсадли гуруҳлар;

молиялаштириш манбалари ва схемалари;

молиялаштириш йиллар кесимида кўрсатилган ҳолда, лойиҳани амалга ошириш даври.


1. Иқтисодий бўлимда лойиҳанинг бутун республика ёки ҳудуд иқтисодиёти нуқтаи назаридан таҳлили акс эттирилади. Ушбу бўлимда, заруратга кўра қуйидагилар кўрсатилиши мумкин:

лойиҳанинг иқтисодий фойда ва харажатларини баҳолаш, шу жумладан лойиҳа натижалари, оқибатлари ва таъсири таҳлили, сарф-харажатлари ва ўлчаб бўлмайдиган фойдалари, қўшилган фойдалар ва сарфлари, қайтариб бўлмайдиган сарф-харажатлари, ташқи таъсирлар, лойиҳадан келадиган билвосита фойдани баҳолаш;

тармоқларни ривожлантириш Концепциялари доирасида лойиҳани ва ишлаб чиқариш кучларини оптимал жойлаштириш, мавжуд қувватлардан фойдаланиш, шунингдек, хомашё ва ишлаб чиқариладиган маҳсулот бозори конъюнктураси билан узвий боғлиқликда лойиҳани амалга оширишнинг мақсадга мувофиқлиги.


2. Молия бўлими молиявий харажатлар ва даромадларнинг дастлабки баҳолари ва асосларини, лойиҳани молиялаштиришнинг муқобил схемалари ва манбаларини, шунингдек, лойиҳани амалга оширишнинг молиявий самарадорлигини баҳолаш, молиявий моделини ўзида акс эттиради.

Ушбу бўлимда, заруратга кўра қуйидаги маълумолар акс эттирилиши лозим:

лойиҳани амалга ошириш йиллари ва технологик босқичлари бўйича инвестиция даври, лойиҳа доирасидаги чора-тадбирларнинг кетма-кетлиги ва давомийлиги тасвирий кўринишда, вақт бўйича (график-режа), молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари инобатга олинган ҳолда акс эттирилган лойиҳани амалга оширишнинг батафсил графиги;

инвестиция харажатларининг умумий ҳисоб-китоби, молиялаштириш эҳтиёжларининг лойиҳа босқичлари ва молиялаштириш ҳажмлари бўйича тақсимоти;

ишлаб чиқариш харажатлари (эксплуатация харажатлари) ҳисоб-китоби;

лойиҳанинг бошқа харажатлари ҳисоб-китоби;

лойиҳанинг қуйидагиларни ўз ичига олган молиявий кўрсаткичлари:

маҳсулот таннархи, тарифлар, маҳсулот (хизмат)нинг чиқиш нархи ҳисоб-китоби;

савдолардан олинадиган тушум ҳисоб-китоби, тақсимланмаган ва соф фойда ҳисоб-китоби;

пул маблағлари оқимининг йиғма ҳисоб-китоби;

дисконт усуллар ёрдамида лойиҳани таҳлил қилиш, шу жумладан соф дисконт даромад (NPV), фойдалиликнинг ички нормаси (IRR), харажатларни қоплашнинг дисконтланган муддатини ҳисоблаш, капитал ўртача қийматининг ҳисоб-китоби (WACC);

лойиҳа ликвидлиги таҳлили;

молиялаштириш схемаси, манбалари ва шартлари, шунингдек, уларнинг муқобил вариантлари;

молиявий хавф-хатарларни баҳолаш (хавф-хатарлар матрицаси), хатарларнинг асосий омилларини белгиловчи жиҳатлар, ўзгаришларнинг тахминий хусусиятлари ва кўлами, хатарларни камайтириш бўйича назарда тутилган тадбирлар.


3. Ижтимоий бўлим лойиҳанинг ижтимоий жиҳатларини ва уни амалга оширишдан бенефициарлар кўрадиган фойдани ўзида акс эттиради.

Ушбу бўлимда қуйидагилар кўрсатилиши лозим:

лойиҳанинг меҳнат ресурсларига эҳтиёжи ва унинг аҳоли бандлигига таъсири;

ишчилар ва мутахассисларни ўқитиш ва қайта тайёрлаш дастури;

меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги нормалари;

мавжуд қувватлардан фойдаланиш ва уларни оптимал жойлаштириш доирасида лойиҳанинг қабул қилинган ҳукумат қарорлари ҳамда тармоқлар, ҳудудлар бўйича ижтимоий соҳадаги ва "бошқа тармоқлардаги" ривожлантириш концепцияларига мувофиқлигини ҳисобга олган ҳолда унинг ижтимоий аҳамияти.


4. Маркетинг тадқиқотлари бўлими маҳаллий ва халқаро бозор имкониятларини баҳолашдан иборат (шу жумладан, ҳомийлар, пудратчилар, сармоядорлар).

Ушбу бўлимда лойиҳанинг кўлами, техник талаблар бўйича бозор муносабатларини баҳолаш ва қўллаш, хавф-хатарларни тақсимлаш бўйича тавсиялар кўрсатилади.


5. Техник-технологик бўлимда лойиҳани амалга оширишнинг турли технологик ечимлари акс эттириш, лойиҳа тузилиши, лойиҳа бўйича техник ечимлар, лойиҳанинг ҳал қилувчи кўрсаткичлари, компонентлари, шунингдек, уларнинг ҳисоб-китоб қилинган қийматлари баён қилинади.


6. Экологик бўлимда лойиҳанинг экологик жиҳатлари акс эттирилади. Лойиҳанинг атроф-муҳит ҳолатига таъсирини баҳолаш, лойиҳани амалга ошириш натижасида етказиладиган экологик зарар миқдорини баҳолаш ва Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси хулосасини инобатга олган ҳолда, унинг салбий таъсирини камайтириш бўйича назарда тутилаётган чора-тадбирлар баён этилади.


7. Институционал бўлимда лойиҳанинг амалга ошириш даври давомида уни бошқариш схемасини ўз ичига олган бўлиши ҳамда ҳуқуқий асослар, бошқарув тузилмаси ва молиявий харажатлар баҳоси тасвирланиши лозим. Лойиҳани амалга оширишда иштирок этувчиларнинг ўзаро хамкорлиги, харажатлар, фойда ва мажбуриятлар тақсимоти, шунингдек, институционал хавф-хатарлар ва хатарларни камайтириш бўйича кўзда тутилган тадбирлар.


8. Архитектура-қурилиш бўлимида қурилиш майдони (трассаси)нинг шаҳарсозлик талаблари, туманни режалаштириш лойиҳалари, шаҳар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг бош режаларига мувофиқ ҳолда жойлаштириш схемалари, тармоқлар, темир ва автомобиль йўллари, нефть ва газ қувурлари, энергия тизимлари, алоқа тармоқларини инобатга олган ҳолда, ҳудудни архитектура-режалаштириш лойиҳаларининг баёни акс эттирилади.


9. ДХШ тўғрисидаги битимнинг тузилмаси бўлимида қўллаш мумкин бўлган ДХШ моделлари учун вариантларни баҳолаш, тўлов механизми ва давлат даромадларини қўллаб-қувватлаш зарурати кўрсатилади.

Капитал харажатлар, фойдаланиш харажатлари ва молиялаштириш харажатларини қамраб оладиган молиявий моделни ишлаб чиқиш орқали ДХШ лойиҳасининг мақсадга мувофиқлигини текшириш талаб этилади. Молиявий модел тахминларни ўз ичига олиши ва асосий ўзгарувчан сценарийларни таҳлил қилиш учун функционал имкониятларни таъминлаши керак.


10. Давлат томонидан тақдим этиладиган қўллаб-қувватлаш турлари бўлимида қуйидагилар заруратга кўра кўрсатилиши мумкин:

ДХШ лойиҳасини амалга ошириш доирасида талаб этиладиган лицензияларнинг, рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати;

субсидиялар, шу жумладан хусусий шерикнинг давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишдан оладиган кафолатланган энг кам даромадини таъминлашга йўналтириладиган субсидиялар;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун зарур бўлган активлар ва мол-мулк тарзидаги қўйилмалар;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида ишлаб чиқарилган ёки етказиб берилган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) муайян миқдорини ёки бир қисмини истеъмол қилганлик ёки улардан фойдаланганлик учун тўловга йўналтириладиган Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари;

бюджет ссудалари, қарзлари, грантлар, кредит линиялари ва молиялаштиришнинг бошқа турлари;

Ўзбекистон Республикасининг давлат кафолатлари;

солиқ имтиёзлари ва бошқа имтиёзлар;

бошқа кафолатлар ва (ёки) компенсациялар.


11. Лойиҳани амалга ошириш режаси бўлимида қуйидагилар заруратга кўра кўрсатилиши мумкин:

маркетинг режаси;

лойиҳани ишлаб чиқиш ва амалга ошириш муддатлари;

асосий манфаатдор томонларни аниқлаш ва уларнинг лойиҳани амалга оширишдаги ролини белгилаш.


12. Лойиҳани баҳолаш ҳужжатлари қуйидагиларни ўз ичига олади:

умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг дастлабки молиявий ҳисоб-китоблари ҳамда ДХШ лойиҳасининг самарадорлик кўрсаткичларини асослантирувчи ҳужжатлар тўплами;

умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ ва ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг дастлабки молиявий ҳисоб-китоблари, бизнес-режаси ҳамда ДХШ лойиҳасининг самарадорлик кўрсаткичларини асослантирувчи ҳужжатлар тўплами;

умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг ижтимоий ва экологик тадбирлари, техник-иқтисодий асослари ёки ҳисоб-китоблари ҳамда ДХШ лойиҳасининг самарадорлик кўрсаткичларини асослантирувчи ҳужжатлар, кўрсаткичлар ва компонентлардан иборат ҳужжатлар тўплами.






Низомга

3-ИЛОВА



Давлат шериги томонидан ДХШ лойиҳаларини

ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш,

хусусий шерикни танлаш, ДХШ лойиҳасининг

реестрини юритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар

Тадбирлар


Муддати









1-босқич


Давлат шериги

1. Устувор йўналишлардан келиб чиқиб дастлабки баҳолаш тартиби асосида лойиҳаларии танлайди.


2. ДХШ лойиҳасининг концепциясини ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатиии (ЛБҲ) ишлаб чиқади.


3. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ мустақил равишда тасдиқлайди.


4. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ ваколатли давлат органига келишиш учун тақдим қилади.


Заруратга кўра









2-босқич


Ваколатли давлат органи

1. Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.


2. Давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси келишилгандан сўнг, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.


10 иш куни мобайнида









3-босқич


Вазирлар Маҳкамаси

Ваколатли давлат органи томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.


10 календарь куни мобайнида









4-босқич


Давлат шериги

Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги тасдиқланган ДХШ лойиҳасининг концепцияси асосида тендер ҳужжатларини ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тайёрлайди ҳамда ваколатли давлат органига келишиш учун киритади.


Лойиҳа мураккаблигидан келиб чиққан ҳолда









5-босқич


Ваколатли давлат органи

Тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини келишади ва давлат шеригига қайтаради.


10 календарь куни мобайнида









6-босқич


Давлат шериги

1. Ваколатли давлат органи билан келишилган тендер ҳужжатлари ва ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини тасдиқлайди ва расмий веб-сайтларда ҳамда бошқа махсус веб-сайтларда тендер эълон қилинади.


2. Тендер комиссияси таркибини шакллантиради ва Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.


3 иш куни мобайнида









7-босқич


Вазирлар Маҳкамаси

Давлат шериги томонидан тақдим қилинган тендер комиссияси таркибини кўриб чиқади ва тасдиқлайди.


10 календарь куни мобайнида









8-босқич


Тендер комиссияси

Бир босқичли тендер ўтказиш жараёнида талабгорларнинг техникавий таклиф ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди.


30 календарь кунидан кам бўлмаган муддатда








Икки босқичли тендер ўтказиш жараёнида талабгорларни дастлабки малакалашдан ўтказади, уларнинг техникавий таклиф ва тижорат (молиявий) таклифларини кўриб чиқади ҳамда баҳолайди.


45 календарь кунидан кам бўлмаган муддатда








9-босқич

Давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб

Тендер натажалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки заҳирадаги ғолиб билан ДХШ тўғрисидаги битим имзоланади ва лойиҳани амалга ошириш бошланади.

10 календарь куни мобайнида






10-босқич

Давлат шериги

Имзоланган ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.

3 календарь куни мобайнида







11-босқич

Ваколатли давлат органи

ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ реестрга киритилади ва рўйхатдан ўтказилади.

3 иш куни мобайнида


  





Низомга

4-ИЛОВА



Хусусий ташаббускор томонидан ДХШ лойиҳаларини

ташаббус қилиш, ишлаб чиқиш, кўриб чиқиш, хусусий

шерикни танлаш, ДХШ лойиҳасининг реестрини юритиш

СХЕМАСИ

Босқичлар


Субъектлар

Амалга ошириладиган вазифалар


Муддати






,



1-босқич


Хусусий ташаббускор

1. Устувор йўналишлардан келиб чиқиб, лойиҳаларни танлайди.


2. ДХШ лойиҳасининг концепциясини ва лойиҳани баҳолаш ҳужжатини (ЛБҲ) ишлаб чиқади.


3. ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ келиши учун потенциал давлат шеригига тақдим этади.


Заруратга кўра









2-босқич


Потенциал давлат шериги

1. Хусусий ташаббускор томонидан таклиф этилаётган ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисидаги қарорни ўттиз календарь куни мобайнида қабул қилади ва бу ҳақда хусусий ташаббускорни хабардор қилади.


2. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ мустақил равишда тасдиқлайди.


3. Умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ва ЛБҲ ваколатли давлат органига келишиш учун тақдим қилади.


30 календарь куни мобайнида









3-босқич


Ваколатли давлат органи

1. Потенциал давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати бир миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади, келишади, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.


2. Потенциал давлат шериги томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси келишилгандан сўнг, Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритади.


10 календарь куни мобайнида









4-босқич


Потенциал давлат шериги


Умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларига қадар бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепцияси ваколатли давлат органи билан келишилгандан сўнг, тасдиқлайди.


5 календарь куни мобайнида









5-босқич


Вазирлар Маҳкамаси

Ваколатли давлат органи томонидан киритилган умумий қиймати ўн миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган эквивалентдаги ДХШ лойиҳасининг концепциясини кўриб чиқади ва маъқуллайди, рад этади ёки маромига етказиш учун қайтаради.


10 календарь куни мобайнида









6-босқич


Потенциал давлат шериги

ДХШ лойиҳасининг концепцияси тасдиқланган тақдирда, бошқа талабгорларга ДХШ лойиҳасининг амалга оширилишидан манфаатдорлиги тўғрисида маълум қилиш таклифини ўзининг расмий веб-сайтида, ваколатли давлат органининг расмий веб-сайтида ва бошқа махсус веб-сайтларда эълон қилади.


45 календарь куни мобайнида








ДХШ лойиҳасининг концепцияси эълон қилинган пайтдан эътиборан қирқ беш календарь кун ичида бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилмаса, ДХШ амалга ошириш ҳақида қарор қабул қилади ва хусусий ташаббускор билан музокараларни ўтказишга киришади, ДХШ тўғрисидаги битим лойиҳасини ваколатли давлат органи билан келишади ва хусусий ташаббускор билан ДХШ тўғрисида тендер ўтказмаган ҳолда битим тузади.


60 календарь куни мобайнида







Агар бирор-бир якка тартибдаги тадбиркор ёки юридик шахс ДХШ лойиҳасини амалга оширишдан ўзининг манфаатдорлигини маълум қилса, ДХШ лойиҳасини амалга ошириш учун хусусий шерикни аниқлаш тендер асосида амалга оширилади.










7-босқич


Потенциал давлат шериги ва тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб

Тендер натажалари бўйича аниқланган тендер ғолиби ёки захирадаги ғолиб билан ДХШ тўғрисидаги битим имзоланади ва лойиҳани амалга ошириш бошланади.


10 календарь куни мобайнида









8-босқич


Давлат шериги

Имзоланган ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ ваколатли давлат органига ДХШ лойиҳаларининг реестрига киритиш учун тақдим қилади.


3 календарь куни мобайнида









9-босқич


Ваколатли давлат органи

ДХШ тўғрисидаги битим, ДХШ лойиҳаси концепцияси ва ЛБҲ реестрга киритилади ва рўйхатдан ўтказилади.


3 иш куни мобайнида

Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси (www.lex.uz),

2020 йил 27 апрель









































Время: 0.0058
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск